QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олаётганимда баъзида тишим қонайди. Шунда таҳоратни бошидан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда таҳоратни қайтадан, яъни қўлни ювиш билан бошлайсиз. Чунки қон таҳоратни бузиб, тиш қонашидан аввалги ювилган қўл ва оғизнинг таҳорати бекор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @QUBOUZ
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🔗@QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 4 йил аввал қизимни дунёга келтирганимда хонадошимнинг ўғлини бир-икки марта эмизганман. Кейин билсам, болани эмизиш учун икки томон эрларининг розилиги керак экан. Гуноҳимни кандай ювсам булади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатан ҳам аёл киши бошқанинг боласини эмизмоқчи бўлса, эридан рухсат сўраши шариатимиз одобларига мос келади. Зеро, аёл киши барча ишларда эри билан маслаҳат қилиши марғубдир.

Энди бўлар иш бўлган, аёллар эрларига айтиб, уларни ҳам огоҳлантириб қўйсинлар. Чунки у бола сиз ва эрингизга эмиш жиҳатидан фарзанд бўлган. У келажакда сизлардан бўлган қизлар билан турмуш қура олмайди, чунки у болаларингизнинг эмишган биродари бўлиб, сизга ва қизларингизга маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇
🔗@QUBOUZ
#Улуғлар_насиҳати

Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини азоблайди.

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ.

Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
🔗@QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: От боласини эшакка эмизса бўладими? Кейин у ҳаромга айланмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаром ҳайвонни сутини эмган ҳалол ҳайвон ҳаром бўлиб қолмайди. “Раддул муҳтор” китобида келтирилишича чўчқани эмган қўзини гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, саволдаги эшакни эмган тойчоқнинг гўшти ҳалолигича қолаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
#Қабул_2021
Диний таълим муассасаларида қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонлари ўтказилади

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилди:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

– Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ҳадис илми мактабига:

– Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 93 балл;
– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ўрта махсус диний таълим муассасаларига:

– Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

2021-2022 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақида қўшимча маълумотларни телеграм ботидан олишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қиз боланинг зирак, тақинчок учун қулок тештириши жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёллари ва саҳобия аёллар турли тақинчоқ ва зираклар тақишган. Табиийки улар ҳам қулоқ тешишган. Набий алайҳиссалом бундан қайтармаганлар. Демак қулоқ тешиш шариатимизда жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни

23-Июн 2021йил,
13- Зулқаъда 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилади:

جاء رجُلٌ إلى رسولِ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ فقال: جِئتُ أُبايِعُكَ على الهِجرةِ، وترَكتُ أبَوَيَّ يَبكيانِ. فقال: ارجِعْ عليهما، فأضحِكْهما كما أبكَيْتَهما 

(رواه الإمام النسائي عن عبدِ اللهِ بنِ عَمرٍو رضي الله عنهما)

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллманинг ҳузурларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган ҳолда ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим”, – деди. У Зот алайҳиссалом эса: “Ота-онангиз олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсангиз, шундай кулдиринг”, – деб жавоб бердилар (Имом Насоий ривоятлари).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
ДУО

اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطاَياَي وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي .

Ўқилиши: ♻️ “Аллоҳуммағфир лий хотойа ва ъамдий ва жаҳлий ва ҳазлий. Ва куллу залика ъиндий”.

Маъноси: ♻️ “Ё Аллоҳим! Менинг қасддан, билмасдан ва ҳазл қилиб қилган хатоларимни мағфират қил. Бу (қусур)ларнинг барчаси менда бордир”.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларининг 3-4-ракатларига зам сура ўқиб қўйса, саждаи саҳв қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Унутган ҳолатда фарз намозларининг 3-4-ракатларига "Фотиҳа" билан зам сура қўшиб ўқиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. "Ан-Нисоб" китобида: "Шунга фатво берилган", дейилади. (Ал-Фатово ат-Татархония" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 13-Зулқаъда
м. 2021 йил 23-Июн

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:05
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:35

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 03:50
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:45
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:45


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
​ТОНГГИ_ДУО

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

« Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийсу, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн».

Маъноси: «Эй ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчи бўлган Зот! Сендан ёрдам сўрайман. Ишимни ҳаммасини ислоҳ эт ва мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма»
(Имом Термизий ва Имом Насоий ривояти).

🌸 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам.

Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
🔵 Янги Каъбапўш тайёрланди. У Қурбон ҳайити арафасида янгиланади.

Кисва (арабча كسوة‎) – Каъба деворини қоплаган анъанавий каъбапўш. Қора ипакдан тўқилган ва олтин иплар билан безатилган. Каъбапўш йилига бир марта, Ҳаж ойида - Зул-ҳижжа ойининг 9/10-чи куни янгиланади.

@hajumrauz

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни

24-Июн 2021йил,
14- Зулқаъда 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Усайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилади:

بَيْنَمَا نَحْنُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذْ جَاءَهُ رَجُلٌ مِنْ بَنِي سَلَمَةَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ: هَلْ بَقِيَ عَلَيَّ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَيْءٌ أَبَرُّهُمَا بِهِ بَعْدَ مَوْتِهِمَا؟ قَالَ: نَعَمْ، الصَّلَاةُ عَلَيْهِمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا مِنْ بَعْدِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحْمِ الَّتِي لاَ تُوْصَلُ إِلَّا بِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيْقِهِمَا. رَوَاهُ الْإمَامُ أَبُو دَاوُدَ.

“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бани Салама қабиласидан бир киши келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Менинг зиммамда ота-онам учун дунёдан ўтганидан кейин ҳам улар учун қиладиган яхшилик қолдими?” – деб сўради. “Ҳа, уларнинг ҳақларига дуо қилиш, истиғфор айтиш, аҳдларини бажариш, ота-она орқали қариндош бўлганларга силаи раҳм қилиш ва дўстларини ҳурмат қилиш”, – дедилар”.
Имом Абу Довуд ривояти.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).

Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @QUBOUZ