QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Буюк дуо.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони кўп айтар эдилар.

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّت قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

«Йаа муқоллибал қулууби саббит қолбий ъалаа дийника»

Маноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни Ўзингни динингда мустаҳкам қилгин».

Пайғамбаримиз кўп айтдими демак ниҳоятда муҳим бўлган дуо экан. Сиз ҳам кўп айтинг.


•┈•┈•┈•❁❁•┈•┈•┈•
🔗 Уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
​ТОНГГИ_ДУО

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

« Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийсу, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн».

Маъноси: «Эй ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчи бўлган Зот! Сендан ёрдам сўрайман. Ишимни ҳаммасини ислоҳ эт ва мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма»
(Имом Термизий ва Имом Насоий ривояти).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди.
Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.
Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Расман
Водийдаги энг катта масжидлардан бири Андижон шаҳридаги Бош жоме яни "Девонабой" масжиди бугун жума намозида расман очилади.

2 асрлик тарихга эга бўлган "Девонабой" масжидининг очилишида Муфтий хазратлари, Андижон вилояти бош имом ҳатиби ва жуда кўплаб дин уламолари иштирок этадилар ва Муфтий ҳазрат бошчилигида илк жума намози адо этилади.

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ЖУМАГА ШОШИЛИШ

Алқама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу билан жума намозига чиқдик. Масжидда уч киши бор экан. Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дедилар: «Мен тўртинчиман. Тўртинчи киши ҳам Аллоҳ таолодан узоқ эмас. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг олдида жумага келишлари тартиби билан ўтирадилар. Биринчи, иккинчи, учинчи, сўнгра тўртинчи. Тўртинчи ҳам Аллоҳдан узоқ бўлмайди», – деганларини эшитдим» (Ибн Можа ривоят қилган).

👉 Дўстларга ҳам тарқатинг!

▶️ Бепарво бўлманг. Ҳаёт қисқа

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ