▫️Янги Силсила 📚
▫️Раҳмон Таоло Бандаларининг Сифати
▫️Устоз Абу Ҳанифаҳ
▫️5-Дарс. 72-74 оятларнинг тафсири
▫️Зур - Ёлғон гувоҳлик бериш
▫️Аллоҳни зикр қилганларнинг мисоллари:
▫️Қароқчиликдан Ислом уламоларига айланган Фузайл (PA)нинг қиссалари
👤 Абу Ҳанифаҳ
📖 119-Дарс
🔹 Саодат Даврида Қилинган Зинонинг Тарихи
🔹 Ражм ҳукмининг сабаби
🔹 Тавба Қилган Зинокор Аёлнинг Оқибати
🕓 60 мин
⤵️ 55 мб
👇🏻 Маърузани тўлиқ шаклини қуйида эшитишингиз мумкин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. ( Ахзоб сураси 56- оят).
Жумъа кунидаги баъзи суннат ва одоблар.

•Имом Абу Довуд Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кунларнинг энг яхшиси жумъа кунидир. Бу кунда менга кўп солавот айтинглар, чунки сизларнинг солавотинглар менга кўндаланг қилинади», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, сиз чириб кетган бўлсангиз, сизга қандай қилиб солавотимиз кўндаланг қилинади?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло ерга Пайғамбарлар жасадини ейишни ҳаром қилди», дедилар.


•Имом Байҳақий ва имом Ҳоким Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жумъа куни “Каҳф” сурасини ўқиса, у учун икки жумъа оралиғини нур билан мунаввар қилиб туради», дедилар. (Албоний саҳиҳ деган).
👇
🔶 Ташвишингиз, инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг. Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади.
🔹 Ташвишингиз, қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.
Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди.
Жумъа кунидаги баъзи суннат ва одоблар.


•Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз жумъа намозига келса, ғусл қилиб олсин», дедилар.


•Имом Бухорий Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир киши жумъа куни ғусл қилса ва имкон қадар покланса, (соч-соқолини) мойласа ёки уйидаги хушбўйликлардан ўзига суртса, сўнг (масжидга) чиқиб борса, (масжидда ёнма-ён ўтирган) икки кишининг орасидан ўт(иб, уларга озор бер)маса, сўнг насиб бўлганича (нафл) намоз ўқиса, сўнг имом гапирган пайт жим туриб қулоқ солса, унинг ўтган жумъа билан шу кун оралиғидаги гуноҳ сағиралари кечирилади», дедилар.


•Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
”Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. ( Ахзоб сураси 56- оят).
▫️Янги Силсила 📚
▫️Раҳмон Таоло Бандаларининг Сифати
▫️Устоз Абу Ҳанифаҳ
▫️6-Дарс. 74-75 оятларнинг тафсири
▫️ “Кўзлар қувонадиган Аёллар ва солеҳ Фарзандлар ато қил”
▫️ “Тақво маъноси ва Тақво Мевалари”
▫️ Мақтанманг Бухорий авлодиман деб! (Шерий сатрлар ила қилинган насиҳат)
👤 Абу Ҳанифаҳ
📖 120-Дарс
🔹 Элчилар Келиши
🔹 Сақийф Қабиласи Элчилари
🔹 Лот бутини бузган саҳобийнинг ҳазиллари
🕓 53 мин
⤵️ 55 мб
👇🏻 Маърузани тўлиқ шаклини қуйида эшитишингиз мумкин
👇
Жумъа кунидаги баъзи суннат ва одоблар.


•Имом Абу Довуд Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кунларнинг энг яхшиси жумъа кунидир. Бу кунда менга кўп солавот айтинглар, чунки сизларнинг солавотинглар менга кўндаланг қилинади», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, сиз чириб кетган бўлсангиз, сизга қандай қилиб солавотимиз кўндаланг қилинади?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло ерга Пайғамбарлар жасадини ейишни ҳаром қилди», дедилар.


•Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
”Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”.


•Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга чиқдилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, сизга қандай салом беришни биламиз, лекин сизга қандай саловат айтамиз?», дедик. Шунда у зот: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад кама соллайта ъалаа аали Иброҳим, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма бaрик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад кама баарокта ъалаа аали Иброҳим, иннака ҳамийдум мажийд”, денглар», дедилар. (Маъноси: Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оила аҳлига сано-раҳмат ёғдирганинг каби Муҳаммадга ва унинг оила аҳлига ҳам сано-раҳмат ёғдиргин. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оила аҳлига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оила аҳлига ҳам баракот-хайр ато этгин. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан.)


•Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким таҳорат олса ва таҳоратини мукаммал қилса, сўнгра жумъага келса ва хутбани эътибор бериб, жимгина эшитса, ўтган жумъа билан бу жумъа орасидаги (кичик) гуноҳлари ва яна уч кунлик қўшимча гуноҳи кечирилади. Ким майда тошни ушласа (яъни хутба вақтида бирон беҳуда ҳаракат қилса ҳаттоки зарур гапни гапирса ҳам) лағв қилган бўлади», дедилар.


•Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа кунини зикр қилиб: «У кунда бир *соат борки, унга мусулмон киши намоз ўқиган, Аллоҳдан бирон нарсани сўраган ҳолда тўғри келса, Аллоҳ унинг тилагини албатта беради», дедилар ва қўллари билан у вақтнинг жуда оз эканига ишора қилдилар.


•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•


Жумъа куни улуғ айёмлардан бўлиб, Аллоҳ таоло бу кундан яҳуд ва насороларни маҳрум қилиб, ўзининг фазли карами билан уни бу умматга хос қилди. Жумъа намозини ўқиш гуноҳ сағиралар учун каффорат бўлади. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон киши бу соатга Аллоҳ таолодан бирон нарсани сўраган ҳолда мувофиқ келса, Аллоҳ таоло уни албатта беради. Имом хутба қилаётган пайтда беҳуда иш ёки сўз билан машғул бўлиш жума савобини кетказади ва шу одамни гуноҳкор қилади. Абу Ҳанифа хутбага қулоқ солиш вожиб ундан машғул бўлиш ҳаром деганлар. Бу ҳолат имом хутбани бошлаганидан то минбардан тушгунича бўлади.

*Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида уламолар кўп сўзларни айтганлар улардан кучлироғи имом хутба учун минбарга чиққандан бошлаб то жумъа намози ўқиб бўлингунича сўнгра аср намозидан кейин то қуёш ботгунча, бу сўзларни қувватловчи саҳиҳ ҳадислар мавжуд. Мазкур икки вақтда мусулмон киши дуода астойдил бўлиши керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. ( Ахзоб сураси 56- оят).
👤 Абу Ҳанифаҳ
📖 121-Дарс
🔹 Элчилар 2-Қисм
🔹 Бану Ҳанийфаҳ Элчилари
🔹 Мусайлама Каззобнинг Тарихи
🔹 Турли Мавзулардаги Савол Жавоблар
🕓 80 мин
⤵️ 75.1 мб
👇🏻 Маърузани тўлиқ шаклини қуйида эшитишингиз мумкин