Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎)
274 subscribers
3.42K photos
438 videos
43 files
590 links
“Har qanday millatning, har qanday xalqning tirikligini va parvozini uning ikki qanoti – tarixi va tili ta’minlaydi.”

©️Odil Yoqubov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1206-йилда Чингизхон асос солганидан, 1227-йилда Чингизхоннинг вафотидан Хубилайхон (1260-1294) ҳукмронлигигача бўлган даврда Мўғуллар империясининг чегараларидаги ўзгаришларни кўрсатадиган харита.

(Замонавий чегаралардан фойдаланади)

Мўғуллар империяси
1294 йилга келиб империя қуйидагиларга бўлинди:


Қизил: Мўғуллар империяси
Сариқ: Олтин Ўрда
Яшил: Чиғатой улуси
Оч яшил: Ҳулокуийлар давлати
Сиёҳ: Юань империяси
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Бугун референдумда овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Овоз беришда иштирок этинг, Сизнинг овозингиз муҳимдир! Овоз бериш 8:00дан 20:00гача ўтказилади. МСК
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
ТЎМАРИС (мил. ав. 6-а.) — Турон халқларининг ахоманийлар босқинига қарши курашига раҳбарлик қилган жасур саркарда. Қадимги юнон тарихчиси Герододнинг «Тарих» (мил. ав. 5-а.) асарида ёзилишича, Ахоманийлар давлати асосчиси Кир II мил. ав. 530 й. да Туронга бостириб кирганида, Тўмарис массагетлар қабиласининг маликаси бўлган. Массагетлар бу пайтда Амударё (Аракс) бўйлари ва Қизилқумда яшашган. Тўмарис массагетлар подшосининг хотини бўлиб, у эрининг вафотидан сўнг давлатни бошқарган.

Эрондан келган босқинчилар қўшини бн массагетлар ўртасида шиддатли жанглар бўлган. Дастлабки жангда Тўмариснинг ўғли Спаргалис (Сипарангиз) бошчилигидаги массагетлар ғолиб чиққан. Бироқ кейинги жангда форслар ҳийла йўли бн Спаргалис ва айрим массагетларни асир олишганда, орномусга чидай олмаган Спаргалис ўзини ўлдирган. Тўмарис ўғлининг ҳалокатидан эсанкираб қолмай, ўз халқининг манфаатини ўйлаб, Кир II дан массагетлар юртидан чиқиб кетишини сўрайди. Бироқ форслар шоҳи рад жавобини бергач, икки ўртада аёвсиз жанг бўлган. Геродот массагетлар ва форслар ўртасидаги жанг тафеилотларини ўз асарида қуйидагича тасвирлайди: «Менинг билишимча, бу жанг варварлар ўртасидаги барча жанглардан ҳам даҳшатли бўлган. Аввал ҳар иккала қўшин бир-бирини узоқ масофадан туриб, камондан ўққа тутдилар. Камон ўклари тугагач, улар найза ва қилич бн курашдилар. Жанг узок, вақт давом этди. Кўп қон тўкилди. Ниҳоят, массагетлар ғалаба қозондилар. Форс қўшинларининг асосий қисми, жумладан, Кир II ҳам жанг майдонида ҳалок бўлган. У тўлиқ 29 й. шоҳлик қилган эди. Кир II нинг жасади топилгач, малика (Тўмарис)нинг буйруги бн унинг кесилган боши инсон қони бн тўлғазилган мешга солинган».

Тўмариснинг жасорати ва ҳарбийсиёсий фаолияти тўғрисида халқ достонлари яратилди, жангнома ва ривоятлар тўқилди. Эргаш Жуманбулбул ўғлидан Ҳоди Зарифов ёзиб олган «Ойсулув» достонида Турон мамлакатининг подшоси Ойсулув образида Тўмарис фаолияти ўзининг бадиий талқинини топган. Ёзувчи Миркарим Осим «Тўмарис» қиссасида унинг жасоратини улуғлайди. Иброҳим Юсупов «Тўмарис» (1974) достонини ёзган, композитор Улуғбек Мусаев шу номли балет (1982)ни саҳналаштирган. Ўзбекистонда аёллар ўртасида «Тўмарис ўйинлари» фестивали ўтказилмоқда.

Ад.: Геродот, История (в девяти книгах), Л., 1972; Ўзбекистон тарихи — давлат ва жамият тараққиёти, 1қисм, Тўмарис, 2000.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Кир II нинг боши қиролича Тўмарисга олиб келинди (Питер Пауль Рубенс асари, тахминан 1622-1623 йиллар)
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Украина харитаси Украина делегацияси томонидан Париж тинчлик конференциясида (1919-1920) тақдим этилган таклиф якунида рад этилган, бу Украинанинг Совет Иттифоқи таркибига қўшилишига олиб келди.

Украина конференцияда хорижий кучлар томонидан тан олиниши ва қўллаб-қувватланиши учун энг яхши имкониятга эга эди.  16-январда бўлиб ўтган “Катта бешлик” йиғилишида Ллойд Жорж Украина етакчиси Симон Васильевич Петлюрани (1874–1926) авантюрист деб атади ва Украинани большевикларга қарши қалъа сифатида рад этди.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
ШИРОҚ (юнон манбаларида Сирак) (мил. ав. 6-аср) — Турон халқларининг ахоманийлар подшоси Доро I босқинига қарши курашган халқ қаҳрамони. Широқнинг ҳаёти ҳақида манбаларда жуда оз маълумотлар сақланиб қолган. Мил. ав. 6-аср бошларида Эрон шоҳи Доро I қўшини Турон ҳудудига бостириб кирган. Юнон тарихчиси ва нотиғи Полиен (мил. 2-аср) нинг 8 китобдан иборат «Ҳарбий ҳийлалар» («Стратегмалар») асарида илк марта Широқ жасорати тилга олинган.

Полиеннинг ёзишича, сак қабилалари оқсоқоллари Сакфар, Омарг ва Оамирис форс қўшинини енгиш учун ҳарбий кенгаш (қурултой) ўтказаётганда, уларнинг ҳузурига оддий отбоқар Широқ келиб, ўз режасини баён қилган. Режага кўра, Широқ ўз қабиласи манфаатини ҳимоя қилиб, ҳарбий ҳийла ишлатган ва ёлғиз ўзи Доро I лашкарига қарши турган.

Широқ Доро I қароргоҳига келиб, унга қабиладошлари ноҳақ ситам етказганлиги учун (унинг бурни ва қулоқлари кесилган эди) у Эрон қўшинини саклар (шаклар) қабиласи турган ерга қисқа йўл билан олиб боришини айтиб, душман қўшинини Қизилқум чўли ичкарисига бошлайди. Эрон қўшини «йўлбошловчи»нинг маслаҳати билан фақат 7 кунга етадиган сув, озиқовқат ва емхашак олган эди. Жазирама иссикда чўлни кечиб ўтаётган душман қўшини ҳолдан тойиб. озиқовқат ҳам тугайди. Ниҳоят, муҳлатнинг 7 кунида душман қўшини алданганини пайқайди. Широқ атрофини қуршаб олган шоҳ Доро I ва унинг саркардаларига қарата қуйидаги сўзларни айтган: «Мен ёлғиз ўзим Доро қўшинини енгдим. Сизларни алдаб, чўлнинг қоқ ўртасига олиб кеддим. Хоҳтаган томонингизга кетишингиз мумкин, воҳагача тўрт гомонингиз ҳам 7 кунлик йўл!».

Даҳшатга тушган шоҳ ва унинг саркардалари Широққа ёлвориб, унга сувсиз чўлдан олиб чиқиши учун катта бойлик ваъда қилишади. Широқ ватан озодлиги йўлида жон фидо қилишини айтгач, Доро 1 нинг саркардаси Раносбат уни қилич билан чопиб ташлайди. Қўшиннинг асосий қисми сувсизлик ва очликдан Қизилқум чўлида қирилиб кетган. Фақат Доро I ва унинг оз сонли аъёнлари ёмғир ёғиши натижасида ҳалокатдан қутулиб, Бақтра дарёси (Амударё) қирғоғигача етиб келишган.

Широқнинг жасорати ҳақида туркий халқлар ўртасида жангнома ва ривоятлар яратилди. Бу ривоятлар «Широқ» номи билан машҳур. Бухоро чўпонлари ўртасида бу ривоятлар ҳозир ҳам айтилади. У туркий халқларга қўшни бошқа ҳудудлардаги халқ оғзаки ижодига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Бу тарихий воқеани орадан 800 йил ўтгач, Полиен ўз асарида юқоридагича келтириб ўтган. Ёзувчи Миркарим Осим «Широқ» қиссаси ва шоир Усмон Қўчқор «Широқ» достонида Широқ жасоратини улуғлашган. Тошкентда Широқ номли кўча мавжуд. Широқ миллий қаҳрамон сифатида Ўзбекистон тарихига оид турли китоблардан ўз муносиб ўрнини эгаллаган.

Ад.: Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамияг тараққиёти, 1-қисм, Т., 2000.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Туркистон Рейхскоммиссарлигифашистлар Германиясининг бешинчи рейхс комиссарлиги , СССР Туркистон Совет республикалари негизида фашистлар қўмондонлиги томонидан ташкил этилиши режалаштирилган.

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши арафасида немис Шарқ сиёсати назариётчиси Альфред Эрнст Розенберг мағлубиятга учраган Совет Иттифоқи ҳудудида Германия губернаторлари—Рейхскоммиссарлари бошчилигидаги бир қатор қўғирчоқ ярим давлат тузилмаларини—Рейхскоммиссариятларини яратиш режасини ишлаб чиқди.

Дастлаб Туркистон Рейхскоммиссарлиги таркибига бешта Ўрта Осиё ССР ҳудудларини киритиш режалаштирилган эди: ҚазССР, ЎзССР, ТурССР, ТожССР ва ҚирССР . Бу ҳудудлар аҳолисини фақат бир туркий ва қисман эронлик келиб чиқиши эмас, балки умумий мусулмон дини ҳам бирлаштирган. Этник ва диний сабабларга кўра, шунингдек, Олтой, Бошқирдистон ва Татаристон ҳудудларини Буюк Туркистон таркибига киритиш режалаштирилган эди.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
СПИТАМЕН (юн. — Spitamenes, суғдча — Спитамана) (?—мил. ав. 328) — Суғдиёнада ватан озодлиги йўлида Александр (Искандар)га қарши кўтарилган халқ қўзғолони раҳбари. Ёзувчи В. В. Яннинг ёзишича, Спитаменнинг онаси — суғд, отаси — сак қабиласига мансуб аслзода хонадондан бўлган. Спитамен ёшлигида абжир, чаққон йигит бўлиб ўсган. Отда чопиш, камон отиш, қиличбозликда унга ҳеч ким тенглаша олмаган. Спитамен дастлаб Доро III нинг, сўнгра Бесснинг лашкарбошиларидан, яқин сафдошларидан бўлган. Бесс ўлимидан сўнг, юнонмакедон истилочиларига қарши 3 йил давомида мардона каршилик кўрсатган. Аррианнинг ёзишича, қўзғолончиларга қўшилган кўчманчи массагет кабилалари раҳбарлари Александрнинг чўл ичкарисига юриш қилишидан хавотирланиб Спитаменни ўлдириб, бошини Александрга юборганлар. Спитаменнинг кизи Апана Салавк I га берилган, бу никоҳдан салавкийларнинг машҳур ҳукмдори Антиох туғилган. Спитаменнинг номи асрлар оша яшаб мардлик ва жасорат тимсоли сифатида авлодларга руҳий мадад бериб келган. Спитамен ҳақида кўплаб бадиий (В. Яннинг «Қўрғон узра оловлар», Я. Илёсовнинг «Суғдиёна», М. Қориевнинг «Суғд қоплони» романлари), тасвирий асарлар яратилган.

Ортиқбой Абдуллаев.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Rabbimov Jasur (𐱅𐰇𐰼𐰜‎)
СПИТАМЕН (юн. — Spitamenes, суғдча — Спитамана) (?—мил. ав. 328) — Суғдиёнада ватан озодлиги йўлида Александр (Искандар)га қарши кўтарилган халқ қўзғолони раҳбари. Ёзувчи В. В. Яннинг ёзишича, Спитаменнинг онаси — суғд, отаси — сак қабиласига мансуб аслзода…
СПИТАМЕН ҚЎЗҒОЛОНИ — Суғдиёна ва Бақтрияда Александр бошчилигидаги юнонмакедон истилочиларига қарши озодлик ҳаракати (мил. ав. 329—327 йиллар). Раҳбари — Спитамен. Мил. ав. 329 йил кузида бошланган. Спитамен бошчилигидаги қўзғолончилар Мароканда (Самарқанд)даги юнонмакедон гарнизонини қириб ташлаб шаҳарни эгаллайдилар. Александр уларга қарши Фарнух бошчилигида 3 минг пиёда ва 800 отлиқ қўшин жўнатган, Спитамен Политимет (Зарафшон)нинг қуйи оқимидаги ерларга чекинган. Бу ерда кўчманчиларнинг отлиқ қўшинлари билан бирлашиб ҳужумга ўтади. Тўсатдан қилинган ҳужум натижасида юнонмакедон қўшинининг катта кисми қириб ташланган, қолган-қутганлари эса шаҳар қалъасига яширинган. Спитамен яна Марокандани қамал қилган. Александр Спитаменга қарши Андромах, Менедем ва Каран бошчилигида отлиқ ва пиёда қўшин юборган. Спитамен бундан хабар топиб ўрмон орасидан ўтадиган йўлга пистирма қўйиб, уларга тўсатдан ҳужум қилган. У мазкур жангда ўзгача ҳарбий усул қўллаган. Ҳар бир отга 2 тадан жангчи миндирилган. Улар душманга 2 томондан зарба берар, бири найза, қилич ёки камон билан ҳамла қилса, иккинчиси тош билан уриб, ёвнинг бошини мажақлар эди. Бу жангда душман катта талафот кўрган. Шундан кейин Спитаменга қарши Александр асосий кучлари билан отланган, Спитамен чўл ичкарисига чекинган. Александр уни таъқиб этмаган, лекин Зарафшон воҳасининг тинч аҳолисидан қаттиқ ўч олган (120 минг киши қириб ташланган), шаҳар, қишлоқларни вайрон қилган, экинлар, боғларни ёндирган. Александр Суғдиёнадаги бир неча қалъа ва пойтахт Марокандада катта қўшин қолдириб, ўзи қолган кучлари билан қишловни ўтказиш учун Бақтрия (баъзи маълумотларда — Навтака)га қайтган. Мил. ав. 328 йил баҳорида қўзғолоннинг 2 босқичи бошланган. Кўплаб суғдийлар турли қалъаларда тўпланиб юнонмакедон ҳокимларини тан олмаганлар. Бу даврда Суғдиёна қўзғолоннинг ўчоғи бўлган. Спитамен Александрнинг йўклигидан фойдаланиб рақибининг орқа томонидан айланиб ўтиб, 600 отлиқ билан Бақтрияда юнонларга қақшатқич зарбалар бериб турган. Юнонлар лашкарбошиси Кен Спитаменга қарши чиқиб, уни даштга чекинишга мажбур қилган, Спитамен Зарафшоннинг қуйи оқими бўйларига кетган. Мил. ав. 328 йилнинг кузида Спитамен бу ердаги қалъалардан бирини эгаллаб, 3 минг отлиқ билан Суғдиёна пойтахти томон юрган. Юнонлар бутун кучларини унга қарши ташлайдилар, жангда қўзғолончилар мағлубиятга учрайдилар. Суғдий ва бақтриялик зодагонларнинг бир қисми Спитаменга хиёнат қилиб истилочилар томонига ўтиб кетганлар. Мил. ав. 328 йил охирида Спитамен хоинона ўлдирилган. Айрим тарихчилар уни Александр ҳужумидан қўрққан массагетлар ўлдирган деб ҳисоблайдилар. Баъзи маълумотларга қараганда, Спитаменни ўз хотини ўлдириб, бошини Александр ҳузурига келтирган, бироқ Искандар уни ўта совуқ кутиб олган. Шунга қарамай, Спитамен қўзғолони тугамаган, унинг 3 босқичи бошланган. Шу туфайли Александр мил. ав. 328— 327 йиллар қишловини Суғдда ўтказишга мажбур бўлган. Қўзғолончилар тоғ қалъаларида курашни давом эттирганлар. Ҳозирги тадқиқотларга кўра, улар жануби-шаркай ҳудудларда жойлашган. Александр маҳаллий аҳоли қаршилигини куч билан енга олмаслигига ишонгач, уларга яқинлашишга ҳаракат қилган, уларга нисбатан сиёсатини ўзгартирган. Тоғли ҳудудлардаги қўзғолон бошлиқлари Оксиарт, Сисимитр, Хориен кабиларни афв этиб, молмулкини қайтариб берган. Оксиартнинг қизи Рохшанакка уйланган. Маҳаллий зодагонларнинг аксарияти Александр ҳокимиятини тан олиб унинг хизматига ўтиб кетишган. Мил. ав. 327 йил охирида Суғдиёна Александр томонидан батамом эгалланиб, қўзғолон бостирилган.

Ад.: Арриан Флавий, Поход Александра, М. —Л., 1962; Ўзбекистон халқлари тарихи, 1 ж., Т., 1950; Шахермайр Ф., Александр Македонский, М., 1986; Гафуров Б., Цибукидис Д. И., Александр Македонский и Восток, М., 1980.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
КАТТА СОВЕТ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ (Большая Советская Энциклопедия, БСЭ) — СССРда чиқарилган универсал энциклопедик нашр, жаҳондаги йирик энциклопедиялардан бири. Москвадаги «Советская энциклопедия» («Совет энциклопедияси») нашриёти томонидан рус тилида нашр этилган. 1-нашри 1926—47 йилларда чиққан; 65 асосий жилд ва алоҳида СССР жилдидан иборат; 65 минг мақолани ўз ичига олади, адади 50 — 80 минг; бош муҳаррири — О. Ю. Шмидт (1941 йилгача). 2-нашри 1950— 58 йилларда чиққан, 50 асосий жилд ва 51-қўшимча жилддан иборат; 100 мингга яқин мақоласи бор, адади 250—300 минг; 2 жилдли алфавитли кўрсаткичи чиққан (1960); бош муҳаррири — С. И. Вавилов (1951 йилгача), Б. А. Введенский (1951 йилдан). 3-нашри 1969—78-йилларда чиққан, 30 жилддан иборат; 100 мингдан ортиқ мақолани қамраган, адади 630 минг; 1 жилдли кўрсаткичи бор (1981); бош муҳаррири — А. М. Прохоров (1969 йилдан).

Катта Совет Энциклопедияси АҚШ ва Грецияда таржима килиниб, нашр этилган. У собиқ Иттифоқда энциклопедия ишининг ривожланишига таъсир кўрсатган. Ўзбек Совет Энциклопедияси (1971—80)ни нашр этишда ҳам Катта Совет Энциклопедияси тажрибасидан фойдаланилган. 1957—90 йилларда Катта Совет Энциклопедиясининг Ежегодниги (йиллик тўплами) чиқарилди.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Порно Эпидемияси

Бузуқ видеолавҳаларга қарам бўлиб қолган ёки ўзи ва атрофидаги яқин инсонларини, фарзандларини бу қарамликдан сақлашни истаган ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёл кўриши керак бўлган видеолавҳа.

Манба
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат «мен» дейиши керакми ёки «биз?»

Манба
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Доғистонга босқинчилик билан кириб келган рус армияси генералларнинг бирига, ўша ерлик рижоллардан бўлган имом Шомил роҳимаҳуллоҳ шундай савол беради: "Нега бизнинг еримизга келиб бизлар билан уришяпсизлар?".

Генерал ўз навбатида: "Биз сиз ёввойи инсонларга юксак маданият ва тараққиёт олиб кириш ниятидамиз" деб жавоб беради.

Шунда имом Шомил мусулмонлардан бир кишини ўз ёнига чақириб, ундан оёқ кийимини, пайпоғини ечиб, генеларга кўрсатишини сўрайди - мусулмон кишининг ҳар куни бир неча марта таҳорат олингани сабаб оёғи топ-тоза эди.

Сўнг имом рус аскарини чақириб, ҳудди шу ишни қилишини талаб қилади. Кофир рус аскарининг оёғи ўта ифлос бўлиб, ҳатто масофадан қўланса ҳиди келиб турарди.

Шундан сўнг имом қайта мурожаат қилиб "Ҳали сиз шу маданият билан бизга кириб келмоқчи эдингизми?!" деб савол беради.
-----------------------------
Имом Шомил (1797-1871) — Шимолий Кавказ халқларининг миллий қаҳрамони.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Хитойлик эркак Асука номли пластик қўғирчоққа уйланибди

Гонконглик 35 ёшли Хие Тианронг ҳақиқий аёллар билан муваффақиятсиз муносабатларни бошдан кечириб, пластик қўғирчоқ шаклида ўзининг идеал турмуш ўртоғини топганини эълон қилди. 

У собиқ севгилисининг худбинлигидан безор бўлганини, лекин Асука билан бахтли эканини маълум қилган.

P.S. Англияда битта тентак қиз гиламга эрга теккан эди, Ҳиндистонлик аёл эса итга эрга теккан эди, Франциялик эркак (фақат биологик номи эркак, аслида ҳайвон) эшакка уйланган эди. Лекин буларга ҳеч ким гапирмайди. Мусулмон эркак эса иккита хотинга уйланса, нақадар ваҳшийлик деб дунёга жар солишади. Мана аслида тубанлик қаерда?!
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси

-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
МУСТАФО ЧЎҚАЙ (Чўқаев) (1886, Оқмачит, Қозоғистон — 1941.27.12, Берлин)
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
МУСТАФО ЧЎҚАЙ (Чўқаев) (1886, Оқмачит, Қозоғистон — 1941.27.12, Берлин) — Туркистон мустақиллиги учун курашчи, Туркистон мухторияти ҳукумати Бош вазири. Отаси Чўқайбей Тўрғай додхоҳ ўғли (1912 йил вафот этган) бўлис (волость) бошлиғи эди. Мустафо Чўқай бошланғич маълумотни Оқмачитда олгач, Тошкентдаги рус гимназиясида ўқиди (1902—10), Петербург унтининг ҳуқуқ факультетини тугатди (1917). Россия 4-Давлат думасининг мусулмонлар фракциясида Туркистон ишлари бўйича котиб бўлиб ишлади (1917 йил февралгача). Кейинчалик Муваққат ҳукумат Бош вазири А. Ф. Керенский бошчилигидаги комиссия таркибида Туркистонда бўдди. 1917 йил апрелда Петрограддан Тошкентга қайтди ва сиёсий воқеалар ичида бўлди. Туркистон ўлкаси мусулмонлари Марказий Шўроси раиси, «Бирлик туғи» (қозоқча) газетасининг муҳаррири. Туркистон мухторияти ҳукуматининг ташқи ишлар вазири (1917—18), Бош вазир (1918 йил январдан). Мухторият қизил аскарлар томонидан тугатилгач, Мустафо Чўқай Тошкентга келиб, большевиклардан яширинди. Кейин Тифлисда мусулмонлар учун «Янги дунё», «Шафақ» газеталарини чиқарди. 1919 йил февралда у Европа давлатларига махсус меморандум билан мурожаат қилиб, Туркистондаги истиқлолчилар курашини қўллаб-қувватлашга, большевикча режимни ағдаришга чақирди. Мустафо Чўқай муҳожирликда яшаб, турли халқаро анжуманларда иштирок этди, матбуотда мақолалари билан қатнашиб турди. Жумладан, «Туркистондаги миллий кураш» (Париж, 1923) мақоласида ўлканинг мустақиллик йўлидаги вазифаларини кўрсатиб берди. «Туркистондаги босмачилик ҳаракати» (Лондон, 1928) асарида бу ҳаракат миллий истиқлол кураши эканлигини таъкидлади.

«Ўрта Осиёдаги Советлар» (Париж, 1928) китобида Туркистонда ўрнатилган совет режимининг асл моҳиятини очиб ташлади. Мустафо Чўқай 1929 йилдан бошлаб Туркистон Миллий Бирлиги Мареазий қўмитасининг раиси бўлди. Париж ва Берлинда ўзбек тилида «Ёш Туркистон» журналини чиқариб, унга муҳаррирлик қилди (1929—39). Парижда немислар томонидан қамоққа олиниб, Компьен концлагерида тутқунликда сақланди. У ерда юқумли касалликка чалиниб вафот этди. Мустафо Чўқай Берлиндаги мусулмонлар қабристонига дафн этилган (1942 йил 2 январь).

Мустафо Чўқай рус, ўзбек, қозоқ, турк, француз, инглиз, немис, поляк тилларида Туркистоннинг 20-аср тарихига оид кўплаб мақолалар, китоблар ёзди. «1917 йил, хотира парчалари» (Берлин, 1937; ўзбек тилида) китоби шуҳрат қозонди. Бу асари турк (Анқара, 1988), рус (Германия, 1989; Токио—Москва, 2001), ўзбек (Тошкент, 1992) тилларида алоҳида китоб бўлиб нашр қилинди. 2 жилдли «Танланган асарлар» китоби (Олмаота, 1998 — 99) қозоқ ва қисман рус тилида босилиб чикди.

Ас: Туркестан под властью Советов, Париж, 1935; Истиқлол жаллодлари (1917 й. хотиралари), Т., 1992.

Ад.: Шарафиддинов О., Мустафо Чўқай, Чўлпон, Отажон Ҳошим, Т., 1993; Из истории Российской эмиграции: письма А. 3. Валидова и М. Чокаева (19241932 гг.), М., 1989; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи, Т., 2002.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Берлиндаги мусулмонлар қабристонидаги Мустафо Чўқай ўғли қабри.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
#Иқтибос
"Сиёсатчилар аввал ислоҳот учун ваъда беришади, кейин эса ваъдасини "ислоҳот" қилишади."
Леонид Семёнович Сухоруков

"Дунёдаги сиёсатчилар бир-бирига ўхшайди. Ҳаммаси анҳор йўқ жойда кўприк қуришга ваъда беради."
Никита Сергеевич Хрущёв

"Сиёсатчилар умрининг ярмини сайловчиларни алдаб, қолган ярмини эса бир-бирини алдаб ўтказади."
Марк Твен

"Сиёсатчи мансабни йўқотмаслик учун ҳар нарса қилади. Ҳатто ватанпарвар бўлиб ҳам кўринади."
Уильям Рэндольф Херст
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонхўр диктаторлар устози—Сталин

Манба: AzonTV | historyfactsuz
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur
ЎЛИК ТИЛЛАР — жонли истеъмолдан чиққан (табиий сўзлашув тили бўлмаган), ёзма ёдгорликларда сақланган тил. Айрим тиллар босқинчилик, мустамлакачилик, унда сўзлашувчиларни мажбурлаш натижасида ёки тарихий, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар таъсирида йўқолиб борган. Шумер, лотин, этруск, юнон, қадимий славян, прусс, вестгот, остгот, италий, галл, гёз, копт (қибтий), ўрхун, қадимий уйғур, эски ўзбек, қадимий форс, санскрит, пали, пракрит, булғор ва бошқалар Ўлик тиллар ҳисобланади.

Тилнинг тараққий этиш қонуниятларини белгилашда Ўлик тилларлар катта аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаш жоизки, қадимий тилшуносликнинг дастлабки салмоқли ютуқларга эришишида ҳам қадимий Месопотамиядаги шумер, қадимий Кичик Осиёдаги хетт, қадимий Ҳиндистондаги санскрит сингари Ўлик тилларларни ўрганиш асосий ўрин тутган эди.

Баъзи Ўлик тиллардан, улар кўп соҳаларда истеъмолдан чиққанига минг йиллар ўтган бўлса ҳам, инсоният алоқа аралашув тили эмас, балки ибодат тили сифатида фойдаланиб келинмоқда. Масалан, мисрлик христианлар копт тилидан, католик черкови вакиллари лотин тилидан, мўғул халқларининг ламаистик черкови вакиллари тибет тилидан фойдаланадилар. Шунингдек, Ўлик тиллардаги ёзма ёдгорликлар тарихий манбалар сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўлик тиллар миллий тиллар ривожланишига ҳам (Ҳиндистонда классик санскрит, араб мамлакатларида классик араб, Ғарбий Европада лотин, Россияда черков славян, Юнонистонда қадимий юнон тиллари) ижобий таъсир кўрсатган. Кейинги даврда ёзма Ўлик тилларни давлат, фан, мактаб тилига айлантириш учун уринишлар содир бўлмоқда. Чунончи, Исроилда қадимий яҳудий тили (иврит) давлат тили деб эълон қилинган бўлса, Ватиканда лотин тилида янги терминлар луғатлари нашр этиб борилмоқда.
-----------------------------
© Жасур Раббимов

Канал:
@RabbimovJasur