QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
​ТОНГГИ_ДУО

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

« Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийсу, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн».

Маъноси: «Эй ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчи бўлган Зот! Сендан ёрдам сўрайман. Ишимни ҳаммасини ислоҳ эт ва мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма»
(Имом Термизий ва Имом Насоий ривояти).

🌸 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
#БИЛАСИЗМИ?

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар:

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;

2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;

3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;

4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;

5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;

6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.

👉Дўстларингизга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
КЎК КИЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Инсон ўлгандан кейин яқин аёллари 1 йил кўк кийим кийиб юришади. Шуни ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш шариатга мувофиқ эмас.

Фақат маййитнинг хотини идда давомида - 4 ойу 10 кун безакли, ялтир-юлтир, қизил ва ипак кийимлар киймайди, безанмайди, хушбўйлик ишлатмайди. Агар ҳомиладор бўлса, туққунича шундай кийинади.
Маййитнинг бошқа аёл қариндошлари бирор кун зийнатни тарк қилишлари мажбурий эмас.
Лекин улар аза кунлари қора кийим кийишларининг зарари йўқ ("Ал-Фатово ал-ҳиндия"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
​​БУНИ БАРЧАМИЗ БИЛИШИМИЗ КЕРАК!!!

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
БОШҚА ТОМОНГА ҚАРАБ ЎҚИЛГАН НАМОЗНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тоғга борганда қиблани тахмин қилиб намоз ўқиса, кейинроқ бошқа томонга қараб ўқиганини билиб қолса, ўша намозни қайтадан, қазосини ўқиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар Сиз "Таҳаррий" яъни ўйлаб кўриб, ҳисоб китоб қилиб қиблани қасд қилган бўлсангиз ўша кунги намозларингизни қайта ўқимайсиз. Шунчаки бир томонга қараб ўқиворган бўлсангиз қайта ўқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни

30+Июн 2021йил,
20- Зулқаъда 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

وعَن ابنِ عُمر رضي اللَّه عنْهُما أنَّ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَأْكُلَنَّ أحدُكُمْ بِشِمالِهِ، وَلا يَشْربَنَّ بِهَا، فَإنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمالِهِ وَيشْربُ بِهَا». رواهُ مسلم.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз чап қўли билдан овқатланмасин. Ҳамда чап қўли билан ичимлик ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан овқатланиб, чап қўли билан ичимлик ичади», дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

— Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин?
Жавоб бердилар:
— Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан.

Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди,
Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 20-Зулқаъда
м. 2021 йил 30-Июнь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:05
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:30

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 03:50
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:45
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:40


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
👉 Ёдлаб олинг

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
СМС ОРҚАЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: СМС орқали талоғингни қўйдим, жавобингни бердим деса талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эр хотинига хат орқали талоқ қўйса талоқ ҳисобга олинади. Чунки уламолар "Китобат хитобат кабидир" яни "Ёзув гапириш кабидир" деган қоида қабул қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Ғалаба муборак, Олтинкўллик Бободеҳқонлар!

Олтинкўл туманининг ғаллакорлари давлатга дон сотиш йиллик шартнома режасини ортиғи билан бажардилар. Жами 4 минг 210 гектар ердан 12 минг 315 тонна сара дон етиштириб олинди. Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниши самарасида майса тупларида бошоқлар бўлиқлиги таъминланиб, кутилган ҳосил етиштирилди. Ҳосилни ривожланишида тажрибали миришкорлар маслаҳати асосида иш юритилгани, сувдан тежаб, оқилона фойдаланилгани ва маҳаллий, минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилиб, замонавий технологиялар асосида парваришлангани ютуқлар омили бўлди. Ғаллакорлар ғалабасига «Машъал меҳригиёси», «Улуғбек Шерзодбек сармояси», «Андижон илдам сардор», «Янги зафар мақсад» каби илғор фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

👉Биз ҳам табриклаймиз!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Адидас сўзи чаппасига Аллоҳ деб ўқиладими? Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ростмас. Ҳар нарсадан Динда муқаддас саналадиган нарсаларни қидиравериш, уни хорлангандай кўрсатиш, қайсидир ишлар ва айёрликларни исботлаш орқали мусулмонларни мағлуб кўрсатиш мутлақо жоизмас. Бундай ишлар кўпинча рақобатчилар томонидан ёки Ислом душманлари томонидан ўйлаб топилиб нариги тараф ҳақида ҳаридорларни ишончини сўндириш, Ислом дини ва мусулмонлар доимо мағлуб бўлишга маҳкумдай кўрсатиш орқали мусулмонларни қалбини синдириш, онг остига ҳужум қилиш мақсадида қилинади. Шундай экан, аниқ фактлар, далил ҳужжатлар билин исботланмаган нарсаларга ишонмаслик, уни тарқатмаслик керак бўлади. Зеро Ислом дини Аллоҳ таоло ҳузурида энг тўғри дин ва доимо душманлари устидан ғолибдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Бўлажак фарзандимиз учун ҳозирдан керакли кийим ва турли буюмлар олмоқчи эдик. Аммо олдиндан олиб қўйиш мумкин эмас дейишяпти ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қараш, яъни "ҳали туғилмаган болага кийим-кечак олиб бўлмайди" деган тушунча хатодир. Чунки "ҳар бир ишлар ниятга кўрадир" деган мазмунда ҳадис бор. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Шундай экан бемалол яхши ниятлар билан кийимчалар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни

1-Июль 2021йил,
21- Зулқаъда 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
#Кун_хадиси

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تُعْرَضُ الأَعْمَالُ فِي كُلِّ اثْنَينِ وَخَمِيسٍ، فَيَغْفِرُ اللهُ لِكُلِّ امْرِيءٍ لاَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا، إِلاَّ امْرءًا كَانَتْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ أَخِيْهِ شَحْنَاءُ، فَيَقُولُ: اتْرُكُوا هَذَينِ حَتَّى يَصْطَلِحَا». رواه مسلم.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар душанба ва пайшанба куни амаллар Аллоҳга тақдим қилинади. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган кишининг гуноҳлари кечирилади. Аммо биродари билан адовати бўлган кишига нисбатан: «Бу икковини то ярашгунларича тек қўйинглар», дейилади" (Имом Муслим ривоятлари).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
🔥 НАСИҲАТЛАР🔥

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Оҳиратни.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 21-Зулқаъда
м. 2021 йил 1-Июль

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:05
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:30

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 03:50
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:45
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:40


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
​​ ДУО

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта: “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шай’ун фил-арзи ва лаа фис-самаа’и ва ҳувас-самийъул-ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди”, дедилар”(Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).

Дуонинг маъноси: “Унинг исми (зикр қилиниши) ила еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

•••┈••┈•✦🌟✦•┈••┈•••
Дўстингизга ҳам улашинг!
@QUBOUZ