Расмий хабарлар I Официальные новости
29.9K subscribers
29.7K photos
6.32K videos
53 files
27.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Солиқ ставкалари ДСҚ ахборот хизмати инфографикаларида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Россиядаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича - иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;

меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳозирги вақтда 4 та Президент мактаби фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларда қачон Президент мактаблари очилади?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров маълум қилишича, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида Президент мактаблари фаолият юритмоқда.

2021-2022 ўқув йилидан бошқа барча ҳудудларда Президент мактаблари ташкил этилиши кўзда тутилган.

2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Президент мактаблари қурилиш ишлари олиб борилди.

2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сув қувурлари музламаслиги учун нима қилиш керак?

Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши оқибатида қувурларда сув музлаб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса сувни мунтазам очиб қўйиш шарт эмас.

Агар хонадонингиздаги қувурларда сув музлаб қолган бўлса, уни эритиш учун мутахассислар хизматидан фойдаланиш ёки уй шароитида уни ўзингиз бартараф этишингиз мумкин.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати музлаган қувурларни уй шароитида эритиш учун қуйидаги тавсияларни бермоқда:

Илиқ сувдан фойдаланинг. Ушбу усул сувнинг турғунлик зонаси аниқ белгиланган ва у кичик бўлган ҳолларда танланади. Қувурнинг очиқ музлаган жойини латта ёки бирор мато билан ўраб, устига илиқ иссиқ сув қуйинг ва сув ҳароратини секин-аста ошириб боринг. Кранни очинг – бу музнинг эришини тезлаштиради. Намланган латталар эса иссиқликни бир муддат ушлаб туради, пластмасса ёки металл қувурлар ичидаги музни эритишга имкон беради.

Фендан фойдаланинг. Илиқ ҳаво оқимини яратадиган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин. Ушбу усул қувурларда музлаган кичик майдонларни иситиш учун хизмат қилади.

Аммо ушбу усул пластик қоплама ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва эришига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис фендан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг.

Агар чаноқ (раковина) ёки унитаз яқинидаги қувур музлаган бўлса, унга қайнатилган туз қоришмасини (10 литр сув учун 1 кг. туз) қуйинг.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Омбудсман Халқ таълими вазирлигини ҳушёрликка чақирди

Тошкент вилояти, Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйида ўтказилган мониторингда аввал жиноят иши қўзғатилган ва айбдор деб топилган шахс 2020 йилнинг 14 декабрида яна шу муассасага директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайнланганлиги маълум қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ва Омбудсман мутахассислари ҳолатни ўрганиш мақсадида Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Бу ҳақда Вакил ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 137 нафар болалар тарбияланаётган ушбу муассасанинг собиқ директори 2013-2016 йилларда раҳбарлик фаолияти давомида молиявий камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли 2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судининг ҳукмига кўра айбдор деб топилган.

Давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, совға-саломлар, кўнгилли тадбиркорлар томонидан юборилаётган ҳайриялар ўз манзилига, яъни болалар қўлига тўлиқлигича етиб бормаётганлиги тўғрисидаги маълумотларга тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан баҳо берилиши керак. Бу масалага Халқ таълим вазирлигини аниқлик киритиши мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Наргиза Ҳожибоева, ИИВ Тергов департаменти масъул ходими:

❗️Чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар қуйидагилар:

боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги;

турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;

фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;

чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.

🖇 2017-2020 йилларда ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185та ҳолат аниқланган.

@aoka_uz
Бош ташкилоти АҚШда жойлашган Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиали Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари – овқатланиш ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликни яхшилашга, озиқ-овқат, тола ва ёқилғиги, шу жумладан чорвачилик, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштиришга кўмаклашишдир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сухроб Холиқов, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари:

🔰 «2020 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 739-сон Қарорига мувофиқ фарзандликка олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар енгиллаштирилди:

▪️маҳалладан талаб этиладиган маълумотнома бекор қилинди;

▪️иш жойи ва маҳалладан тавсиянома енгиллаштирилди;

▪️фарзандликка олиш учун мурожаатни кўриб чиқиш муддати 30 иш кунидан 10 иш кунига камайтирилди.

👶🏻 Фарзандликка бериш мумкин бўлган болалар сони бугунги кунда оз сонни ташкил этади. Сўнгги йилларда фарзандликка олишни хоҳловчилар сони эса ортиб бормоқда.

💻 Фарзандликка олиш тартиблари бузилишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура билан ҳамкорликда «Бола ҳимояси» ягона электрон дастури яратилди. Ҳозирда бу дастур Бухоро вилоятида тест режимида қўлланилмоқда. 2021 йил апрел ойидан қолган ҳудудларда ҳам йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онаси қамоқда бўлгани туфайли Меҳрибонлик уйларида сақланаётган болаларни қайтариб олиш тартиби қандай?

Сухроб Холиқов, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари:

«Жазо муддатини ўтаб чиққан ота-она фарзандини Меҳрибонлик уйидан ҳеч қандай чекловсиз хоҳлаган пайтида олиб кетиши мумкин. Чунки қамоқда сақланаётгани учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.

Васийликка оилаларга берилган болалар улар вояга етгунига қадар назоратда бўладилар»
.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Аҳоли уйларида ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича 272 423 та камчилик аниқланган

Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

🚨 «Жойларда идоралараро ишчи гуруҳлар иштирокида алоҳида аҳамиятга эга бўлган ижтимоий соҳа объект (касалхона, ногиронлар, қариялар ва меҳрибонлик уйлари, ётоқхоналар ва бошқа)лар, қурилиш майдончалари, тоифаланган объектларда ёнғин ва техника хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатлари бўйича тунги рейдлар ўтказиш йўлга қўйилди.

🔎 Рейдлар давомида юқрида қайд этилган объектларда ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари тасарруфидаги ва маҳаллалар ҳудудларида мавжуд бўлган жами 36,909 та кўп қаватли уйнинг 1 млн 237 минг 732 та хонадонидан 627 минг 964 таси, маҳаллалардаги мавжуд 5 млн 737 минг 618 та аҳоли турар жойидан 2 млн 330 минг 125 тасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

🛠 Ишчи гуруҳлар томонидан кўп қаватли уйлар ва аҳоли турар жойларида ўтказилган ўрганиш ва текширувлар давомида 272 423 та камчилик аниқланиб, улардан 213 632 таси бартараф этилди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️ФВВ ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берди

АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз:

📌 Ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

📌 Электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

📌 Иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

📌 Иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

📌 Газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

📌 Газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда, газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

📌 Газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

📌 Ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

📌 Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг».

@aoka_uz
#brifing
“Bukhara City”да “Бухоро маданияти ва тарихи музейи” тарихий обидаларимиз меъморий шаклида қурилади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилшича, “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказида қад ростлаши кутилаётган иншоот — қадимий Шарқона усулда гумбазсимон қилиб қурилган, яъни, юртимизда мавжуд тарихий обидаларимиз кўринишидаги уч-тўрт қаватли музейдир.

Ундан шунингдек, 6 та экспозициядан иборат Бухоро тарихи, табиати ҳамда тасвирий санъатини ўзида акс эттирган 125 мингга яқин экспонат ўрин олиши кўзда тутилган. Лойиҳага биноан, музей биносидан анжуманлар зали, фонд захира хоналари, фитобар, офислар ҳамда кутиш зали ташкил этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Умида Тўхташева, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари:

«Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш масаласи ҳудудий махсус комиссиялар ва республика махсус комиссияси томонидан кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда.

🚓 Фуқаро коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик тўғрисида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи органга мурожаат қилгандан сўнг, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мансабдор шахслари жиноятни тезкор фош этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор қидирув ва терговга қадар текширув ҳаракатларни ўтказиш чораларини кўради.

✖️Низом талабларига мувофиқ, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида била туриб, ёлғон маълумот берган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

💰 Дастлабки таҳлилларга кўра, ушбу Қарорнинг ижроси учун давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча ўрта ҳисобда 300-500 миллон сўм маблағ талаб этилади».

АОКАдаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати:

🔖 «ATTO» имтиёзли транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги 70 та ойлик йўл чипталари ва транспорт карталари сотиш шохобчаларидан харид қилиш мумкин.

〰️〰️〰️

🔖 Льготные транспортные карты «ATTO» можно приобрести в 70 киосках продаж ежемесячных проездных билетов и транспортных карт в городе Ташкенте.

@Rasmiy_xabarlar_Official
«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Фарғонада давом эттирилади

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 8 январь куни соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди биносида бўлиб ўтади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги Штаби томонидан 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида штаби бошлиғи ўринбосари Акмал Эшонқулов маълумот берди

Биринчи навбатда
бугунги кунда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда барча маҳаллаларда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари 15 январгача давом эттирилиб, маҳаллалар бўйича аниқланган муаммоларни жорий йилнинг октябрь ойига қадар бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Иккинчидан,жойларда шаффофликни таъминлаш мақсадида 2021 йил Манзилли дастурларни депутатлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишиш ҳамда ҳар бир маҳалла раисига бажариладиган ишлар бўйича маълумотларни ҳамда суюлтирилган газ ва кўмир етказиб бериш графикларини тақдим этиш белгиланмокда.

Учинчидан, жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Штаб томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича муаммоли туманларда депутат ва маҳалла раислари билан учрашувлар ўтказилади ва мавжуд муаммолар ечими бўйича олиб борилаётган ишлар телевидение ҳамда бошқа ОАВда кенг ёритиб борилади.

Тўртинчидан, истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлашни ёз ойларидан бошлаб амалга ошириш чораларини кўриш ва жойларга кўмир етказиб бериш графигидаги муддатларга катъий амал қилиш белгилаб олинди.

Бешинчидан, кўмир омборлари ва дўконлари сонини оптималлаштириш ва уларни махсус техника воситалари билан таъминлаш чоралари кучайтирилади.

Олтинчидан, аҳолини маиший газ баллонлари билан таъминлаш ва газ баллонларини синовдан ўтказиш цехлари фаолиятини такомиллаштириш чоралари кўрилади.

Еттинчидан, электр энергияси ва табиий газ таъминотига АСКУЭ ва АСКУГ тизимларини биринчи навбатда улгуржи истеъмолчилар бўйича жорий этишни якунлаш ва соҳаларда Давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш чоралари кўрилади.

Саккизинчидан, техника ва ҳаракат хавфсизлиги ҳолатларини жойида танқидий ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш тадбирлари амалга оширилади.

Тўққизинчидан, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни муқобил энергиядан кўпроқ фодаланишини тарғиб қилиш максадида амалий ишлар бажарилмокда. Бунда Фанлар академиясининг Халқаро қуёш институти ва материалшунослик институтлари билан Тошкент вилоятида кўп қаватли уйларни иссиқ сув ва иссиқлик таъминотини тўлик қуёш энергиясига ўтказиш ва табиий газ иккиламчи ёқилғи турига ўтказиб куз-қиш ойларида табиий газни 30 фоизгача ва ёз ойларида 90 фоизга иқтисод қилишга эришиш тажрибалари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари иннвацион плёнкали иссиқхоналарни ташкил этиб уларда анъанавий ёқилғи бўлган табиий газ, мазут ва кўмир сарфини 50 фоизгача камайтириш тажрибалари ўтказилмоқда ва тажриба натижалари билан ушбу иннавацион лойиҳаларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга ошириш чоралари кўрилади.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
8 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги, қурилишда тендер жараёнлари, соҳада АКТни қўллаш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қурилиш вазири биринчи ўринбосари ва бошқа масъул мутасаддилар

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш тизими: 2020 йил якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳимжон Маҳкамов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш борасидаги муаммолар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Юртдошларимиз учун катта спорт фестивали бошланмоқда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси тақдим этади: 10 январдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида катта спорт фестивали ўтказилади.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Режим работы энергетической системы Узбекистана восстановлен

Об этом сообщила пресс-служба Министерства энергетики

В настоящее время полностью восстановлен рабочий режим тепловых электростанций.

Созданной комиссией, по изучению аварийной ситуации 5 января на линиях электропередач единой энергосистемы Центральной Азии, была определена причина возникновения произошедшего.

По первичным данным, из-за сработанной технологической защиты, произошло внеплановое отключение парогазовых установок Талимарджанской ТЭС. В результате случился наброс мощности на транзитные линии соединяющие Единую энергосистему (ЕЭС) Центральной Азии с Единой энергосистемой России и Казахстана, что привело к нарушению устойчивости параллельной работы энергосистем.

На линиях электропередач сработала противоаварийная автоматика, в результате от ЕЭС Центральной Азии отделилась энергосистемы Северной части Казахстана. Произошло снижение частоты ЕЭС ЦА до 48,15 Гц. При этом, автоматикой отключились ряд потребителей и разгрузились энергоблоки тепловых электростанций (ТЭС).

Отмечается, что сработавшая противоаварийная система предотвратила возможность более масштабных проблем и разрушительных последствий для энергоблоков.

На основе анализа произошедшего разрабатываются плановые мероприятия с целью предупреждения подобных инцидентов.

@Rasmiy_xabarlar_Official