Raqobat qo‘mitasi
19.9K subscribers
8.16K photos
1.55K videos
10 files
5.74K links
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
facebook.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
x.com/RaqobatGovUz
Download Telegram
Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди

✈️ Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.

✈️ Ўтган 2025 йил давомида Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 765 та дорихонада (119 та улгуржи ва 646 та чакана) 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тиклаш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, лицензия талабларини бузилиши бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 26 та дорихонада 5 311 та ҳолатда 130,3 млн. сўм миқдорда;
Андижон вилоятида 26 та дорихонада 3 200 та ҳолатда 95,5 млн. сўм миқдорда;
Бухоро вилоятида 53 та дорихонада 38 355 та ҳолатда 929,4 млн. сўм миқдорда;
Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўм миқдорда;
Қашқадарё вилоятида 50 та дорихонада 2 783 та ҳолатда 203,6 млн. сўм миқдорда;
Навоий вилоятида 79 та дорихонада 20 645 та ҳолатда 329 млн. сўм миқдорда;
Наманган вилоятида 56 та дорихонада 36 310 та ҳолатда 575,2 млн. сўм миқдорда;
Самарқанд вилоятида 57 та дорихонада 5 167 та ҳолатда 1 млрд. 231 млн. сўм миқдорда;
Сурхондарё вилоятида 53 та дорихонада 9 445 та ҳолатда 1 млрд. 570,2 млн. сўм миқдорда;
Cирдарё вилоятида 33 та дорихонада 2 782 та ҳолатда 208,6 млн. сўм миқдорда;
Тошкент вилоятида 63 та дорихонада 21 983 та ҳолатда 735,1 млн. сўм миқдорда;
Фарғона вилоятида 35 та дорихонада 22 760 та ҳолатда 310,1 млн. сўм миқдорда;
Хоразм вилоятида 25 та дорихонада 3 867 та ҳолатда 199,3 млн. сўм миқдорда;
Тошкент шаҳрида 173 та дорихонада 131 219 та ҳолатда 1 млрд. 404,7 млн. сўм миқдорда истеъмолчилардан дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олинганлиги аниқланган.


✈️ Қўмита томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилишини ва уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилишини маълум қиламиз.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍   

🌐 Сўнги пайтларда жамоатчиликда реклама ва эълонларни жойлаштириш (ўрнатиш) юзасидан тушунмовчиликлар юзага келмоқда, шу муносабат билан Рақобат қўмитаси Реклама ва Эълонларга оид қоидалар тўғрисида тушунтиришлар беради.

✈️ Таъкидлаш жоизки, бино-иншоотларга эълонларни ўрнатиш шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан назорат қилинади.

Қўмита ўз навбатида, реклама мазмунининг, яъни контентни реклама қонунчилиги талабларига мослиги устидан давлат назоратини амалга оширади.


#реклама #эълон

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 | #Хабарлар_дастури

🎙Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ш.Рашидов ва Пахтакор туманларида аҳолига етказилаётган ичимлик суви сифати бўйича тушган мурожаатлар асосида таҳлил ишлари олиб борилди.

Бошқарма бош мутахассиси Шерзод Мавлонов мазкур ўтказилган таҳлил натижалари юзасидан маълумот бериб ўтди.


✈️ Батафсил “JIZZAX” радиоканалида

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан ичимлик суви таъминоти соҳасидаги ҳолат юзасидан ўрганишлар натижалари

✈️ Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Фарғона, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ичимлик суви таъминоти сифатининг санитар меъёрларга мувофиқлиги ҳамда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар бўйича комплекс ўрганишлар амалга оширилди.

🖥 Олиб борилган ўрганишлар давомида айрим ҳудудларда истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар учун ортиқча маблағ ҳисоблангани, яъни қўшимча нореал қарздорликлар юзага келгани аниқланди. Қуйида ушбу ҳолатлар бўйича аниқ мисоллар келтирилади.

🔘Фарғона вилояти
Фарғона вилоятининг Тошлоқ ва Бешариқ туманларида истеъмолчиларга 14,3 м³ ичимлик суви етказиб берилганлигига қарамай, уларга 40 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ҳисоблангани маълум бўлди. Ҳудудий бошқарма кўрсатмасига асосан “Фарғона сув таъминоти” АЖ томонидан мазкур маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.


🔘Сирдарё вилояти
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Сармич” ва “Жўланган” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 134 та хонадонга нисбатан 310 млн сўмдан ортиқ нореал қарздорлик ҳисоблангани аниқланди. Ҳудудий бошқарманинг аралашуви натижасида “Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг Боёвут тумани бўлими мазкур асоссиз қарздорликларни ҳисоблаш дастуридан чиқариб ташлади ва истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тўлиқ тикланди.


🔘Қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Қамаши, Юксалиш ва Тинчлик маҳаллаларида яшовчи 1 275 та хўжалик (6 059 нафар аҳоли) санитар талабларга жавоб бермайдиган, сифати паст ичимлик суви билан таъминланаётгани натижасида 26 млн сўмга яқин асоссиз даромад олинган. Ҳудудий бошқарма томонидан кўрилган чоралар асосида ушбу маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб китоб қилиши таъминланди.

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан бундай ҳолатларни бартараф этиш, уларнинг келгусида такрорланишини олдини олиш ҳамда истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар изчил ва муттасил равишда амалга ошириб борилади.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОВАР БОЗОРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНГАНЛИК ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажмлари, рақобат муҳити ҳолати ҳамда импорт географияси юзасидан таҳлил ишлари амалга оширилмоқда, жумладан:

Сувни фильтрлаш ёки тозалаш учун ускуна ва қурилмалар:
Мавжуд ҳолат: Республикада 22 та корхона томонидан 38 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 853 минг дона.
Экспорт: 566 дона.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 4,3 фоиз.

Қўл ёки оёқ пневматик насослари:
Мавжуд ҳолат: Республикада 3 та корхона томонидан 11 млн сўм маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 458 минг дона.
Экспорт: Экспорт амалга оширилмаган.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 0 фоиз.

Велосипед учун резина камералар:
Мавжуд ҳолат: Республикада 1 та корхона томонидан 6,8 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 4,2 млн дона.
Экспорт: Экспорт амалга оширилмаган.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 0,2 фоиз.

Эшитиш аппаратлари:
Мавжуд ҳолат: Республикада 1 та корхона томонидан 1,8 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 40,2 минг дона.
Экспорт: 16,6 минг дона.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 7,2 фоиз.

Қуруқ сут:
Мавжуд ҳолат: Республикада 23 та корхона томонидан 4,5 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 7,1 минг тн.
Экспорт: 5 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 39 фоиз.


✈️ Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.

Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги каби маҳсулотларнинг тўйинганлик таҳлил натижалари эълон қилиб борилмоқда.

✈️Шу билан биргаликда, қўшимча қайсидир маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўмита қарори қонунийлиги Олий судда яна бир бор тасдиқланди

✈️ Рақобат қўмитасига “Dorkompletsnab” МЧЖнинг “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан тегишли “Йўл қурилиш хизмати” бўйича ўтказилган бошланғич қиймати 7.5 млрд сўмлик харидлардан норози эканлиги тўғрисида мурожаати келиб тушган.

✈️ Ушбу ҳолат юзасидан ишни кўриб чиқиш натижасида Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган деб топилиб, молиявий жарима тўлаш тавсия этилган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилган.

🔘“Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан ушбу қарордан норози бўлиб судга мурожаат қилинган, ушбу иш бир неча суд инстанцияларида кўриб чиқилиб, якунида Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан қонунбузилиш содир этилганлиги ҳақидаги Махсус комиссиянинг қарори қонунийлиги тасдиқланди.

✈️ Бундан ташқари, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 12 январдаги ҳал қилув қарори билан “Qarshi xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан қонунбузилиш ҳолати содир этилиганлиги юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍    | #Олтин_воҳа

✈️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига истеъмолчилардан жами 5 673 та мурожаатлар келиб тушган.

Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 922 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.


✈️ Батафсил “OLTIN VOHA FM” радиосида.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан 4 та корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди

✈️ Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли соҳалардаги фаолият юритувчи субъектлар томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб тизимли мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан,
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган “KIWI GOLD TRADE” МЧЖга қарашли KIWI супермаркети ҳамда “AZIZ AMIRA GOLD” МЧЖга қарашли Исломбек Золото номи остидаги заргарлик дўкони томонидан бинонинг олд қисми ва давлат мулки бўлган ер участкасида ташқи реклама ўрнатиш ҳуқуқини олмасдан, шунингдек, реклама тилига оид талабларга риоя этмаган ҳолда ташқи рекламалар ўрнатилганлик ҳолатлари аниқланди.

Бухоро вилояти
Вилоятда фаолият юритаётган “ROAD STAR TRANS” МЧЖ ҳамда “SHIDDAT MOTORS” МЧЖ томонидан ўрнатилган ташқи реклама объект (конструкцияси)ларида реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

🔝 Юқоридаги аниқланган ҳолатлар юзасидан Қўмитанинг ҳудудий бошқарма Махсус комиссиялари томонидан 4 та корхонага (“KIWI GOLD TRADE”, “AZIZ AMIRA GOLD”, “ROAD STAR TRANS” ва “SHIDDAT MOTORS” МЧЖлар) нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.

✈️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони


Указ Президента Республики Узбекистан "О первоочередных мерах по развитию отечественного производства и промышленной кооперации на основе новой системы"

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести. 🔔

📆 (2 - 7 февраль кунлари)

🗓 2 февраль

Рақобат қўмитасига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича 22 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган;

Андижон вилоятида "AND OBОD" МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди;

Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар, “Ishonch TV”да;

Расмий муносабат: "Кийим-кечаклар савдо дўконининг реклама ролиги одоб-ахлоқ нормаларига зид шаклда берилган..." мавзуида мурожаат бўйича расмий муносабат;


🗓 3 февраль

Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан ҳаво транспортидан фойдаланишда янги тартиб жорий қилинди;

Қўмита қарорининг қонунийлиги суд томонидан яна бир бор тасдиқланди;

“Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди, “MY 5” телеканалида;


🗓 4 февраль

Назорат харидларида 201 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланди;

“LADY EVA” кийим-кечак дўконига реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли чора
кўрилди;

Бизнес фаоллиги индексининг 2025 йил 4-чорак натижалари ва 2026 йилнинг 1-чорак кутилмалари баҳоланди;


🗓 5 февраль

Дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди;

Рақобат қўмитаси Реклама ва Эълонларга оид қоидалар тўғрисида тушунтиришлар беради;

Рақобат қўмитаси томонидан ичимлик суви таъминоти соҳасидаги ҳолат юзасидан ўрганишлар натижалари;


🗓 6 февраль

Товар бозорининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари;

Қўмита қарори қонунийлиги Олий судда яна бир бор тасдиқланди;

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан 4 та корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан қурилиш соҳасига оид мурожаатлар асосида 22,1 млрд сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

✈️ 2025 йилда Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлардан хонадон хариди бўйича 1 700 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 76 фоизи ижобий ҳал қилиниб, 22,1 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисми уйларнинг таъмир сифати (42,9 %) ва коммуникация тармоқлари (40,8 %) билан боғлиқ бўлиб, 16,3 фоизи уйларни ўз вақтида топширилмаслигига тўғри келган.

👥 Қўмита томонидан 130 га яқин қурувчи–истеъмолчи шартномалари ўрганилганда аксарият шартномаларда қайта ҳисоб-китоб механизми, объектни топшириш муддати, кечиктириш учун пеня, кафолат муддати ва нуқсонларни бартараф этиш мажбуриятлари белгиланмаган.

🖋 Шартномани бекор қилиш масаласида ҳам камчиликлар кузатилиб, аксар ҳолатларда фақат қурувчи манфаатлари кўзда тутилган. Шунингдек, шартнома бекор қилинганда харидорга тўловни қайтариш муддатлари асоссиз равишда 30–180 кундан тортиб, 24–36 ойгача этиб белгиланган.

✈️ Бундан ташқари, айрим ҳолатларда “Агент” ёки “Тижорат вакили” орқали тузилган шартномаларда қурилишга масъул қурувчи томонидан шартнома имзоланмай расмийлаштирилгани аниқланган. Табиийки, шартномадаги бу каби қонунбузилиш ҳолатлари ва мавжуд камчиликлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузилишига олиб келади ва мажбуриятини бажармаган “Қурувчи”га эса ҳеч қандай ҳуқуқий жиҳатдан жавобгарлик белгиланмайди.

✈️ Қўмита томонидан 120 та турар жой мажмуаси бўйича берилган реклама ҳолати ўрганилиб, рухсат ҳужжатларисиз ва электрон рўйхатга киритилмаган бир қатор объектлар реклама қилингани аниқланди ва қурилиш компанияси ҳамда реклама берувчиларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди, қонунбузилиш ҳолатларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

✈️ Шунингдек, рухсат ҳужжатларига эга бўлмаган қурилиш объектларини реклама қилмаслик юзасидан ОАВ ва реклама соҳаси агентликларига огоҳлантириш хатлари юборилди.

✈️ Мазкур таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларига тақдим этилди.

‼️ Ёдда тутинг!

Ҳурматли фуқаролар, Рақобат қўмитаси кўп квартирали уйлардан хонадон харид қилишда шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиқишингиз ва уларнинг рекламасида берилаётган маълумотларни аниқ манбалардан: электрон рўйхат ва “Шаффоф қурилиш” тизимида мавжудлигини очиқ манбалардан текшириб кўришингизни тавсия қилади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍   

Тошкент шаҳрида жойлардаги ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама объектлари бартараф қилинмоқда


✈️ Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида жойлаштирилган ноқонуний ташқи рекламаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

✈️ Батафсил “TOSHKENT” телеканалида.

#реклама #мониторинг

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 февралдаги ПФ-17- сонли “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида ”ги Фармони қабул қилинди.

📃 Мазкур Президент Фармони билан янги инструментлар, 2026 йил 1 июлдан бошлаб: республика ва минтақа бозорини таҳлил қилиниб, миллий иқтисодиётга қўшиладиган қиймат занжирларини оширишга хизмат қилувчи ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатини соҳалар кесимида босқичма-босқич шакллантириб, эълон қилиб борилиши белгиланган.

✍️Шунингдек, Фармон ижроси бўйича қабул қилинган қарорга мувофиқ Рақобат қўмитасига бозорларни тўйинганлик даражасини ўрганиш топширилган.

🔎 Бугунги кунга қадар, юқоридаги каби республика ва минтақа бозори йўналишидан Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан товар ва молия бозорлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида илғор эконометрик ва инновацион ёндашувлар асосида 150 дан ортиқ таҳлил ишлари амалга оширилиб, мамлакатимизда ишлаб чиқаришга тавсия қилинадиган маҳсулотлар бўйича 110 турдаги товар бозорлари аниқланди ва тадбиркорлик имконияти бор соҳалар — маҳсулотлар билан тўйинганлик кесимида рўйхати эълон қилинди.

✈️ Таҳлилий маълумотлар инфографика кўринишида Қўмитанинг ижтимоий тармоқлари ва Марказнинг веб-сайтлари орқали кенг жамоатчиликка маълум қилиниб борилмоқда. Бу эса, инвесторлар ва тадбиркорларга ишлаб чиқариш учун тавсия этилиши мумкин бўлган товарлар ҳақида очиқ манбаларда шаффоф ва ишончли ахборотлардан фойдаланиш имконини бермоқда.

Эконометрик таҳлиллар:

🗒 Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларида нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчигача бўлган босқичлари таҳлил қилиниб, эконометрик инструментлар асосида қисқа муддатли нарх прогнозлари амалга ошириб келинмоқда.

Тухум, сут, сабзи, пиёз, картошка, мол ва парранда гўшти бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар ва таклифлар Қўмита томонидан мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга киритилмоқда.


✈️ Индекслар:

✈️ Республика иқтисодиётида рақобат ва ишбилармонлик муҳитини баҳолашнинг ўзига хос “барометри” ҳисобланадиган бизнес фаоллиги ва ҳудудий рақобатбардошлик индекслари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

✈️ Бизнес фаоллиги индексини (БФИ) ишлаб чиқишда АҚШнинг Purchasing Manager’s Index (PMI) ва бошқа шу каби амалиётда кенг қўлланилаётган методологиялар асос сифатида олинди.

Халқаро тан олинган ПМИга кўра, БФИ кўрсаткичи 50 банддан юқори бўлса, бу иқтисодиётда барқарор ўсиш ва фаолликнинг ортиб бораётганини билдиради.

✈️ Ҳудудий рақобатбардошлик индекси АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилди ҳамда ҳисобланди.

📎 Индекс республиканинг 14 та маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида инвестицияларни жалб этиш, меҳнат ресурслари ва инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий барқарорликни сақлаш ҳамда рақобат муҳитини ривожлантириш каби муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни тизимли равишда таҳлил қилади.

✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан товар ва молия бозорлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида илғор эконометрик ва инновацион ёндашувлар асосида таҳлил ишлари тизимли олиб борилмоқда.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биологик фаол қўшимча рекламасида қонунчилик талабларини бузилганлиги учун “JO‘RABEK” хусусий корхонасига нисбатан молиявий жарима қўлланилди

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан “JO‘RABEK” хусусий корхонаси томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган “Orthomol” биологик фаол қўшимчаси рекламаси юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилди.

🖥 Ўрганишлар натижасида мазкур реклама материалларини жойлаштириш (тарқатиш) жараёнида амалдаги реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилмагани, хусусан, маҳсулот ҳақида тўлиқ ва қонуний маълумотлар берилмагани аниқланди.

📃 Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 35-моддасига мувофиқ, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ҳамда озиқ-овқат қўшимчаларини рекламасига нисбатан қатор мажбурий талаблар белгиланган.

Жумладан, бундай реклама:
🟠Улар дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;
🟠Уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларнинг аҳволи яхшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;
🟠Уларнинг қўлланилганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорчилик изҳорини ўз ичига олмаслиги;
🟠Соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;
🟠Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг тадқиқотлар ўтказилганлиги, давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги фактларга ҳаволалар қилиш, шунингдек бошқа тадқиқотлар натижаларидан уларни қўллаш учун тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзалликлари ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;
🟠Вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак.
🟠Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси ҳар бир ҳолда реклама объекти дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
🟠Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.


🔝 Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан “JO‘RABEK” ХКга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

✈️ Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎМИТА КЎРСАТМАСИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНДИ

✈️ Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият юритаётган микромолия ташкилотлари фаолияти “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

🖥 Олиб борилган ўрганишлар натижасида, Тойлоқ туманида фаолият олиб борувчи “HAMROH MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖга тегишли бўлган хизмат кўрсатиш биносининг олди ва том қисмларига ташқи реклама конструкцияларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўрнатганлик ҳолатлари аниқланди.

🔝 Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “HAMROH MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖга аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

✈️ Бироқ, “HAMROH MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖ ушбу кўрсатмадан норози бўлиб, суд инстанцияси тартибида мурожаат қилди, иш якунида суд қарори билан даъво қаноатлантирилмасдан ҳудудий бошқарманинг кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_олимпиада

📣 “15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида

“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” IV-онлайн олимпиадаси ўтказилмоқда!

⭐️ Танлов икки босқичда бўлиб ўтади:

1️⃣-босқич – 2026 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг olimpiada.edu.uz электрон тизимида рўйхатдан ўтган талабалар учун тест синовлари ўтказилади.

2️⃣-босқич – 2026 йил 5 март куни 1-босқич тест натижаларига кўра, сараланган 16 нафар талабалар билан онлайн савол-жавоб тарзида амалга оширилади.

🏆 Ғолибларни эсдалик совғалари кутмоқда! 🏆

✍️ Эҳтимолий тест саволлари билан танишиш учун
@RaqobatGovUz Telegram каналига аъзо бўлинг!

🌐 Olimpiada.edu.uz электрон тизимида рўйхатдан ўтиш:
2026 йил 12 февралдан 27 февралга қадар давом этади.

Батафсил маълумот:
raqobat.gov.uz
(71) 207-47-00 (321)


Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан электрон тижорат соҳасидаги мурожатлар асосида 7.3 млрд сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди

✈️ Рақобат қўмитасига ўтган 2025 йилда электрон тижорат соҳасида 3 100 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

✈️ Олиб борилган таҳлилларга кўра, мурожаатлардаги эътирозларнинг аксарияти қуйидаги ташкилотларга тегишли эканлиги маълум бўлди:

1. 851 та (27,8 %) - Uzum Market;
2. 842 та
(27,6 %) - Uzum Nasiya;
3. 329 та
(10,8 %) - Yandeks;
4. 168 та
(5,5 %) - Texnomart;
5. 166 та
(5,4 %) - Ishonch;
6. 150 та
(4,9 %) - Alif shop (alif moliya, alif nasiya);
7. 115 та
(3,8 %) - Uzum Tezkor;
8.
56 та (1,8 %) - Openshop.uz;
9. 54 та
(1,8 %) - ZoodMall;
10. 46 та
(1,5 %) - IDEA.


✈️ Ўрганиш жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларининг таъминланиш даражаси баҳоланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли хулосалар шакллантирилди. Таҳлил натижалари соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш имконини берди. Айрим мурожаатлар тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Шу билан бирга, ижобий тажрибалар ҳам қайд этилди. Шунингдек,уларни таҳлил қилиш орқали қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ҳам тайёрланди

✈️ Хусусан, электрон тижорат субъектларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Улар томонидан амалга оширилган хизматларда шартнома ва унинг шартлари, кафолат муддатидаги сервис муаммолари, нуқсонли товарни алмаштириш, рекламаларида нотўғри маълумот берилиши, амалга оширилган тўловлар ва етказиб бериш хизматида ҳамда кредит асосида сотиб олинган нуқсонли товарларни алмаштириш каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда камчиликлар аниқланди.

✈️ Мазкур мурожаатларда қайд этилган ҳолатлар ташкилотлар томонидан ижобий бартараф этилишлик даражаси ҳам баҳоланиб, деярли 84,8 % истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди:

1. IDEA – 46 та (84,8 %);
2. Uzum Tezkor – 115 та (82,6 %);
3. Ishonch – 166 та (81,3 %);
4. ZoodMall – 54 та (79,6 %);
5. Texnomart – 168 та (79,2 %);
6.
Openshop.uz – 56 та (76,8 %);
7. Alif shop – 150 та (75,3 %);
8. Uzum Market – 851 та (72,7 %);
9. Uzum Nasiya – 842 та (71,9 %);
10. Yandeks – 329 та (63,5 %).


✈️ Ўрганишлар натижасида ҳуқуқлари бузилгани аниқланган 9,6 млн. нафар истеъмолчига 7.3 млрд. сўм миқдорида етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан республика ҳудудлари кесимида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Жумладан,

🔘Андижон вилояти мисолида:
“HUMANS” пластик картасидаги пуллар истеъмолчига қайтарилди!
Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро А.Ж. “HUMANS” компаниясидан олинган пластик картасидаги пул маблағини ечиб ололмаётгани, компания ва банкка қилган мурожаатлари натижа бермаётгани юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Ўрганишлар давомида ҳолат тасдиқланди ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида фуқаронинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.
Натижада, истеъмолчининг пластик картасидаги 28 млн сўмдан ошиқ пул маблағи “HUMANS” компанияси томонидан тўлиқ ўтказиб берилиши таъминланди. Мурожаат ижобий ҳал этилди.

🔘Жиззах вилояти мисолида
Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаролар “Hududgaz” Жиззах газ таъминоти филиали томонидан фойдаланилган табиий газ учун асоссиз далолатнома тузилганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Ўрганишлар натижасида филиалга нисбатан иш қўзғатилди ва асоссиз ҳисобланган жами 52 млн сўмдан
ошиқ маблағ фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида истеъмолчининг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинди.

🔘Фарғона вилояти мисолида
Фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди!
Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Расулов “Farg‘ona suv ta’minoti” АЖ томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Ўрганишлар натижасида фуқаронинг хонадонида истеъмол қилинган ичимлик сув ҳажмлари ва амалга оширилган тўловлар таққосланганда, 540 минг сўм асоссиз қарздорлик мавжудлиги аниқланди. Амалдаги ҳисоблагич кўрсаткичи электрон дастурга тўғри киритилганда, фуқаро 80 минг сўмга
яқин ҳақдор эканлиги маълум бўлди.
Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида фуқаро Б.Расулов фойдасига жами 600 минг сўмдан
ошиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

🔘Бухоро вилояти мисолида:
Фуқаро Ф.Ғиёсов томонидан Президентнинг “Ишонч телефони” орқали юборилган мурожаатда, у “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖдан шартнома асосида сотиб олган “Тraker-2” автомобили кафолат даврида двигателда пайдо бўлган нуқсонлар бартараф этилмаётганидан норозилик билдирган.

Ўрганишлар давомида ҳолат тасдиғини топди ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 15 ва 23-моддалари асосида фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.
Ҳудудий бошқарма аралашуви натижасида “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖ томонидан автомобил двигатели янгисига алмаштириб берилди. Мурожаат ижобий ҳал этилди.

🔘Қорақалпоғистон Республикаси мисолида:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “Call-center” орқали мурожаат қилган фуқаро А.Қ “Qaraqalpaq Avtotexxızmet” МЧЖ билан автомобил харид қилиш учун олдиндан 156 млн сўмдан ортиқ маблағ тўлагани, аммо транспорт воситасини олиш рад этилгани сабабли маблағни қайтариб олишда ёрдам сўраган.

Ўрганиш натижасида ҳолат тасдиқланди ва фуқаронинг ҳуқуқлари амалдаги қонунчилик асосида ҳимоя қилинди. Ҳудудий бошқарма аралашуви билан МЧЖ томонидан фуқарога олдиндан тўланган 156 млн сўмдан ортиқ маблағ тўлиқ қайтариб берилди. Мурожаат ижобий ҳал этилди.


Telegram
|Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍   

📃 Амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчи сифатсиз ёки нуқсонли товар харид қилган тақдирда уни алмаштириш, таъмирлатиш ёки пул маблағини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

🔘қайтариш ва алмаштириш муддатлари қонун билан белгиланган;

🔘сотувчи истеъмолчининг қонуний талабини рад этишга ҳақли эмас;

🔘низо келиб чиққан ҳолатларда ваколатли органларга мурожаат қилиш мумкин.


✈️ Батафсил "Madaniyat va Ma'rifat" телеканалида.

#Бугун

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асоссиз қарздорлик ҳолатлари юзасидан электр таъминотига киритилган вақтинчалик чекловларни қайта кўриб чиқиш юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига сўров юборилди

✈️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларига 2025 йил давомида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари бўйича 1141 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг дастлабки ойларида, ушбу масала юзасидан 850 дан ортиқ мурожаат қайд этилиб, сезиларли даражада мурожаатлар сони ортганлиги кузатилди.

📁 Мурожаатларда асосан чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги, хизматлар сифати пастлиги, шартнома шартларига амал қилинмаслиги, шунингдек, хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳамда бунинг оқибатида фуқароларнинг электр энергияси тўловларига чекловлар қўйилгани юзасидан ҳақли эътирозлар билдирилган.

🖥 Ўрганишлар давомида айрим ҳудудларда чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг белгиланган минимал даврийлигига амал қилинмаётгани ҳамда фуқароларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётгани аниқланди. Мурожаатларнинг асосий қисми Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда.

✈️ Шу муносабат билан, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан:
🟠чиқиндиларни ўз вақтида ва сифатли олиб чиқиб кетишни таъминлаш,
🟠асоссиз қарздорликлар ҳисобланишининг олдини олиш,
🟠асоссиз қарздорлик сабаб электр энергияси тўловларига киритилган чекловларни қайта кўриб чиқиш

✍️ чораларини кўриш юзасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига сўров юборилди.

✈️ Амалдаги қонунчиликка кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари белгиланган муддат ва даврийликда амалга оширилиши шарт. Шунингдек, хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган ҳолларда истеъмолчи тегишли давр учун тўловдан озод этилиши белгиланган.

Эслатма‼️
🟠Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларга кўра, қаттиқ маиший чиқиндилар белгиланган минимал даврийлик асосида олиб чиқилиши шарт (16-банд), хизмат сифатсиз кўрсатилганда ёки умуман кўрсатилмаган тақдирда истеъмолчи тўловдан озод қилинади (33-банд).

🟠“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун:

🟠4-модда — истеъмолчи тўлиқ ва ишончли маълумот олиш ҳамда сифатли хизмат талаб қилиш ҳуқуқига эга;

🟠19-модда — хизматлар шартнома ва қоидаларда белгиланган муддат ва сифатда кўрсатилиши шарт;

🟠21-модда — кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олиш тақиқланади.

🟠Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 648-сон қарорига мувофиқ, чиқиндиларни бошқариш соҳасида қарздорлик ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш ҳамда уни бартараф этиш чораларини кўриш тегишли агентлик вазифаларидан ҳисобланади.

🟠“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, хизмат кўрсатувчи субъектлар шартнома мажбуриятларини бажариши ва истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя қилиши шарт.

✈️ Қўмита фуқароларни хизмат сифати билан боғлиқ ҳолатларда мурожаат қилишга чақиради ва бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилишини маълум қилади.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб молиявий ва коммунал соҳадаги хизматлар бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

Жумладан,

🔘Қашқадарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаро Х.М.нинг “My teacher” онлайн ўқув дастури фаолиятидан норози бўлиб мурожаат йўллади. Олиб борилган ишлар натижасида Х.М. ўқув дастуридан инглиз тили фани бўйича қўшимча дарсларга иштирок этиши учун 3 600 000 сўм тўлов қилган, аммо айрим сабабларга кўра ўқув машғулотларида иштирок эта олмаган. Марказ маъмуриятига қилинган мурожаатидан натижа бўлмаган.

Ўрганиш ишлари якунида фуқаро Х.М. га ўқув дастури учун тўлаган 3 600 000 сўм маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

🔘Жиззах вилояти
Ҳудудий бошқармага Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.М. Жиззах вилоятига сафари даврида юзага келган ноқулайликдан норози бўлиб мурожаат қилди.

Мурожаатда фуқаро Жиззах шаҳри Хайробод МФЙ ҳудудидаги банкоматдан нақд пул ечиб олиш жараёнида фуқаронинг банк пластик картасидан пул ечиб олинган, аммо нақд пул чиқариб берилмагани, мазкур пул маблағларининг қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.

Ўрганиш натижасида АТ “Халқ банки” вилоят филиали томонидан банкоматда ечилган 1 млн 515 минг сўм пул маблағлари фуқаронинг банк пластик картасига қайтарилиши таъминланди.

🔘Қорақалпоғистон Республикаси
Рақобат қўмитасига Тахиатош туманида истиқомат қилувчи Д.Б.нинг йўллаган мурожаатида янгидан олган автомашинасига “А.Г.” МЧЖ томонидан техник кўрикдан ўтказиш учун ортиқча ҳақ тўлаганини билдирган ва мазкур маблағларни олишда амалий ёрдам сўраган.

Муаммо юзасидан олиб борилган ўрганиш натижасида “А.Г.” МЧЖ томонидан ҳисобланган 200 000 сўм пул фуқарога қайтарилиб берилиши таъминланди.

🔘Сирдарё вилояти
Ҳудудий бошқармага Сирдарё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Н.нинг мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Сирдарё туман бўлими томонидан фуқарога нисбатан ичимлик сувидан асоссиз равишда 2,5 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисоблангани маълум қилиниб, ушбу қарздорликни қонун доирасида қайта кўриб чиқилишида амалий ёрдам берилиши сўралган.

Ўрганиш натижасида мазкур жамият томонидан истеъмолчига нисбатан ҳисобланган нореал қарздорлик хатлов йўли билан дастурдан олиб ташланиб, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

🔘Фарғона вилояти
Ҳудудий бошқарма Олтиариқ тумани “Тегирмонбоши” МФЙ ҳудуддаги ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммо юзасидан тушган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижасида, “Фарғона сув таъминоти” АЖ томонидан ҳудуддаги электр шит қисмлари ажратилиб, филиал мутахассислари томонидан техник жиҳозларга янгиланиб, тармоқдаги насос тўлиқ ишчи ҳолатга келтирилди ва аҳолига ичимлик суви етказиб берилиши таъминланди.


Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM