Қўшни маҳалла
15.1K members
212 photos
84 videos
7 files
291 links
Қўшни маҳаллада ва маҳалла ташқарисида бўлаётган воқеаларга холис назар, кузатувлар ҳамда таҳлиллар.

www.instagram.com/qoshni_mahalla

Админга ёзиш учун махсус бот: @mahallachatbot.


Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital
Download Telegram
to view and join the conversation
Трамадол, лирика ўрнига келган янги бир бало

Яқин 5-6 ой аввал ҳам пойтахт ва вилоятлардаги дорихона ҳамда кўчаларда лирика ва трамадол каби психотроп (аслида кучли оғриқ қолдирувчи) дори воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси авж палласида эди.

Ушбу таблеткалар гиёҳвандликка чалинганлар, ёки дорига янги ўрганганлар орасида шунчалик кенг тарқалдики, бу воситалар куппа-кундузи очиқ жойларда ҳам эркин сотила бошланди.

Инсонда ўзига нисбатан кучли қарамликни келтириб чиқарувчи ва охир-оқибатда ўлимга (худкушликка) етакловчи лирика ва трамадолнинг очиқ сотувига нисбатан аҳолининг кенг норозилиги, шунингдек мавзунинг ОАВарида дастлабки планга чиқиши билан Ўзбекистон ҳукумати ушбу воситалар сотувини таъқиқловчи қонунни қабул қилишга мажбур бўлди.
Шу билан ҳаммаси тинчиганди гўё.

Аммо яқин-яқиндан бошлаб дорихоналарда трамадол ва лирика каби кучли таъсирга эга бошқа бир восита савдоси кенг миқёсда авж олмоқда.
Тропикамид - ушбу дори воситаси аслида кўзга томизиш учун мўлжалланган. Норколог ёшлар эса уни кайф олиш йўлида ўзига инекция қилишмоқда.

Тропикамид тартибига кўра шифокор рецепти асосида қабул қилиниши керак. Яъни у Соғлиқни сақлаш вазирлиги руҳсати билан дорихоналарга ўлчанган тарзда етказиб берилади. Лекин бугун дорихоналарда тропикамиднинг жуда кўп миқдорда, исталган кишига тартибсиз сотилаётганидан хулоса қилинса, бу вазирликнинг назоратидан ташқари ишлиги ойдинлашади. Адашмасам, бу воситанинг кенг савдоси Қозоғистон ва Россиядан контрабанда йўли билан кириб келаётган партиялар орқали амалга ошмоқда. Контрабанда ишига эса ДХХ, Прокуратура ва Божхона Қўмитаси қонунан жавобгар органлар ҳисобланади.

P.S: А. Камюнинг жаҳонга машҳур «Вабо» номли романи бор. Унда ер остидаги каламушлар орасида вабо касали тарқалади ва улар ер устига чиқиб оммавий қирила бошлайди. Ниҳоят, вабо каламушлардан ўтиб инсонларга ҳам юқади ва энди инсонлар қирила бошлайди. Ниҳоят, вабо каламушлардан ўтиб инсонларга ҳам юқади ва энди инсонлар қирила бошлайди. Бугун мен кўчаларда ётган юзлаб тропикамид қутиларини ҳудди ўша вабо юққан ва ер устига чиқиб ўлаётган каламушларга ўхшатмоқдаман.
Бугунга келиб дори истеъмолига юзлаб ўзбек йигит, қизлари ўрганиб бўлган. Аҳвол шу кетишда кетса, бу ёшлар ҳам тез орада асардаги каби оммавий қирила бошлайди.

Мен Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурани зудлик билан Ўзбекистонга келаётган ноқонуний дори воситаларининг контрабандасига чек қўйиш ҳамда шу орқали ёшларнинг тропикамидга нисбатан қарамлигини тўхтатишга чақираман.
«Яна биз айбдор бўлдик (ўзи доим, нима бўлса ҳам, охир-оқибат биз айбдор бўламизку)»

Бўлди, ҳокимият хафа бўлди
2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 40 миллиондан ошади


Биласиз, Ўзбекистон — Марказий Осиё давлатлари орасида энг аҳолига эга мамлакат. Яқин келажакда ҳам бу гегемонлигимизни бирор бир қўшни мамлакат тортиб ололмайди.

Тадқиқотларга кўра, 2050 йилга бориб юртдошларимиз сони 41 миллиондан ошади. Бу пайтда Қозоғистон аҳолиси 23 миллион, қирғизистонликлар 8,1 миллион, тожиклар 14,5 миллион, туркманлар эса 7,8 миллионга етади.

Аҳолимиз сонининг мунтазам ва барқарор ошиб бораётганига Сизнинг муносабатингиз қандай? Комментда фикрларингизни кутиб қоламиз.
Ўзингиз ва оилангиз учун китоб сотиб оласизми?
Anonymous Poll
50%
Ҳа
8%
Ойда 1 марта
17%
1 йилда 1 марта
26%
Йўқ
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўйлиқдаги оммавий муштлашув ҳақида прокуратура маълумот берди

• Воқеа 5 июнь куни соат 19:50 ларда рўй берган.

• Бир нафар шахсга пичоқ билан жароҳат етказилган.

• Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси иккинчи қисм «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган (айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда безорилик оқибатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш).

• Икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.


👉 @xushnudbek 👈
Блогерлар учун сўровнома: ижтимоий тармоқлардаги фаолиятингизда солиқ органларига дуч келганмисиз? Сиздан реклама учун солиқ тўлашингизни талаб қилишганми?
Anonymous Poll
9%
Ҳа, талаб қилишган
13%
Йўқ, мен қонуний ишлайман
8%
Қармоқ ташланган, илинмаганман
26%
Каналимда реклама бермайман
44%
Худо асрасин
Блогер солиқ тўлаши керакми?

Бугун Ўзбекистоннинг энг катта солиқчилари блогерларни солиқ тўлашга чақирибди: «Даромад олишга йўналтирилган ҳар қандай фаолият тури тадбиркорлик ҳисобланади. Қандай йўл билан даромад топишингизнинг аҳамияти йўқ (барибир) давлат рўйхатидан ўтишингиз шарт. Агар сиз даромад топиш фаолияти билан шуғулланаётган бўлсангиз, ё якка тартибдаги тадбиркор сифатида ё юридик шахс сифатида албатта давлат рўйхатидан ўтган бўлишингиз керак. Акс ҳолда биз ундан тадбиркорликни қандай восита орқали амалга ошираётган бўлса, ўша воситасини, жиҳозини олиб қўйишга тўлақонли ҳаққимиз бор».

Солиқлар масаласида қўмита ҳақ. Даромад олаётган ҳар қандай шахс борки, солиқ тўлашга мажбур. Ўзбекистонда ҳам олаётган даромадидан солиқ тўлаётган блогерлар йўқ эмас, улар орасида йирик компаниялар билан катта шартномаларга қўл қўйганлари ҳам бор (дейишади).

Аммо бу блогерларнинг изига тушиб, уларни ёппасига текшириш, солиқ тўламаётгани учун ёқасини йиртиш дегани эмас. Назаримизда ўзбекистонлик блогерларнинг кўпчилиги олаётган даромадидан 12 фоизини солиққа тўлашга оғринмайди (зато тинч бўлади), лекин фаолиятини қонунийлаштиргунча она сути оғзидан келишиям рост. Битта МЧЖ очиш учун қанчадан қанча қоғозбозлик, эҳ-ҳе!

Бизда блогерларнинг кўпчилиги бир-бирлари билан яқин муносабатда ва ўзаро реклама (пост) алмашиб туришади. Агар ёмон кўз билан қаралса, буни яширин реклама деб талқин қилиш ҳам мумкин. Блогер реклама ҳарактеридаги бирор маълумот тарқатганда, ундан моддий манфаат кўрган ёки кўрмаганини аниқлаш қийин. («Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасига кўра, Ўзбекистонда яширин реклама тарқатилишига йўл қўйилмайди). Агар бу масала кун тартибига олиб чиқиладиган бўлса, шу ва шунга ўхшаган масалаларга албатта ечим кўрсатилиши керак.

Айтишларича, баъзи бир ҳурматли солиқчиларимиз блогерларни «реклама бермоқчимиз», деб алдаб чақириб, телефони, ноутбуги ёки планшетини олиб қўяётган эмушлар. Жазолаш — энг осон йўл. Лекин бундан олдин шароит яратиш мақсадга мувофиқ. Балки реклама тарқатиш ҳуқуқини берадиган, содда, осон ва онлайн тизим яратилса, блогерларимиз ҳам қонунга итоат қилишига аминман.

PS
: Умуман олганда, ҳозирча блогерларимиз унчалик хавотирланмасалар ҳам бўлади — уларга нисбатан солиқ қўллашга бўлган ҳар қандай ҳаракат интернетда танқидий кутиб олиниши аниқ. Буни бугун ушбу хабарларга муносабат билдирган оддий одамларнинг фикри ҳам исботлайди.
«Блогерни тунаган қароқчилар»

Тошкентлик блогер бошидан ўтказган ғаройиб бир воқеа ҳақида бизга ёзиб юборибдилар. Уни қуйида жузъий таҳрир билан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

«Инстраграм»да 300 минглик аудияторияга эга саҳифам бор эди. Рақобат кундан кунга кучайиб бораётган бу замонда 100 кишилик аудитория тўплаш осон эмасу, 300 минг кишини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Одамларни саҳифамга қизиқтириш учун қанча куч, вақт ва ресурс сарфлаганим ўзимга аён. Аста-секин бунинг мевасини ҳам кўра бошлаган эдим, лекин бу афсуски, узоққа чўзилмади.

Хуллас, 4 кун аввал (8 июнь куни) нотаниш одамлар қўнғироқ қилиб, саҳифамга Тошкент вокзали яқинидаги автомойка рекламасини келишиш учун чақиришди. Учрашув соат 11га белгиланган эди, ухлаб қолибман, 12да етиб бордим. Шартларни келишдик ва хизмат ҳақи учун 400 минг сўмни олган вақтимда бегона одамлар етиб келишди.

Айтишларича, улар «налоговый»дан экан. Улар мени Миробод туманидаги солиқ бўлимининг 409-хонасига олиб кириб, қўлимдаги телефонимни олиб қўйишди. Ҳаттоки касал ётган аёлимга қўнғироқ қилишга ҳам рухсат беришмади.

Мана 4 кундирки, на телефонимни ололаман, на «Инстаграм»даги саҳифамга кироламан (улар саҳифамдаги паролларимни ўзгартириш ташлашган). Камига шунча кундан бери телеграм ва бошқа тармоқдаги ёзишмаларини ўқишмоқда. Бунга уларнинг ҳаққи борми? Шахсий маълумотларни ўқиётган одамларга ҳеч қандай жавобгарлик йўқми?

Саҳифам энди-энди даромад келтиришни бошлаган пайтда ўзларини солиқчилар деб атайдиган қароқчилар ем бўлгани ҳам қаттиқ алам қиляпти. Бугун интернетда солиқ қўмитасининг раҳбарлари телефон ва бошқа ускуналар тортиб олинишини қонуний деб айтишибди. Бу қонун қаерда ёзилган? Қани? Биз ҳам кўрайлик?

Балки улар шу йўл билан тайёр аудиторияга эга саҳифамга ва телефонимга эга чиқишмоқчидир? Илтимос,мени бу солиқчи-қароқчилардан қутқаринг!»

Шунақа гаплар. Бу ғаройиб воқеа «ўзбек блогерчилиги» тарихида ҳали рўй бермаган бўлса керак. Бошқа рўй бермасаям ҳеч ким хафа бўлмайди, телефон ва саҳифа унинг мулки, мулкни тортиб олишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Хулоса ўзингиздан.
​​⚡️ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти лавозимини тарк этган Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади!
Афсуски, Ўзбекистон амалдорларининг эскитдан кузатиладиган тактикаси – бу улкан муаммолар турганида майда-чуйда масалаларни “давлат сиёсати” даражасига чиқариш. Агар майдароқ муаммо топилмаса, уни ҳар доим ўйлаб топиш ва сунъий яратиш мумкин. Ва ҳар қандай шароитда уддалай олинмаган топшириқларни оддий фуқароларга тўнкаб қўйса бўлади.

Сўнгги бир неча кунда жамиятимизда қизғин муҳокамага сабаб бўлган икки вазиятни олайлик. Биринчиси – халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг “элита” мактабларига қабул қилишнинг пулли квотасини татбиқ этиш ҳақидаги таклифи. Нима эмиш, каттаконлар ҳар йили бечора мактаб директорларини “боламни шу мактабга оласан” деб қийнаб юборармиш, мажбурлаб чўнтагига пора солиб қўярмиш, натижада соҳада коррупция гуллаб яшнаётган эмиш. Бу вазиятнинг ўта жўн таърифи. Вазир ушбу муаммони йўққа чиқариш мақсадида ушбу пораларни легаллаштириб, давлат ҳисобига ўтказилишини таклиф берибди. Шу энди ечимми?!

Балки, бунақа чала чоранинг ўрнига, пойтахтнинг турли туманларидаги ўқув муассасаларининг ўртасидаги тафовутни йўқотилса, Чилонзор туманида яшовчи каттакон марказдаги мактабга дағдаға қилмасдан, арзандасини маҳалласидаги мактабга бермасмиди ахир? Шунда “тепадан” қўнғироқлар бўлмасмиди, “фаришта” мактаб директорлари ҳам гуноҳга ботиб, пора олишмасмиди. Қишлоқ ва шаҳар мактабларининг орасидаги фарқни йўққа чиқариш ҳақида гапирмай ҳам қўя қоламиз, ҳеч бўлмаса мамлакатимизнинг ёрқин “витринаси” бўлган пойтахтда шундай қилса бўлар?

Аммо вазир бошқа йўл танлади. Чунки тизимни қайта қуришга, ўқитувчиларнинг малакасини оширишга, порахўр директорларни хайдаб, уларга дағдаға қилаётган каттаконларга қарши чиқишга анча йиллар кетади. Ундан кўра коррупцияни, жамиятдаги адолатсизлик, тенгсизликни қонунийлаштириб қўйган осонроқ.

Яна бир масала – Солиқ қўмитаси мутасаддиларининг “блогерларга солиқ солиш керак, улардан кимки солиқ тўламаса, иш қуроллари бўлмиш компьютер ва гаджетларини олиб қўямиз” қабилидаги чиқиши бўлди. Албатта, кимки даромад топса, ундан солиқ тўлаши керак, бунга шак-шубҳамиз йўқ. Аммо Ўзбекистоннинг “кулранг иқтисодиёти”да (русча қилиб айтганда, “серая экономика”) юз миллиардлаб доллар айланиб турганида, ҳукумат солиқ имтиёзлари ва преференцияларини ўнгга-чапга тарқатаётган маҳалда солиқчиларимиз ўзларига навбатдаги осон нишон топишгани одамни ранжитмай қўймайди. Аввалгиси кўчадаги киракашлар эди, энди эса улар қаторига блогерлар қўшилибди. Тўғрида, нега энди бу аксари ёш йигит-қизлар бўлган “бекорчилар” рекламадан фалон-фалон пуллар ишлаб ётибдию, давлат бундан фойда кўрмаяпти?! Яхшимас! Катта-катта цехларни, контрафакт кийим-кечак улгуржи сотадиган йирик савдогарларни, бутун-бутун соҳаларни тартибга чақиришга тиши ўтмайдиган солиқчиларимиз шу бечора таксичию-инстаграмчиларга ёпишади-да.

Солиқчилар блогерларни “реклама берамиз, кўришайлик” деб чақириб, телефонларини олиб қўйиб, жазолашни бошлаворишибди. Биринчидан, судларимиз қаерда қолди?! Нега суд қарорисиз солиқчилар мусодара билан шуғулланишмоқда? Иккинчидан, блогерларни жазолаб, қўрқитиб, солиқ тўлашга мажбурладик ҳам дейлик. Қани, айтингчи, Ўзбекистонда кичик бизнес билан шуғулланиш, чала қолиб кетган солиқ ислоҳоти ва чидаб бўлмас даражадаги бюрократия шароитида ишлаш осон эканми? Солиқ ундириш тизимини шаффоф қилиб қўйинг, ўз сафингиздаги бюрократия ва коррупцияни йўқ қилинг ва кейин бошқалардан солиқ талаб қилинг! Ёш блогер ушбу қийинчиликлардан тўйиб, “бор-е” деб, блогини ўчириб ташласа, унга ким иш топиб беради? Президент ёшларни тадбиркор қиламан деб, куйиб-пишиб турганида, блогерларни қийнаб, тенденцияга қарши иш кўрилмаяптими? Шуларни яхшилаб ўйлаб кўринг, ўртоқ солиқчилар.

Қачонки мутасаддиларимиз ўзлари тизимли ислоҳотларга қўл уришса, шаффоф ва қонун доирасида ишлай бошлашса, кейингина бунақа норозиликлар бўлмайди. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг, ҳурматли амалдорлар!
Forwarded from Soliq xizmati xabarlari
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, блогерлик фаолияти билан боғлиқ хабарларда кўтарилган масалалар бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.

Натижаси юзасидан батафсил расмий маълумот берилиши маълум қилинади.
Forwarded from davletovuz
Комил Алламжонов:

"Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг «Инстаграм» тармоғидаги саҳифаси олиб қўйгани ҳақида маълумот келиб тушди. Давлат солиқ қўмитасидан ушбу ҳолатни ўрганиб, агарда инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зид бўлса, чора кўрилиши талаб қилинади.

Солиқчиларимиз блогерларни солиққа тортиш ёки уларга қарши юқоридагидек зўравонлик қилишдан аввал тизимдаги коррупцияни йўқотиш, хуфёна иқтисодиётга қарши курашиш каби энг долзарб муаммоларни ҳал этсалар, жамиятга ва иқтисодиётга кўпроқ фойда келтирган бўлар эдилар

Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимояси остида. Уларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга қарши туришга тайёрмиз!"
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Мубин Мирзаев: блогерлар бўйича нотўғри маълумот берган ходимларга чора кўрилди

Бугун, 13 июнь куни Давлат солиқ қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мубин Мирзаев ижтимоий тармоқларда тарқалган солиқ қўмитаси ва блогерлар фаолиятига оид хабарларга изоҳ берди.

«Ҳар бир хабар асосли бўлиши лозим. Таъкидлашим шарт, блогерларга оид тарқалган гапларни мен гапирмаганман, аммо негадир бу хабарлар асосан менинг суратим остида эълон қилингани тўғри бўлмаган. Асоссиз ёки аниқ бўлмаган маълумот берган ходимларимизга ҳайфсан берилди.

Шу ўринда ойдинлик киритиб кетсам – Давлат солиқ қўмитасининг қонуний фаолият юритаётган бирор шахсга нисбатан қаршилиги йўқ, аксинча ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Жумладан блогерларни ҳам. Блогерлик фаолиятига ҳам чеклов йўқ.

Аммо шу блогерлик фаолияти доирасида реклама билан ҳам шуғулланиб, даромад олинаётган бўлса, албатта тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, солиқларни тўлаш лозим. Блогер мулкчилик шаклини ўзи танласин, истаса ЯТТ, истаса юридик шахсга айлансин ва хотиржам фаолият юритсин.

Энди телефони олиб қўйилган блогер йигитга келсак (Азиз Ашурбаев тадбирда иштирок этаётганди), мен сиздан узр сўрайман ва сизга ҳам тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, фаолиятингизни давом эттиришингиз учун қўлимдан келган ёрдамни бераман. Ҳаттоки кредитлар олишга кўмак беришга биз тайёрмиз.

Алоҳида таъкидлашим керак, солиқ тизими шаффоф фаолият кўрсатишида ОАВ катта роль ўйнамоқда. Энг муҳими халқимиз тизимга ишонсин», дея қўмита раисининг биринчи ўринбосари сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди биронтаси бирон нима деса, "Нима, Алламжоновга қаршимисан?" – десак бўлар экан-да. 😃
Мақсад мактаб таълимини яхшилашми ёки норасмий йиғимларни расмийлаштириш?

Жаноб Шерматовнинг айтишича, узат-узат бер-берлар натижасида «Энг ёмони, бундан шу мактаб микроҳудудида яшаса-да боласини мазкур мактабга жойлай олмаган ота-оналар жабр чеккан.»
Айни шу иллат сабабли айрим мактабларда ўқувчилар сони мактаб имкониятидан чандон ортиб кетган.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мактабга йўлланма олишнинг нисбатан марказлашган ва шаффороқ йўли - Давлат хизматлари агентлигининг ягона дарча марказлари орқали ариза бериш жорий қилинган.
Коррупциянинг олдини олиш учун бу тарзда чора кўрилиши кўпчиликка маъқул келган. Ота-оналар учун ҳам анча қулайлик туғдирган. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Бу қарор фақат коррупцияга қарши бир чора бўлиши мумкин. Аммо мактабларга ўқитиш тилини билмайдиган болаларни қабул қилиш, узоқ жойлардан қатнаш каби ҳолатларга ечим эмас. Чунки бу қарор пулини тўлаганларга бундай камчиликларга йўл қўйишга рухсат беради.

Янги тартиб муаммони ҳал қиладими?
Таниш-билишчилик, порахўрликнинг мавжудлиги эмас, балки улар сабабли таълим сифатига зарар етиши муаммодир, зотан. Масалан, бир синфда 40-50 ўқувчи йиғилиб қолиши, таълим тилини билмайдиганларнинг қабул қилиниши натижасида уларнинг бошқа ўқувчилар ўзлаштиришига салбий таъсир қилаётгани.
Аммо қарор бу муаммони ҳал қиладиган кўринмайди.
Чунки қарордан кўзланган мақсад муаммони ечиш, таълим сифатини яхшилаш, ижтимоий адолатни таъминлаш эмас, балки ота-оналардан пул йиғишни расмийлаштиришдир.

Эътибор беринг, вазирлик «таълим олиб бориладиган тилни билмайдиган ўқувчиларга педагогларнинг кўпроқ куч ва эътибори талаб этилаётганлиги сабабли, бошқа ўқувчиларнинг ўзлаштиришига жиддий таъсир кўрсатмоқда», демоқда, ва айни пайтда, қарорда пулини тўласа, тилни билмаса ҳам бола мактабга қабул қилиниши айтилган. Яъни авваллари мактаб раҳбариятига пора берган ота-оналар энди уни расман тўлайди. Аммо аҳвол ўзгармайди. Бола микроҳудудда яшайдими-йўқми, таълим олиб бориладиган тилни биладими-йўқми, аҳамияти йўқ. Муҳими ота-онада пул бўлса кифоя.