Расмий хабарлар I Официальные новости
29.9K subscribers
29.7K photos
6.32K videos
53 files
27.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.
Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов для Сырдарьинской области.
Для реализации в текущем году сформировано 737 проектов, в результате которых намечено организовать мощности по производству продукции на 11 триллионов сумов в год, а также создать почти 36 тысяч рабочих мест.
Даны указания по качественной и своевременной реализации проектов, увеличению выпуска импортозамещающей продукции.

#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF-2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади.

Ушбу янги вакцина ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина номи билан тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Чет элга чиқишга «тақиқ» борлигини қандай текшириш мумкин?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, пандемия даврида чет элга чиқишда санитар-гигиеник талаблар билан бирга ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги лозим.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига «тақиқ» қўйилишига сабаб бўлади.

Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган @mibuzbot телеграм бот орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.

Мазкур телеграм ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда тўлаш имконияти яратилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Субсидия бўйича топ 8 та муҳим саволга жавоблар

Субсидиялар кимга берилади?
Субсидия олишда баллар... бу нима?
Субсидия олиш учун ойлик маоши қандай бўлиши керак
?

✍️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати шу ва бошқа бошқа долзарб саволларга жавобларни эълон қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил давомида мактабгача таълим тизимида жами 51,8 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🔎 Ички аудит хизмати томонидан 2020 йил давомида мактабгача таълим бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган 611 та назорат тадбирида жами 51,8 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчилик аниқланди. Жумладан:

▫️ноқонуний харажат ва камомадлар - 23,4 млрд.сўмни (45%);
▫️Давлат харид қонунчилиги талабларини бузилиши - 11,2 млрд.сўмни (21,6%);
▫️бухгалтерия ҳисоби қоидаларини бузилиши ва бошқа молиявий хато камчиликлар - 11,9 млрд.сўмни (22,9%);
▫️бюджет ва ташкилот ҳисобига қўшимча ҳисобланган даромадлар - 5,3 млрд.сўмни (10,3%) ташкил этди.

🔗Мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва рағбатлантириш маблағларидан 10,1 млрд. сўм ноқонуний ва ортиқча тўловларга йўл қўйилган.

🧾Сохта таомномалар тузиб, ҳақиқатда сарфланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харажатга чиқариш, камомад ва меъёрга нисбатан ортиқча ҳисобдан чиқарилиши каби ҳолатлар орқали 3,6 млрд.сўм нотўғри сарфланган.

📌Ота-оналар тўловларини кассага кирим қилмаслик орқали 531,5 млн.сўм маблағлар ноқонуний ўзлаштирилган.

🔘Муддати ўтган 805 млн.сўм дебитор қарздорликларга йўл қўйилган ва ундириш чоралари кўрилмаган, 59,6 млн.сўмлик дебитор қарздорликлар ҳисоботлардан яширилган.

💳 Ҳақиқатда етказиб берилмаган товар ва хизматлар учун асоссиз равишда маблағларни турли таъминотчи корхоналар ҳисобига ўтказиб берилган.

💼 Харидларнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда 11,2 млрд.сўмлик шартномалар тузилган.

🧮 Профилактика ишлари натижасида яъни ортиқча бойликларни кирим қилиш, асоссиз ҳисобланмаган бадал тўловларини ҳисоблаш, асоссиз ҳисобланган кредитор қарздорликларни камайтириш, мулкни сотишдан тушган маблағларни 50%ни маҳаллий бюджетга йўналтириш каби йўллар билан 5,3 млрд.сўм бюджет ва мактабгача таълим ташкилоти фойдасига қўшимча ҳисобланди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаррух Аминов, Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари:

1412 нафар тадбиркор билан ДХШ асосида битим имзоланган. 1097 нафарига 1 трлн 970 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган. Ҳозирда уларнинг 1033 нафари ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва 105 мингта болажон ушбу МТМларида тарбияланмоқда.

Шунингдек, ДХШнинг оилавий шаклидаги модели ҳам мавжуд бўлиб, мазкур модел асосида 10244 нафар тадбиркор билан битим имзоланган. Ҳозирда ушбу турдаги боғчаларда 247 мингта бола тарбияланмоқда.
〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингдан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳужжатлари йўқолган фуқаролар пенсияга чиқиши учун иш стажларини қандай исботлаши мумкин?

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг ушбу пости шу ҳақда.

🔰Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади.

📌Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давронов бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирига сўзлаб берди.

📍Мақолани ўқиш

📺 Тўлиқ интервьюни томоша қилиш

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифлар билдирилди:

📌Мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар ва қатновчи болалар сонини аниқ билиш ва уларга қўшиб ёзишларни олдини олиш мақсадида “Face ID” тизимини жорий қилиш;

📌Тизим ходимларининг ойлик маошлари пастлигини кўриб чиқиш (маълумот учун: МТМ ошпази 680 минг сўм, ҳисобчиси 1,6 млн сўм, МТТ раҳбари 1,5 млн сўм маош олиши аниқланди);

📌Озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланаётган нархлар номутаносиблиги ўрганиш;

📌Ижтимоий соҳада амалга оширилган жиноятлар учун жавобгарлик чорасини кучайтириш ва жазо муқаррарлигини ва таъсирчанлигини таъминлаш;

📌Тизимнинг барча жараёнларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш, бухгалтерия ҳисоб-китоб ва ҳисобот тизимини соддалаштириш ва автоматлаштириш орқали бир-бирини такрорлаётган ишлар ҳажмини камайтириш.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🔬ПЗР натижаси манфий маълумотнома билан Ўзбекистонга кириб келган 173 нафар йўловчида экспресс-тестда мусбат натижа қайд этилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

2020 йилнинг 25 декабрдан 2021 йил 2 мартагача бўлган ҳолатда 325 303 нафар ПЗР натижаси манфий бўлган Ўзбекистонга кириб келувчиларнинг 173 нафарида мусбат натижа аниқланган. Уларнинг 72 нафарида аэропорда, 101 нафари эса темир йўллар ва чегара пунктларида аниқланган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрож Ваҳобов, Давлат божхона қўмитаси масъул ходими:

“Махсус комиссиянинг тегишли баёнига мувофиқ барча ўтказиш пунктларида экспресс тест ёки анитген тест лабораторияларини жойлаштириш бўйича топшириқ берилганди. Республикамизга кириб келишда жойлашган 29 та ўтказиш пунктларида ковидга тест олиш учун лабораториялари жойлаштирилган".
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган матбуот анжмунидан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун аэропортда битта фирма, битта хизмат яъни “Тиббиёт дунёси” МЧЖ экспресс тест олиш бўйича монополия бўлиб қолган?

Саволга Тошкент халқаро аэропорти масъул ходими Музаффар Суяров жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган матбуот анжмунидан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 3 мартдан кунидан бошлаб кимё ва биология фанларидан бўйича талабгорларни рўйхатга олиш бошланади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

📲Тест синовида қатнашиш учун талабгор Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади. Бунда тест синовида иштирок этиш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

💰Тўлов талабгор томонидан амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали ариза берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида амалга оширилади. Тўлов тўғрисидаги маълумотни талабгор ўзининг шахсий кабинети орқали билади.

⚠️ Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, ДТМга тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ва электрон шаклда мурожаат этиши лозим. Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови бошланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат тест марказига бевосита ёки электрон тарзда тақдим этиши лозим. Бунда талабгорнинг аризасига мувофиқ навбатдаги тест синовларига киритилиши таъминланади ёки тўланган тўлов тўлиқ миқдорда талабгорга қайтарилади.

🔄 Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, унинг аризасига биноан талабгор томонидан амалга оширилган тўловнинг 50 фоиз миқдори қайтарилади.

✔️ Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор бир вақтда фақат битта умумтаълим фанидан тест топширишига рухсат этилади. Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

📝 Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кечикмай Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Тест натижаларидан норози бўлган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Давлат тест марказига ёзма ёки электрон шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.

📰 Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

📂Сертификатлар реестри Давлат тест маркази томонидан юритилади. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали текшириш имконияти яратилади.
〰️〰️〰️〰️

🗓 Ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти ҳамда математика фанларидан тест намуналари 3 март куни Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Мазкур фанлардан тест синовларини апрел ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиш режалаштирилган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан:

Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Лазиз Хўжақулов миллий сертификация тизимининг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналари ҳақида маълумот

@aoka_uz