Raqobat qo‘mitasi
19.6K subscribers
7.92K photos
1.46K videos
10 files
5.56K links
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
Download Telegram
👍👍👍👍👍👍 | #Молиявий_саводхонлик

🇺🇿 🇩🇪 Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида ҳудудларда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

🔘Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти
Рақобат қўмитаси раиси маслаҳатчиси О. Усмонов иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида олий таълим муассасаларида семинар-тренинглар ўтказилди

Хусусан, Тошкент шаҳрида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Фармацевтика институти, Ўзбекистон Миллий педагогика университети, Тошкент давлат тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Тошкент вилоятида Тошкент давлат аграр университети талабалари ҳамда университет ҳузуридаги академик лицей ва Оҳангарон шаҳар техникуми, Оҳангарон туманидаги 2-сонли техникум ўқувчилари билан бўлиб ўтган семинарлар давомида банклар ва уларда кўрсатилаётган хизматларда истеъмолчи ҳуқуқлари, суғурта, кредит, омонат, шахсий молияни режалаштириш, шакллантириш ва бошқариш, пластик карта турлари ҳамда киберхавфсизлик каби долзарб масалалар ҳақида талаба-ёшларга маълумотлар берилди.

Ушбу тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган асосий ҳуқуқ ва кафолатлар ҳақида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.


🔘Андижон вилояти
Андижон вилояти Чет тиллари институтида бўлиб ўтган семинарда Қўмита бош мутахассиси Н.Жуманиёзов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр юритиб, иштирокчиларга шахсий молияни бошқариш ва фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиялар берди. Шу билан бирга, Конституциянинг 33 йиллиги муносабати билан 65-моддадаги иқтисодий тамойиллар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги ҳақида маълумот берилди.


🔘Бухоро вилояти
Бухоро давлат университетида Қўмита вакили М.Маҳмудова ва бошқарма вакиллари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Қўмита томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан молиявий йўналишда фуқаролардан тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65, 67-моддалари хусусида тушунчалар ҳам берилди.


Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

📆 (1 - 6 декабрь кунлари)

🗓 1 декабрь

“Истеъмолчи мурожаати” янги электрон тизими ишга туширилди;

Рақобат қўмитаси томонидан “Истеъмолчи мурожаати” электрон платформаси амалиётга татбиқ этилди;

2025 йил 1 декабрдан “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизими ишга туширилди, "ORIAT DONO" радиоканалида;

Комитет по конкуренции внедрил электронную систему «Обращение потребителя», на телеканале «Дунё бўйлаб»;

Янги лойиҳа: "Истеъмолчи мурожаати" электрон платформаси ишга туширилди, "O‘ZBEKISTON24" телеканалида;
___

🗓 2 декабрь

5 та чиқинди ташиш корхонаси томонидан 250 мингга яқин истеъмолчидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олингани аниқланди;

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “OZONE FITNESS” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди;

“Истеъмолчи мурожаати” электрон тизими ва унинг афзалликлари, “O‘ZBEKISTON” радиоканалида;

Рақобат қўмитаси томонидан ишга туширилган "Истеъмолчи мурожаати" электрон платформаси имкониятлари нималардан иборат, “O‘ZBEKISTON24” телеканалида;
___

🗓 3 декабрь

Турли савдо найрангларидан огоҳ бўлинг!

Коррупцияга қарши курашиш ойлиги;

“Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида семинар ташкил этилди, "SAMARQAND MTRK" телеканалида;

Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда ҳудудларда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда;
___

🗓 4 декабрь

11,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди;

Манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун “SURXANCEMENTINVEST” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди;

Рақобат қўмитаси ва German Sparkassenstiftung ташкилоти ҳамкорлигида семинар-тренинглар ўтказилди, "RUXSOR TV" телеканалида;

Қорақалпоғистон Республикасида талаба-ёшлар орасида “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди, "QARAQALPAQSTON MTRK" телеканалида;

Жиззах шаҳридаги олий таълим муассасаларида “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида ўқув семинари ўтказилди, "JTV" телеканалида;
___

🗓 5 декабрь

5 декабрь - Бутунжаҳон рақобат куни;

Ички бозорда соғлом рақобатни шакллантириш ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш иқтисодий тизимнинг барқарор ривожланишини таъминлайди;

Рақобат — иқтисодий ўсиш ва жамият фаровонлигининг муҳим шарти;

Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

КОНСТИТУЦИЯ — ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ

🇺🇿 Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 33 йиллиги катта фахр ва ифтихор билан нишонланмоқда. Асосий Қомусимиз демократия, адолат ва қонун устуворлигини кафолатлаб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади.

🇺🇿 Юртимизда рақобат муҳитини янада ривожлантириш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар бир фуқаро учун адолатли ва ҳуқуқий жамият барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ишларда бош Қомусимиз асосий аҳамият касб этади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция

🇺🇿 Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

🧩 Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-модда


Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция

🇺🇿 Давлат қулай инвеститсиявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

📄 Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

🧩 Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 67-модда


Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУКМЕКЕРЛИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ 70 га ЯҚИН ВЕБ-САЙТ БЛОКЛАНДИ

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

✈️ Рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида Тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бунда, букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи веб-сайтларга киришни чеклаш (блоклаш) чоралари кўрилмоқда.


✈️ Хусусан, жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 86 та веб-сайтни блоклаш бўйича Тегишли назорат органига маълумотлар киритилиб, шундан 70 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

🔝 Ўзбекистон Республикаси "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ, Қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланади.

Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

____

ЗАБЛОКИРОВАНО ОКОЛО 70 ВЕБ-САЙТОВ, ПРОДВИГАЮЩИХ БУКМЕКЕРСКИЕ УСЛУГИ

✈️ Комитет по конкуренция проводит постоянный мониторинг и анализ веб-сайтов, направленных на пропаганду азартных игр и игр, основанных на риске.

✈️ В целях оперативного принятия мер по рекламным нарушениям налажено взаимодействие с соответствующими организациями.

В рамках этой работы принимаются меры по ограничению (блокировке) доступа к веб-сайтам, продвигающим рекламу букмекерских услуг.


✈️ В частности, по итогам работ, проведённых в текущем году, в надзорный орган были направлены данные о блокировке 86 веб-сайтов, продвигающих букмекерские услуги, из которых около 70 были заблокированы в установленном порядке.

🔝 В соответствии со статьёй 46 Закона Республики Узбекистан «О рекламе» реклама азартных игр и иных игр, основанных на риске, запрещена.

Комитет продолжает системный мониторинг в данном направлении.


Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_сизни_эшитамиз

🇺🇿 Рақобат қўмитаси “Биз сизни эшитамиз” муҳокама платформаси доирасида турли соҳа вакиллари билан очиқ учрашувларни ўтказиб келмоқда. Ушбу мулоқотлар соҳалардаги реал вазиятни аниқлаш, тадбиркорларнинг кундалик фаолиятида учраётган муаммоларни тўғридан-тўғри эшитиш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқишда самарали натижа бермоқда.

🧩 Жумладан, жорий йилнинг ноябрь ойида фармацевтика соҳаси ҳамда автомобиль бензини бозори вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар асосида тегишли таклифлар Ҳукуматга киритилди.

🔎 Юқорида ўтказилган очиқ мулоқотлар ҳар жиҳатдан манфаатли бўлиб, жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ижобий қабул қилинди. Навбатдаги учрашувлар қайси соҳа вакиллари билан ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

▶️ Сўровномада иштирок этиш

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍

✈️ Мамлакатимизда "Конституция - инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!" шиори остида нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан олий таълим муассасаларида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Бу ҳақда қўмита масъул ходимлари Г.Қодирова ва А.Абдулҳамидовлар томонидан маълумот бериб ўтилди.


✈️ Батафсил "O‘ZBEKISTON24" радиоканалида.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 | #Конституция

🇺🇿 Конституцияга кўра: Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши белгилаб ўтилган.

Қўмита масъул ходими А.Абдулҳамидов томонидан янгиланган Конституциянинг жамиятдаги ўрни ва белгиланган кафолатлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.


✈️ Батафсил “ZO‘R TV” телеканалида

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍 | #Конституция

🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан республикамизнинг 50 га яқин таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинарлари бўлиб ўтди.

Рақобат қўмитаси бош мутахассиси Н.Хабибуллаев Конституцияда товар, хизматлар ва бошқаларнинг эркин ҳаракатланишига кафолатлар ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлиги белгилангани ҳақида маълумот бериб ўтди.


✈️ Батафсил "NURAFSHON TV" телеканалида.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан Yandex Uzbekistan билан бир компаниялар гуруҳига тегишли бўлган “Plus Entertainment Services Holding Ltd” компанияси томонидан видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматларини кўрсатувчи “Allplay” платформасига эгалик қилувчи “Allmedia Safe Service” МЧЖ ва “Anyway” МЧЖларнинг улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан “Allmedia Safe Service” МЧЖ видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматлари бўйича рақамли платформа оператори сифатида устун мавқега эга деб эътироф этилган эди.

📺 Ўзбекистон Республикаси бозорида “Yandex” компаниясига тегишли онлайн видео ва аудио контентни узатиш хизматини кўрсатувчи “Kinopoisk” рақамли платформаси ҳам фаолият юритади.

👥 Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим юзасидан “Allplay” савдо белгиси остида фаолият юритаётган рақамли платформанинг тадбиркор ва якуний фойдаланувчилари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан келгусида бир томонлама таъсир кўрсатмаслик ва уларни камситмаслик мақсадида, қуйидаги талаблар асосида олдиндан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди:

✈️ “Allplay” платформаси операторини видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматлари кўрсатувчи мустақил бозор иштирокчиси сифатида ўзининг фаолиятини сақлаб қолишини таъминлаш;

✈️ Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳаракатларни ҳар қандай шаклда содир этмаслик ва ушбу Қонун ва қарор талабларига тўлиқ риоя этиш.


Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yandex Uzbekistan томонидан монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди

✈️ Yandex Uzbekistan ўзининг такси агрегатори (“YGO UB” МЧЖ ХК томонидан кўрсатилади) ва озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш агрегатори (“Y EATS” МЧЖ ХК томонидан кўрсатилади) хизматлари бўйича ўз фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш, бозорда шаффоф ва масъулиятли бизнес амалиётини таъминлаш мақсадида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этди.

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 9 - моддасига мувофиқ устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш мажбурий ҳисобланади.

Маълумот учун: “YGO UB” МЧЖ ХК такси агрегатори ва “Y EATS” МЧЖ ХК озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш агрегатори хизматлари бўйича устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилган.


✈️ Ушбу тизим компаниянинг ички жараёнларида рақобатга оид хавфларни ўз вақтида аниқлаш, уларни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган бўлиб, бундай ёндашув рақобат қоидалари бузилиши эҳтимолини олдиндан бартараф этишга хизмат қилади.

Мазкур тизимга мувофиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланган:
🔘товар ёки молия бозорида тақчилликни вужудга келтириш ёки ушлаб туриш, нархларнинг ошишига олиб келадиган ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етказиш мақсадида муомаладаги товарлар ҳажмини камайтириш;
🔘товар ёки молия бозорига бошқалар учун кириш учун тўсиқларни яратиш;
🔘истеъмолчиларнинг керакли миқдорда ва тегишли сифатдаги товарларни сотиб олиш ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйиш;
🔘ўз хизматлари учун монопол юқори ёки монопол паст нархларни белгилаш, шу жумладан алгоритмлар томонидан яратилган тарифлар, шунингдек маълум даврларда иқтисодий асоссиз юқори нархлар (тарифлар), энг юқори соатлар, объектив сабаблар бўлмаганда динамик нархларни қўллаш;
🔘тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишни асоссиз равишда рад этиш;
🔘шартнома предмети билан боғлиқ бўлмаган шартларни, шу жумладан мулк, ёки бошқа шахсга мулк ҳуқуқи, пул маблағларини ўтказиш бўйича асоссиз талаблар.


🔝 Шунингдек, Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа талаблар ҳам белгиланган.

✈️ Ушбу тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Компанияда махсус масъул шахс тайинланиши белгилаб қўйилган.

Монополияга қарши комплаенс тизимни бошқа устун мавқега эга платформаларда ҳам жорий этиш ишлари давом этмоқда.

Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси 1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган. Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгилаб қўйилган.

🇺🇿 Уни тинглаганда ҳам, куйлаганда ҳам қалбларимизда Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат ҳисси янада жўш уради, ўз юртимизнинг фарзанди эканлигимиздан ифтихор туямиз.

🇺🇿 Ўзбекистон мадҳияси озод халқимизнинг ҳур овози бўлиб, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик таронаси сифатида бутун жаҳонга таралаверсин!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Байрам яқинлашгани сайин, янги йил муносабати билан кўплаб тадбиркорлик субъектлари савдони ошириш, истеъмолчиларни жалб қилиш мақсадида турлича АКЦИЯ ва ЧЕГИРМАларни тақдим этишади.

🔺 Албатта, Рақобат қўмитаси бундай тадбирларни истеъмолчиларнинг манфаатлари йўлида қўллаб-қувватлайди ва ҳар қандай ҳуқуқий кўмак ҳамда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатишга доимо тайёр.

📑 Бироқ, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз манфаатларини ўйлаб ёлғон чегирма ёки акцияларни эълон қилиш ҳолатлари ёки чегирма миқдори, акцияга қўйилган товарлар сони ва бошқа зарур ахборотларни тақдим этмаслик ҳолатлари аниқланмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган вақти давомида Қўмитага келиб тушган 48 мингдан ортиқ мурожаатларнинг асосий қисми истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли ахборот тақдим этилмаганлик ҳолатларига тўғри келади.


📎 Мисол учун: бугунги кунда “янги йил акцияси”, “янги йил чегирмаси”, “бирини олинг иккинчиси текинга”, “чегирма эълон қилдик”, “акциямиз бошланди”, “чегирма 50 фоиз”, “барча товарларга акция”, “фақат бугун улгуриб қолинг” ва бошқа турдаги жалб қилувчи акциялар кўпаймоқда.

🇺🇿 Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Чакана савдо қоидаларига кўра:

📊 Сотувчи ўз товарларига нисбатан чегирмаларни эълон қилишда товарлар ва нархлар ҳисобини юритишга, товарнинг охирги 30 кунда амалда бўлган нархларини қайд этиш ҳамда истеъмолчининг талабига кўра, мазкур маълумотларни тақдим этишга мажбур.

📈 Сотувчи товарлар нархига нисбатан чегирма қўллашда:

чегирмани аниқ фоиз ёки сумма шаклида белгилаши ҳамда товар нархи осон аниқланиши ва аниқ ўқилишини таъминлаши;

истеъмолчининг талабига кўра, ҳар бир товар учун чегирма нархгача бўлган нарх тўғрисида аниқ маълумот тақдим этиши;

сотувчи товарнинг чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (далиллар) билан асослаши (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно);

агарда чегирма нархда сотилиши назарда тутилган товар сони чекланган ёки мавсумий ёхуд маҳсулотларининг ҳолатига боғлиқ бўлса (хизмат қилиш муддати ёки яроқлилик муддати яқинлашган, бут бўлмаган, мавсумий сотиш, эски захираларни тугатиш, қадоқлашнинг шикастланиши ва/ёки бошқа сабаблар), бу ҳақида сотувчи чегирма тўғрисидаги маълумотда истеъмолчиларни хабардор қилиши;

чегирма нархнинг амал қилиш муддати (бошланиш ва тугаш санаси) аниқ кўрсатилиши, агар чегирма нарх фақатгина муайян шароитларда қўлланилса, бу шароитлар олдиндан маълум қилиниши;

агар чегирмани тақдим этиш истеъмолчидан шахсга доир маълумотларни бериш ёки рўйхатдан ўтказишни талаб қилса, сотувчи шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши ва истеъмолчиларни уларнинг маълумотларини қайта ишлаш мақсадлари ва шартлари тўғрисида хабардор қилиши шартлиги белгиланган.


📎Чегирма эълон қилинганда, унинг шартлари ва амал қилиш муддати аниқ кўрсатилиши лозим.

📉 Сотувчи рағбатлантирувчи акция ўтказишда рағбатлантирувчи акциянинг амал қилиш муддати, сотиб олиш шартлари, рағбатлантирувчи акцияга қўйиладиган товарлар номи (туркуми), миқдорини истеъмолчиларга аниқ ва тушунарли қилиб етказиши, шартларини ўзгартирмаслиги, таклиф этилаётган чегирма, бонус ва бошқа имтиёзлар ҳақиқатда амал қилишини таъминлаши шарт.

📌 Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотишда чегирмалар қўллаш шунингдек, дори воситалари, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси бўйича ҳамда энергетик ичимликлар рекламасида рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.

‼️Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талабларига қатъий амал қилишлари лозимлиги, ушбу талаблар бузилиши аниқланган тақдирда тегишли жавобгарлик ва молиявий жарималар қўлланилиб, чора кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.

📌Эслатма: "Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари" тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддасига асосан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунчилик талабларига риоя этишлари шарт.

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Raqobat qo‘mitasi
🔹 Байрам яқинлашгани сайин, янги йил муносабати билан кўплаб тадбиркорлик субъектлари савдони ошириш, истеъмолчиларни жалб қилиш мақсадида турлича АКЦИЯ ва ЧЕГИРМАларни тақдим этишади. 🔺 Албатта, Рақобат қўмитаси бундай тадбирларни истеъмолчиларнинг манфаатлари…
КОМИТЕТ ПО КОНКУРЕНЦИИ ПРЕДУПРЕЖДАЕТ: СТРОГО СОБЛЮДАТЬ ТРЕБОВАНИЯ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА ПРИ ПРОВЕДЕНИИ АКЦИЙ И ПРИМЕНЕНИИ СКИДОК!

🔹 По мере приближения праздника многие субъекты предпринимательства в честь Нового года предлагают различные АКЦИИ и СКИДКИ, стремясь увеличить продажи и привлечь потребителей.

🔺 Разумеется, Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей поддерживает такие инициативы в интересах потребителей и всегда готов оказать любую юридическую и практическую помощь предпринимателям.

📑 Однако выявляются случаи, когда отдельные субъекты предпринимательства, руководствуясь собственными интересами, объявляют ложные скидки или акции, или же не предоставляют информацию о размере скидки, количестве товара, участвующего в акции, и другие необходимые сведения.

Для информации: за истекший период в Комитет поступило более 48 тысяч обращений, значительная часть которых связана с тем, что потребителям не была предоставлена правильная и достоверная информация.


📎 Например, сегодня участились такие предложения, как: «новогодняя акция», «новогодняя скидка», «купи один — получи второй бесплатно», «объявили скидку», «наша акция началась», «скидка 50%», «акция на все товары», «успей только сегодня» и другие виды привлекающих акций.

🇺🇿 Согласно Правилам розничной торговли, утверждённым Постановлением Кабинета Министров

📊 Продавец, объявляя скидки на свои товары, обязан вести учёт товаров и цен, фиксировать фактические цены товара за последние 30 дней и по требованию потребителя предоставлять эти данные.

📈 При применении скидки продавец обязан:

установить скидку конкретно в процентах или в сумме и обеспечить простое и понятное отображение цены;

по требованию потребителя предоставить точную информацию о цене товара до скидки для каждого товара;

подтвердить документально (доказательствами) самую низкую цену за последние 30 дней до объявления скидки (кроме сельхозпродукции);

если количество товаров, продаваемых по скидке, ограничено, либо товары являются сезонными, либо скидка связана с их состоянием (истекающий срок годности, повреждение упаковки, ликвидация старых запасов и др.), продавец обязан указать эту информацию в объявлении о скидке;

четко указывать срок действия скидки (дату начала и окончания), а если скидка действует только при определённых условиях — указать эти условия заранее;

если предоставление скидки требует от потребителя предоставления персональных данных или регистрации, продавец обязан соблюдать законодательство о персональных данных и информировать потребителя о целях и условиях обработки этих данных.


📎При объявлении скидки её условия и срок действия должны быть четко указаны.

📉 При проведении стимулирующих акций продавец обязан донести до потребителей точную и понятную информацию о сроках акции, условиях участия, наименовании (категории) и количестве товаров, участвующих в акции, не изменять условия акции и обеспечить, чтобы предлагаемые скидки, бонусы и другие преимущества действительно применялись.

|📌 Также запрещено применять скидки при продаже алкогольной и табачной продукции, устройств для потребления никотина и табака, а также запрещено проведение стимулирующих акций в рекламе лекарственных средств, биологически активных добавок, пищевых добавок, а также энергетических напитков.

‼️Исходя из вышеизложенного, Комитет по развитию конкуренции предупреждает субъекты предпринимательства о необходимости строгого соблюдения требований законодательства, и в случае выявления нарушений будут применены соответствующие меры ответственности.

📌 Напоминание: Согласно статье 9 Закона «О гарантиях свободы предпринимательской деятельности»,
субъекты предпринимательства обязаны соблюдать требования законодательства о конкуренции и защите прав потребителей.


Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍👍👍👍

✈️ Фарғона вилоятида ПФ-184-сонли “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ижроси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар учун ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унга илова сифатида тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.


▶️ Батафсил "RUXSOR TV" телеканалида

Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM