QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.81K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Касал бўлиб қолганимда эрим билан қайнаном қизлик уйимга олиб бориб, онамга "даволатиб беринг" дейишади. Шунга шариат нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтда шариат эрга ўзинг оилангни таъминотини қилгин дейди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг:@QUBOUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ширинликлар пишириладиган ерда ишлайман. Талабга биноан биз ширинликлар тайёрлашда оз миқдорда вино ҳам ишлатамиз. Табиийки ҳеч ким тайёрлаган ширинликларимиздан маст бўлмайди. Бу ҳолатда мен гуноҳкор саналмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, ҳалол таомларга маст қилувчи ичимлик қўшувчилар гуноҳкор бўладилар. Бунинг устига ҳалол пулига, маст қилувчи моддаси борлигини билмай сотиб олиб еган кишиларнинг гуноҳи ҳам сизларнинг зиммангизга тушади. Бундай хиёнаткорона ишни дарҳол тўхтатиш керак. Ўтган ишларга тавба қилиб, ҳалол пок ишлашга ўтинглар, винонинг ўрнини босувчи ҳалол қўшимчалардан фойдаланиш керак. Ана шунда барака топасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @QUBOUZ
Имом ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий ал-Маккий (ҳ. 909-974 й.) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

والمراد بأصحاب البدع فيه من كان على خلاف ما عليه أهل السنة والجماعة ، والمراد بهم أتباع الشيخ أبي الحسن الأشعري وأبي منصور المتريدي إمامي أهل السنة

«Бидъат соҳиблари деганда - Аҳли сунна вал жамоага хилоф қилувчилар тушунилади. 
Аҳли сунна деганда эса, суннат аҳлининг икки имоми - шайх Абул Ҳасан ал-Ашъарий ва Абу Мансур ал-Мотуридийнинг издошлари тушунилади».

(Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий, «ал-Фатаво ал-Ҳодисия», 516-бет).

Каналга уланиш:👇
🔗@QUBOUZ
Биласизми

Исломга болалардан биринчи бўлиб кирган саҳоба Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ҳисобланади.

Ҳазрати Алий бирор марта бутга сиғинмаганлари ва жоҳилият ифлосликларидан узоқда бўлганлари учун «каррамаллоҳу важҳаҳу» (Аллоҳ юзини мукаррам қилсин) деб сифатланганлар.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни
9- Март 2021йил,
25- Ражаб 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
#КУН_ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл икки қизи билан ҳузуримга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса топа олмади. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди, ўзи ундан емади. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга хабар бердим. Шунда у зот: «Кимки мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса (синалса), у қиз фарзандларини чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.


🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
​​Одамларни ўзлари йўғида ёмонламоқ қалбларга қилинган хиёнатдир.

Абу Ҳомид ал-Ғаззолий

🔗 Уланиш учун: @QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 25-Ражаб
м. 2021 йил 9-Март

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 5:25
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 16:30
🕋 Шом 18:20
🕋 Хуфтон 19:45

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 06:05
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 16:40
🕋 Шом 18:20
🕋 Хуфтон 19:55


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
КЎПКАРИГА ПУЛ ТИКИШ ҚИМОРМИ?


CАВОЛ: Ҳар-хил от ўйинларига жумладан кўпкари ўйинига пул тикса ва ютса ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фуқаҳоларимиз "Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйин — қимордир" деб айтганлар ("Таърифоту Журжоний" китоби). Шундан келиб чиқиб, от ўйинлари ва кўпкари каби ўйинларда ўйин иштирокчилардан муайян сумма йиғиб олиб, ғолибга берилса — бу қимор ҳисобланади. Шунингдек, мухлислар ичида ўзаро келишиб, отларга пул тикилса ва ғолиб отга тикканлар қолганларнинг пулини оладиган бўлса — бу ҳам қимор саналади. Қимор эса шариатимизда ҳаромдир. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

"Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз" (Моида сураси 90).

Лекин ҳеч ким пул тикмасдан, балки, бир киши ёки бир неча киши ғолиб учун муайян мукофот эълон қилиб, уни ғолибга берилса, қимор ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @QUBOUZ
Дин илмини диёнатли, суннатга амал қилувчи, талаба тарбиялашга маънавий жиҳатдан тайёр ва муносиб устоздангина олиш лозим.

👉 Салафи солиҳлар “Илм бу—дин! Динингизни кимдан олаётганингизга аҳамиятли бўлинг!”—деганлар.

Имом Нававий

🔗 Уланиш учун: @QUBOUZ
Meroj haqida
024. Ìåúðîæ õ
🎤 Хазрат домла Хожи Хиндистоний алайхи рохма.

Меърож хақида.

Каналга уланиш ⤵️
🔗@QUBOUZ
ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

    «Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганда, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани таълим бергандек таълим берар эдилар. У зот:
«Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг:
Эй бор Худоё! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Эй бор Худоё! Агар ушбу иш менга динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканлигини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканлигини билсанг уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил десин ва ҳожатини айтсин»,
дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб қилгиси келиб қолса-қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса истихорa намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади.
Истихора намозининг биринчи ракатида «Фотиҳа» сурасидан кейин «Кофирун» сурасини, иккинчи ракатда «Ихлос» сурасини ўқийди. Валлоҳу аълам.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
10-Мартдан 11-Мартга ўтар кечаси Ин шаа Аллоҳ «МЕРОЖ» кечасидир.

Каналга уланиш
⤵️

🔗@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни
10- Март 2021йил,
26- Ражаб 1442 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

ابن عمر أن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - قال: ((سبع مواطن لا تجوز فيها الصلاة: ظهر بيت الله، والمقبرة، والمزبلة، والمجزرة، والحمام، وعطن الإبل، ومحجة الطريق))23رواه ابن ماجة

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам еттита жойда намоз ўқишдан қайтарганлар. Каъабанинг тепасида, қабристонда, ахлатхонада, қушхонада, ҳаммомда, туянинг қўрасида ва йўлнинг ўртасида" (Ибн Можа ривояти).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Андижон вилояти учун

🗓 ҳ. 1442 йил 26-Ражаб
м. 2021 йил 10-Март

АЗОН ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 5:25
🕋 Пешин 12:45
🕋 Аср 16:30
🕋 Шом 18:20
🕋 Хуфтон 19:45

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

🕋 Бомдод 06:05
🕋 Пешин 13:00
🕋 Аср 16:40
🕋 Шом 18:20
🕋 Хуфтон 19:55


📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг ва @QUBOUZ каналига обуна бўлинг!
Буюк дуо.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони кўп айтар эдилар.

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّت قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

«Йаа муқоллибал қулууби саббит қолбий ъалаа дийника»

Маноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни Ўзингни динингда мустаҳкам қилгин».

Пайғамбаримиз кўп айтдими демак ниҳоятда муҳим бўлган дуо экан. Сиз ҳам кўп айтинг.


•┈•┈•┈•❁❁•┈•┈•┈•
🔗 Уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
ТОНГГИ ДУО

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلا

«Аллоҳумма инний ас-алука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман»
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.


👆👆👆👆👆Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Фойдаланиб қолинг!
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши ўз эрининг ака ёки укасига иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл қайнисига иқтидо қилиши мумкин. Лекин аёлга маҳрам бўлган эри ёки бошқалар бирга бўлиши керак. Чунки аёлга қайни маҳрам бўлмагани учун у билан ёлғиз қолиши жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:

اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا

«Аллоҳумма соййибан наафиъан», дер эдилар».
(Бухорий ривояти).



(Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»).

👉 Ёмғир ёғаётганда қилинадиган дуоларингиз мустажоб бӯлишидан умидвор бӯлинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼

@QUBOUZ