Qur'on qalb shifosi
19.5K subscribers
2.84K photos
4.41K videos
62 files
9.28K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
ҚАРЗНИ ҚАЙТАРАМАН, ДЕСАНГ ОЛ!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
”Кимда-ким одамларнинг молини (қарз олганда) қайтариш ниятида олса, Аллоҳ қайтариб тўлашига ёрдам беради. Кимки бировларнинг молини унга зиён етказиш учун олса, Аллоҳ унинг мол-мулкига талофат беради”. Имом Бухорий ривояти.

Машҳур ҳанафий уламо Муллa Алий Қори раҳимаҳуллоҳ бу ҳадис шарҳида шундай дейди:
”Кимки қарзни эҳтиёж туфайли, уни қайтариб бериш мақсадида олса ва бунга жиддий ҳаракат қилса, Аллоҳ унга ёрдам беради яъни бу дунёда қайтариб беришида ёрдам беради ёки ҳақдорини қиёмат куни ундан ўтдиради.

Энди ким еб кетиш учун олса, яъни, муҳтож бўлмай қарз олса ёки муҳтожлигидан қарз олса-да, уни адо этиш мақсади бўлмаса, Аллоҳ унинг мол-мулкига талофат беради. Яъни, у кимсага ёрдам бермайди, ризқини ҳам кенг қилмайди, балки, аксинча, мол- мулкига путур етказади. Негаки, у бир мусулмоннинг мол-мулкига путур етказмоқчи бўлганди”.
Манба: Мирқотул масобеҳ” китоби, 2910-ҳадис шарҳи.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ эса бу ҳадис шарҳида қуйидагича деганлар:
”Бу ҳадисда қарз олиш масаласининг оғир экани, зарурат бўлмаса қарз олмаслик кераклиги таъкидланган”.
‌‏Манба: ”Фатҳул Борий” китоби, 4-жилд, 547-бет”.

Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ эса шундай дейдилар:
”Инсон қайтариб бермаслик ниятида ёки қайтариш имконига эришиш умиди бўлмасдан қарз олиши гуноҳи кабира (катта гуноҳ)дир. Мажбур бўлмасдан қарз олиш, қарзни тўлашга имкони бўлмаслиги кўриниб турган ҳолда буни қарз берувчига билдирмасдан қарз олишлар шунга киради.

Манба: «Завожир» китоби, 411-бет.

Абдуллатиф Қори таржимаси.


Уланинг!👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
🎙Ширк+ 4та мавзу бир маърузада
Islom Yulduzi
Ширк



Катта ширк ва кичик ширк



Шукуруллоҳ домла



10:33, 9.78 мб


Улашинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
🌴🌴 Эртага 01/07/2019, ҳижрий тарихда 28 – шаввол, 1440 - йил, душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Абул Олия роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб айтадилар:
«Шундай замон келадики, одамларнинг қалби Қуръон англашда хароб бўлиб, ундан на ҳаловат ва на лаззат оладилар. Агар ундаги таълимотларда камчиликка йўқ қўйишса, Аллоҳни Кечирувчи, Раҳмли дейишади. Агар қайтарилган ишларни қилиб қўйишса, «Аллоҳ бизни мағфират қилади, ахир Унга ширк келтирмадик ку?» деб айтишади. Барчаларининг иши таъмагирликдир, уларда ростлик йўқдир».



👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

#хайрли_тонг

🌼 Аллоҳим!

🌼 Кунимизнинг аввалини салоҳият,

🌼 Ўртасини нажот ва охирини муваффақият қилгин!

🌼 Сендан кунимизнинг аввали қўрқинчда...

🌼 Ўртаси ғам-ғуссада...

🌼 Охири азоб-уқубатда ўтишидан паноҳ тилаймиз!

🌼 Аллоҳим!

🌼 Тилимизни зикринг ила намлантир...

🌼 Қалбимизни шукринг ила шодлантир...

🌼 Жисмимизни таотинг ила соғлом ва бардам қил!

🌼 Кунимиз яхшиликларга, фойдаларга тўла бўлсин!


•┈┈┈•• ❁ ✿ ❁ ••┈┈┈•

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​Д У О 🤲

Бeқaрoр дунёдa қoлмaс тaбaссум,
Бoқийлик бaрҳaқдир Aллoҳгa ундa.
Фoнийдир, мулкинг ҳaм, нaслинг ҳaм бeшaк,
Қaйюмлик Aллoҳгa xoсдир мaзмундa.

Уйлaнгaнимгa етти йилдaн кўпрoқ вaқт бўлди. Aллoҳгa шукр, орзу қилгaн ҳaммa нaрсaмни тoпдим. Мeн ишимдa ўз ўрнимни тoпгaнмaн вa турмушимдaн мамнунмaн. Фaқaт зeрикишдaн шикoят қилaмaн. Чунки мeн xoтиним билaн шу ўтгaн йиллaр дaвoмидa фaрзaнд кўрмaдик. Мaнa шундaн зeрикиш бoшлaнди. Дўxтирлaргa мурожаат қилиш кўпaйди. Бу ишда бор кучимни сарфладим деб ўйлайман. Ўз шaҳримиздaги вa чeт эллaрдaги шифoкoрлaргa мурoжaaт қилдим. Бeпуштликни даволашдa мутaxaссис бўлгaн бирoнтa тaбибни эшитсaм, у билaн учрaшиш учун нaвбaт oлaмaн. Тeкширишлaр кўп, дoрилaр ундaн ҳaм кўп. Лeкин фoйдa йўқ. Мeн билaн xoтиним ўртaсидaги суҳбaтнинг кўпрoғи “Фaлoн” тaбиб ҳaқидa бўлaдигaн бўлиб қoлди. “Нимa дeди?”... “Нимaни кутяпмиз?”... Кутишлaр бир йил ёки икки йилгa чўзилиб кeтaрди. Дaвoлaниш муддaти эсa узoқ. Улaрдaн бaъзи бирлaри бeпуштлик мeндaнлигини aйтишсa, бaъзилaри бeпуштлик xoтинимдaн дейишaди. Нимa бўлгaндa ҳaм...

Кунлaримиз тaбиблaргa мурoжaaт қилиш вa ечимни излaшдa ўтaрди. Бoлa тaшвиши бизнинг туйғулaримизни эгaллaб oлди, буни xoтинимгa билдирмaсликa ҳaрaт қилишимгa қaрaмaсдaн, лeкин бўлaётгaн вoқeaлaрни у билмaсдaн илoжи йўқ эди. Сaвoллaр кўп. У ердa бaъзилaр xoтинимдaн “Нимaни кутяпсaн?”- дeб унгa мaслaҳaт бeришaди. Фaлoнчихон унинг oлдигa бoриб, бoлa кўрибди вa фaлoнчи...

Мaнa шундaй қилиб xoтинимнинг дугoнaлaри кўплaб сaвoллaр вa мaслaҳaтлaр бeришaрди. Лeкин бирoн киши бизгa aйтмaдики, нимa учун биз Aллoҳгa юзлaниб, ундaн сaмимий дуo қилиб сўрaмаяпмиз? Биз тaбиблaрнинг oрқaсидaн ҳaллoслaб югуриб елиб етти йил ўтиб кeтди. Дуoни вa Aллoҳгa юзлaнишни эсa тaшлaб қўйдик.

Бир куни кeчaси йўлдaн нaриги тoмoнгa ўтaётсaм, бир кўр киши йўлдaн ўтмoқчи бўлиб тургaн экaн. Уни йўлнинг у тoмoнигa ўткaзиб қўйиш учун қўлидaн ушлaдим. Йўл катта ва икки ёқлама бўлгани учун биринчи томонини кесиб ўтиб, сайёралaр (машиналар) кaмaйишини кутиб, йўлнинг ўртасидa тўxтaдик. У вaқтдaн фoйдaлaниб, мeнгa тaвфиқ вa сoғлик тилaб дуo қилгaндaн кейин:

- Уйлaнгaнмисaн?,- дeб сўрaди.

- Ҳa,- дeя жaвoб бeрдим.

У янa:

- Фaрзaндлaринг бoрми?,- дeди.

- Aллoҳ буни тaқдир қилмaди,- дeдим унгa. Етти йилдaн бeри xурсaндчилик кутaётгaнимизни aйтдим. Йўлдaн ўтдик. У билaн xaйрлaшмoқчи бўлгaнимдa, у шундaй дeди:

- Эй ўғлим, сeнинг бoшинггa тушгaн бу мусибaт мeнинг ҳам бoшимдaн ўтгaн, мeн ҳaр нaмoздaн кейин Закарийё алайҳиссаломнинг дуoсини қилaрдим:

“Рoббим мeни ёлғиз қoлдирмa, Сeн ворисларнинг энг яxшисисан (яъни ҳамманинг ортида қолгувчидирсан)”.

Aллoҳгa шукр, ҳoзир мeнинг еттитa фaрзaндим бoр. Дуoни унутмa, дeб қўлимни сиқиб қўйди.

Мeн йўқoтгaн нaрсaмни тoпгандим.

Xoтинимгa бўлгaн вoқeaни aйтиб бeрдим вa у билaн суҳбaтлaшдик.

Нимaгa биз дуo қилмaдик?

Ҳaммa нaрсaни қидирдик, тaжрибa қилдик.

Эшитгaн ҳaммa тaбибнинг эшигини қoқдик.

Нимa учун биз Aллoҳнинг эшигини қoқмaдик?! Вaҳoлaнгки, унинг эшиклaри кeнгроқ вa яқинрoқдир. Xoтиним бундaн икки йил oлдин бир қaри xoтин унгa “Дуoгa мaҳкaм бўл”,- дeб aйтгaнини эслaди. Лeкин xoтиним aйтгaнидeк, ўшa пaйт бизнинг тaбиблaр билaн ҳисoбсиз учрaшувлaримиз бoр эди. Бизнинг тaбиблaргa мурoжaaтлaримиз бирoн қaйғуриш вa ҳaяжoнлaнишсиз oддий мурoжaaтлaргa aйлaниб қoлгaн эди. Бирoн сaбaб бўлaдигaн, фaқaт aниқ дaвoни излaрдик.

Фaрз намозлари вa тунги нaмoзлaрдa қaлблaримиз билaн Aллoҳгa юзлaндик. Дуo қaбул бўлaдигaн вaқтлaргa риoя қилдик. Ноумид бўлмадик вa қaйтaрилмaдик. Aллoҳ ижoбaт эшигини oчди. Xoтиним ҳoмилaдoр бўлди вa бир қиз фaрзaндли бўлдик.

"Энг яxши ярaтувчи – Aллoҳ буюкдир".

Шoду-xуррaмликни яширa oлмaдик. Биз ҳoзир Aллoҳгa шундaй дуo қиляпмиз:

“Пaрвaрдигoро, Ўзинг бизларгa жуфти ҳaлoллaримиздaн вa зурриётлaримиздaн шод-xуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тaқвoдoрлaргa пешво қилгин”.

👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Haqiqiy ziyonkor inson
Abdulloh domla
Ҳақиқий зиёнкор инсон



Сиз зиёндамисиз фойдада?



Абдуллоҳ домла



06:43, 6.27 мб

@maruzalarkanal

Улашинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Суфён ас Саврий айтдилар: «Ким дунёда зоҳид бўлса, дунёга эга бўлибди. Ким дунёга рағбат қилса, унга қул бўлибди. Ким хоҳласа, эга бўлиб яшасин. Ким хоҳласа, қул бўлиб яшасин».

Изоҳ: «Зоҳид» сўзи «зуҳд» сўзидан олинган бўлиб, луғатда «юз ўгирувчи», «тарк этувчи» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ розилиги йўлида риёзатга берилган, нафс васвасаларидан, дунё ҳою ҳавасларидан юз ўгирган киши зоҳид дейилади. Зоҳидлар Аллоҳнинг зикрига халал берувчи ҳамма нарсани тарк этиб, дунёга ҳавас қўйишмайди.


👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Залолат йўлларининг кўплиги ва улардан огоҳлантириш


Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшиликлар ҳақида сўрашар, мен эса ўзимга ёмонликлар етишидан қўрққанимдан ёмонликлар ҳақида сўрардим. «Ё Расулуллоҳ, биз жоҳилият ва ёмонлик ичида эдик, Аллоҳ бизга бу яхшиликни (яъни, иймон ва исломни) берди. Энди шу яхшиликдан кейин бирон ёмонлик бўладими?», деб сўрадим. «Ҳа», дедилар. «У ёмонликдан кейин яна яхшилик бўладими?», дедим. «Ҳа, бироқ унда хиралик бўлади», дедилар. «Хиралиги нима?» дедим. «Менинг йўлимдан бошқасига йўллайдиган қавм (бўлади), уларнинг яхши ишларини ҳам, ёмон ишларини ҳам кўрасиз», дедилар. «Бу яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?», дедим. «Ҳа, жаҳаннам дарвозаларига чорловчилар (бўлади), ким уларнинг чақириғини қабул қилса, унга улоқтирадилар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, бизга уларнинг белгиларини айтиб беринг», дедим. «Улар бизнинг қавмларимиздан, бизнинг тилларимизда гапиришади», дедилар. «Ўша нарса менга етса, нима қилишга буюрасиз?», дедим. «Мусулмонлар жамоатини ва имомини (раҳбарини) маҳкам тутинг», дедилар. «Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?», дедим. «Дарахтнинг томирини тишлаб бўлса-да, у фирқаларнинг ҳаммасидан четланинг, то ўлгунча мана шу ҳолатда қолинг», дедилар (Муттафақун алайҳ).



Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бир чизиқ чизиб: «Бу Аллоҳнинг йўли», дедилар. Кейин унинг ўнг ва чап томонига бир неча чизиқлар чизиб: «Булар турли-туман йўллар, улардан ҳар бирининг бошида унга чорлаб турадиган бир шайтон бор», дедилар, сўнг: «Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар!(Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр» (Анъом: 153) оятини ўқидилар
(Имом Аҳмад ривояти).


Шарҳ:

Аллоҳнинг тўғри йўли битта, унда эгрилик йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни баён қилиб берганлар. Шайтоннинг йўллари кўп ва хилма-хил бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ҳам баён қилганлар ва улардан огоҳлантирганлар. У йўллар ҳаққа зид ва залолат йўллари ҳамда жаҳаннам дарвозалари эканини айтганлар. Улардан қутилиш йўлини кўрсатиб берганлар, бу эса Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига эргашиш, мусулмонлар жамоатини лозим тутиш билан бўлади.


👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Охират Гами | Abdulloh domla - Ohirat G'ami
Абдуллох Домла
Охират ғами




Абдуллоҳ домла



11:01, 10.23 мб



👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​Кичик #тавсия

😴 Кечаси ухлашдан олдин юзингизни ювишни унутманг!🚿

Чунки уйқудан олдин юзни ювмаслик сабаб, чанглар теридаги тешикчаларни ёпиб қўяди. Натижада юзда ҳуснбузарлар пайдо бўлади.

👌 Келинг, яхшиси таҳорат ола қолинг. Ҳам ибодат, ҳам саодат.

🚿 Таҳоратнинг тиббий жиҳатдан ажиб ҳикматлари бор:
1) вужудга бириккан электронлар чиқариб ташланади ва улар таъсирида бўлаётган жисмоний оғирлашув йўқолади;
2) тананинг қариши секинлашади;
3) лимфа (қон билан тўқималараро модда алмашинувини таъминловчи суюқлик) айланиши энг яхши савияда бўлади.

🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟


Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким таҳорат билан ухласа, унинг бошида бир фаришта тунайди. У кечаси уйғонса: Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир, чунки у, таҳорат билан ухлади, дейди».
#ҳадис
#Тобароний ривояти.

•┈┈┈••✵🌝🌙✵••┈┈┈•

Тунингиз осуда ўтсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!🤲


•┈┈┈••✵🌝🌙✵••┈┈┈•



♻️Дўстларга улашинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

🌷 Бугун - нажотнинг аркони.

🌷 Амал кўпаймаган кунда, тоат кўпаймайди.

🌷 Тоат кўпаймаган кунда, дуо кўпаймайди.

🌷 Дуо кўпаймаган кунда, сабр бўлмайди.

🌷 Бу эса, муҳаққақ хорликдир.

🌷 Мўмин инсон, унинг сармояси вақт эканлигини билади. Бир лаҳзасини ҳам бефойда ўтказгиси келмайди.

🌷 Ё солиҳ амал, зикр, Қуръон тиловати, дуо, ота - онасига хизмат билан ўтказади.
Вақт биздаги энг қиммат нарсадир.

🤲 Яна бир кунни яшашимиз, Ўзига тавба қилишимиз учун уйғотган Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин!

Кунинмиз хайрли, энг муҳими
#фойдали ўтсин!

•┈┈┈•• ❁ ✿ ❁ ••┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂

#мулоҳаза

🍂 Умр ўтар елдек, гоҳ уловда гоҳ пиёда…

🍂 Бенамоз ҳам яшамоқда, намозхон ҳам яшамоқда иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир узоқ юртларда тирикчилик ғамида, кимдир иссиққина уйида оиласи бағрида, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир қорни тўйганидан хурсанд, кимдир 9тонна ош пиширганидан хурсанд, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир жонини Аллоҳ учун бермоқда, кимдир Аллоҳдан ўзига умр сўрамоқда, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир боласини ўлдирмоқда, кимдир боласи учун жонини беришга тайёр, тирноққа зор, иккисининг ҳам вақти ўтмоқда…

🍂 Кимдир бахтли яшашни хохлайди, кимдир кимнидир бахтли қилишни хохлайди…

🍂 Одамлар кўп, бироқ тақдирлар ниятлар-дуолар турфа...

🍂 Вақт ғанимат, бир кун келиб ойнага қараб, ажинларимиз ва оқарган сочларимизни кўрганимизда «Эй Аллоҳ бу ажинлар, сенинг дининг йўлида даъватларим ортидан келадиган маломатларга сабр қилганим, ҳақ йўлда келган синовларга сабр қилганим учун тушди, энди менинг ажрим сенинг зиммангда, Мени жаннат аҳлидан қил» дейишни ким ҳоҳламайди?…

🍁 Буни насихат деб билманг асло.
Ким қандай яшашни ўзи танлайди
.

🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWwq
Биз Ози Нимага Мухаббат Куйябмиз?
Абдуллох Домла
Эр хотин ўртасидаги муҳаббат



Абдуллоҳ домла




06:05, 5.66 мб


👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
КИПРИК

@Savollar_kanal 5235-савол

Ассалому алайкум! Киприкни фақат расмга тушиб олиш учун қўйсам, яъни келинликдами, бирор маросимдами бўладими?


ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Фитналардан огоҳлантириш ва улардан узоқ бўлишга буйруқлар



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Замон яқинлашади (яъни кунлар тез ўтади), илм камаяди, (қалбларга) бахиллик ташланади, қатл қилиш кўпаяди» (Имом Бухорий ривояти).


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга қандай (оғир) замон келмасин, то Роббингизга йўлиққунингизча кейин келадигани ундан ҳам ёмонроқ бўлаверади» (Имом Бухорий ривояти).


Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшиликлар ҳақида сўрашар, мен эса ўзимга ёмонликлар етишидан қўрққанимдан ёмонликлар ҳақида сўрардим. «Ё Расулуллоҳ, биз жоҳилият ва ёмонлик ичида эдик, Аллоҳ бизга бу яхшиликни (яъни, иймон ва исломни) берди. Энди шу яхшиликдан кейин бирон ёмонлик бўладими?», деб сўрадим. «Ҳа», дедилар. «У ёмонликдан кейин яна яхшилик бўладими?», дедим. «Ҳа, бироқ унда хиралик бўлади», дедилар. «Хиралиги нима?» дедим. «Менинг йўлимдан бошқасига йўллайдиган қавм (бўлади), уларнинг яхши ишларини ҳам, ёмон ишларини ҳам кўрасиз», дедилар. «Бу яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?», дедим. «Ҳа, жаҳаннам дарвозаларига чорловчилар (бўлади), ким уларнинг чақириғини қабул қилса, унга улоқтирадилар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, бизга уларнинг белгиларини айтиб беринг», дедим. «Улар бизнинг қавмларимиздан, бизнинг тилларимизда гапиришади», дедилар. «Ўша нарса менга етса, нима қилишга буюрасиз?», дедим. «Мусулмонлар жамоатини ва имомини (раҳбарини) маҳкам тутинг», дедилар. «Агар уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?», дедим. «Дарахтнинг томирини тишлаб бўлса-да, у фирқаларнинг ҳаммасидан четланинг, то ўлгунча мана шу ҳолатда қолинг», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:

Охир замонда фитналар кўпайиб, хилма-хил бўлади, у сабабли кўп одамлар ҳалок бўлишади. Унинг ёмонлигидан фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ушлаган, имкон қадар фитналарга аралашишдан узоқда бўлган ва мусулмонларнинг жамоатини лозим тутган, ва сабр қилиш, Аллоҳдан динда собит қилишини сўраш билан бирга қўлидан келганича ислоҳ қилишга уринган кишиларгина саломат қолишади.

👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​Унда Мен ҳам атеист бўлардим...

Синфга янги ўқитувчи кириб келди ва ўқувчиларга мурожаат қилди:
— Салом болалар! Менинг исмим Георгий ва мен атеистман. Энди сизлар ҳам менга ўхшаб ўзингизни таништиринг.
Биринчи ўқувчи:
"Менинг исмим Настя ва мен атеистман", - деди.
Кейинги ўқувчи:
"Менинг исмим Илья ва мен атеистман", - деди.
Кейин бошқа ўқувчи турди ва деди:
"Исмим Умар, мен Худога ишонаман ва мен мусулмонман".
Ўқитувчи уни саволга тутди:
— Умар, сен нега мусулмонсан?
Умар:
— Менинг ота-онам мусулмон, дўстларим ҳам мусулмонлар.
Ўқитувчи:
— Умар, яхшилаб ўйлаб кўр, агар сенинг ота-онанг ва дўстларинг аҳмоқ бўлишганида нима бўларди?
Умар ажойиб ҳозиржавоблик билан:
— Унда мен ҳам атеист бўлардим, - деди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Вуҳайб ибн Вард роҳимаҳуллоҳ ушбу оятни ўқиб:
{وَإِذْ يَرْفَعُ إِبْرَاهِيمُ الْقَوَاعِدَ مِنَ الْبَيْتِ وَإِسْمَاعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا} البقرة: 127.
«Эсланг: Иброҳим Исмоил билан биргаликда Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтариб (дедилар): «Парвардигоро, биздан (ушбу қилган амалимизни) ўзинг қабул айла»
(Бақара сураси 127-оят).

"Аллоҳнинг Холили Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг уйи – Байтуллоҳни қураётиб амаллари қабул бўлмай қолишидан қўрқяптилар", дедилар.

تفسير ابن أبي حاتم (1\233).

Инсонда ҳеч ким билмайдиган солиҳ амалларнинг бўлиши ихлос билан амал қилишига ва риёдан пок бўлишига сабабдир.


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Киши Қуръоннинг ҳаммасини ёд олган бўлса уни ҳеч ким билмаса, шариат илмини ўрганган бўлса-да уни ҳеч ким билмаса, уйида меҳмонлари бўла туриб кечаси узоқ намоз ўқиса, меҳмонлари билмаса!
Шундай инсонларни (яъни, саҳобаларни) учратдим-ки, улар ҳеч кимга билдирмай амал қилишнинг иложи бўлса, ҳеч қачон бировга билдириб амал қилмас эдилар".

تفسير ابن كثير -رحمه الله-


👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

☺️ Яхши инсонлар ҳар хил бўлишади.
🌸 Гулларнинг шакли, атирларнинг нави каби.
🌹 Ифорлар турли - туман эмасми?
🤝 Лекин уларни «ЯХШИЛИК» бирлаштиради.

🤲 Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

🌷Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,

💐 Садоқатнинг абадий бўлишини,

🌹Мағфиратнинг лаззатини,

💐Меҳрнинг самимиятини,

🍂 Адашишдан асрашини,

🌳 Орзулар рўёбини,

🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунимиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!




Каналга уланинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
НАМОЗ ФИҚҲ

Намоз аҳкомлари


Намознинг таърифи:
Намоз (яъни арабча “солат” сўзи)нинг луғавий маъноси дуодир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “…ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг. Албатта, сизнинг дуоингиз улар учун ором-осойишталик бўлур”. Тавба: 103.

Шариатда намоз деганда такбир билан бошланиб, салом билан тугайдиган, маълум сўз ва хатти-ҳаракатлар воситасида Аллоҳга ибодат қилиш тушунилади.

Намознинг ҳукми:
Намоз фарздир. Унинг фарзлиги Қуръон, суннат ва ижмо воситасида ўз исботини топган. Бу борада далиллар кўп бўлиб, жумладан қуйидагиларни зикр қилиш мумкин:

Биринчидан: Қуръондан далил: Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди” Нисо: 103.

Иккинчидан: Суннатдан далил: “Икки саҳиҳ ҳадислар тўплами” ва “Сунан” китобларида Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Ислом беш (устун) устида қурилган: Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули деб гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон (ойи) рўзасини тутиш ва йўл (харажати)га қодир бўлган кишига уй (Каъба)ни ҳаж қилиш”1.

Учинчидан: Ижмодан далил: ислом уммати бир кеча кундузда беш вақт намознинг фарз эканига ижмо қилган. Намознинг фарзлиги динда катта-ю кичик, олиму авомга маълум бўлган ишлардандир.

----------------------------------------
[1] Бухорий (8), Муслим (16), Термизий (2609) ва Насоий (8\107) ривоят қилганлар.



Улашинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаррух соиповдан


Тафаккур қилмайсизми



Тупроқ ҳақида 🏝



Албатта кўринг тафаккур қилинг!



@AMALMEDIA 👈



Улашинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw