Расмий хабарлар|КАРАНТИН
90.4K members
5.01K photos
1.43K videos
34 files
5.91K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
to view and join the conversation
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг.

Савол. Касалланган ўқитувчиларнинг дори-дармон билан таъминланиши бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилади?
©UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг.

Савол. Куни кеча халқ таълими вазирлигининг (71) 202-09-09 рақамли мурожаатлар маркази ишга тушганди. У ерга тушаётган энг кўп мурожаатлар қайси масалада бўлди?
©UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Юридик соҳадаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш муҳокама қилинди

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Ўзбектелефильм» ДУК томонидан «Устоз» номли сериал тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда

«Ўзбекистон 24» телеканали ана шу сериалнинг тасвирга олиниши жараёнларидан лавҳа тайёрлади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Дўстлар!

1 ноябрь куни юртимизда анъанага айланиб бораётган спорт тадбири — «Samarkand Half Marathon» @samarkandhalfmarathon хайрия югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа мамлакатимизда иккинчи маротаба ўтказилади. Бу йилги яриммарафоннинг асосий мақсади — АСБ (аутизм спектрининг бузилиши) га чалинган инсонлар муаммосига эътиборни қаратишдир.

Бундай мавзуларни четга суриб қўймайдиган ва аутизм муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этадиган лойиҳалар мавжудлиги жуда яхши. Яриммарафон сайтида югуриш мусобақаси тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, инклюзив муҳитни яратиш бўйича жаҳон мутахассисларининг маърузалари ва маҳорат дарслари бўйича катта ўқув блоки жойлаштирилади. Бу аутизмга чалинган болаларнинг ота-оналари ва аҳолининг АСБ ҳақида билимини оширади.

Исталган мамлакат фуқароси хайрия тадбирини қўллаб-қувватлаши ва Samarkand Half Marathon лойиҳасида иштирок этиши мумкин. Бу йил яриммарафон виртуал форматда ўтказилади: ҳар бир иштирокчи жой, вақт ва ҳатто масофани ўзи танлайди. Таъкидлаб ўтишим жоиз, ушбу яриммарафондан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг бирида АСБ га чалинган болалар учун бадиий студияни ташкил этишга сарфланади.

Келинглар, "Samarkand Half Marathoн" ни қўллаб-қувватлаймиз. Имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш уларга келажакда янада мазмунли ҳаёт кечиришига ёрдам беради. Яриммарафон ташкилотчиларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, улар бизга мана шундай хайрия тадбирлари уюштиририш кераклигини ва бу орқали барчамизни ягона эзгу мақсад — ҳақиқатан ҳам муҳтожларга ёрдам бериш йўлида бирлашишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди.

#OnlineCharityRace

@SShMirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳақида жуда кўп гапирилади. Вазирлик тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларни, қолаверса, эҳтиёжманд аёлларни қандай тарзда қўллаб-қувватлаяпти?
— 00:00

Ҳозирги кунда оилавий ажрим ҳолатлари қандай?
— 04:20

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги  ПФ-6063-сонли Фармони билан Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Турабов 1972 йил Сурхондарё вилоятида туғилган.
1994 йил Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги, 2000 йил Банк-молия академиясини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2007 йилда иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Б.Турабов 2011-2015 йилларда Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Бош бошқарма бошлиғи вазифасида меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири сифатида самарали меҳнат қилган.2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида раис ўринбосари вазифасида ишлаган.

2019 йил сентябрдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида бундан кейин фуқаролар йиғинлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилгани айтилди. Мен ҳам Олтинкўл туманида маҳаллада ишлайман. Аммо май ойида бизнинг рейтинг кўрсаткичларимиз ҳисобланган эди. У ноқонуний бўлганми?
— 00:00

Бизнинг туманимизда маҳаллада касбга ўқитиш назарда тутилиб, рўйхатлар шакллантирилди. Бу ўқишлар қачондан бошланади?
— 01:34

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 18 сентябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари иштирокида ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилиш масалаларига бағишланган;

🕰 соат 15:00да

✔️ Олий суд ва Судьялар олий кенгаши вакиллари иштирокида Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, суд ҳокимияти органлари фаолиятига ахборот тизимларини кенг жорий қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманларига таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АСКУЭ тизими амалиётга босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Эндиликда қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилади

Ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим ахборот сайтлари орқали жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри ҳамда республикамизнинг айрим ҳудудларида аҳоли хонадонлари оммавий равишда электр энергиясидан узилганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар беришича, 15-16 сентябр кунлари 58 мингдан ортиқ қарздор истеъмолчиларни электр тармоғидан автомат тарзда ўчириш амалга оширилган бўлса, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 210 мингта қарздор истеъмолчи (умумий қарздорлик 57,3  млрд. сўм) аниқланиб, шуларнинг 40 мингдан ортиғи (умумий қарздорлик 3,4 млрд. сўм) автоматик равишда тизим томонидан тармоқдан ажратилган.

♨️ Тармоқдан ажратилганлар орасида узоқ муддат давомида электр энергиясидан фойдаланиб, шу кунгача ҳеч қандай тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар ҳам бор.

🔺 Ижтимоий тармоқларда кўтарилган яна бир масала, яъни истеъмолчилар томонидан қарздорлик бартараф этилса-да, қайта тармоққа уланиш кечикаётганлиги, баъзи ҳолларда бир неча кун чироқсиз қолишга тўғри келгани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритадиган бўлсак, бунинг асосий сабаби бир вақтнинг ўзида 110 мингдан ортиқ ўчириб-ёқиш бўйича сўровлар амалга оширилганлиги, бу эса, ўз навбатида, “Электронҳисоблагич” ҚК МЧЖга тегишли сервердаги “ESEP” дастурий таъминотнинг катта юклама билан ишлашига олиб келгани юқоридаги ҳолатларни келтириб чиқарди.

🌐 Халқаро тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, электр энергияси ҳисоб-китобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилаётган бошланғич паллада бу каби ҳолатлар кузатилиши табиий. Мамлакатимизда татбиқ этилаётган мазкур тизим ҳам бундан мустасно эмас.

Электр энергияси истеъмолчиларига айни пайтда “Электронҳисоблагич” ҚК МЧЖга тегишли серверидаги “ESEP” дастуридаги камчиликлар қўшма корхона мутахассислари томонидан бартараф этилгани маълум қилинди.

🧮 Шу маънода, етказиб берилган электр энергиясидан қарздор бўлган истеъмолчилар автоматик равишда тармоқдан ажратилиши бўйича тадбирлар давом эттирилиши, қарздорлик вужудга келмаслиги учун эса истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарур.

📲 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлигини эслатиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️Республика махсус комиссиясининг ахбороти: Ўзбекистон ҳудудига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди

Пандемия шароитида амалга оширилаётган карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш, санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда карантин талабларини қисқартириш чораларини амалга ошириш, хусусан, халқаро қатновларни тиклаш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича бундан олдин киритилган чекловлар юмшатилиб, 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди

❗️Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

🟩 Сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

🟨🟥 «Сариқ» (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

☝️Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

📝Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️1 октябрдан хорижлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга гуруҳ бўлиб келиши қўллаб-қувватланади

❗️Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланишига рухсат берилаётганлиги муносабати билан халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

🔘Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилмоқда.

🌀Ўзбекистонга хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва 15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан) сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристларни ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши лозим.

⛔️Бунда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланилмайди, улар Ўзбекистонга киришда коронавирусга текширилмайди.

🔬Турист Ўзбекистонга кириб келган вақтда унда коронавирус аломатлари бўлса, у ўтказиш пунктида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтиши лозим.

Тест мусбат чиқса, сайёҳ ўз ҳисобидан карантинга олиниб, даволанишдан ўтади ёки ўз мамлакатига қайтади.

☝️Хорижий туристлар Ўзбекистонда мавжуд карантин чекловлари ва санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари лозим.

📍Бу борадаги талаблар бажарилиши туристик фирмалар зиммасига юклатилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🏛 Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Олдин хабар берганимиздек, 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари 18 сентябрь куни 2 сменада (1-смена 8:00дан 11:00 га, 2-смена 16:00 дан 19:00 га қадар) Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида бўлиб ўтиши керак эди.

❗️Бироқ, Тошкент шаҳрида 18 сентябрь куни ёмғир ёғиши кутилаётганлиги сабабли, тест синовлари 20 сентябрь кунига кўчирилди. Тест синовлари фақат 1 сменада бўлиб ўтади, соат 9.00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин етиб келишлари керак.

Тест синовларига кириш фақат бир жойдан ("Беруний" метро олдидан) амалга оширилади.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чили Республикаси Президенти Мигель Хуан Себастьян Пиньера Эченикени Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Чили Мигеля Хуана Себастьяна Пиньеру Эченике с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Chili

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани

Обновляющийся Узбекистан: Муйнакский район Каракалпакстана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 18 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилиш масалалари (матбуот анжумани)

🕙11-00

🎙Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

🎙Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 13:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Фурқат Тожиев – бошқарма бошлиғи

📣Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
: Нурмат Отабеков – штаб аъзоси

📣“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан

🕙 15:00 Олий суд ва судьялар кенгаши, Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича суд судьялари

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 18 сентября, в АИМК:

📣 Вопросы внедрения рыночных механизмов в зерноводстве (пресс-конференция)

🕙 11:00

🎙Министерство сельского хозяйства

🎙Фонд государственной поддержки сельского хозяйства при Министерстве финансов

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 13:00 Министерство юстиции

Спикер: Фуркат Тожиев - начальник управления

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Нурмат Атабеков – член штаба

📣Об исполнении Постановления Президента «О мерах по цифровизации деятельности органов судебной власти»

🕙 15:00 Судьи Верховного суда, судейского совета и Ташкентского областного суда по уголовным делам

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
UZ: 2020 йилнинг январь-август ойларида инфляция даражасига таъсир этувчи омиллар диагностикаси

RU:
Диагностика факторов инфляции
за январь-август 2020 года

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКА ҳузуридаги штабда Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилиш масалалари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

"8 cентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг "2021 йилда бошоқли дон экинларини етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 546-сонли қарори билан ҳосилдорликнинг прогноз ҳажмини белгилаш амалиёти бекор қилинди. Шунингдек, 2021 йилги ғалла ҳосили учун 1 239 900 гектар майдонларга кузги бошоқли дон экинлари жойлаштирилди." - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳид Зиёдуллаев.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🔎 16-17 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани истеъмолчилари

⭕️ электр энергиясидан қарздорлик учун узиб қўйилганлиги;
⭕️ тегишли тўловлар амалга оширилган бўлишига қарамай;
⭕️ абонентларни тармоққа қайта улаш ишлари кечикаётганлиги маълум бўлди.
⭕️ Худди шундай, Олмазор туманида 3100 та абонент тармоқдан узилганлиги ва тегишли тўловни амалга оширган истеъмолчиларни тармоққа қайта улаш чоралари кўрилаётганлиги аниқланди.

БАТАФСИЛ - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати материалида

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев давлат ташкилотларида юридик хизматлар кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот берди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

🔹Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида ташкил этилди;

🔹Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилиш орқали республикада қарийб 40 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағлари иқтисод қилинади;

🔹Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бўйсунмайди, улар тўла мустақил фаолият олиб боради;

Натижада давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади;

❗️Юридик хизматлар ташкилотларда биргина меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлай олмаганликлари сабабли, 2018-2019 йилларда судлар томонидан ноқонуний ишдан бўшатилган 1082 та фуқаро ишга тикланган, 1572 нафар шахсга иш ҳақи ундириб берилган. Бунинг оқибатида, биргина давлат божи учун ўрта ҳисобда 800 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағлари сарфланган.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш орқали улар фаолиятига тааллуқли бўлмаган функция ва вазифалар олиб ташланади ва марказ ходимларига юкланган вазифалар самарали бажариши таъминланади;

🔹Юридик хизмат кўрсатиш марказлари адлия бўлимлари ҳузурида ташкил қилинаётганлиги сабабли, туман даражасидаги юридик хизматлар фаолиятини ўрганиш, текшириш зарурати қолмайди. Бевосита назорат вужудга келади;

🔹Марказлар фаолияти замонавий IT технологиялари билан тўлиқ таъминланади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳужжат алмашинуви ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлар кейинчалик эксперимент натижалари умумлаштириб, муаммолар бартараф этилганидан сўнг бутун республикадаги туман (шаҳарлар)да жорий қилинади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official