QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.8K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:

اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا

«Аллоҳумма соййибан наафиъан», дер эдилар».
(Бухорий ривояти).



(Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»).

👉 Ёмғир ёғаётганда қилинадиган дуоларингиз мустажоб бӯлишидан умидвор бӯлинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼

@QUBOUZ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп (қилиб юрадиган) дуолари

اللَّهُمَّ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.
(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🔗 Уланиш учун: @QUBOUZ
Андижон вақти билан
12– мартдан 19- мартгача
Намоз вақтлари.
Бомдод: 5:20 06 :00
Пешин: 12:45. 13 : 00
Аср: 16:35. 16 :45
Шом: 18 : 25
Хуфтон: 19:50. 20 :00
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Юртимизда бўлиб турган бу касалликни тез кунда кўтаргин ва беморларга шифо бергин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари. @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Жума куни
12- Март 2021йил,
28- Ражаб 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عن أنس رَضِيَ اللَّهُ عَنهُ قال: مروا بجنازة فأثنوا عليها خيراً فقال النبي ﷺ: (وجبت) ثم مروا بأخرى فأثنوا عليها شراً فقال النبي ﷺ: (وجبت) فقال عمر بن الخطاب رَضِيَ اللَّهُ عَنهُ: ما وجبت قال: (هذا أثنيتم عليه خيراً فوجبت له الجنة، وهذا أثنيتم عليه شراً فوجبت له النار؛ أنتم شهداء اللَّه في الأرض) مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Анасдан розияллоҳу анҳу
ривоят қилинади. «Бир жанозани олиб ўтишди. У ҳақда яхши гап айтишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнг яна бошқасини олиб ўтишди. У ҳақда ёмон гап айтишди. У зот: «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деди. У зот: «Унинг
ҳақида яхши гап айтдингиз, унга жаннат вожиб бўлди. Бунинг ҳақида ёмон гап айтдингиз, бунга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ер юзидаги гувоҳларисиз», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 28-Ражаб
м. 2021 йил 12-Март

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 5:20
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 16:35
🕋 Шом 18:25
🕋 Хуфтон 19:50

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 06:00
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 16:45
🕋 Шом 18:25
🕋 Хуфтон 20:00


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
➡️Тирноқ олмоқ баёни

Олма тирноқингни тўрт кун эй инсон,
Бўласан олсанг фақиру нотовон.
Шанба ва якшанба, сешанба чоршанба,
Қилмағил олмоқни ул кун иҳтиёр.

Ким олур тирноқини душанба кун,
Ризқи фаровон бўлғай умри ҳам узун.
Жума ва пайшанба олмоқлик раво,
Ҳаста бўлса дардига топғай даво.

Бу насиҳатларниким сен эшит,
Уммат эрсанг қил бу сўзни эй йигит.


👆👆Дўстларга тарқатинг.
Савобга эга бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Фурсатни бой берманг!

👉 Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

▶️ Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗 Уланиш учун: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Шанба куни
13- Март 2021йил,
29- Ражаб 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عن ابن عباس رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: اتقوا الملاعن الثلاث، قيل: ما الملاعن يا رسول الله؟ قال: أن يقعد أحدكم في ظل يُسْتَظلُّ به أو في طريق أو في نقع ماء

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Учта лаънат келтирадиган ишдан сақланинглар” дедилар. Шунда улар “Ё расуллуллоҳ лаънат келтирадиган ишлар нима” дейилди. У зот : “Бирортангиз сояланадиган жойга, йўлга ва сув четига ўтирмоқлигингиз(ҳожат чиқармоқ)” дедилар". Имом Аҳмад ривояти.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ