МОХЛАРОЙИМ ГУЛИМ🌹🌹
39.3K subscribers
31.5K photos
48.3K videos
55 files
98.6K links
Яқинларизга юборинг
Азизларим
Мохларойим Гулим Канали уланинг🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
🌹🍃👇👇👇😘
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA

РЕКЛАМА. ВА ТУҒИЛГАН КУН КАНАЛГА ЧИҚАРИШ ПУЛЛИК .
@Gulim5979
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7👏1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу Алайкум Азизларим, Олисдаги Яқиним!!!

Кумуш Қишнинг 2- Январь  ЖУМА куни  муборак бўлсин!!!

Соғу саломат бўлинг!!!Хамиша яқинларингиз даврасида БАХТЛИ САОДАТЛИ УМР КЎРИНГ!!!

Қаерда бўлсангиз саломат бўлинг,
Қандай бўлсангиз ҳам бўлинг илойим,
Хижронлар, армонлар, айрилиқ лардан,
Асраб юрса бўлди

  ХАЙРЛИ ТОНГ МЕНИ ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ !!!


ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН 🌹🌿🌼🍃🌺
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️

Яқинларизга юборинг
            Азизларим  
Мохларойим Гулим Канали уланинг
🕊️
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
39👍2🥰2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Тонгни қарши олганларга,
Аллохим деб,турганларга.
Саждага бош эгганларга,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...

   🌥ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!!!

Ҳаётимизнинг яна бир саҳифаси ажойиб лаҳзаларни битмоққа шай...
Эрта тонгда шамолнинг нафасидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик.
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!
🌸🕊
Барака кафтингизда бўлсин, омад кифтингизда, сажда саодати манглайингизда бўлсин!
🌼🕊
Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлайлик-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга тўла ўтсин!


ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН 🌹🌿🌼🍃🌺Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️

Яқинларизга юборинг
            Азизларим  
Мохларойим Гулим Канали уланинг
🕊️
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
30🥰2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух


Хайрли Тонг!

🍃🌺 ДУО🌺🍃

🍃 Роббим ота- оналаримизни, яқинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг панохингда асра. Мусулмонларимга кенглик бер, Ислом динига ривож бер, ажру- мукофотларини зиёда эт
!

ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН 🌹🌿🌼🍃🌺Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️

Яқинларизга юборинг
            Азизларим  
Мохларойим Гулим Канали уланинг
🕊️
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
30👏2👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН 🌹🌿🌼🍃🌺Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️

Яқинларизга юборинг
            Азизларим  
Мохларойим Гулим Канали уланинг
🕊️
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
19🥰3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАЗЗАЛИ ҚОВОҚЛИ ШИРГУРУЧ ЁҚИМЛИ НОНУШТА

🌺Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️

Яқинларизга юборинг
            Азизларим  
Мохларойим Гулим Канали уланинг
🕊️
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
9👍9🥰2
ОТ ЙИЛИ

Келаётир от йили, шиддатли, шижоатли,
Юракларда умид бор, кўнгиллар саодатли.
Қадамидан барака ёғилсин юртга, элга,
Эгарланган от миниб етайлик янги йилга!

Уч юз олтмиш беш кун ҳам очсин сизга кўркини,
Соғлигингиз сўрашса, "Отдайман" денг ҳар куни!
Ушбу шеъримни ўқиб, дилдан ғамни кетказинг,
От 🐎 йилида туғилган яқинларга етказинг!

Қадрдонларга меҳр улашувчи каналдасиз! 

Сиз ҳам қадрдонларизга юбориб қўйинг!!!.

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
41👍4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4👍2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌹🌹🌹🎼🎼🎼🌹🌹🌹🌹

ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗ УЧУН
ЮЛДУЗ УСМОНОВА СИЗ УЧУН КУЙЛАЙДИ 🌹🌿🌼🍃🌺
Яқинларингизга улашинг.

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️

Яқинларизга юборинг
            Азизларим  
Мохларойим Гулим Канали уланинг
🕊️
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
21🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

2 - Я Н В А Р Ь 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰



⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
12👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
21👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yulduz Turdiyeva: “2025-yilda haqiqiy ona boʻlishni oʻrgandim”

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
30👍5🥰1💩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6👍1🥰1
“ҚАФАС”ДАГИ АЁЛ
Янги йил ҳикояси

Мазам қочиб касалхонада ётишга мажбур бўлдим. Қон босимим гоҳ тушади, гоҳида баландга кўтарилади. Ҳамроҳларим ташқарига чиқиб кетишган. Хонада тўртта кроват. Энг бурчакдаги жойни ёшгина қиз келиб тозасига алмаштирди. Рўпарамда яна бир кроват бўш. Энди ёстиққа бош қўювдим, ёшгина келишган шифокор йигит келди, соғлигимни сўраб, уколлар олишимни айтди. Қон босимим баланд экан, ҳамширани чақириб, қайсидир уколни қилишини буюрди.
Энди кроватимга жойлашиб, ёстиққа бош қўяман деб турсам, эшикдан кексайиб қолган онахон ва ёши элликларга бориб қолган аёл кириб келишди. Уларга салом бериб ётиб олдим. Хоҳлайсанми-йўқми, бир хонада бўлганингдан кейин шерикларингни кузатишга мажбурсан. Дарҳол сездимки, булар она-бола. Кампирнинг ўта инжиқлиги қизига қилаётган муносабатидан сезилиб турарди. Кампир қизини арзимаган нарсаларга жеркир, хонада одам борлиги билан ҳам иши йўқ, бир неча дақиқа ичида қизини итдан олиб, итга солди. Қизи эса бир оғиз онасига гап қайтармаяпти. У гўёки роботга ўхшарди. Кампиршонинг оғзидан чиқаётган ҳар бир гап унинг учун ҳукм эди. Ҳали элликка ҳам кирмаган бу аёлнинг пешона ва юзларидаги қават-қават ажинлар бутун умри давомида рўшнолик кўрмаганлигидан далолат берар, ҳасратга тўла кўзларига тикилган одам худди ғамнинг ичида чўкиб кетадиганидек ундан дарҳол кўзини олиб қочарди.
Кампир ярим соат ичида жонимга тегди. Мен хотиржамлик истаб, даволанаман деб келганман бу ерга. Демак, бир ҳафта шу кампирнинг қош-қовоғига қарашга, қизини жеркиб гапиришларига чидашим керак. Ҳамроҳларим бунга қандай сабр қилишаркан? Шундай сергап, одамнинг жонини олиб қўядиган беморлардан қочардим ҳамиша. Касалхоналарда ётмай қўйган эдим шундайлар дастидан. Энди иложим йўқ, чидайман!
Мени кампирнинг инжиқлигидан ҳам кўра, қизининг миқ этмай кампирнинг ҳар бир буюрган ишини сўзсиз-садосиз бажариши ҳайратга соларди. Тўғри, ота-она хизматини қилиш мўмин-мусулмоннинг бурчи, савоби улкан. Аммо булар сира она-болага ўхшашмасди, кампир қиролича-ю қизи туғилганидан бери чўри бўлиб туғилишга маҳкум бўлган бир ожиз банда эди. Бунинг устига қизига алоҳида кроват йўқ. Кун бўйи стулда ўтиради. Кечаси хонадаги учта стулни қаторасига қўйиб, бошига сочиғини Ҳ дўмалоқлаб омонатгина ёнбошлайди.
– Устимга яна битта одеяло ташла, оёқларим музлаб қолаяпти! – деди кампир.
– Ҳозир ойижон! – югуриб келди қизи.
– Тез-тез қимирла, – шанғиллади кампир. – Иситган овқатинг совиб қопти. Қайтадан иситиб кел, қайноққина бўлсин, тез-тез қимирла, одам бўлмай ўл!
– Хўп бўлади, ойижон!
– Ҳой бахтиқаро, асал чой қилиб бер, асални бир қошиқ солсанг бўлади, кўп солаяпсан.
Кунимиз шундай ўта бошлади. Кампир бир кунда палатадаги аёлларнинг ҳиқилдоғига келди. Мен индамасроқ одам эдим, аммо ҳамроҳларимиздан бири Азизахон одамнинг айбини юзига шартта айтадиган аёл экан, кампирни дарҳол ёмон кўриб қолди. Қизи дорихонага чиқиб кетувди, бизларга кинояомуз ишора қилиб кўз уриштирди ва кампирни “тузлаш”га ўтди.
– Ҳой онам, нега қизингизни бунча жеркийсиз? Тинмай хизмат қилаяпти сизга, нега қарғайсиз? Одам ҳам боласини бахтиқаро деб ҳақорат қиладими? Ўз туққан болангизми ахир?
Зўрдан зўр чиқса, индамай қоларкан. Кампиршо бундай гапларни кутмаган экан, ўрнидан инқиллаб туриб, ўтирди, “амирконча кавуш”га ўхшаб кетадиган оёқ кийимига узоқ тикилиб сассиз садосиз қолди.
– Ёки қизингизни асраб олганмисиз?
– Вой, қизим, нега ундай дейсиз? – деди кампир. – Ўзим туққанман. Туғиб қўйганимдан кейин хизматимни қилади-да, қизим. Нега ундай дейсиз? Одамнинг кўнглига тегади ҳам демайсиз?
– Уч кундан бери тинмай шанғиллайсиз, тилингиздан қарғиш тушмайди. Бизда ҳам сиздикидек кўнгил бор. Бир жойимиз оғригандирки, ҳамма ишимизни ташлаб шу ерга келиб аччиқ уколларни олиб ётибмиз. Неча ёшдасиз онам?
– 87 ёшдаман, – деди кампир. – Икки йил олдин катта Ҳажга бориб келдим.
109👍3🥰1
– Авмийн, бизларга ҳам бориш насиб қилсин. Шу ёшингизда борган бўлсангиз ҳали анча бақувват экансиз. Юзга киринг. Бир саволим бор. Нега қизингизни эрга бермай олиб ўтирибсиз?
– Бир марта турмушга чиққан. Эри боласи билан машинада йўлда кетаётганида авария бўлган. Иккаласиям оламдан ўтган. Шундан бери...
– Шундан бери сизнинг хизматингизда, – терговчилардек сўроқ қилишга ўтди ҳамроҳимиз. – Совчилар келганми?
– Келган, келган. Лекин она сизнинг хизматингизни ким қилади, деб эрга тегмай юрибди.
– Ҳеч ҳам ундай эмас. Қизингиз билан гаплашдим. Яхши жойдан совчилар келишганида ҳам йўқ, деб қайтарган экансиз. Онагинам, уни қул қилманг. Эрга тегсин, ёши энди 44 ёшда экан. Лекин элликдан ошганга ўхшайди. Хизматингизда қариб кетаяпти. Униям бахтли бўлишга ҳаққи бор-ку!
– Менга ким қарайди? – деди кампир овозини баттар ғамнок қилиб.
– Сизга йигирма йил қарабди. Келинлар йўқми?
– Келинлар ўз йўлига. Улар менга Санобардек қарашолмайди.
– Чунки Санобар сизнинг ҳақиқий қулингизга айланган. Оналар қизларининг бахтли бўлишларини истайди. Сиз бўлсангиз... Икки қизимни узатганман. Икки қулоғим, икки кўзим қизларим томонда. Санобар 24 ёшида бева қолган. Йигирма йил хизматингизда бўлибди. Турмушга узатинг!
– Мен ҳам бахтли бўлишини хоҳлайман, – минғирлади кампир. – Лекин тузук жойлардан чиқмаяпти.
– Тузук жойлардан чиқса-да, сиздан рухсат тегмайди, – деди Азиза ҳамроҳим иссиқ чой хўпларкан менга маъноли нигоҳ ташлади.– Поччамизни мабодо хотини ўлганми, ажрашганми, ўртоқлари йўқми, опажон?
– Билмасам, – дедим кулгим қистаб. – Сўраб кўрай-чи. Бўлса, айтаман.
– Санобар қаёққа йўқ бўлди-я, дорихонага шунча кетадими? – тоқати тоқ бўлди кампирнинг.
– Касалхона атрофида дорихоналар кўп, – деди иккинчи ҳамроҳим Маъмура. – Дорилар ҳаммасида ҳар хил нархда сотилаяпти. Битта дори биринчисида 300 минг бўлса, иккинчи дорихонада 350 минг сўм. Энг охирги дорихонада 280 минг сўм. Унга арзон дорихона қаерда эканлигини тушунтирган эдим. Шунга Санобар опа арзонини излаб юргандир-да.
– Ичим таталаб кетаяпти, – деди кампир. – Пешин бўлди-ёв, Санобар келса эди.
– Нимадир олиб берайми? – деди Маъмура. – Буюраверинг, палатада энг ёши менман. Хизматингизга тайёрман!
– Тумбамни очинг, сомса бор эди, иккита олиб беринг, қизим.
Ҳамроҳимиз онахоннинг тумбасини очиб, иккита сомсани тақсимчасига солиб, бир пиёла чой ҳам берди. Ярим соат олдин қизи нон орасига колбаса, пишлоқ солиб, “бутелброд” қилиб берувди, ундан олдин ярим коса қаймоққа иссиқ нон ботириб паққос туширган. Шунча таом қаёққа кетаяпти? Шунга ҳайронмиз. Озишим керак, деб неча йиллардан бери турли ҳапдорилар ичиб, озолмай юрган мендек тўла одам бундан ҳайратда эдим. Кампиршо пешинда касалхонадан берилган мастава билан котлетли таомни ҳам еб олди. У ниҳоятда озғин, қоқсуяк эди. Лекин “анави” ёққа тез-тез қатнаб турибди.
Санобар бечора нима еб, нима ичганини ҳам билмайди. Онасидан қолган қолдиқ таомларни, бурда нонларни “қиролича” ором олаётганларида шоша-пиша еб олар, жуда камгап бўлиб, фақат бизнинг суҳбатларимизни жилмайиб эшитиб ўтирарди. Тўртинчи куни йўлакка чиққанимизда гапга тутдим.
– Санобархон, чарчаб қолмаяпсизми?
– Йўқ, чарчамадим, шукур...
– Турмушга чиқиш ниятингиз йўқми?
– Турмушга чиқиш... – кўзлари ғалати чақнади Санобарнинг. – Бор, лекин ойим... Опа, анави дўхтир йигит жуда чиройли экан.
– Жамшидни айтаяпсизми? Ҳа, келишган бола.
– Чиройли инсонларни яхши кўраман, опа, – деди Санобар ғамгин ҳолатда. – Эҳ, ёшлигим беҳуда сувга оқди.
Ичкаридан кампирнинг шанғиллаган овози эшитилди. Қизини чақирмоқда эди. Санобар жонҳолатда палата томонга чопди. Ёнимга Маъмура келди.
– Опажон, шу аёл менга ёқиб қолди. Жуда ҳокисор, меҳнаткаш аёл. Бугун бундай аёллар бармоқ билан санарли. Ўтган йили эллик тўрт ёшга кирган акамнинг аёли ўтиб қолдилар. Акам иккита қизини узатганлар, ҳовлида ёлғиз қолдилар. Уч-тўрт аёлларни топишди дугоналарим. Лекин уларнинг дунёқараши бутунлай бошқача. Санобар опа эса оилам, уйим-жойим дейдиган аёл. Онасига шунча йиллардан бери хизмат қилаётган аёлдан ёмонлик чиқмайди. Битта рўзғорни эплаб кетади.
92👍10🔥1😁1💋1
– Онаси ва ўзидан сўраш керак! – деди Маъмура. – Рози бўлишса, акангиз билан учраштиришингиз керак.
– Санобарни кўндириш мумкин, лекин онасини... Сиз шу аёл билан бир неча марта гаплашдингиз. Кўнглини билинг. Акамни чақираман, касалхона боғида учрашишади. Нима дейсиз?
– Билмасам, шу чоққача бирон марта бировнинг ўртасига тушмаганман, – дедим нима деяримни билмай. –Гаплашиб кўрайчи.
– Буям бир синов, – деди ҳамроҳим. – Бахтли яшаб кетишса, савоби бизга тегади. Агар бир-бирларига ёқмаса, йўлларида давом этишаверади, опа!
– Майли, – дедим мен. – Санобар келсин. Ҳовлида онасини аравачасида судраб юрибди.
– Ана, деразадан қаранглар, – Азиза шаддод ёнимизга келди. – Онасини рентгендан олиб келаяпти. Қари бўлсаям балодек юра олади, лекин қизи аравачада судраб юришини хоҳлайди. Кампир негадир қарғанаяпти. Қизи бечора шўрқиллаб йиғлаб келаяпти. Санобарни бу ялмоғизнинг қўлидан қутқариш керак! Бунча ўзини севмаса бу кампир, она ҳам шундай бўладими? Болам-бўтам деб бошини силамайдими, кўнгли ярим бўлса... Энди онаси ўлса қутулади.
– Лекин ҳали бери ўладиган эмас, – деди Маъмура. – Қорин бўлса сира тўймайди. Ҳар соатда бўшаниб келади. Ошқозони “однаразивий” бўлиб қолган.
– Акам билан учраштирмоқчиман, – деди Азиза. – Кеча сизга айтувдим-ку. Сизлар Санобарни кўндиринглар. Кампир ҳозирча билмасин.
Хуллас, онаси ухлаб, хурракни бошлаб юборганидан кейин биз Санобарни чақириб, йўлакнинг энг четига судраб кетдик. Бечора нима бўлаётганини тушунмай, боладек қиқир-қиқир куларди.
– Санобар, – деди Азиза, – умрингизни энди шундооқ ёлғизликда ўтказиб юборасизми?
– Нима қилишим керак? – кўзлари жавдираб бизга бирма-бир тикилди аёл. – Ёлғиз эмасманку, онам борлар, уйда укам, келиним ва жиянларим бор.
– Улар ҳам сизга худди онангиздек муомала қилишадими? – сўрадим мен.
– Йўқ, уларнинг муносабати яхши. Энди ойижоним қариганлар, хизматимни қилсанг жаннатга тушасан, дейдилар ҳар куни.
– Очиғини айтинг, турмушга чиқиш ниятингиз борми?
– Бор, – деди Санобар, – Яхши одам чиқса тегардим!
– Эй, жонгинам бормисиз? – ҳайқириб юборди Азиза ва уни маҳкам бағрига босди. – Ўзим ўргилай. Кўнмайсиз деб ўйловдим.
– Нега кўнмас эканман? – деди Санобар бизларни ҳайратда қолдириб. – Биласизларми, нимани орзу қиламан?
– Нимани? – шу саволни учаламиз ҳам бердик ва бир-биримизга тикилиб кулиб юбордик.
– Яхши, меҳрибон инсонга турмушга чиқсам, хизматини қилиб, ширин таомлар тайёрлаб, чойларини дамлаб берсам. Урмаса, сўкмаса... Елкасига бошимни қўйиб, меҳр олсам. Шундан бошқа орзуим йўқ!
– Эртага тушликдан кейин боққа чиқинг, – деди Маъмура. – Акамнинг аёли ўтиб қолган. Аёл кишига озор бермаган, янгамиз анча вақт бетоб бўлиб ётдилар, ўзлари қарадилар. Зиёли инсон, давлат ишида ишлайдилар.
– Мен бир камтарин аёл бўлсам, бўёқ-сўёқни билмасам... акангизга ёқаманми, йўқми?..
– Озгина бўяниб, ўзингизга қарасангиз, туппа тузук аёлсиз. Акамга сизга ўхшаган уйим-жойим дейдиган аёл керак. Ўзим сизни бўянтириб қўяман.
– Ойимга нима деймиз? – кўзларида қўрқув бор эди унинг.
– Ҳозирча жим турасиз, мен ойингизни чалғитиб гапга солиб тураман, – деди Азиза. – Ойингиз ёшлигида чиройли аёл бўлганларини гапиришни яхши кўрарканлар. Яна шу ҳақда сўрайман. Маъмура, сиз Санобарни чиройли қилиб бўянтиринг. Шкафда янги кўйлагингиз бор экан, шуни кийинг, хўпми?
– Хўп, – деди Санобар.– Ойимдан балога қолмасам бўлди. Бўянмаганимга эса юз йил бўлгандир, опа!
– Балога қолмайсиз, – дедим мен. – Олдин учрашувга чиқинг-чи... Бир хил ҳаёт жонингизга тегмадими?
Хуллас, пешиндан кейин “куёв бола” келди. Маъмура Санобарни ҳамшираларнинг хонасига олиб кириб, қош-кўзларини бўяб, шкафдаги кўйлагини кийдирган эди, бип-бинойи аёл бўлди. Азиза кампирнинг “хизмати”да қолди. “Келин-куёв” бир соатча боғда гаплашиб ўтиришди. Бу вақтда “қиролича” қоринни тўйғазиб, хуррак отиб ухлар, ҳар замонда тушида ширин таомларни кўраётган шекилли, тамшаниб-тамшаниб қўярди.
79👍6😁5🔥2