Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик
❓ ФУҚАРОДАН САВОЛ:
- Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар ва уларни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш зарур?
🔝 МУТАХАССИС ЖАВОБИ:
⚙️ Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар: маиший радиоэлектрон аппаратлар, алоқа воситалари, ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва киноаппаратлар, соатлар, мусиқа товарлари, маиший электр приборлари, машина ва жиҳозлар, техник жиҳатдан мураккаб бошқа маиший товарлар бўлиб, савдо залига ёки харидни бериш жойига чиқарилгунга қадар савдоолди тайёргарлигидан ўтиши керак, у товарни очиш, завод мойларини, чангларни, қириндиларни тозалаш; товарни кўздан кечириш; буюмнинг бутлигини, сифатини текшириш, товар ва унинг тайёрловчиси, зарурат бўлганда буюмни йиғиш ва созлаш тўғрисидаги зарур маълумотлар мавжудлигини текширишларни ўз ичига олади.
🟢 Сотувга қўйилган товарлар намуналари савдо залига жойлаштирилиши, уларда товарнинг номи, маркаси, модели, артикули, нархи кўрсатилган ёрлиқлари, шунингдек унинг асосий техник тавсифлари ёзилган қисқача аннотация бўлиши керак.
➡️ Батафсил
________
❓ ВОПРОС ОТ ГРАЖДАНИНА:
- На что нужно обратить внимание при покупке технически сложных бытовых товаров?
🔝 ОТВЕТ СПЕЦИАЛИСТА:
⚙️ Технически сложные бытовые товары: бытовые радиоэлектронная аппаратура, средства связи, вычислительная и множительная техника, фото - и киноаппаратура, часы, музыкальные товары, бытовые электроприборы, машины и инструменты, другие технически сложные товары бытового назначения до подачи в торговый зал или к месту выдачи покупки должны пройти предпродажную подготовку, которая включает: распаковку товара, удаление заводской смазки, пыли, стружек; осмотр товара; проверку комплектности, качества изделия, наличия необходимой информации о товаре и его изготовителе, при необходимости, сборку изделия и его наладку.
🟢 Образцы предлагаемых для продажи товаров должны быть размещены в торговом зале, иметь оформленные ярлыки с указанием наименования, марки, модели, артикула, цены товара, а также краткие аннотации, содержащие его основные технические характеристики.
➡️ Подробнее
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
- Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар ва уларни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш зарур?
________
- На что нужно обратить внимание при покупке технически сложных бытовых товаров?
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг бузилиши эътироф этилди
📄 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 млрд 500 млн сўмга яқин ўтказилган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган.
✈️ Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилгани маълум бўлди.
🌫 Ишни кўриб чиқиш натижасида, Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига нисбатан тендер савдо натижасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, ушбу қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликни белгилаш масаласи кўриб чиқилади.
🔝 Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
✔️ Рақобат қўмитаси давлат харидларини ўтказишда “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларига риоя этилиши юзасидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб бормоқда.
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тендер_савдолари
🖼️ “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН КОСОНСОЙ ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ
💧 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
➡️ Ўтказилган ўрганишлар давомида, Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 млн сўмга яқин ва 2024 йил I-ярим йиллик ҳолатига 13 та 1 млрд 356 млн сўмлик тендер савдоларида буюртмачи ташкилот (харид комиссияси) томонидан иштирокчилар (“ISLAMOV TRADER” МЧЖ,“BERUNIY MEDICAL” МЧЖ) тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
🚛 Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан буюртмачига (Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси) “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(
________
________
________
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🪧 РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
🏦 Рақобат қўмитасига “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
💳 Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар) мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келинганлиги аниқланди.
🔥 Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 24 ва 25 моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани #Навоий
🚛 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024-йилнинг I ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида мутасадди ташкилотлар, ОАВ вакиллари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
🎥 Батафсил видеолавҳада
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Knauf"ни устун мавқеи эътироф этилди
🚛 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан гипсокартон маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида таҳлил ўтказилди.
⭕️ Таҳлил натижаларига кўра, “Knauf Gips Buxoro” МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.
______________
Признано доминирующее положение "Knauf"
🚛 Комитетом по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан проведен анализ рынка производства и реализации гипсокартонной продукции.
⭕️ На основании результатов анализа, ООО "Knauf Gips Buxoro" было признано занимающим доминирующее положение согласно статье 13 Закона "О конкуренции", так как доля организации на рынке превышает 40%.
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
______________
Признано доминирующее положение "Knauf"
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари.
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА КАФОЛАТЛАНМАСДАН КЎРСАТИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
👥 Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида республикамиз миқёсида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолати таҳлил қилинди.
🌫 Жумладан,
Навоий, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, ўтган давр мобайнида ўлчаш ва синаш воситаларини ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
📌 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан метрологик кўрикдан ўтказилмаган тиббий синаш ва ўлчаш воситаларидан фойдаланиб жами 600 мингдан ортиқ истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин кафолатланмаган хизматлар кўрсатилганлиги аниқланган. Бу билан тиббиёт муассасалари Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 12, 19, 20 ва 27 моддалари талабларига зид равишда иш тутган деб топилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига мувофиқ юқоридаги тиббиёт муассасаларига нисбатан иш қўзғатилди. Қонунбузарлик ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 8 та масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан ҳужжатлар тегишли тартибда суд органларига юборилди.
🔝 Батафсил
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
Навоий, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, ўтган давр мобайнида ўлчаш ва синаш воситаларини ўз вақтида метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Газета #Биржа
РАҚОБАТ МУҲИТИ МУНТАЗАМ МОНИТОРИНГДА
🔘 Давлат буюртмачилари томонидан товар, иш, хизмат ва қурилиш соҳаларида ўтказилган танловлар ва унда аниқланган рақобатга зид ҳаракатлар...
🔘 Товар хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларидаги нархлар, биржа савдоларига оид қонунчилик талабларини бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўғатилган ишлар, нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ аниқланган манипуляция ҳаракатлари...
💬 Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ОАВлари нигоҳида.
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
РАҚОБАТ МУҲИТИ МУНТАЗАМ МОНИТОРИНГДА
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида купе типидаги вагонларнинг ҳаво совутиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегирилган ҳолатда қўлланмоқда
✈️ Муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
✈️ Ҳурматли истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темир йўл кассаларидан билет сотиб олинган вақтда совутиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитаси ёки “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга (поездларда ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаётганлигини тасдиқловчи фото ва видео материаллари билан қуйидаги рақам ва электрон почта манзилларига) мурожаат қилишингиз мумкин.
"Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ,
📞 +99871 299-94-50 (1005)
📧 uzjeldorpass@mail.ru
Рақобат қўмитаси,
📞 +99871 207-47-00 (1159)
📧 info@antimon.gov.uz
✈️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш давомида маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи поезд таркибидаги йўловчи вагонининг совутиш тизимлари ишламаганлиги бўйича мурожаатлар ўз тасдиғини топган ҳолларда, мазкур йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўътадиллаштириш ва совутиш тизимлари ишламаганлиги учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилишини маълум қиламиз.
✈️ Шунингдек, Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йилнинг 19 июль санасидан купе типидаги вагонларнинг ҳаво совутиш тизими учун тўлов ундирилмасликни, яъни чипта нархидан чегирилганлигини билдирамиз.
Каналга уланиш🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | ❌ twitter
"Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ,
📧 uzjeldorpass@mail.ru
Рақобат қўмитаси,
📧 info@antimon.gov.uz
Каналга уланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM