Камолиддин Раббимов
28.6K subscribers
396 photos
272 videos
2 files
682 links
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси

Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot

Инстаграм: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/
Download Telegram
Кейинги ҳафталарда қийноқлар ва ўлимлар борасида, жуда кўп маълумот чиқди. Бу, жамоатчиликни жумбушга келтиряпти. Лекин, ҳамма ҳам вазиятни жиддий таҳлил қилиш, асосли ва рационал хулосалар чиқариш малакасига эга эмас. Давлат бу муаммолар борасида жиддий шарҳлар бериши керак.

Бу хатолар – инерция, малакасизлик, қонунлар ижроси механизми яхши шаклланмагани оқибати эканлигини кўрсатиб, тушунтириш бериши керак. Айбдорларни яширмасдан, жазога тортиш керак.

Бу давлат сиёсати эмаслигини тушунтириши ва ишонтира олиши керак. Давлат мулозимларининг жим туришини оқибатлари ўта салбий бўлиши мумкин. Давлат ташаббусни қўлига олиши ва буни жамият кўриши керак.

© Камолиддин Раббимов
Кеча болаларимни мактабдан олиб келаётганимда, ўғлим Абдулазиз: «Дада, нима учун тиламчилар айнан масжидларни олдида кўп бўлади?», деб сўраб қолди. Бунга жавобан қизим Фотима: «Чунки масжидга энг яхши юракчалар келади, улар тиламчиларга қўлидан келганча ёрдам беради», деб тушунтирди.

Ёш боланинг тилида айтилган «Энг яхши юракчалар» деган жумла мени хотирамда муҳрланиб қолди. Ҳақиқатда, жума намози – яхши одамларнинг жамланиши ва янада яхшироқ бўлиб уйларига қайтиши ҳодисасидир.

(10.09.22)

© Камолиддин Раббимов
Ислоҳотлар ортга қайтмаслиги учун, нима қилиш керак?

“Ўзбекистон энди ҳеч қачон ортга қайтмайди” – охирги йилларда расмийлар бу таъкидни тез-тез такрорлаб туришибди. Сўнгги воқеалар ва уларга бўлган муносабатдан келиб чиқиб айтиш керакки, сиёсий плюрализмга йўл бермай туриб, ортга қайтмасликни кафолатлаб бўлмайди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

© Камолиддин Раббимов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ривожланишнинг қай босқичида: ташқи сиёсат, қишлоқ хўжалиги ва жамиятдаги ғоясизлик (2-қисм)

Ўзбекистон ўз тарихидаги 7-президентлик сайлови арафасида турибди. Хўш, бу сиёсий жараён мамлакат ривожланишининг қайси тарихий босқичида рўй бермоқда? Kun.uz мухбири яқин сиёсий ўтмиш ва бугунги статус-кво ҳақидаги туркум интервьюларини давом эттиради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

© Камолиддин Раббимов
Доллар 💵 курси ошадими ёки тушадими?
Хаммадан олдин билишни хохласангиз бизни каналга уланинг.

Telegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистоннинг ташқи образи қандай бўлиши керак?

Қатар амирининг илк марта Ўзбекистонга келиши – глобал сиёсатда ўз сўзига эга давлатнинг Ўзбекистонга, унинг умуминсоний ва исломий қадриятларга ҳурмати борлигига ишонишини англатади. Сиёсий элита халқаро майдондаги бундай репутациясини йўқотмаслик учун ҳуқуқий ва эркин давлатчилик қуришга интилишини сақлаб қолиши лозим.

👉 Тўлиқ ўқиш

© Камолиддин Раббимов
Ўзбекистон Президенти Мирзиёев – Эрон Ислом Республикасида давлат ташрифи билан сафарда. Бу, Ўзбекистон давлат раҳбарларининг, учинчи ташрифи. Биринчи ташриф – мустақилликнинг илк дамларида, 1992 йилнинг ноябрида, иккинчи ташриф – роппа роса (!) йигирма йил олдин, 2003 йилнинг 17-18 июн кунларида амалга оширилган эди.
*
Мана, орадан 20 йил ўтиб, Ўзбекистоннинг иккинчи Президенти, Эронга ўзининг биринчи ташрифини амалга оширмоқда. Бу ташриф глобал геосиёсий ўзгаришлар даврида амалга ошмоқда. Нафақат дунё геосиёсий харитаси, балки, Яқин Шарқ геосиёсати ҳам трансформацияга учрамоқда.
*
Ўзбекистон ўзининг кўп векторли ва тенг векторли сиёсатини амалга оширишда, тарихан яқин ҳисобланган Эрон каби давлатлар билан алоқаларни ривожлантириши, ниҳоятда муҳим. Қўшнилар танланмайди. Ривожланиш – минтақавий бўлади. Қолаверса, Эрон ва Ўзбекистон, бир вақтнинг ўзида туркий ва форсий цивилизацияларнинг иштирокчилари, кўприк давлатлари. Тарихимиз эса, жуда муштарак. Ташрифни кузатамиз, ва хулосалар борасида, ҳали яна хабарлашамиз.

© Камолиддин Раббимов
Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади.

@Rabbimov_rasmiy
Камолиддин Раббимов pinned «Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади. @Rabbimov_rasmiy»
⚡️ РАСМАН: Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади

Президент фармонига биноан 29-июнь (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди.

Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

• 28-июнь, чоршанба;
• 29-июнь, пайшанба;
• 30-июнь, жума;
• 1-июль, шанба;
• 2-июль, якшанба.

@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон билан Қозоғистон давлатчилиги, давлат институтлари, мулозимлари ва жамият тафаккурини қиёсий таҳлил қилган ҳар қандай шахс, катта фарқни кўради. Қозоғистон анча эркин давлат эканлигига гувоҳ бўлади. Ўзбекистонда эса, асабий сиёсий кайфият, назорат фалсафаси жуда кучли эканлини кўради.
*
Эркинлик – бу сиёсий фикрлашнинг даражаси. Эркинлик – юқори интеллектни талаб қилади. Эркинлик – куч ишлатмасдан, жабр-зулмларсиз, муаммоларни англаш ва ҳал қилиш демакдир. Давлат қачон куч ишлатади – қачонки, бошқа чораларни кўрмаса, англамаса, қила олмаса.
*
Давлатлар ҳам одамларга ўхшайди. Бир ота фарзандлари билан эмин-эркин, дўқ-пуписаларсиз гаплашади, хазиллашади, ўзаро тушунади. Яна бир ота, фақат уриб-сўкиб гаплашишни билади.
*
Тан олиш керак, Қозоғистон сиёсий тизими, сиёсий ислоҳотлар борасида биздан анча олдинда. Бу фарқ, кейинги йилларда янада кенгайиши мумкин. Ўзбекистондаги баъзи давлат институтлари нима қилса қиладики, лекин, “назорат занжирини”ни, 2016 йилдагидек, еки ундан ҳам кучлироқ ўрнатишга тиш-тирноғи билан ҳаракат қилаверади.
*
Улар, тинчлик ва барқарорликни фақат шундай англайди. Бошқасини онги қабул қилмайди. Бошқа қарашдаги одамларни “душман” деб билади. Улар билан яширинча еки ошкора курашади. Натижада, Ўзбекистон давлатчилиги, халқи ва Миллати, яна бир даврни ютқазиши муқаррар бўлиб бораверади.

@Rabbimov_rasmiy
Уолтер Айзексоннинг «Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби «Asaxiy Books» томонидан ўзбек тилида чоп этилди. 
Илмий-оммабоп мавзудаги ушбу  китобнинг ўзбек тилига таржимасини катта ютуқ деса бўлади. 

Китоб Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган бўлиб, Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга таклиф қилади.

Китобда жамиятимиз учун долзарб бўлган қуйидаги саволларга жавоб излаш мумкин?

• Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?

• АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?

• Илмий янгиликлар қандай қилинади?

• Илм-фан ривожи учун нималар қилиш керак?

• Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?

• Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?

• Сизда бўлажак болангизнинг сочининг ранги, кўзининг ранги, бўйи, мушакларини танлаш имкони бўлса нима қилган бўлар эдингиз? 

• Нобел мукофоти қандай қўлга киритилади?

Ушбу саволларга Нобель мукофоти совриндори Женнифер Даудна ҳаёти мисолида жавоб қидирилган.


Китоб «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилган бўлиб, мавзуси ва кўтарилган муаммолар кўлами жиҳатидан ўзбек тилида бутунлай янги контент таклиф қиляпти деб бемалол айтиш мумкин. Китобни тайёрлаш жараёнида таржимон, муҳаррирлар, корректорлар, олимлар ва консультантлардан иборат 30 кишидан ортиқ жамоа ишлаган. 


Бетлари сони: 736 бет (ранглик китоб)
Таржимон: Дилшода Худойназарова
Бош муҳаррир: Хуршид Йўлдошев

Нархи: 89 000 Сўм. 

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6486beb163866
Нима учун сиёсий плюрализм шу қадар муҳим?

Сиёсий тизимнинг турли бўғинларида бошқача фикрлаш, ноқулай масалаларни кўтариш ва хатони хато деб ўз фикрини “юқори”га эркин билдириш имконияти бўлиши керак. Ҳокимият ичкарисидаги плюрализм биринчи навбатда олий ҳокимиятнинг ўзи учун фойдали. Хўш, қанақасига?

“Плюриал” лотин тилидан олинган, “кўплик”, “турфа хиллик” деган маъноларни беради. Плюрализм бир вақтнинг ўзида республикачиликнинг, демократиянинг, ҳуқуқий давлатчиликнинг асосида турадиган тушунчалардан бири ҳисобланади.
Республика – бу ҳалқнинг иродаси дегани. Халқ эса, битта одам эмас, кўпчилик бўлади. Кўпчиликнинг қарашлари, ҳар доим турфа ва зиддиятли бўлади. Агар республикада сиёсий плюрализм бўлмаса, бу нормал ва ҳақиқий республика эмас, дегани.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy
21-асрнинг қолган қисмида, Ўзбекистон олдида, ўта жиддий чақириқлар туради. Давлатнинг, Миллатнинг мустақиллигини сақлаб қолиш масаласи – ўткирлашиб боради. Ўзбекистон, Марказий Осиё – иккита гигант авторитар ва рақамли тоталитар давлатлар ҳисобланмиш Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси томонидан, очиқча ва оҳиста назоратига ўлжа бўлаверади.

Бу икки давлат, Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда, демократия ўрнатилишига тиш-тирноғи билан қарши бўлаверади. Чунки, минтақада демократия бўлиши билан, марказлашган авторитаризм ишдан чиқади. Марказлашган ҳокимият билан халқни бошқариш, жиловлаб туриш имконсиз бўлади. Халқларнинг туркий ва диний ўзликлари эркинлашади, ҳокимиятга таъсир қила бошлайди.

Шунинг учун, минтақада, бу икки давлат, бор имконияти билан, бундай кейин демократия билан тизимли кураша бошлайди. Агар минтақа ҳокимиятлари демократияга реал қадамлар қўймаса, ушбу икки давлат, яқин ўн йилликларда, рақамли авторитаризмни шакллантиришда, бор кучини ишга солади. Ва янги реал воқеълик яратишади. Асрнинг иккинчи ярмига бориб, биз ҳам худди уйғурлар каби тутқинда бўламиз.

Формал мустақил бўламиз, лекин ҳокимиятларимиз Москва ва Пекиннинг измида бўлиб, миллий ва диний ўзлик билан, сиёсий фаоллик билан курашишни давлат сиёсатининг асосий вазифаси қилиб олишган бўлади. Ўзбеклар ўзбеклар билан курашади. Давлат халқ билан курашади. Халқни Россия ва Хитойга бўйсундириш – давлатнинг асосий иши бўлиб қолади.

@Rabbimov_rasmiy
Яқинда Хитой Халқ Республикасига сафар қилган Фаластин мухторияти раҳбари Махмуд Аббос Пекиннинг уйғурларга репрессиясини ёқлаб, “бу – террор билан курашиш” деган маънода баёнотлар берди. Ташқи дунёдаги уйғур сиёсатчилари ҳам Исроил тарафида туриб, фаластинлик мусулмонларни “экстремизм ва терроризмга мойилликда” айблашади. Бунга ўзим кўп гувоҳ бўлдим. Жуда қизиқ холат.

Асримизда АҚШ-ХХР тирашуви – энг асосий геостратегик кураш бўлиши аниқ. Бу икки қутб, ўзаро курашда, мусулмон дунёсидаги муаммолар ва вазиятлардан максимал фойдаланиш ниятида. Худди СССР-АҚШ кураши даврида, мусулмон дунёси бўлингани каби, яна бўлинмоқда. Мусулмон дунёсининг ўз кун тартиби мавжуд эмас.

АҚШ борган сари уйғурлар масаласини кўп кўтаришга ҳаракат қилади. Расмий Пекин эса, Фаластин борасида, ўта жиддий баёнотлар берди. Фаластин 1967 йилги чегарада тикланиши кераклиги айтилди. Шу пайтгача, Пекин Фаластин-Исроил можаросида, нейтралликни сақлаб келарди. Энди, Фаластин томон қадамлар ташлаб, Исроилга еқмайдиган баёнотлар берди.

@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон давлат органлари томонидан берилаётган ваъдаларнинг хаётга тадбиқ этилишини ижро қилиш, назорат қилиш бўйича, қандайдир механизм борми ўзи? Шу пайтга қадар, жуда кўп ваъдалар берилди. Лекин, уларни қанчаси бажарилаяпти, қай даражада бажарилаяпти?

Шуни Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Қонунчилик Палатаси ва Сенатда муттасил назорат қилиш муханизми борми ўзи? Бажарилмаган ваъдалар ҳам, давлатга ишончсизликнинг катта сабабларидан ҳисобланади.

@Rabbimov_rasmiy
Ҳар бир тадбиркор учун амалиётда қўл келадиган ва фойда берадиган қўлланмалар:

Бизнесни тизимлаш ва ташқаридан бошқариш;
• Маркетингда синалган 150 услуб
дан фойдаланиш;
• Пул ҳақидаги блокларни очиш;
• Мижозлар оқимини жалб қилиш
ва замонга мослаш.

Тавсия қиламиз!

Батафсил маълумот учун:

👉 Рўйхатдан ўтиш