Qur'on qalb shifosi
19.4K subscribers
2.84K photos
4.43K videos
62 files
9.3K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
​​ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УШБУ МАЪЛУМОТ СИЗНИ ТУНДА ИККИ РАКАТ БЎЛСА ҲАМ ТАҲАЖЖУД ЎҚИШГА УНДАЙДИ ИНШААЛЛОҲ

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради.
Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.


НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кинодан_парча

Рамазон тугади, лекин бизнинг мусулмончилигимиз тугамади. Рамазондаги тақвоимизнинг зиёдаси билан кейинги рамазонга етайлик. Зеро, бизга ҳали жаннат ваъдаси берилмади.

👉 @QuronQalbShifosi
​​Шогирднинг устоз олдидаги одоблари

1. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.
2. Беҳуда гапларни гапирмаслик;
3. Рухсатисиз сўз бошламаслик.
4. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.
5. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.
6. Даср вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.
7. Дасрдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик.
8. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.
9. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдонларим!

Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

Тунингиз сокин бўлсин!

Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
​​ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизлардан не қолур, савоб ва гуноҳ,
Бир кун омонатин олади Aллоҳ.
Дўстлар унутмайлик бир ҳақиқатни,
Барчамиз борар жой бир ҳовуч тупроқ.

ХАЙРЛИ ТУН!

НАМОЗ ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар бири роббисига ҳиёнат қилаётган бўлса, сиз кимсизки сизга ҳиёнат қилмаса.

Аллоҳдан қўрққан банда унга ҳиёнат қилмайди.



👉 @QuronQalbShifosi
Бир олим зот айтадилар:

Дарсдан сўнг олдимга бир ёши катта мўйсафид келиб деди:

«Мен фақат «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларини биламан халос. Сўнгра йиғлади... Эй шайх! Мен бундан бошқасини билмайман. Уларни (намозда) такрорласам бўладими?», деб сўради.

Олим киши бу ҳолатни кўрсатиб, шундай дедилар:

– Мана бу мўйсафиднинг ихлоси, муҳаббатига бир қаранг-у, Қуръонни тўла ёд олиб, бамдодга ухлаб қоладиган кишига бир қаранг!».

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,

🌸 Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,

🌸 Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,

🌸 Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!


🌙ХАЙРЛИ ТУН

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда эркак кишининг вазифалари


👉 @QuronQalbShifosi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: “Эркакка бир тўшак, аёлга бир тўшак. Учинчиси меҳмонга. Тўртинчиси шайтонга”, дедилар.

Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти.

🔻Изоҳ: Ушбу ҳадисдан уйдаги кўрпа-тўшаклар учта бўлиши керак деган маъно чиқмайди, балки уларнинг адади ҳожат миқдорида бўлиши кераклиги, ундан ортиғи исроф экани тушунилади. Исроф эса динимизда қайтарилган ишлардандир. Шунинг учун нафақат кўрпа-тўшакларни, балки бошқа рўзғор буюмларини ҳам эҳтиёжга қараб сотиб олиш мақсадга мувофиқ.
Ҳадисдаги “Тўртинчиси шайтонга” деган жумла шайтон ҳам уйда тунашига далолат қилади. Демак, уйга кираётганда саҳиҳ дуоларни ўқиб, Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраб кирилса, Аллоҳнинг изни билан уйга шайтон кирмайди ва унга насиба қолмайди.

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодатни ҳамма қилиши мумкин экан-у аммо...


👤Сардор домла

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @QuronQalbShifosi
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
— Отадан; — Онадан;
— Ака-укадан; — Опа-сингилдан!

Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
— Ғамдан; — Маҳзунликдан;
— Ожизликдан; — Бахилликдан!

Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
— Етимга; — Мискингга;
— Фақирга; — Беморга!

Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
— Сабрни; — Ҳалимликни;
— Илмни; — Саҳийликни!

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намознинг инсон танасига қандай фойдалари борлиги!!!


👉 @QuronQalbShifosi
​​БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА

1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).

2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).

3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).

4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).

©️Анвар АҲМАД.

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бемор бўлмайдиган одам яхши одам бўлмайди...

"Беморлик бу - Аллоҳнинг раҳмати"



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Тун пардасин ёйди
осмонга,
🌸 Ой ҳам чиқди чиройли
тўлиб!
🌸 Шукр айлайлик ўтган ҳар
онга,
🌸 Эртагача ухланг ширин туш кўриб! ☺️

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g