Жумъа кунидаги баъзи суннат ва одоблар.


•Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биронтангиз жумъа намозига келса, ғусл қилиб олсин», дедилар.


•Имом Бухорий Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир киши жумъа куни ғусл қилса ва имкон қадар покланса, (соч-соқолини) мойласа ёки уйидаги хушбўйликлардан ўзига суртса, сўнг (масжидга) чиқиб борса, (масжидда ёнма-ён ўтирган) икки кишининг орасидан ўт(иб, уларга озор бер)маса, сўнг насиб бўлганича (нафл) намоз ўқиса, сўнг имом гапирган пайт жим туриб қулоқ солса, унинг ўтган жумъа билан шу кун оралиғидаги гуноҳ сағиралари кечирилади», дедилар.


•Имом Байҳақий ва имом Ҳоким Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жумъа куни “Каҳф” сурасини ўқиса, у учун икки жумъа оралиғини нур билан мунаввар қилиб туради», дедилар. (Албоний саҳиҳ деган).


•Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
”Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. ( Ахзоб сураси 56- оят).
▫️Янги Силсила 📚
▫️Раҳмон Таоло Бандаларининг Сифати
▫️Устоз Абу Ҳанифаҳ
▫️7-Дарс. 75-76 оятларнинг тафсири
▫️ “Ал-Ғурфаҳ” Жаннатдаги Уй
▫️ Жаннатдаги Хос Ичимликлар ва
Ақл Бовар Қилмайдиган Неъматлар
▫️ Абадий ва Мангу Қароргоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: "Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам", деб қолишидан илгари — Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!
(Чунки) Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вaфот этдирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.
(Ал-Мунаафиқуун сураси 10-11 оят).
Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: "Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам", деб қолишидан илгари — Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!
(Чунки) Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вaфот этдирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.
(Ал-Мунаафиқуун сураси 10-11 оят).


Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар бир киши то одамлар ўртасида ажрим қилиб бўлингунча ўзининг садақаси соясида бўлади» (Имом Аҳмад ривояти).


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан» (Имом Муслим ривояти).


Аллоҳ йўлидаги садақа дўзахдан сақланиш ва қиёмат даҳшатларидан нажот топиш сабабларидан. Унинг ажри эгасининг вафотидан кейин ҳам давом этиб туради. Аллоҳ барчамизни ўзи учун садақалар қиладиганлардан қилсин.
👤 Абу Ҳанифаҳ
📖 122-Дарс
🔹 Абу Бакр (РА)нинг Ҳаж Қилишлари
🔹 Мушрикларни Ҳарамдан Четлатиш Ҳукми
🔹 Маккани Ёлонғоч Тавоф Қилган Мушриклар Тарихи
🕓 60 мин
⤵️ 55 мб
👇🏻 Маърузани тўлиқ шаклини қуйида эшитишингиз мумкин
👇
👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Эй мўъминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур...»
( Ал-Таҳрим сураси 8-оят).
•Имом Муслим Ағар ибн Ясор ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилинглар ва ундан мағфират талаб қилинглар. Мен бир кунда юз марта тавба-истиғфор қиламан», дедилар.

•Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бандасининг тавбасидан сизларнинг биронтангиз бепоён – кимсасиз чўлда туясини йўқотиб кейин топиб олгандан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлади», дедилар.


•Имом Муслим Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Аллоҳ таоло тунда қўлини чўзади кундуздаги гуноҳкор тавба қилиши учун ва кундузи қўлини чўзади кечасидаги гуноҳкор тавба қилиши учун - шу ҳол давом этаверади - то қуёш мағрибидан (ботадиган томонидан) чиқмагунича», дедилар.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Тавба Аллоҳ таолога энг суюкли ва дунё ва охират саодатига сабаб бўладиган амаллардандир. Аллоҳ таоло фазли кенглиги, Ҳалим ва Меҳрли бўлгани учун мўъминларни тавба қилишга буюрди ва унга тарғиб қилди. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасига муҳтож бўлмаса ҳам унинг қилган тавбасидан хурсанд бўлади ва катта бўлишига қарамай ҳар қандай гунохдан тавба қилса, тавбасини қабул қилади. Кўп гуноҳ қилган киши Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасин, Аллоҳ барибир мени кечирмайди, демасин. Аллоҳга қайтиб астойдил тавба қилсин, албатта тавбаси қабул бўлади. Шунингдек тинимсиз гуноҳ қиладиганлар шайтоннинг – хотиржам бўл Аллоҳ кечирувчи, тавбаларни қабул қилувчи зот деяётган - васвасасига алданиб қолмасинлар, чунки ўлим улардан изн сўраб келмайди. Тавба қилмай туриб ўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар!
👇
Жумъа кунидаги баъзи суннат ва одоблар.

•Имом Абу Довуд Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кунларнинг энг яхшиси жумъа кунидир. Бу кунда менга кўп солавот айтинглар, чунки сизларнинг солавотинглар менга кўндаланг қилинади», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, сиз чириб кетган бўлсангиз, сизга қандай қилиб солавотимиз кўндаланг қилинади?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло ерга Пайғамбарлар жасадини ейишни ҳаром қилди», дедилар.


•Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
”Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”.


•Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга чиқдилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, сизга қандай салом беришни биламиз, лекин сизга қандай саловат айтамиз?», дедик. Шунда у зот: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад кама соллайта ъалаа аали Иброҳим, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма бaрик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад кама баарокта ъалаа аали Иброҳим, иннака ҳамийдум мажийд”, денглар», дедилар. (Маъноси: Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оила аҳлига сано-раҳмат ёғдирганинг каби Муҳаммадга ва унинг оила аҳлига ҳам сано-раҳмат ёғдиргин. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оила аҳлига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оила аҳлига ҳам баракот-хайр ато этгин. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан.)

•Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа кунини зикр қилиб: «У кунда бир *соат борки, унга мусулмон киши намоз ўқиган, Аллоҳдан бирон нарсани сўраган ҳолда тўғри келса, Аллоҳ унинг тилагини албатта беради», дедилар ва қўллари билан у вақтнинг жуда оз эканига ишора қилдилар.


•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•


Жумъа куни улуғ айёмлардан бўлиб, Аллоҳ таоло бу кундан яҳуд ва насороларни маҳрум қилиб, ўзининг фазли карами билан уни бу умматга хос қилди. Жумъа намозини ўқиш гуноҳ сағиралар ( кичик гуноҳлар) учун каффорат бўлади. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон киши бу соатга Аллоҳ таолодан бирон нарсани сўраган ҳолда мувофиқ келса, Аллоҳ таоло уни албатта беради. Имом хутба қилаётган пайтда беҳуда иш ёки сўз билан машғул бўлиш жума савобини кетказади ва шу одамни гуноҳкор қилади. Абу Ҳанифа хутбага қулоқ солиш вожиб ундан машғул бўлиш ҳаром деганлар. Бу ҳолат имом хутбани бошлаганидан то минбардан тушгунича бўлади.

*Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида уламолар кўп сўзларни айтганлар улардан кучлироғи имом хутба учун минбарга чиққандан бошлаб то жумъа намози ўқиб бўлингунича сўнгра аср намозидан кейин то қуёш ботгунча, бу сўзларни қувватловчи саҳиҳ ҳадислар мавжуд. Мазкур икки вақтда мусулмон киши дуода астойдил бўлиши керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. ( Ахзоб сураси 56- оят).
▫️Янги Силсила 📚
▫️Раҳмон Таоло Бандаларининг Сифати
▫️Устоз Абу Ҳанифаҳ
▫️8- Якуний Дарс. 77-оятнинг тафсири
▫️Дуо ва унинг одоблари
▫️Дуонинг Фиқҳи
▫️Дуо Қачон Қабул Бўлади?