Расмий хабарлар I Официальные новости
29.9K subscribers
29.8K photos
6.33K videos
53 files
27.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️Юридик хизмат марказлари томонидан 7,6 млн.дан ортиқ ҳуқуқий хулосалар берилган

Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида «Юридик хизмат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда соҳанинг келажак истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🧑🏻‍💻"Олмалиқ"КМКда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар АОКАда Комбинат раиси маслаҳтчиси Азамат Мавлонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Олмалиқ"КМК жорий йилда истеъдоли ёшларни Германия ва Хитой давлатларининг етакчи олий даргоҳларида ўқитишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Комбинат раиси маслаҳтчиси Азамат Мавлонов маълум қилди.

Шунингдек, иқтидорли ёшлар томонидан билдирилган рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ишлари кўриб чиқилмоқда.

Ёшларининг малакасини доимий ошириш, уларни ўз устиларида узлуксиз ишлашларини таъминлаш ва заҳира кадрлар билан ишлашни ривожлантириш мақсадида “Муҳандислар мактаби” қурилди. Ушбу мактабда ҳам иқтидорли ёшлар ўз малакаларини оширишади.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳозирда Германиянинг Фрайберг кончилик академиясида
2 нафар ёш мутахассис докторантура босқичида таълим олмоқда.

Шунингдек, 2 нафар ёш мутахассис ҳам Япониянинг Акита университетида докторантура босқичида таълимни давом эттирмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ижроси АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳабари…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Жорий йилда ҳудудларда замонавий архитектура кўринишига эга 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади

АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳабари Саидносир Усмонов Президентнинг тегишли Фармони ижроси юзасидан маълумот берди:

Келгуси йил 1 январдан бошлаб кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари кенг жорий қилинади.

2024 йил 1 июндан бошлаб “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратиб берилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга беш қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга эса тўққиз қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат берилади.

Шунингдек, электрон рўйхатдан ўтмасдан улуш киритиш асосида кўп қаватли уй-жойлар қуришни бошлаган пудрат ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш, улуш киритиш асосида уй-жойлар қурилишини мониторинг қилиш тартибини белгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 8 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади

Бу Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилмоқда.

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари бугун, 8 май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади ҳамда “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Парк Победы и возложил цветы к подножию памятника "Ода стойкости".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📌 Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар, хусусан, кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида эришилган натижалар

АОКАда Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳабари Бекзод Бердиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📌 Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк