Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎)
274 subscribers
3.42K photos
438 videos
43 files
590 links
“Har qanday millatning, har qanday xalqning tirikligini va parvozini uning ikki qanoti – tarixi va tili ta’minlaydi.”

©️Odil Yoqubov
Download Telegram
Бухоро қоғоз пули. 10 000 танга

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
БХСРнинг қоғоз пули. 2500 рубль

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Амир Абдулаҳад давридаги Бухоро кумуш тангаси

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Иккинчи Жаҳон урушида миллатига кўра яҳудий бўлган Семён Константинович Гитлер исмли қизил армиячи-пулемётчи қатнашган.

Семён Константи‌нович Ги‌тлер (мукофотланганлар рўйхатидаги фамилияси - Ги‌тлев; 1922 йил 3 март, Оринин - 1942 йил 3 июль, Севастополь) - Қизил Армия аскари, Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси, «Жасорат учун» («За отвагу») медали билан тақдирланган (1941 йил 10 сентябрь).

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
9-август – Бутунжаҳон китобсеварлар куни 😍

📖 Мана бугун бизнинг ҳам байрамимиз келди. Бугунги кун билан каналимиздаги барча китобхонларни табриклайман. Илмингиз, китобга қизиқишингиз зиёда бўлсин.

Ушбу кун муносабати билан ўзингиз ва яқинларингизга ҳадя улашинг. Бу орқали уларни хурсанд қилиш билан бир қаторда, илм олишларига сабабчи ҳам бўласиз.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Днепрогэс тўғони НКВД бўлинмалари томонидан 1941 йил 18 августда немис қўшинларининг тез юришини тўхтатиш учун портлатилган. Вайронагарчилик катта техноген фалокатга, экоцидга, тинч аҳоли ва уларнинг чекинаётган қўшинларининг бир қисмининг ўлимига олиб келди.

Портлаш шошилинч равишда амалга оширилган, на ҳарбий, на фуқаролик огоҳлантирилмади. Тўғоннинг ўнг қирғоғидаги 20 тонна портловчи моддалар портлаши натижасида узунлиги 175 метр ва баландлиги 20 метрдан ортиқ бўлган бўшлиқ ҳосил бўлиб, у орқали сув оқиб ўтди. 5-30 метр баландликдаги тўлқин ҳосил бўлган.

Замонавий адабиётларда сув тошқини натижасида 20 дан 100 минггача одам ўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар мавжуд, аммо бу баҳолаш методологияси етарли даражада асосланмаган деб танқид қилинади. Немис қўшинлари зарар кўрмаган. Бир ярим ойдан сўнг Запорожье Вермахт томонидан босиб олинган.

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Ушбу фотосурат Нагасакидаги бомба портлашидан бир неча сония ўтгач олинган
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Хиросима ва Нагасаки фожиаси.

6 август ва 9 август саналари Япония тарихида қора кунлар сифатида хотирланади. Сабаби бундан 78 йил олдин Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари атом бомбасининг нишонига айланган. Бу бомба эса 246 минг одамнинг умрига зомин бўлган.

P.S.: японлар ўзларига қилинган зулмни унутишни исташмайди. Зулмга учраганликларини турли воситалар ёрдамида миллатга эслатиб туришади. Бизда эса тамоман акси, Чор Россияси давридан то яқин йилларгача (террористик СССР парчалангунга қадар) халқимизнинг юз минглаб инсонларини турли сабаб ва ёлғон баҳоналар орқали ГЕНОЦИД қилиб, тарихий обидаларимизни, қадамжоларимизни, масжид ва мадрасаларимизни вайрон қилган, оёқ ости қилган, жамиятда ароқхўрликни авж олдирган, халқ орасида диндорларнинг обрўсини бир чақалик қилиб, динсизликни тарғиб қилган, тарихимиз ва урф-одатларимизни сохталаштирган террорчилар, ўғри ва муттаҳамларнинг қилган ёвузликлари тезда унутилди. УЙҒОНИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ?!
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
#Шеърият

Турон-арслон эди, уни бўғдилар,
Қафасга тиқдилар бўлмагач таслим.
Турон болаларин бошин эгдилар,
Ватанини эса қилдилар тақсим.
Элатларга бўлиб, орасин бузиб,
Бир-бирига душман қилди уларни.
Аёлиё зотларин саргардон қилиб,
Қиличдан ўтказди йигит, эрларни.
Турон парчаланди, топталди тупроқ,
Топталди эрларнинг номуси-ори.
Топталди кўкларга ўрлаган байроқ,
Замин... эса бўлди шаҳид мозори...
Деворлар йиқилди, қулади тоғлар,
Туронни йўқ қилди золимнинг қўли.
Чидолмай хайқирди ҳаттоки боғлар,
О бундан, афзалдир, афзалдир Ўлим!
Кун мотивацияси😅

Доллардек бўл ўсишдан тўхтама!

Долларнинг расмий курси 408 сўмга қимматлашиб, тарихда биринчи бор 12 минг сўмлик маррадан ўтди.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
ҲАЙДАР, Амир Ҳайдар, Амири Саййид (1778 — Бухоро — 1826.6.10) – Бухоро амири (1800 — 26), манғитларлан, Амир Шоҳмуроднинг ўғли, Дониёлбий оталиқнинг невараси. Унинг онаси аштархонийлардан Абулфайзхон қизи Бону Шамс бўлган. Бухоро мадрасаларида 10 йил таҳсил олиб, Қуръони карим шарҳи ва ҳадис илмларини пухта эгаллаган. Амир Шоҳмурод Ҳайдарни Қарши вилоятига ҳоким қилиб тайинлаган. Шоҳмурод вафот этгач, Бухоро амирлиги тахтига ўтирган ва «амир ал-мўминин» унвонини олган (1800.2.12). Бухоро амирлигида вужудга келган кескин сиёсий вазиятни юмшатишга ҳаракат қилган. Ҳайдар айирмачилик кайфиятларни намоён қилаётган Шаҳрисабз, Китоб, Ургут бекликлари, Миёнқол ва Самарқанд ҳокимларига қарши жанглар олиб боришга мажбур бўлган.

Ҳайдар Хуросонга ҳам ҳарбий юришлар қилиб, Балх (1817), Бадахшон, Қундуз ва Майманани Бухоро амирлигига қайтарган.

Марв ҳокими Дин Носирбек (Ҳайдарнинг укаси) Хива хони Элтузархон қутқусига учиб, акасига қарши бош кўтаради (1804) ва мағлубиятга учрайди. Шу аснода Хива хони Элтузархон бир неча марта Бухорога ҳарбий босқинлар уюштирган. Ана шундай юришларнинг бирида Ниёзбек парвоначи бошчилигида 20 минг кишилик Бухоро қўшини хоразмликлар қўшинини мағлубиятга учратган. Элтузархон Амударёдан қочиб ўтаётганда дарёда ғарқ бўлиб ўлган. Элтузархоннинг 3 биродари ва қўплаб хиваликлар асир тушишган. Амир Ҳайюар Элтузархоннинг кичик биродари Қутлуғмуродхонни 400 асир билан озод қилиб, Урганчга жўнатган.

1821—25 йилларда амир Ҳайдарнинг солиқ сиёсатига қарши хитой-қипчоқлар кўтарган Миёнқол қўзғолони ҳам катта қийинчилик билан бостирилган.

Аҳмад Донишнннг ёзишича, Ҳайдар ҳукмронлик қилган даврда Бухорода илм-фан, хусусан, тарих ва ислом илмлари ривожланган. Ҳайдар мадрасаларда таҳсил олиб бориш учун Истанбул, Кобул ва бошқа шаҳарлардан кўплаб қўлёзма китобларни олдирган. Унинг ўзи мунтазам равишда сабоқ берган, мадрасаларда дарс ўтган. Ҳайдар «ал-Фа-воид ал-алфийа» номли фиқҳнинг ханафия мазҳабига оид асар ҳам ёзган.

У ҳукмронлиги даврида Бухорода Чор минор ва Халифа Ниёзқул мадрасаси (1807), масжидлар, хонақоҳлар, ҳаммомлар қурилган, Халфа худойдод мажмуаси қурилиши давом эттирилган. Бухорода Ҳайдар онасига атаб махсус мадраса, Қаршида Али мадрасаси ва Мир Муҳаммад мадрасасини ҳам қурдирган. Ҳайдар Бухородаги Жўйбор мавзеидаги Эшони Имло қабристонида отаси Шоҳмурод ёнида дафн этилган.

Ад.: Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1-қисм, Т., 2000.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Истанбулнинг Оқсарой мавзесида жойлашган Пертевниял Волида Султон масжиди 1869-1871 йилларда барпо этилган.

Пертевниял Волида Султон усмонийлар подшоси Абдулазизнинг онаси, Маҳмуд II нинг рафиқаси бўлган.

Манба: TarAB
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Софи Лорен пахта теримида.

Ўзбекистон ССР, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, «Ленин кўрсатган йўл билан тонгга пешвоз чиқамиз!» совхози, №12 - биригада

Италия кино юлдузи фотоархиви. 1974 йил.

Машҳурлар, отарчилар, созандалар, раққосаю актёрлар ҳамма вақт мафкуравий тарғибот воситаси бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Манба: Танатоз
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Кальянли аёл. Эрон, 20-аср бошлари.

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
«Менинг курашим‌» (олмонча: «Mein Kampf») — Германия миллий социалистик ишчилар партияси раҳбари Адольф Гитлернинг сиёсий ва мафкуравий манифестидир. Икки қисмда нашр этилган. Унда Гитлер ўзининг сиёсатга бўлган йўлини, дунёқарашини тасвирлаб берган. Китоб Гитлернинг автобиографиясини ўз ичига олади, лекин асосан сиёсий рисола ва НСДАП позицияларини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган ташвиқот ҳужжатидир.

Биринчи жилд 1923-йил 9-ноябрдаги Веймар Республикасига қарши 1924-йилда Гитлер қамоққа олинганда муваффақиятсиз тўнтаришдан сўнг ёзилган ва биринчи бўлиб 1925-йил 18-июлда, иккинчиси 1926-йил 11-декабрда нашр этилган. Биринчидан, биринчи жилд Веймар Республикасида кенг муҳокама қилинган бестселлерга айланди.

Китобга нисбатан немисча «Майн кампф» номи кўпинча таржимасиз ишлатилади.

Постскриптум: китоб кўплаб мамлакатларда тақиқланган адабиётлар рўйхатида турибди. Ўқиш учун маслахат бермайман. Бундан кўра фойдалироқ китобларни ўқинг.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
35 ёшли Адольф Гитлер Ландсберг қамоқхонасидан озод этилганидан сўнг, у ерда «Mein Kampf» ни ёзган. Германия, 1924 йил 20 декабрь.

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur