QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.78K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни

15-Июн 2021йил,
5- Зулқаъда 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وَقِتَالُهُ كُفْرٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонни сўкиш фосиқликдир. Ўлдириш эса, кофирликдир», дедилар (Муттафақун алайҳ).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Тўрт нарса борки, у инсонда жам бўлса бутун савобга эришади. Булардан биттасига эришган бўлса жамиятнинг солиҳ инсонларидан бири бўлади.
Булар:

- Тўғри йўл кўрсатувчи дин;

- Ҳақиқатни айтувчи ақл;

- Борига қаноат;

- Уни бошқарувчи ибо-ҳаё.


Имом Ҳасан ал Басрий.

👉 Дўстларга ҳам тарқатинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Омадсизликка даво

Омади келмаётган, турли мусибатларга учраётган пайтларда бизга қуйидагича йўл кўрсатилади:

Имоми Насафий “Кофий” китобида айтадилар:

"Ғам-ташвишдан қутулиш учун Аллоҳу таолога ёлвориб, 14 сажда оятини (ёддан, тик турган ҳолида) ўқиб, ҳар биридан кейин дарров тиловат саждаси қилган кишини Аллоҳу таоло ўша дард ва балодан сақлайди".

Дуррул-муҳтор, Нурул-изоҳ. китоблари.

••••━━━❉•ৡ🌾ৡ•❉━━━•••

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
https://t.me/QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 5-Зулқаъда
м. 2021 йил 15-Июн

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 3:05
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 17:35
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:30

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 03:50
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 17:45
🕋 Шом 19:55
🕋 Хуфтон 21:40


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
#Бахтли_бўлай_десангиз

Истиғфор айтишда бардавом бўлинг, Аллоҳнинг тунда ва кундузи тортиқ қиладиган ҳадялари бор. Шояд сизга ҳам Аллоҳнинг ана шундай тортиқларидан бири насиб қилсаю, у билан то қиёмат кунига қадар бахтлилардан бўлсангиз.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Тавсия

Овқатдан кейин болалар отасига ҳам, онасига ҳам раҳмат айтишни ўргансин. Онасига мазали таом тайёрлагани учун бўлса, отаси рўзғорни тўкис қилиб бергани учун...

📿📿📚📚🕌🕌🤲🤲🕌🕌📚📚📿📿

Каналга уланиш учун👇👇👇

🔗@QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Министадионда футбол ўйнаймиз. Енгилган жамоа майдонни пулини тўлайди. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаром бўлади. Бундай келишув орқали ўйин ташкиллаштириш шариатимиз қонун-қоидаларига зид бўлиб қолади. Ҳар қандай ўйин ёки спортда пулни ютказган томон беради дейиш қиморга кириб қолади.

Шунинг учун футбол майдонига пул тўлашда шариатга мувофиқ йўлни танлаш керак. Масалан, барча ўйинчилардан (хоҳ ютсин хоҳ ютқизсин) пул йиғиб, майдон эгасига бериш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизда пайғамбар ёшларига етганига ош қилиб худойи килиб бериш одатга айланяпти. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда айнан Пайғамбар ёшига етса эҳсон, худойи қилиш керак деган гап йўқ. Аммо хоҳласа шукрона сифатида эҳсон қилиши мумкин. Бу мажбурият эмас ва буни динимизга бир муҳим амал сифатида киритиш мутлақо тўғримас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @QUBOUZ
Уламолар ташрифи масжидлар жамоати ва эҳтиёжманд кишиларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовлар аср намозини Наманган туманидаги "Отавалихон" жоме масжидида шом намозини "Умарбой хожи" жоме масжидида жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг маданий мерос тарихи, бу ерда қилинаётган ишлар хусусида жамоат билан суҳбатда бўлдилар. Маданий меросларимизга бўлаётган эътибор, шукроналик неъмати, юртимизда яшаб ўтган динимиз ривожи, халқимиз маърифатига ҳисса қўшиб ўтган уламолар ва уларнинг қилган ишлари хақида суҳбатлашдилар.

Наманган туманидаги бемор ва ижтимоий кўмакка мухтож оилалардан ҳабар олинди ва уларга "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан совғалар берилди.

Наманган вилоятида меҳмон бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла бугун Наманган туманидаги "Нуртепа", “Ал-Масжидун-Набавий” ва "Турсун ача" жоме масжиди намозхонлари билан аср намозидан сўнг Аллоҳ таолонинг раҳмати, марҳати ва унга олиб борувчи омиллар ва Мўмин инсонниг сифатлари тўғрисида хусусан,бошқаларга яхшилик қилиш, ёмонлик қилишдан сақланиши, ҳатта тил билан бўлса ҳам озор бермаслик ҳақида батафсил маъруза қилиб бердилар.
Суҳбатдан сўнг ўтган уламолар ҳақларига ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигида ҳизмат қилаётганлар ҳаққига Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол

Қабристонга бориб марҳумлар қабрини зиёрат қилганда қайси сураларни ўқиган афзал?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
⚡️2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари фанлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилиши режалаштирилган:

📍Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

📍Ҳадис илми мактабига:

Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис
(оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
Ўзбекистон тарихи
(тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

📍Ўрта махсус диний таълим муассасаларига:

Хорижий тил
(тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
Тарих
(тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
Маънавият ва маърифат
(тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўтган 2020-2021 ўқув йилида пандемия сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан 2 тага қисқартирилган эди.


Диний таълим муассасалари ва илмий тадқиқот
марказлари билан ишлаш бўлими

👉 Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Тушингизда Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламни кўринг!

♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ