Qur'on qalb shifosi
19.5K subscribers
2.84K photos
4.41K videos
62 files
9.28K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,

Машхарда соя бўлсин бошларингизга.

Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,

Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.


🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оталар диққат қилинг!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @QuronQalbShifosi
​​ЗЎРAВОНЛИК, ҲAДДAН ОШИШ

Aллоҳ таоло дейди:
«Инсонларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ зўравонлик – кибру ҳаво қиладиган кимсаларнинг – ана ўшаларнинг жазоси аламли азобдир» (Шўро сураси, 42).
Яъни, инсонларга зулм қиладиган тажовузкорлар, одамларнинг жонлари-ю, молларига зуғум ўтказадиган зўравонларнинг жазоси аламли азобдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Aллоҳ таоло менга тавозеъли бўлишингизни ваҳий қилди. Токи бир одам бошқасига зўравонлик қилмасин, бир одам бошқасидан ўзини устун қўймасин» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Aллоҳ гуноҳ қилган кимсага ҳам бу дунёда жазо бериб, ҳам охиратга насиба – азоб ҳозирлаб қўйиши учун зўравонлик ва қариндош-уруғчилик алоқаларини узишдан кўра лойиқроқ гуноҳ йўқ» (Ибн Можа, Термизий, Ҳаким ривояти).
Aсарларда келганки, агар бир тоғ бошқа тоққа зўравонлик қилса, Aллоҳ ўша зўравон тоғни майда-майда қилиб юборади.
Қорун ҳам қавмига зўравонлик қилгани учун Aллоҳ уни ерга ютдириб ташлади. Aллоҳ таоло у ҳақда шундай хабар қилган:
«Aлбатта, Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавмдошларига) кибр ҳаво қилди... Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам ерга ютдирдик» (Қасос сураси, 76-81).
Ибн Жавзий айтганларки, Қоруннинг ҳаддан ошиши борасида бир қанча қарашлар бор:
1. У бир фоҳишага Мусо алайҳиссаломга туҳмат қилгин, номини бадном этгин, деб пул беради. У шундай қилади. Мусо алайҳиссалом ундан айтган гапига қасам ичишини талаб этади. У Қорун билан ўртасида бўлиб ўтган гап-сўзни хабар қилади. Қорун шундай қилиб ҳаддидан ошган. Бу гап Ибн Aббоснинг фикри.
2. У Aллоҳ азза ва жаллага куфр келтириб ҳаддидан ошган. Заҳҳок шундай деган.
3. Кибр қилиб ҳаддидан ошган. Бу Қатоданинг фикри.
4. Кийимларини бир қарич узун қилиб судраб юрган. Aто Хуросоний шундай деган.
5. У Фиръавннинг ходими бўлган ва Бани Aл-Исроилга зулм ва тажовуз қилган. Мовардий шу фикрни билдирган.
«Бас, Биз ўзини ҳам, ҳовли жойини ҳам (ерга) ютдирдик» ояти каримасининг шарҳида шундай дейилади: «Қорун фоҳишани Мусо алайҳиссаломга туҳмат қилишга буюргач, Мусо алайҳиссалом дарғазаб бўлдилар ва Қорунни дуоибад қилдилар. Шунда Aллоҳ таоло:
«Мен ерга сенга итоат этишни буюрдим. Бас, унга буюр», деб ваҳий қилди. Мусо алайҳиссалом: «Эй ер, уни ют», деди. Ер уни ютиб юборди. Қорун буни кўргач, Мусо алайҳиссаломдан раҳм қилишни ўтиниб, ёлвора бошлади. У зот: «Эй ер, уни ют», деган эди, оёқларини ютиб юборди. Мусо алайҳиссалом Қорунни бутунлай ютиб юборгунигача, «уни ютгин», деб буюраверди. Шунда Aллоҳ таоло у зотга ваҳий қилди: «Эй Мусо, иззатим ва улуғлигимга қасамки, агар Мендан ёрдам сўраганида, унга нажот берардим».
Ибн Aббос розияллоҳу анҳумо айтдиларки, ер уни қаърига ютиб юборди. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу айтдиларки, у туну кун бўйи баробар ер тагигача кириб кетаверди.
Муқотил айтганларки, Қорун ҳалок бўлгач, Бани Исроил: «Мусо унинг ҳовлиси ва ҳисоб-китобини ўзиники қилиб олиш учун ҳалок этди», деб гап тарқатди. Aллоҳ унинг ҳовлиси-ю, мол-дунёсини ҳам ерга юттириб юборди.
«Сўнг унинг учун Aллоҳдан ўзга ёрдам берадиган бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади» (Қасос сураси, 81).
Яъни, ҳеч ким уни Aллоҳнинг балосидан қутқаролмади. Парвардигоро, гуноҳларимиз зулматини маърифат ва ҳидоятинг нури ила нурафшон эт. Бизни Ўзинг иқбол этган, Сендан бошқаларга юз бурмайдиган бандаларингдан айла. Бизни, ота-онамизни ва барча мўминларни мағфират қил. Омин.
"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УШБУ МАЪЛУМОТ СИЗНИ ТУНДА ИККИ РАКАТ БЎЛСА ҲАМ ТАҲАЖЖУД ЎҚИШГА УНДАЙДИ ИНШААЛЛОҲ

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради.
Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.


НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозингизга назар солинг?!

Бундай намоз ўқиганимиз учун истиғфор айтишимиз керак...


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Канал админи тарафидан текширилган.!!

ИЛТИМОС ИМКОН БОРИЧА ТАРКАТИЛАР.

ЕХСОН КИЛИБ
ЙОРДАМ БЕРИЛАР


Ассалому алайкум Мехрибон ва Саховатпеша инсонлар..

Ман бир неча йил олдин 2 етаждан ойнек артаман диб йикилиб тушканман. Хозирда 1 гурух ногирониман ногиронлигим Сабаб Турмуш уртогим вояга йетмаган фарзандим билан Мани ташлаб кетишкан. Йолгиз онам борлар Умрлари узок болсин.Улардан кийин фарзандларим ва мани ахволимиз нима кечади билмадим
АХЛИ МУСУЛМОНЛАР апиратсиям учун йордам берилар.
Апиратсияга 1️⃣5️⃣ минг$ сурашкан. Хали йетарли маблаг йигилгани йук.
Сизлардан илтимос Ехсон килиб апиратсия учун йордам берилар фарзандларим учун ойокка туришим кере улар мансиз кийналишяпти😥😥 Фарзандларим хали йош. Имконингиз болса йордам берилар Аллох рози болсин илохим

ХУМО:9860030378715962
Шералийева Саййора

Уз кард: 8600041745463258
Шералийева Саййора

Пластик уланган ракам 935168915

Ехсон егаларидан Аллох рози болсин илтимос мурожатимга бефарк бу'мелар 🤲🤲
​​​​#ТАРҚАТИНГ

Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

👉 @QuronQalbshifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕘Вақт кескин қиличдир.🗡
У ҳеч нарсага қарамай
шартта ўтади-кетади.
СЕН эса вой-войлаганча
қолаверасан.


(Қози Аҳмад Ғаффорий)

🌙Тунингиз хайрли ўтсин!

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @NamozDarsliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСТИҲОРА НАМОЗИ


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @QuronQalbShifosi
​​​​​​​​УЛАР БИЛАН ЖАННАТГА КИРСАМ!

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!

☝️ЖАННАТДА БИРГА БЎЛИШНИ ИСТАГАНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ!!!
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👉 @QuronQalbShifosi
Forwarded from 2×2=5 Disez ham siz haqsiz.
Канал Админи тарафидан текширилган...

Сахий инсонлар сизларнинг йордамларинг жуда зарур
Оила жудаям оғир ахволда 😔😔

Эндигина, 7 ёшни қаршилаган Фарзандим бахтсиз ҳодиса сабаб мажруҳ бўлиб қолди. Автохалокат сабаб юзини шу кўринишга келди.

Хуч бир онани фарзанди билан синамасин екан. 😭😭
Бир фарзандим автоҳалокат туфайли мажруҳ, иккинчи фарзанди туғма юрак нуқсони билан туғулган фарзандларимнинг саломатлиги учун саҳоватпеша инсонлардан ёрдам сўрайман Моддий шароитим огир йолгиз бошим билан даволата олмаяпман

Уз кард:8600120474371476
Усманов Ю

Хумо: 9860160124389240
Усманов Ю


Мурожат учун тел:911450713


Ехсонларинг урнини Бехиссоб килиб тулдирсин илохим икки дунё саодатини берсин 🤲🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бенамоз дўстлардан воз кечиш керакми?


Аброр Мухтор Алий


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @QuronQalbshifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизлардан не қолур, савоб ва гуноҳ,
Бир кун омонатин олади Aллоҳ.
Дўстлар унутмайлик бир ҳақиқатни,
Барчамиз борар жой бир ҳовуч тупроқ.

ХАЙРЛИ ТУН!

НАМОЗ ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
​​​​Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини
берсин

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кабристонга боринг кимлар ётибди.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @QuronQalbShifosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Канал админи тарафидан текширилган.!!

ИЛТИМОС ИМКОН БОРИЧА ТАРКАТИЛАР.

ЕХСОН КИЛИБ
ЙОРДАМ БЕРИЛАР


Ассалому алайкум Мехрибон ва Саховатпеша инсонлар..

Ман бир неча йил олдин 2 етаждан ойнек артаман диб йикилиб тушканман. Хозирда 1 гурух ногирониман ногиронлигим Сабаб Турмуш уртогим вояга йетмаган фарзандим билан Мани ташлаб кетишкан. Йолгиз онам борлар Умрлари узок болсин.Улардан кийин фарзандларим ва мани ахволимиз нима кечади билмадим
АХЛИ МУСУЛМОНЛАР апиратсиям учун йордам берилар.
Апиратсияга 1️⃣5️⃣ минг$ сурашкан. Хали йетарли маблаг йигилгани йук.
Сизлардан илтимос Ехсон килиб апиратсия учун йордам берилар фарзандларим учун ойокка туришим кере улар мансиз кийналишяпти😥😥 Фарзандларим хали йош. Имконингиз болса йордам берилар Аллох рози болсин илохим

ХУМО:9860030378715962
Шералийева Саййора

Уз кард: 8600041745463258
Шералийева Саййора

Пластик уланган ракам 935168915

Ехсон егаларидан Аллох рози болсин илтимос мурожатимга бефарк бу'мелар 🤲🤲
​​Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг

Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.

“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.

“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).

“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).

Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
Бандан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).

“Ўкинма” китобидан.

👉 @QuronQalbShifosi