Қўшни маҳалла
16.2K members
187 photos
71 videos
7 files
272 links
Қўшни маҳаллада ва маҳалла ташқарисида бўлаётган воқеаларга холис назар, кузатувлар ҳамда таҳлиллар.

www.instagram.com/qoshni_mahalla

Админга ёзиш учун махсус бот: @mahallachatbot.


Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital
Download Telegram
to view and join the conversation
Норасмий учрашув бўлибди. Табриклааар
Forwarded from davletovuz
Бош прокуратура:

«Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддилари кўзбўямачиликка йўл қўйган»

Бош прокуратура томонидан Андижон шаҳрида бир неча аёлларни бепул коттеж олганлиги тўғрисида интервью беришга мажбурлангани ҳақида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлардаги важлар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, эҳтиёжманд шахсларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида 2 сотихли жами 592 та коттеж қурилиши якунига етказилган.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида вилоят ҳокимлигининг масъул шахси “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” МЧЖнинг уй-жойга муҳтож бўлган 6 нафар ишчиларига (Х.Тиллаева, М.Рахимова, Ш.Бакирова, Х.Эрматова, З.Абдувалиева ва Д.Ходжиматова) мазкур ҳудудда қурилаётган коттежлардан уларга совға сифатида биттадан берилишини маълум қилган.

Кейинчалик, “Ўзбекистон 24” телеканали орқали 2019 йил 31 март, 3 май ва 16 май кунлари юқоридаги ишчилар иштирокида, уларга совға сифатида коттеж берилганлиги ҳақида лавҳалар кўрсатилган, 16 май куни улар оила аъзолари билан бирга ушбу коттежларга киритиб қўйилган.

Давлат раҳбари ташрифи доирасида фақат ишчилардан бирига (Д.Ходжиматова) коттеж совға қилинган. Ташрифдан сўнг вилоят ҳокимлиги масъул шахсининг талабига биноан қолган 5 нафар ишчилар (Х.Тиллаева, М.Рахимова, Ш.Бакирова, Х.Эрматова ва З.Абдувалиева) қурилаётган 4 қаватли уйлардан хонадон ажратиш ваъда қилинган ҳолда коттежлардан кўчирилган.

Шундан сўнг, улар қатор давлат ташкилотларига мурожаат қилган, Х.Тиллаеванинг ҳокимият уларни алдаганлиги ҳақидаги мурожаати ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Уларнинг мурожаатларидан сўнг, 22.05.2019 йилда “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” МЧЖ томонидан уларнинг иш хақлари ва корхона даромадлари ҳисобидан 4 қаватли уй-жой учун дастлабки бадал тўлови ўтказилган.

Шундай қилиб, ўрганишлар шуни кўрсатдики, Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддилари 5 нафар эҳтиёжманд ишчиларга коттеж берилишини ваъда қилиб, улардан бу ҳақида оммавий ахборот воситаларига интервьюлар олинишига эришиб, коттежларга уларни уй эгаси сифатида киритиб қўйиб, бироқ якунда уларга коттеж ажратмасдан, кўзбўямачиликка йўл қўйган.

Ўрганиш натижалари юзасидан Бош прокуратура томонидан Андижон вилоят ҳокими номига зудлик билан айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш ҳамда бу каби ҳолатларга чек қўйиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.

👉 @uzbprokuratura
😂😂😂
Forwarded from Soliq xizmati xabarlari
#это_важно
О ситуации вокруг блогера А. Ашурбаева

Государственный налоговый комитет изучил ситуацию, связанную с блогером Азизбеком Ашурбаевым, о нарушении прав которого ранее заявило Агентство информации и массовых коммуникаций.

▶️https://soliq.uz/ru/press_center/news/o-situatsii-vokrug-blogera-a-ashurbaeva/

Присоединиться к каналу👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHxTdP-wBXAqcJepg
Аҳмоқ одамгина журналист ва блогер билан ўйнашади!
Forwarded from Bloger Shahnoza
Ўғрилик ва фоҳишаликни легаллаштиришни таклиф қиламан.

Сабаблар:
1. Давлат уларни иш билан таъминлаб беролмаяпти.
2. Ишсизлик нафақаси ҳаммага ҳам тўланмайди, тўланса ҳам, кун кўришга етмайди.
3. Фоҳишаликка доим талаб бор.
4. Ўғрилик ва фоҳишалик энг қадимий касблардан, улар билан курашиш бефойда.
5. Одамлар ўзлари буюмларига ва хулқларига ҳушёр бўлишлари керак.
6. Воқеликни ўзгартиролмасак, унга нисбатан муносабатни ўзгартиришимиз керак (ва ҳоказо).

Ушбу таклиф амалга ошса, нималарга эришамиз?
1. Ўғрилик ва фоҳишалик фаолиятидан тўланадиган солиқлар ҳисобига давлат ғазнасига тушумлар ортади.
2. Ишсизлик анча камаяди.
3. Ўғрилар ва фоҳишалар яшириниб, қисилиб юрмай, жамиятнинг тенг ҳуқуқли ва тўлақонли аъзоси сифатида бошларини баланд кўтариб яшайдилар.
4. Фоҳишаларнинг мижозлари ҳам бошларини баланд кўтариб юришлари мумкин (ахир бу ноқонуний иш эмас-ку энди).
5. Одамлар мулкларига янада ҳушёр бўладилар.
6. Фоҳишалик ва ўғриликка қарши кураш учун сарфланаётган ресурслар иқтисод қилинади (ва ҳоказо)

Қалай, лойиҳам ўтармикан? 😊

Юқоридагилар ҳазил бўлса ҳам, уларни кулиб эмас, куйиб ёздим.

Охирги пайтларда бўлаётган ишлардан одам довдираб қолди. Ҳаммамиз у ёки бу ўринда қонунни бузишга мажбурмиз. Чунки тизим шундай аҳволга келиб қолган. Давлат бу тизимни ислоҳ қилишга интиляпти (ҳар ҳолда, биз шунга ишонамиз). Лекин ислоҳотлар йўсини бизни қониқтирмаяпти.

Биз айбдорлар жазоланадиган ва сабаблар бартараф этиладиган ислоҳотларни кутган эдик. Коррупциями, берган ҳам, олган ҳам жазоланадиган, коррупцияга олиб келган сабаблар эса бартараф этиладиган ислоҳотларни кутган эдик.

Шундай ҳам қўшимча пул тўланади-ку дея тонировка, чиройли рақам ва ҳоказолар учун тўловлар жорий этилиши билан 1-синфга қабул учун тўлов жорий этилиши ўртасида нима фарқ бор? Биринчиси ҳашамат солиғи (тўлайверишсин истаганлар), ўша ҳашаматсиз ҳам бемалол яшаш мумкин бўлгани учун бу иш ўзини оқлар балки. Иккинчиси эса энг зарур эҳтиёж ва ҳуқуқ (бепул ва сифатли таълим) учун тўлов. Бусиз яшаб бўлмайди.

Тўғри, барибир пул тўлашяпти, қўнғироқ қилдиришяпти. Лекин болаларимиз сифатли таълим олиши учун бошқа йўли бўлганида, ўша тўғри йўлдан боришга тайёр эдик. Биз фарзандларимиз яхши билим олишини истаганимиз учун айбдормизми?

“Барибир беряпсизлар, давлатга тўланглар” деган гап келажакда ҳам бу ҳол ўзгармас экан, шунчаки қонунийлаштириб қўйиларкан эган хулосани келтириб чиқаряпти. Ислоҳотларга нисабатан ишончимизга зарба беряпти. Шунинг учун тушкунликка тушяпмиз.

Ҳақ ва ноҳақ икки йўл орасида, гарчи қонунлаштириб қўйилаётган бўлса ҳам, бундан кейин-да ноҳақ йўлни танлаш қисматимиз экани, бу қисматдан қутула олмаслигимиз, охири бориб ботиб кетамиз деган ваҳима бизни саросимага соляпти.

Коррупцияга қарши курашда уни қонунлаштириш эмас, унга нисбатан муросасизлик ва тоқатсизликни тарбиялашдир. Бошқа тўғри йўлни ҳозирча кўрмаяпмиз.

Бизда нега яхши мактаблар кам, бюджетдан таълим учун ажратилаётган маблағлар етарлими деган саволлар устида бош қотиришимиз керак. Халқ таълими вазирлиги шу саволларни кун тартибига олиб чиқиши керак эди. Шерзод Шерматов вазир бўлган илк кунларда Молия вазирига очиқ ҳужум қилиб ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш ҳақида жон куйдиргани ёдимизда. Ҳатто ўқитувчиларнинг ойлигини 1000$ га етказамиз деган сўзлар айтилди, хурсанд бўлдик – таълимга яхши кадрлар қайтар экан дедик.

Лекин нега энди муҳокамалар бошқа мавзу ва бошқа йўсинга ўтиб кетди? Солиқлардан ташқари яна тўловлар қилиниши эвазига ўқитувчилар ва таълим сифати яхшиланиши назарда тутилганмиди? Биз ниманидир нотўғри тушундикми?

Хуллас, минг функционал ва прагматик бўлмасин, истиқболимизга умидни сусайтирадиган ва ахлоқий устунларга зарба берадиган бундай қарорлардан тийилиш, жамиятдаги табақалашув ва ижтимоий адолатсизликни таъкидлашга хизмат қиладиган қадамларни қўймасликни ислоҳотчи ва тараққийпарвар деб ишонган раҳбарларимиздан кутиб қоламиз.

@shahnozxon
Яна ўша эски мавзу – офисга тушлик буюриш масаласи ҳақида.

Турли-туман таомларни етказиб бериш хизматлари урчиб кетгани сир эмас. Аммо буюрган овқатингиз етиб келгунича шунча вақт ўтадики, кафега чиқиб, тановул қилиб келмаганингизга минг афсус қиласиз. Бироқ етказиб бериш “монстрлари” бўлмиш Express24 хизмати бу ерда ҳам янгилик қила олишибди: энди тушликни атиги 15 дақиқада, баъзида эса 3-4 дақиқада ҳам етказиб беришар экан!

Ҳозирча бундай тезлик фақат марказда (Амир Темур хиёбонидан 5 км радиусида) кузатилади. Тушликни буюриш имконияти Express24 дастурида 12.00дан 15.00гача мавжуд бўлади ва икки вариантдан иборат:
• Битта асосий таом – 19500 сўм
• Биринчи таом, асосий таом, салат ва ичимликдан иборат сет – 27000 сўм.

Ҳар кунги менюни мана бу канал орқали билиб олишингиз мумкин: @bistriyobed.

Express24 дастурини бу ердан юклаб олинг: http://onelink.to/express24

Ёқимли иштаҳа!
«РенТВ»га қўйсанг ҳам Зидан калла қўйяпти, «НТВ»га қўйсанг ҳам...

Шу кунларда Ўзбекистондаги қайси хусусий канални кўрмоқчи бўлсангиз, турк сериаллари билан қимор ўйинларини кўрасиз. Бу ҳақда биз ҳам ёзганмиз, биздан катталар ҳам ёзган. Лекин афсуски, қилт этган ўзгариш йўқ, телеканаллар ҳамон ўша-ўша кўрсатувларини кўрсатяпти, раҳбарлари эса худди оғзига талқон солгандек жим.

Ниҳоят Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ҳам шу масалага тўхталди. Унинг ёзишича, Агентликка шу йилнинг фақатгина беш ойида келиб тушган мурожаат ва шикоятлар сони ўтган йил давомида келиб тушган жами мурожаатлар сони билан таққослаганда 5 марта кўпайган ва уларнинг аксарияти сериал ҳамда қимор ўйинларини тақиқлаш ҳақида.

«Нодавлат телеканаллар кўрсатувлар сеткаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, телеканаллар тизимли равишда Лицензия келишуви талабларини бузиб келишмоқда. Юқорида келтирилган ҳолатлар бизда асосли хавотирлар уйғотмоқда», — дебди Алламжонов.

Лизенция талабини бузиш муаммонинг биринчи томони. Телеканал лизенция талабини бузгани учунгина жазоланиши билан муаммо ҳал бўлармикан? Билмадим, билмадим...

Умидимиз — ахборот соҳасидаги ваколатли давлат органи раҳбарининг хавотирлари халқнинг ҳақли эътирозлари жавобсиз қолмаслигига хизмат қилсин.
24-25 июнь кунлари Himedi.com консультация маркази Сеулнинг SAMSUNG (Корея Республикаси) Тиббиёт маркази доктори, профессор ЛИ САНГ ЧУЛ иштирокида консультация ташкил қилади.

Консультация КАРДИОЛОГИЯ соҳасига оид қуйидаги касалликлар бўйича ўтказилади:
- Орттирилган юрак етишмовчилиги;
- Томирлар шикастланиши, аорта ва юрак томирларининг шунтирланиши;
- Аорта касалланиши, Аорта аневризмаси ва қатламларга ажралиши;
- Клапанларнинг икки, уч ва мураккаб шикастланиши;
- Кардиомиопатиялар.

Олдиндан рўйхатдан ўтишингизни сўраб қоламиз!

Янада батафсил маълумот қуйидаги телефон рақам орқали берилади:
☎️+998 71 200 07 04
🌐www.Himedi.com/uz/inquiry
Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, мактаб таълими расвои жаҳон бўлиб кетиши ҳақида додлаб чиққанлар пайдо бўлди. Нимага экан?

Шу келаётган ўқув йилидан жорий қилиниш керак бўлган тартиб бўйича ягона мактаб формасини республика бўйлаб 30дан зиёд корхона тикиб сотиши керак эди. Бу жуда ҳам кам эмасми? Бундан чиқди, янги тартибдан фойдаланиб олишга тайёр турган “форма эгалари” ҳам пайдо бўлиб қолишган экан-да?

Ушбу бахтли монополистлар қаторига қўшиламан дегувчиларнинг ҳафсаласи пир бўлган. Форманинг лекаласини сотиб олиш 10 миллион сўм, аммо бу хали ҳолваси – матони топиш амри маҳол экан. Керак бўлган материални фақатгина Намангандаги бир фабрикадан сотиб олиш мумкин (яна битта монополия! Ўзи кам эди-да), аммо борсангиз, “бир ойдан кейин келинг” дейди. Негаки 30дан ортиқ корхонанинг буюртмасини бажариб бериши керак экан. Яна бир вариант – бухоролик тадбиркорлар шу матога ўхшашини Хитойдан олиб келиб, сотаётган экан. Аммо метри 2 доллар турадиган материалнинг сифати қандай бўлишига ким кафолат беради? Тадбиркорлар Хитойга бориб, ўзлари олиб келаман дейишса, янглишиб қолишдан, куйиб қолишдан чўчишаяпти. Хатто шу материални ҳам монополияга айлантириб олишган экан!

Яъни, бўлажак мактаб формаси бозори аллақачон бўлиб олинган экану, тартиб 5 йилга сурилгач, уларнинг ҳафсаласи пир бўлгани табиий. Ахир улар мўмайгина даромадни ҳазм қилишга тайёр бўлиб ўтиришувди-да! Ўзингиз ўйлаб кўринг: 5 миллионта ўқувчи ўртача 190 мингдан форма сотиб олса, салкам триллион сўм пул бўлади! Бундан кечиш ўзи бўлмайди-да.

Шундаям 5 йилдан кейин мажбурий бўларкан-ку, форма ўлмагур ачиб-айниб қолмас? Унинг устига, ҳозирдан кийса ҳам ҳеч ким сўкмайди, демак, тикиб қўйишга улгурилган формаларни бемалол эркин бозор шароитида сотса бўлади. Аммо рақобатга чидаш қийин-да, тўғрими, давлат буюртмасидан қорин тўйдирадиган монополистжонлар?

Энг қизиғи, шу 10 млн тўлаб, “ёпиқ клубга” аъзоликни сотиб олган тадбиркорлар тўдалашиб бош вазирнинг янги очилган қабулхонасига арз-додини айтишаёган эмиш. Шу "тадбиркор"лардан 10 млндан олган мутасаддилар, илтимос, пулни хали ишлатиб қўймаган бўлсангиз, қайтариб берақолинг, шантаж қилиб иссиқ курсиларингиздан айириб қўймасин тағин.

Аммо савол туғилади: шу 30тача бойваччанинг жиғилдони муҳимми ё 33 млн халқнинг розилигими? Халқ таълими тизимида шунча муаммо қалашиб ётганида форма бироз кечиктириб турилиши адолатдан-ку ахир. Бу ерда вазирликнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлгани кўриниб турибди, негаки мактабларда сифатли таълим берилишини таъминлашдан кўра ягона форма жорий қилиш анча осон-да.

Аммо ХТВнинг жаҳли чиқишига ҳаққи йўқ, назаримизда. Аввал муаммоларни тўғирлаб олишсин, таълим олишга шароит яратишсин, форма эса қочиб кетмас. Ва яна бир масала: пуллик таълим, мактаблар табақалари ва мажбурий форма сингари ажабтовур таклифлар одамларни норизо қилмасликлари, вазирликнинг режалари эса амалга ошиши учун таклиф қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар пухта ишлаб чиқилиши керак, қўл учида, хўжакўрсинга эмас. Шунда уялиб қолмайсизлар, азизлар.

P.S. Ҳурматли бировнинг ҳаққи ҳисобига пул топмоқчи бўлиб, ўз ҳаққини яхши билган текстилчилар! Чўчиманг, мажбурий форма тартиби бекор қилинмади, шунчаки 5 йилга кечиктирилди, холос. Бу дегани формани сотиш тақиқланади, дегани эмас, бемалол сотаверинглар, нима муаммо? Ё бозордаги чинакам рақобатдан қўрқаяпсизларми?
Forwarded from Daryo — LIVE
Коррупционерларни ўлим билан жазолаш ҳақида

Таниқли иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсупов ёзяпти:

«Бир пайтлар куч тузилмасининг вакили босим ўтказиш ва қатл этиш фойда келтирмаслигини айтган эди. Ва у тўғри сўзлаган. Коррупцияга қарши курашишда унинг омилларини бартараф этиш керак (амалдорлар нимагадир рухсат бериши ёки тақиқлаши мумкин бўлган қоидани). Уни фақатгина шу йўсинда енгиш мумкин.

Хусусан, барча муаммони ечиш йўлида доим вазиятни мураккаблаштиришни истайдиган куч тузилмалари вакилларининг ўзи ҳам ёрқин мисол бўла олади. Валюта тақсимоти сектори узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда коррупцияга ботган соҳа бўлиб келган. Ўзларининг танишлари учун валютани расмий курсда тақсимлаш ёки порахўрлик орқали у ердан миллиардлаб ўғирлашарди (сўмда эмас). Ҳозир қани ўша оғилхона? У энди йўқ. Нега? Ҳамма порахўрларни отиб ташлашгани учунми? Йўқ. Шунчаки амалдорлар томонидан бўлинадиган жой ўрнига оддий бозор яратилди. Тамом. Ўғирлайдиган нарсанинг ўзи қолмади.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг мулоҳазали баёноти эса кўпчиликни таажжубга солди: ‘Сизда Сталин йўқ’, ‘барча порахўрларни Мустақиллик майдонида отиш керак’, ‘порахўрлар учун янги 4 та қабристон қуриш лозим’! Одамни эти жунжикиб кетади. Яна бироз кутсанг, амалдорларни қандай қилиб қатл этиш борасида баҳс-мунозара бошланиб кетади. Одамлар, муаммонинг сабаблари билан курашишни ўрганинглар энди!».

Таниқли иқтисодий таҳлилчи Ботир Қобилов ёзяпти:

«Умуман олганда, коррупциянинг ўзи асосий муаммо эмас, чунки у — оқибат, муаммо эса унинг сабабларида. ‘Коррупция — бу фақат касалликнинг аломати, касалликнинг ўзи эмас. Коррупцияга қраши кураш бизни эътиборимизни кўп жалб қилади, чунки унинг чуқур сабабларини бартараф этиш қийинроқ. Агар сизнинг курашингиз коррупцияга қарши бўлса, уни ҳеч қачон енга олмайсиз, чунки унинг асосий сабаблари юзага чиқиб келаверади’, — Ажемўғли ва Робинсондан иқтибос».

Таниқли иқтисодий таҳлилчи Беҳзод Ҳошимов ёзяпти:

«Бош прокурор ўринбосари ўлим жазосини белгилаш билан коррупцияга қарши курашиб бўлмаслиги ҳақида гапирди: ‘Ўлим жазоси ечим эмас’.

Жуда тўғри фикр. Хитой ҳам энг коррупцияга ботган мамлакатлардан бири, неча йилдирки одамларни ўлдириб келишмоқда, лекин шунга қарамай, партия келтираётган маълумотларга кўра, коррупция ҳажмлари фақат ошиб бормоқда.

Бу масаланинг иқтисодий тарафини ўрганиш учун Нобель мукофоти совриндори Гари Бекернинг ‘Жиноят ва жазо’ мақоласини тавсяи қилган бўлардим. Спойлер: коррупция (ва шу тариқа ихтиёрий қонунбузарлик) камайиши учун жазонинг муқаррарлиги жазонинг кучлилигидан кўра анча муҳимроқ».

Таниқли блогер Ферузхон Ёқубхўжаев ёзяпти:

«Социалистик мулкни ўғирлаганлик учун ўлим жазоси белгиланган бўлса-да, Хитой коррупцияни енга олгани йўқ ва бугун жаҳондаги энг коррупциялашган мамлакатлардан бири саналади. Сингапур эса коррупцияни мағлуб эта олган, чунки у ерда эътибор фуқарони бу қилмиши учун ўлдиришга эмас, балки шундай қилмиш аниқланганида жазодан қочиб қутулишга имкон қолдирмасликка қаратилган. Жазонинг муқаррарлиги унинг қатъийлигидан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга».

Таниқли диджей Руслан Салиев (Mr. Slan) ёзяпти:

«Коррупция учун ўлим жазоси белгилансин? Нима, сиз мамлакатда бирорта ҳам тирик жон қолмаслигини хоҳлайсизми? У ҳолда, ҳиссиётларга берилган ҳолда ўлим жазосини ёқлаб «ҳа!» деб бақираётганлар луғатдан «коррупция» сўзининг маъносини кўриб олсин-да, агар ҳаёти давомида бир марта бўлса-да «гаишник билан жойида келишиб олган бўлса», «сессияни пул эвазига ёпган бўлса», «таниш-билиш» тизимидан фойдаланиб бирор нарсани навбатдан ташқари олган бўлса, палата топиб бериб, бошқа бир беморни коридорга ётқизиб қўйиши учун шифокорга пул берган бўлса (ва рўйхатни шу тартибда узоқ давом эттириш мумкин), ўзини хаёлан қатл этсин! Умуман олганда, жазолашни ўзингиздан бошланг, эй, буюк инквизиторлар!».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️⚡️Айтишларича, Вазирлар Маҳкамаси мажбурий формани бу йилдан эмас, балки 2024/25 ўқув йилидан бошлаб жорий қилиш, яьни 5 йилдан кейинга суриш бўйича 666-сонли Қарорга ўзгартириш киритди.
Bayonoff га инсоф берсин.
Тушунганлар тушунди.
Forwarded from davletovuz
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вазирнинг биринчи ўринбосари Алишер Умаров иштирокида бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотни фейсбукда тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.

https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/451100809023929/
Очиқ мулоқотдаги асосий хулоса: Бу йил мактабларга қўшимча квота асосида 1-синф ўқувчиларини қабул қилишда қўшимча тўлов деган нарса йўқ. Қарор чиқди дегани дарҳол амалда бўлди, дегани эмас. Аввал, шаффоф тизим яратилади, механизмлари ишлаб чиқилади, кейинчалик жорий этилиши мумкин.
Халқ таълими вазири жонли эфир форматида чиққани ҳамма учун ҳам яхши бўлди. Кейин сайтларда контекстдан юлинган парчаларга изоҳ бериб ўтиргандан кўра, ссылка бериб қўйилади. Афсуски, ҳали ОАВ вакилларида пресс конференция маданияти, мавзу юзасидан савол бериш одати етарлича шаклланмагани ҳам кўриниб қолди.
Кап-катта ЎзА оппоқ соқоллари билан уялмай, шундоқ катта анжумандаги асосий муаммо ва гаплар қолиб, вазирнинг фикрини эркин ифода этгани, адабий тилда гапирмагани-"япти" ламагани (айримлар учун адабий тил шундан иборат, афсуски)ни бош мавзу қилиб олиб чиқибди...
​​ЎзАнинг куни бухгалтерларга қолганми?!

Бугун давлатнинг ягона саҳиҳ ахборот манбаи — ЎзА туширган қовун ҳақида кўпчилик томонидан «ана журналистикамизнинг савияси», «шарманда», «эссиз, буларга микрафон хайф» каби қаттиқ танқидлар айтиляпти ва бу танқид эгалари ноҳақ. Нега дейсизми? Чунки бугун тадбирда ЎзАдан журналист эмас, бухгалтер қатнашган!

Айтишларича, ЎзАда юзга яқин журналист фаолият кўрсатади.
Лекин афсуски, вазир билан тадбирга айнан бухгалтер юборилган.
НЕГА?
Аниқ жавоб йўғу тахминлар бор )))

▪️Биринчи тахмин: ЎзАда тадбирни ёза оладиган бирор бир журналист йўқ ёки директор Кўчимовнинг ўз мухбирларига сўзи ўтмай қолган.

▪️Иккинчи тахмин: Бутун вужуди билан вазир Шерматовни қоралашга отланган ЎзА бу орқали эртага бирор гап бўлса, «Кечирасиз, тадбирга журналист деб адашиб бухгалтерни жўнатиб юборибмиз», — дейиш учун «форточка» очиб қўйган.

Қалай?

Албатта, бухгалтер ҳам ёзишга, матбуот анжуманида қатнашишга, ҳаттоки савол беришга ҳақли. Лекин худди бугунгига ўхшаш "қовунлар" ҳар куни туширилаётгани ҳисобга олинса, ЎзАда бухгалтерлардан ташқари яна қайси касб эгалари ишлаяпти экан деган саволни ҳам туғдириши аниқ.

PS: Яқин-яқингача журналистлар бирор сўзнинг қандай ёзилишини билмаса, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги — ЎзА расмий сайтига кириб имлосини текшириб олар экан.

Лекин шу гапни БУГУН бировга айтсанг, ишонмайди.

Шов-шув ва хайп ортидан қуваётган
ЎзА ўз қиёфасини, ўз обрўсини ва ҳурматини йўқотиб боряпти.

Минг афсус!
Бугун Халқ таълими вазири билан очиқ мулоқотни кўриб, вазир Шерзод Шерматов айтган бир сўз эътиборимни тортди. Қайсидир журналист савол беряпти: «Алоҳида мактаблар рўйхати коррупциянинг олдини олиш учун вазирлик томонидан тузилди. Бу орқали ўша мактаблар коррупционер деган тушунча келиб чиқмаяптими? Пуллик тизимга ўтиш орқали коррупция легаллаштирилмаяптими?»

Шерматов эса унга шундай жавоб қайтарди: «Дарров ҳаммани айбдор қилиш керак эмас. Агар мақсад айб қидириш бўлса, давлат ишидан ишлаётган ҳар қандай одамни олиб бориб қамаш мумкин. Қўнғироқ қилди дегани бунинг орқасида коррупция бор дегани эмас. Илтимос қиладиганлар бор, текширадиган органлар бор. Ҳамма одамни коррупционерга чиқариш керак эмас».

Вазир ҳақ. Хато ва камчилик ҳаммада бор. Ҳамма гап унга бўлган муносабатда.

Беайб — ёлғиз Парвардигор.