МОХЛАРОЙИМ ГУЛИМ🌹🌹
39.2K subscribers
31.5K photos
48.4K videos
55 files
98.7K links
Яқинларизга юборинг
Азизларим
Мохларойим Гулим Канали уланинг🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
🌹🍃👇👇👇😘
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA

РЕКЛАМА. ВА ТУҒИЛГАН КУН КАНАЛГА ЧИҚАРИШ ПУЛЛИК .
@Gulim5979
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

☁️⛅️☁️Хайрли Тонг!

🍃🌸Бугунги Янги Сешанба кунингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!

🌸🍃Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!

🍃🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲

🌸🍃 Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин...!🤲

🍃🌸 Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
21🥰5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир инсон бор жудаям
мехрибон.💐
Сизни хурмат қиламан
💐У сиз бўласиз
Хар доим соғ булинг
Аллохим панохида
асрасин💐
Сизни бир қувонтиргим
💐келди
Қадирдоним🫶


 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
36👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌸Ассалому алайкум ва
рахматуллоху ва баракатуҳ

🕊🍂🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🍂🕊

Туринг тонглар отмасдан,
Бомдод қазо бўлмасдан,
Туринг ғафлат босмасдан,
Яна бир тонг муборак !

Ухлаб ётиш кетмайди,
Жаннат текин келмайди,
Сизни бу вақт кутмайди,
Ғанимат тонг муборак!

Таҳоратла покланиб,
Ибодатга чоғланиб,
Қибла томон юзланиб,
Бўлсин тонглар муборак!

Қуръон, Ҳадис, саловат,
Айтиб топинг ҳаловат,
Тонг оттириб саломат,
Янги бир тонг муборак!

👇Оилавий кузатамиз👇
 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
29👍12🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Charxpalak” teleseriali aktyorlari oʻtgan yillar ichida qanchalik oʻzgargan?

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
30👍9👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу гуллар группамизни гўзал хотин қизлари учун
Доимо гуллардек очилиб юринг
💐💐💐

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
12👏5👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отахон меҳмонга келибдилар...

Уёғини ўзингиз кўринг

❤️‍🔥 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
👍64👎1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3👍1
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

26-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Опа Сарани танийсизку...

-Ҳўш?

-Уни айтишича банкдан пул олиб фоизга бериб фойда олса бўларкан.

-Йўқ, буни ҳечам иложи йўқ.

-Нега опа?

-Бу судхўрлик, бу динимизда қораланган амаллардандир.


“Абдуллоҳ ибн Ҳанзала (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (алайҳиссалом): ЪКишининг билатуриб судхўрликдан бир динор емоғи, ўттиз олти зинодан (гуноҳда) оғирроқдирʼ, деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Судхўрликнинг ҳаромлиги ҳаммага бир хил, бой-камбағал ҳеч ким ажратилмаган, балки ҳар бир ҳолат, ҳар бир шахсга тааллуқлидир. Қанча-қанча бой-бадавлат кишилар, катта савдогарлар, судхўрлик сабабидан касодга учраганларига воқеълик далилдир. Ҳеч қурса, молининг ҳисоб-саноғи кўп бўлсада, баракаси бўлмайди. Пайғамбар (алайҳиссалом): ЪРибода (мол) кўпайса ҳам, оқибати камлик бўладиʼ, деганлар. Шунингдек, рибо фоизнинг баланд ёки паст бўлиши билан белгиланмайди. Унинг ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромдир. Судхўр қиёмат куни шайтону жинлар урган кишидек қабридан алахсираб туради.
(Дарёуз)

Имкон қила олсанг Сарварани ҳам бу ишдан қайтар. Чунки бу ишни охири вой.

-У топган пулидан хурсанд.

-Агср сенга бирор нарса олиб берса ҳам емасликка ҳаракат қил.

-Хўп.

Мен Сарварани бу даражада тақиқланган гуноҳ ишни қилиши ҳаёлимга келмаганди.


🌿🌿🌿


-Ҳей қиз исмиз нима эди?

Дўконга кириб келган мовий либосли, рўмоли ҳам ўзига ярашган аёл мени чақирди.

-Сумбула.

-Менга мана бу рўйхат билан ҳарид қилишимга ёрдам беринг.


-Хўп


Биз аёл билан биргаликда саватга маҳсулотларни сола бошладик. Аёл негадир асабийлашарди.

-Ойи мен бормайман, ўзларингиз бораверинглар. Мен бошидан ҳам қарши эдим. Мени кутманг уйда зиёфатга керакли нарсаларни олиб , кечга ҳаммасини тахт қилиб ўтираман.
--

-Ойи яна шунақа дейсиз, укам ҳам тўнка бўлмаса суриштирмайдими? Оиласини билмайсизда уни. Мен сўзимда қоламан. Ҳа айтганча қудаларизга айтинг. Тўйдаям, ундан кейинам улардан битта нина олмаймиз. Уйгаям ҳеч нарса қилмасин, мебель, сеп керакмас умуман

---

-Бўпти шу гап эсиздан чиқмасин. Мени хариддан қўйяпсизлар.

Аёлни телни ўчириб яна рўйхатни кўздан кечира бошлади.


-Ҳалим ака. Манга қараворинг.

-Тинчликми синглим?

-Бу қизни уйга олиб кетсам бўладими, улгурмайман. Чаққонгина экан. Бугун ёрдам берсин.

-Ўзи нима деркин?

-Борасизми менга ёрдамга, йўқ деманг. Алоҳида рози қиламан. Бугунча имконсизман ёрдамчига. Иш вақтиз тугагунигача уйизга олиб бориб қўяман.

-Хўп... Майли.

-Унда тезлашинг, кечикмайлик. Айтганча исмим Шахло.

Мен кийиниш хонасига кириб кийиниб чиқдим. Шаҳло опа ўзи машина ҳайдаркан. Рулга ўтириб мени кутаётганди. Оппоққина нехиаси ўзига бирам ярашиб турибди. Аёл киши рулда бўлган машинага илк бор чиқишим эди.


-Исмизни Сумбула эди а?

-ҳа

-Сумбулахон бугун дадамни ошналари тўй билан қутлашга келишади. Уйдагилар эса келиннинг уйига маслаҳатга кетишган. Бир ўзимман, сиздан шу сабаб ёрдам сўрадим.

Биз шохона уйга кириб бордик. Шаҳло опа машинасини ташқарида қолдириб мен билан юкларни тушира бошлади. Демак бу уй хўжайиникки, Шаҳло опа эса хўжайинни қизи.

-Салат тайёрлай оласизми, мана буларни?

Шаҳло опа расмдаги салатларни кўрсатдилар

-Ҳа биламан.

-Унда ишга киришинг. Кеч қолмайлик...

Давоми бор.

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
41👍5
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

27-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Опа ҳам чаққонгина чиқиб қолдилар, каттагина залда эллик, олтмиш кишига етгулик столга нозу, неъматларни жойлай бошладик. Биз ёлғиз эмасдик, хонадонда яна икки хизматчи ва бир ошпаз ҳам бор эди.

-Дадамни қизиқ одатлари бор, бирданига дўстларини чақириб қоладилар, шундан кейин кўринг шошилишни. Кўникибам кетдик, лекин қаттиқ чарчоқ бошланади бир кун ўтиб. Сиз жуда кам гап экансиз.

-Табиатим шундай, киришимли эмасман. Олийгоҳдаям мени ёввойи дейишади.

-Сиз ўқийсизми?

Шаҳло опа мени ишлаётганим учун ўқимаса керак деб ўйлаганлар шекилли.

-Ҳа инглиз тили бўйича ўқийман.

-Бизни келин ҳам шу соҳада ўқиркан.

Опа юзини буриштириб қўйди.

-Қаёқданам йўлиқди ўша қизга, мен сира тушунолмайман. Дадам ҳам севибди олиб берамиз сўзи ерда қолмасин деб гапни шарт кесдилар. Мен бу никоҳга қаршиман. Яхшиликка бўлсин.

Биз деярли ҳамма нарсани тайёрлаб бўлай деганимизда Шаҳло опа торт келди деб қолдилар.

-Укам тортни олиб келди, ёрдам берворинг олиб киришга. Ташқарида машинада.

Мен хўп дея боя кирган эшигимизга юрдим. Шунда биласизми кимни кўрдим? Машинадан тортларни олаётган Шердор эди.

-Ассалому алайкум. Менга беринг олиб кираман.

У мени овозимдан дарҳол ортга ўгирилди.

-Иееэе сиз... Бу ерда?

-Ҳалиги... Ёрдамга келудим.

-Буёғи қизиқ бўлдию

-Берақолинг, опангиз кутиб қолдилар.

Шундан кейин Шердор менга каттакон тортни узатди. Ўзи ҳам худди шунақасини олиб ортимдан эргашди.

-Сизни уйда кўраман деб ўйлаб кўрмагандим.

-Мен ҳам бу уй сизники эканини билмагандим.

Биз ошхонага яқинлашай деганимизда атай қадамимни тезлатдим. У билан танишлигимизни ҳеч ким билмасин дердим

Столлар тайёр бўлгач меҳмонлар бирин кетин кела бошлади. Мен эса ўзимни бу ерда ортиқча сеза бошладим. Кетай десам ҳали иш вақтим тугамаган. Хўжайинни аёли, яъни Шахло опани оналари Фарида опа икковлари анча гаплашиб қолишди. Мени борлигим эсларига ҳам келмади.

-Ойи гапларимни айтдизми?

-Айтдим, лекин қуда бўлмиш орзу ҳавасим бор. Мен сеп йиғиб мебелни зўрини олганман деди.

-Ойииии

-Бўлди қил. Сенга нима фарқи бор.

-Дадамга айтаман сиз эплолмасангиз. Улар судхўрлар оиласи. Рибони ортидан келган буюмни уйизни тўрига қўясизми?

-Нималар деяпсан?

-Ҳақ гапни айтяпман. Сарварани отасини ким дейишади биласизми? «Камол доллар». Номга қаранг.

-Даданг билсалар нима бўлади?

-Бир кун биладиларку, нима қипти?

-Шердор бизни тоза кийдирдида, тўрт йилдан бери пана пасқамда юрган қизи шунақа оила қизи эканда ?

-Ҳа шундай.

Шаҳло опа менга қараб қўйгач қайта гапирмади.

Давоми бор...

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
33👍5👎1
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

28-қисм


Зиёфатмисан зиёфат бўлди. Ошпазларни қўли қўлига тегмай уч хил овқатни дастурхонга тортишди.

-Олинг синглим тортинманг.

Шаҳло опа мени ейишга ундарди. Мен эса кеч бўляпти тезроқ кетсам дердим.

-Ойи бу қиз чаққонгина экан. Уйимизни ҳам билиб олди. Чақириб турсангиз сизга анча ёрдами тегади. Мен ҳадеганда келолмасам.

-Сумбула чаққонгина, уни ишини кўп кузатганман. Агар рози бўлса ёрдамга чақирардим. Катта уйни эплолмиман. Нима дейсиз Сумбула?

Менга пул беришса бас келавераман.

-Майли опа чақирсангиз келавераман.

Ичкаридан чиққан идишларни саранжомлаб бўлганимизда мен кетишга изн сўрадим.

-Опа энди мен уйга борсам, уйдагилар ҳавотир олишади. Ойимга ҳам ёрдам беришим керак.

Мен бошқаларга Роҳила опани ўгай дея айтишга тилим бормасди. Чунки у киши онам қилмаган яхшиликларни қилган мен учун, ҳамон давом этяпти.

-Хўп унда ҳайдовчини чақириб чиқай.

Шаҳло опа бир пас ўтиб қайтиб келдилар.

-Оббо бу Холмат акаям вақтини топибди.

-Нима гап?

Фарида опа қизларига қизиқиб қаради.

-Ичибдиларда, бугун байрамку эмиш. Сумбулани олиб бориб қўйсалар дегандим.

-Шердорга айт. У ичмайдику.

-Шу ҳаёлимга келмаганини қаранг.

Мен эса илоҳим Шердор йўқ десин дея ичимда такрорлаб турдим. Мени тилагимга қарши Шаҳло опа укалари билан етаклашиб келиб қолдилар.

-Шердор бу қизни айтган манзили, яъни уйига олиб бориб қўй. Холмат ака олиб боролмас экан.

-Опа зарур деб чақирганизга нима экан дебман. Хўп чиқсин машинага.

Шердор юриб кетди. Шаҳло опа эса дарров елим пакетни тўлдириб менга мева, ширинликлар солиб бердилар.

-Буни олинг, ҳеч нима емадиз.

-Йўқ опа, ҳижолат қиляпсиз.

-Қутлуғ уйдан қуруқ қайтилмайди. Олинг. Ҳа бу эса ҳизмат ҳаққингиз.

Мен қизарганча берилган нарсаларни олдим. Шаҳло опа мени Шердорни машинасигача кузатиб қўйдилар . Мен улар билан қуюқ хайрлашиб машинага ўтирдим.


-Бизни уйда нима қилиб юрибсиз?

Шердор билан суҳбатлашишга рости кўзим учмаётганди.

-Опангиз ёрдамга олиб келдилар.

-Маркетда оғир иш буюришмаяптими?

-Йўқ.

-Жуда камгапсиз, дугонангизни эса оғзини ёпиб бўлмайди.

Мен жавоб бермадим. Қаттиқ чарчагандим.

-Нега мени ёмон кўрасиз?

-Тавба, жиннимисиз?

-Унда нега ёқтирмагандек саволларимга жавоб бермайсиз?

-Узр, мени ҳеч қачон йигит дўстим бўлмаган. Аслида умуман дўстим бўлмаган. Мен қандай мулоқот қилишни билмайман. Шунинг учун илтимос қилардимки мендан ранжиш керак эмас.


-Наҳотки?

-Ажабланишга ҳожат йўқ бу ҳақиқат.

-Манзилиз?

-Гулзор 14.

-Яқин қопмиз. Менга қизиқ томони Сара замонавий қизлар қолиб қандай сизни дугона қилган?

Уни бу саволи ортиқча эди. Гапирмадим. Менимча Сарани мендан замонавийлиги учун, мени назарига илмаяпти шекилли.

-Етиб келдик.

-Эшигизгача олиб борардим.

-Шуёғига ҳам рахмат.

Кўча бошида тўхтатгандим, машинадан тушиб кўчамизга тез-тез юриб кетдим. Уйга кириб келганимда Роҳила опа перашки учун картошка тайёрлаётган эканлар.

-Келдингми, бунча кеч қолдинг?

-Ҳозир кийимимни алиштириб чиқай айтиб бераман.

Кийимимни алмаштириб бўлиб опамга ёрдамлаша бошладим ва қаерга борганимни айтиб бердим.

-Ҳая, бу пулни олиб қўйинг. Менда ҳали бор.

-Ўзингда тураверсин сенга керак.

-Йўқ опа, Сабринага оёқ кийим олишингиз керак. Жуда эскириб кетибди.

Роҳила опам менга қараб турдиларда қучоқлаб йиғлаб юбордилар

-Аллоҳ бахтингни берсин гўзалим. Бахтинг ўзингдек чиройли бўлсин. Ука-сингилларинг билан доим аҳил бўлинглар. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

Давоми бор...

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
41👍5
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

29-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Икки соатда опам билан эрталабга улгурмай қолмайлик деб, перашкини хамири ва блинчикни маҳсулотларини тахт қилиб қўйдик. Роҳила опа кеч бўлиб кетса ҳам, болаларини дарсини қилдирарди. Бир кун уларни беэътибор қолдирганини кўрмаганман.

🌿🌿🌿


-Роса асабим бузиляпти .

Сарварани жахли чиқаётганини билиш қийин эмасди.

-Нима бўлди?

-Шерни битта муллавачча опаси бор. Нуқул ойижонга ақл бўлади. Итальянский мебелимни қайтариб юборибди. Уларни уйига келин томондан нина ҳам керакмасмиш.

-Қайтанга яхшику, ота онангиз кўпга тушмайди.

-Қилган бўлсалар қизларига қиладилар, нима бўпти? Булар эса келин томондан олиб борилганни хоҳламасмиш. Мен уни интернетдан кўриб буюртма берганман. Пулиям фалон сўм. Уффф роса асабим бузиляпти.

-Ўзларида мебели бордирда.

-Уларни шалоғ мебелини бошимга ураманми? Ўзимники чиройли эди. Ҳали бормасимдан қайнонам кўйлакларни калта тиктирманг, уят бўлади-я, деди. Фууу кўнглимни кўчаси.

-Буни нимаси ёмон?

Мен Сарварани тушунолмасдим.

-Рўдапо бўлиб юраманми? Менга ёқмайди узун кийиниб юриш.

Домла кириб суҳбатимиз бўлинди.

-Фарҳодова сиз бугунги мавзуга тайёрмисиз?

Домланинг менга мурожаатидан довдираб қолдим.

-Ҳа... Йўқ.

-Бу нима деганингиз? Ҳа ми, йўқ ми?

-Тайёрман.

Ноилож ўрнимдан турдим.

Мавзуни тушинтира бошладим. Домла эса тинимсиз саволга кўмиб ташлади. Бир амаллаб дарсни тугатиб олдик.

-Фарҳодовна сиз қолинг.

Оббо, нима иши бор экан менда.

-Лаббай домла.

-Сиз дарсга тайёр эмассиз. Қайта топширасиз.

-Бу... Бу нима деганингиз?

Устимдан совуқ сув тўкилгандек бўлди.

-Эшик орқангизда.

Юзига алам билан тикилиб эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетдим.

-Ҳа Сумбула, сенга нима деркан?

-Қайта топширасан деди.

-Қани менгаям айтсаааа....

Рамила ғалати оҳангда гапирди.

-Ҳей ўзингга кел. Уни севиш керак эмас, ҳиссиз тўнкаку. Юзини кўрганмисан,бирор марта тиржаймаган.

-Нариги корпусдаги Илмирахон кутубхоначи билан «юради» деб эшитганмиз.

Насиба ўртага суқилди.

-Ўзиям ҳудди талабага ўхшайдида. Мен илк кўрганимда шу институтда ўқиса керак деб ўйлагандим.

-Эеэ турқи қурсин бирам совуғеэеэ.


Қизлар билан гурунглашиб иккинчи жуфтлик дарсни бошлаб юбордик. Дарсдаям Сара тинимсиз смслашиб турди ким биландир.

-Манга қара Сумбула.

-Ҳа нима дейсан?

Сарвара қулоғимга шивирлагач жавоб қайтардим.

-Бугун мен сеникида қолдим мободо Шердор сўраса хўп.

-Нега?

Унга тушунқирамай қарадим

-Руслан клубга борайлик деди
Йўқ деёлмадим.

Руслан Сарани ошиқларидан бири эди.

-Боришинг шартми ўша билан, Шердор билан бор.

-Эеэ у билан бориш зерикарли. Ичма деб хит қилади. Руслан билан ўтган гал ҳам маза қилудим. Бўпти гўзалим пака, пака. Мен сеникидаман.

Давоми бор...

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
50👍7🕊1
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

30-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Жойимда тошдек қотдим, ҳозир нима деди?

Ҳайратланиш ила дўконга равона бўлдим. У мени ишлашимни унутиб қўйди чоғи. Дўконда мендан бир ёш кичик Миршод исмли йигит ҳам ишларди. У билан опа сингилдек бўлиб кетган эдик.
-Опа ҳалиги бир гап айтсам кўнглизга олмайсизми?
-Йўқ тинчликми?
-Сиз янги келин билан ўқийман дегандиз а?
-Ҳа шундай.
-У яхши қиз эмас. Рости шубҳам бор.
-Бунақа гапни қаердан оласан, очиқ кийинсаям кўнгли тоза қиз.
-Жуда соддасизда, биз йигитлар жуда кўп нарсани биламиз. Хўжайинни ўғлини кўзи кўр, ёки нимадир қилиб олган бу қиз. Мен сизга кафолат бераман уларни ҳаёти бўлмайди
-Тавба де. Нима керак бунақа гаплар?
-Кўрасиз ўшанда. Мен яқинда битта аудио эшитдим,афсус уни телефонни эгаси бермади. Бошим балога қолади деб. Агар удалласам ўзиз гувоҳи бўласиз дугонангиз кимлигига.
-Майли кўрамиз.
Миршодни гапидаям жон бордек. Лекин Сарани менга ёмонлиги тегмаган ишонгим келмасди.
Бугунги иш тугаб уйга қайтдим, Сарвара нима қилди, нима қўйди хабарим йўқ. Эрталаб ўқишга борганда эса мени Шердор кутиб турганига гувоҳ бўлдим.
-Сумбула сизда гапим бор?
-Менда? Нима гапингингиз бор?
-Кеча Сара сизларникида эдими?
-А, ҳалиги ҳа.
-Нега иккинландингиз? Ёки алдаяпсизми?
-Йўқ, чунки кеча ишда вақтим у ойимга ёрдам берганди. Бирор гап бўлдими?
-Йўқ, ҳаммаси жойида.
Шердор тез-тез юрганча, машинасига ўтириб кетиб юборди. Дарсда эса Сара уйқусираб ўтирди.
-Шердор келди.
-Мен айтган гапларни айтдингми?
Сарвара бемалол эснаб столга бошини қўйди.
-Ҳа айтдим, аммо у ишонмагандек.
-Ишонади, ишонмай қаергаям борарди.
-Кеча яхши ўтдими?
-Эеэ гапирма шуни, шампан билан коньяк қўшилдими бошим айланиб кетяпти. Бўпти кетдим уйга, домлага бирор бахона топиб қўярсан
Сарвара орқасига қарамай кетиб юборди. Дарсдан чиқиб яна ишга йўл олдим. Кунлар шу зайлда ўтарди. Бу орада Сарани тўйи белгиланди. У қандайдир ўйчан бўлиб қолганди.
-Сарвара хурсанд эмасдексиз?
-Бу гапни қаердан олдинг?
-Қайдам, кўзимга шундай кўриняпсиз.
-Бошқа уйга бораман, шунга бироз ҳавотирим бор.
-Севганизга тегаяпсиз, у ёнизда бўлади. Ҳеч ҳам қийналмайсиз.
Шу гапни айтдиму, ўтмишни эсламасликка ҳаракат қилдим. Ахир мен ҳам келинликни бошимдан ўтказганманку. Дунёда яхши қайноналар ҳам бор, кераксиз нарсаларни ўйламай.
-Рангинг оқариб кетди.
-Яхшиман.
Ташқарига чиқмасам бўлмайди. Мен ҳаво алмаштириб қайтаётганимда Сарвара ким биландир телефонда тортишарди.
-Менга ваъда бергансиз топинг. Гуляни таниши бўлмайди, у қайнопам билан таниш экан.
-
-Бунча гапни кўпайтирасиз, тўйга кам вақт қолди. Уч кун қолганда боришим керак. Сиз мени ўйинчоқ қиляпсизми? Мен билмайман, бугуноқ ҳал қилинг.
Мени келганимни кўриб Сарвара гапни қисқа қилди.
-Бирор муаммо борми?
-Йўқ, ҳаммаси жойида.
Давоми бор...
28👍4😁1🕊1
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

31-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Тўйга яқин яна мени Шердорларни уйига чақиришди, росс тинка мадорим қуриб уй йиғиштириш, тозалаш, янги нарсаларни жойлаш тинкамни қуритди. Аммо начора яхши тўлашади, яқинда синглимни туғилган куни, ишламасам бўлмайди.

Ёр-ёр айтманг ёр ёр,
Бағрим тиғлар ёр-ёр.
Ўлан айтманг янгалар,
Юрак қақшар зор-зор.

Шу қўшиқни баланд қўйганча ҳамма ишга киришиб кетганди.

-Сумбула, сиз келин билан бир курсда ўқир экансизда?

Фарида опа тўсатдан савол бериб қолдилар

-Ҳа, қаердан билдингиз?
-Шердор айтди. Биласизми шу қизни келин қилишга ҳечам кўнглим чопгани йўқ. Ўғлим севган деб рози бўлдим.

-Сарвара яхши қиз.

-Менга ундай кўринмаяпти, эсли ҳушли қиз йигит билан тоғма-тоғ юрмайди.

Жавоб бермадим. Нима ҳам дейишим мумкин. Кечга яқин Шердорни бир ахволда кўрдим. Кўзимга жуда чўкиб кетаётгандек кўринди.

-Ўғлим нима гап гапир?
-Ҳеч нима.

Фарида опа ўғлини ортидан юрарди.

-Ростини айт, бирор гап бўлдими?

-Ойи мени тинч қўйинг илтимос.

Ахийри Шердор бақириб ташлади. Фарида опа эса ошхонага кириб йиғлаганча Шаҳло опага қўнғироқ қилди.

-Кел, укангга гапир, мен чарчадим.
-

-Келсанг айтаман.

Бу ёқда Шердор ер тепиб жиғибийрони чиқарди. Мен Шердорни хонасини йиғиштиришга кирганимда у мени борлигимни билмай эшикдан телефонда гаплашганча кириб келди.

-Менга эртак айтма, у расмларда сен эдинг. Сарвара бу биринчи марта эмас, неча бора мени алдаб келяпсан. Мен сенга ишонмайман.

-

-Ёлғонларинг жонимга тегди. Тўйга уч кун қолди. Сен эса эрталабдан бери йўқсан. Ҳеч ким билмайди қаерга кетганингни. Телефон қилиб эса сенга уйланиб аҳмоқлик қилаётганимни айтяпти кимлардир

-

-Мингтасидан қолган фохишага уйланиб нима қиласан деди. Сен эса бугун кун бўйи йўқ бўлиб кетиб буни исботладинг. Тўй бўлмайди. Ҳаммаси тамом.

Шердор телефонни ётоқ устига улоқтириб ўзини ҳам караватга ташлади. Шундагина мени шу ерда эканимни кўрди.

-Сеэенн.

-Мен... Мен ... Тозалашга киргандим.

-Ҳаммасини эшитдинг а?

Мен бошимни силкидим.

-Бошим қотди. Кимга ишонишни билмаяпман.

-Қалбингиз нима деяпти?

Шердор узоқ ўйлади.

-Бу турмушни охирини кўролмаяпман. Мен ухлайман, сен ишингни давом эттиравер.

Шердор кўзини мажбуран юмиб ухлашга ҳаракат қилди. Мен эса ишимда давом этдим. Орадан ярим соат ўтар ўтмас Шердорни телефони ширинглади.

-Ало.

-Шердор, Сарвара ўзини осиб қўйибди.

Шердор ўрнидан отилиб турди.

-Нима?!
Мен ҳам бу гапдан шокда эдим. Шкафни артаётган латтам қўлимдан тушиб кетди.

Давоми бор...

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
47👍3
БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР:

32-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Шердор югурганча чиқиб кетди. У кетиши билан Шаҳло опа хонага кириб келдилар.

-Сумбула нима бўлди?
Мен ҳамон ўзимга келолмасдим.

-Сарвара... Сара?

-Нима Сара?

Овозларини бир тон кўтардилар.

-Ўзини... Осиб қўйибди

-А?! Ойиииии.

Шаҳло опа ҳам чиқиб кетдилар.

Шердор Сарани уйига борганида тез ёрдам ҳодимлари етиб келган экан. Камол ака эса Шердорни кўриши биланоқ ёқасига ёпишган.

-Сен қилдинг барини, агар қизим ўлса уни ёнига сениям кўлардим.

-Ҳаддизни билинг. Мени ўрнимда сиз ҳам қилардиз бу ишни.

-Ма буни ўқи.
Камол ака Шердорни юзига хатни отибди. Хатда эса Сарварани васияти ёзилган.

«Мени кечиринглар, кимдир менга тухмат қилибди. Шердор бунга ишонибдилар. Мен бунга чидолмайман»

-Ўқидингми? Сал қолса қизимдан айрилардим

Камол ака асабийлашганча у ёқдан, бу ёққа юраркан. Сарварани ёнидан шифокорлар кетгач Шердор ичкарига кирибди.

-Нега бундай қилдинг?

-Мен... Сизсиз яшагандан ўлганим афзал. Сиз менга эмас тухматларга ишондингиз.

Сарварани бўйнида арқонни изи қолган экан. Ранги эса оқариб кетган бир аҳволда ётганмиш.

-Тўй бўлади. Мени кечир.
-Йўқ, тўй бўлмайди. Сиз менга ишонмайсиз. Бир умр олдизда айбдордек яшагандан тўйни тўхтатган афзал.

-Эсингни ебсан, тўй бўлади. Ўзингни эҳтиёт қил.


Шундан кейин Шердор уйга қайтиб келганди. Унгача эса уйдагиларни бўлари бўлди.

-Болам келдингми? Келинга нима бўпти
-Бироз англашилмовчилик. Ҳаммаси жойида.

-У.. осибдими?

-Ваҳима қилманг ойи, ҳаммаси жойида

Кейин Шердор юқоридаги гапларни айтиб берганди. Мен эса қўлим ишга бормай ўтириб қолдим. Миршодни гапида жон борми? Агар у ҳақ бўлса Сарвара ўзини нимага осди? У жонини қадрига етадиган қиз. Менимча бу ерда бошқа гап бор.

Тўй ўтгунча эса ҳамма юрак ҳовучлаб ўтирди. Келин яна бир ишни бошлаб қўймасин деб. Аммо ҳаммаси тинчгина ўтди. Тўй учун илк бор Шаҳло опа мени мажбурлаб салонга олиб бордилар

-Мени макияж қилишади, сизни ҳам бугун бир ясантиришсин.

Бир зумда бошқа қиёфага кириб қолгандим.

-Ваууув, озгина пардозам бу чиройли қизни янада гўзаллаштириб юбораркан.

-Сочини рангиям чиройли экан.

Гўзаллик салони ҳодималари бири қўйиб бири мени муҳокама қиларди. Кейин мени кўзгуга қаратишди. Воажаб илк бора ўзимни таниёлмадим.

-Қаранг жуда очилиб кетдингиз. Тўйда бирортаси яна ўғирлаб кетмасин.

-Йўғеэ.

-Роса уятчан экансиз.

Шаҳло опани олдиларидан жилмай юрдим. Кейин эса барча курсдошларим келгач улар ўтирган стол томон юра бошладим. Ҳаммага салом дея Насибани ёнидаги стулга ўтирдим

-Иии туринг бу ер банд, ҳали дугоналарим келади.

Насиба мени туришга ундарди.

-Насиба мен кимман унда?

У менга синчковлик билан қараб кейин таниди.

-Сумбула.

Насиба беихтиёр бақириб юборди. Ҳаммани нигоҳи менга қаратилди.

Давоми бор...

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
45👍5🕊1🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Rangsiz gullar 75-qism (milliy serial) | Рангсиз гуллар 75-қисм (миллий сериал)

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
👍86
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Siz mani okamsiz! Bizada pul ro‘l o‘ynamaydi”🤣

Farhod Alimov va Shukrullo Isroilovdan dolzarb video)

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
24👍7😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз хам онангизни соғиндингизми?? 😢

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
20👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизни эхтиёт қилинг жигарларим 🥰
Болаликни ота-онамни эслатадиган қадрдонларим менга кераксиз☺️☺️


 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
7👍3