QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари. @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
ЖУМАГА ШОШИЛИШ

Алқама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу билан жума намозига чиқдик. Масжидда уч киши бор экан. Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дедилар: «Мен тўртинчиман. Тўртинчи киши ҳам Аллоҳ таолодан узоқ эмас. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг олдида жумага келишлари тартиби билан ўтирадилар. Биринчи, иккинчи, учинчи, сўнгра тўртинчи. Тўртинчи ҳам Аллоҳдан узоқ бўлмайди», – деганларини эшитдим» (Ибн Можа ривоят қилган).

👉 Дўстларга ҳам тарқатинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 15-Зулқаъда
м. 2021 йил 25-Июн

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:05
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:35

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 03:50
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:45
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:45


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Улуғлар китоб ҳақида

📚Ибн Рушддан қанча китоб ўқигани ҳақида сўралганда, у бундай деган экан: “Икки кеча китоб ўқий олмаганман, холос. Никоҳ кечам ва отам вафот этган кечада”.

📚Имом Қатода бир туя китобни ёд олган экан.
Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15–20 бет асар битишган.

📚Имом Табарий 86 йил умр кўрган бўлса, ёзиб қолдирган китоблари 358 000 варақни ташкил қилади. Тахминан, балоғат ёшлари 14 йил деб, умрларидан айирсак 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзган китоблари умрнинг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ЭРИМНИНГ ТОПГАНИ БИЗГА ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

696-CАВОЛ: Емлаб боқаётган қўйимиз ўлиб қолди. Хўжайиним уни колбаса сехига топширди. Шуни пули бизга ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эрнинг ушбу қилаётган иши шариатимизга кўра ҳалол эмас. Чунки ўлимтикнининг ўзи ҳам, унинг пули ҳам ҳаром ҳисобланади. Бу ҳақида уламоларимиз шундай деганлар: "Оқувчи қон ва ўлимтик каби шариатда қийматга эга бўлмаган нарсаларнинг савдоси ботилдир" ("Роддул Муҳтор" китоби).
Эр киши ҳалолдан маблағ топиши ва аҳли-оиласи ва фарзандини ҳалол едириб ичириши керак. Агар эр ҳаром маблағ билан оиласини боқса, уларнинг ҳам гуноҳини зимасига олган бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди", — деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Агар эр ҳаром ризқ билан нафақа қилса, унга бунинг оқибати тушунтирилади ва ҳалолдан пул топиши унинг бурчи экани эслатилади. Агар эр бош тортса ва унинг аёли ва фарзандларининг қўлида касби бўлмаса, уларга оила бошлиғининг топганидан зарурат миқдоричаси жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Шанба куни

26-Июн 2021йил,
16- Зулқаъда 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عنِ ابْنِ عُمرَ رضي اللَّه عنْهُمَا عنِ النبي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال: «لا تَتْرُكُوا النَّار في بُيُوتِكُمْ حِين تَنامُونَ». متفق عليه.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ухлаётган пайтингизда уйларингизда оловни ёқилган ҳолда қолдирманглар», деб айтдилар (Муттафақун алайҳ).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 16-Зулқаъда
м. 2021 йил 26-Июн

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:05
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:35

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 03:50
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:45
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:45


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Икки нарса ҳеч қачон ёнма-ён турмайди: қаноат ва ҳасад. Икки нарса ҳеч қачон ажралмайди: ҳирс ва ҳасад.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
# ДУО

Собитқадамлик дуоси

اللّهمّ أقبل بقلبي إلي دينك واحفظ من وراءنا برحمتك .

Аллоҳумма  ақбил биқолбий ила  дийник, ваҳфаз мин вароина  бироҳматик.

Аллоҳим! Менинг  қалбимни  динингга буриб қўй ва бизни  ортимиздан  Ўз  раҳматинг ила  сақла.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Биласизми

Қӯлингни осмонга кӯтариб, дуо қилсанг, билгинки, уч ҳолатдан бирида бӯласан:

ё дуойинг ижобат бӯлади,
ё сендан бир ёмонлик арийди,
ё сӯраганинг охиратга захира бӯлади!

Бинобарин, сӯраганинг албатта берилади.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ЭР-ХОТИН АЖРАШСА БОЛАЛАР ЕТИМ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр-хотин ажрашса эр фарзандларини нафақаси билан, яьни алиментини вақтида бериб турса, бу болалар етим ҳисобланадими.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Етим -- балоғатга етмаган, отаси вафот этган бола.
Алимент берадими ё бермайдими отаси бор бола етим ҳисобланмайди. Уларни едириш, кийинтириш ва жой билан таъминлаш отани бўйнида, бажармаса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни

27-Июн 2021йил,
17- Зулқаъда 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» деб нидо қилади. Шунда Жаброил уни яхши кўради. Кейин Жаброил осмон аҳли ичида: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сиз ҳам уни яхши кўринг!» деб нидо қилади. Шунда осмон аҳли ҳам уни яхши кўрадилар. Сўнгра унинг мақбуллиги ерга индирилади» (Имом Бухорий ривояти).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
# Ғафлатда қолманг


📚Ёдда тутингки, жаннат аҳли Аллоҳни зикр қилмаган соатга афсусланганчалик бирор нарсага афсусланмайди📚.



📿📿📿📿📿📿📿📿📿

Каналга уланиш учун👇👇👇
🔗 @QUBOUZ
# Ҳикмат

Гуноҳларингиз ва сирларингиз махфий қолгани сизнинг пишшиқ ва диққатли эканлигингиздан эмас, Аллоҳнинг раҳматидандир.

👉 Дўстларга ҳам тарқатинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 17-Зулқаъда
м. 2021 йил 27-Июн

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:05
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:35

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 03:50
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:45
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:45


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!