QUBO.UZ
11.1K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SAFARDA SUNNAT NAMOZLARI O'QILMAYDIMI?

🎙 Saidxon domla Maxsumov
Toshkent shahar “Iskandarxo‘ja” masjidi imom-xatibi

“Botil da’volarga asosli raddiyalar” kitobi asosida tayyorlandi.

📝 Mazkur videoDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
3👍1🙏1
Қуръони каримда: "Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман", қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
17%
Бақара сураси, 152-оят
55%
Оли Имрон сураси, 106-оят
20%
Моида сураси, 51-оят
7%
Энди билиб оламан
2
Жаброил алайҳиссалом унга салом айтган Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳиссаломнинг завжаларининг исмлари?
Anonymous Quiz
16%
Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо
56%
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо
22%
Савда онамиз розияллоҳу анҳо
7%
Энди билиб оламан
5
"Имомлар қуёши” кимлар?

“Шамсул аимма” илмий унвон бўлиб, маъноси – “Имомлар қуёши” демакдир. Бу унвон Ислом илмлари, айниқса, фиқҳ соҳасида жуда юксак мақомга эришган айрим йирик уламоларга берилган.

Манбаларда бу унвон қуйидаги машҳур тўрт уламога нисбатан қўлланади:

1. Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалвоний (ёки Ҳалвоий) – “Шамсул аимма” унвонини олган илк машҳур ҳанафий фақиҳлардан бири ҳисобланади. У Бухоро илм муҳитининг йирик намояндаси бўлиб, кўплаб шогирдлар етиштирган.

2. Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий – ҳанафий мазҳабининг энг буюк фақиҳларидан бири. У ҳам “Шамсул аимма” унвони билан машҳур бўлган. Ривоятларга кўра, у ўн икки мингга яқин рисолани ёд билган ва машҳур “ал-Мабсут” асарини зиндонда туриб шогирдларига айттирган.

3. Бакр ибн Муҳаммад Заранжарий – айрим тарихий манбаларда унга ҳам “Шамсул аимма” унвони берилгани қайд этилади.

4. Имом Кардарий – машҳур аллома, машриқ фақиҳи ва йирик ҳанафий олими бўлиб, Шамсул аимма Абул Ваҳда Муҳаммад ибн Абдусаттор Имодий Кардарий Ҳанафий Баротқиний номи билан танилган. “Кардарий” нисбаси Хоразм вилоятининг қадимий Кардар (ҳозирги Туркманистон ҳудуди, Тошҳовуз вилоятига яқин) шаҳрига бориб тақалади.

Демак, “Шамсул аимма” расмий ёки оммавий тарзда ҳар кимга бериладиган унвон эмас, балки ислом илмлари, хусусан, ҳанафий фиқҳида улкан хизмат қилган ва замонасининг энг етук олимлари сифатида эътироф этилган шахсларга берилган шарафли илмий унвондир.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
8
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
2
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
8- Сентябръ   2026 йил,  
26- Робиъул аввал ойи  1448 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
5
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: 

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.

"Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
6
َ  Кун ҳадиси:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَكُنْ يَسْرُدُ الْحَدِيثَ كَسَرْدِكُمْ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ التِّرْمِذِيُّ وَزَادَ: وَلَكِنَّهُ كَانَ يَتَكَلَّمُ بِكَلَامٍ بَيْنَهُ فَصْلٌ يَحْفَظُهُ مَنْ جَلَسَ إِلَيْهِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар»(Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар).


👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4
Абдуллоҳ Ибн Муборак айтадилар:“Киши модомики илм излаб юрган экан, у олимдур. Қачон ўзини олим бўлдим деб ўйласа, жоҳил бўлиб қолади”.

👆
Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
2
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1448 йил
26- Робиъул аввал  ойи
        м. 2026 йил  8 - Сентябръ

🌇 Қуёш вақти   05:39
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:25;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 40;
🕌Шом 18:40;
🕌Хуфтон 20:10

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:50;
🕌 Шом 18:40;
🕌 Хуфтон 20:25

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
13
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
5
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
2
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6
Бомдоддан кейинги қимматли дақиқалар

Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир.
Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир.
Тонгнинг хайрли бошланиши бутун куннинг яхши бўлиши даракчисидир. Шунинг учун тонгингиз хайрли бўлишига ҳаракат қилинг...
 
Сохр Гомидий розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Pacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Эрта тонгда умматим учун баракалар ато қил!” деб дуо қилганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Ҳадис ровийси Сохр розияллоҳу анҳу тижоратчи эдилар. Тижорат молларини доимо эрта саҳарда жўнатардилар. Шунинг барака ўлароқ у кишининг ризқи кенг ва бадавлат бўлганлар.

“Насиҳатлар гулдастаси”

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
5
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
 
«Дунё уч кундан иборатдир:
1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди.
2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз.
3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!»

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
6👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat_suhbatlari

📿 ЁШЛАРГА РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ﷺ ҚАЙСИ ВАСИЯТЛАРИНИ ЭСЛАТГАН БЎЛАРДИНГИЗ?


🎙Юнусхон домла МамарасуловМарғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби

🎙Раҳимберди домла РаҳмоновТошкент шаҳар"Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби

🎙Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳар "Имом ат Термизий" жоме масжиди имом-хатиби


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


#rasulullohni_sogingan_ummat (2-қисм)

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4👍1🔥1
“ЯРАТМОҚ” СЎЗИНИ ИНСОНЛАРГА НИСБАТАН ИШЛАТИШ
#ақида

САВОЛ: Саволим шундан иборатки, баъзи инсонлар ўзларига ёки бошқа инсонларга нисбатан “яратмоқ” сўзини ишлатишади. Масалан “сайт яратдим”, “файл яратдим”, “автомобил яратдим” деб. Шундай дейиш мумкинми? Яратувчи фақат Аллоҳку, бу сўзни инсонларга нисбатан ишлатиш жоизми ўзи?

ЖАВОБ:
Лафзларнинг ҳақиқий ва мажозий маънолари бўлади. “Халқ қилиш”, яъни “яратиш” сўзи ҳақиқий маънода Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилади. Инсонларга нисбатан эса мажозий маънода ишлатиш мумкин, аммо ҳақиқий маънода ишлатиш мумкин эмас. Чунки “яратмоқ” феъли “йўқдан бор қилиш” деган маънони англатади. Буни эса фақат Аллоҳ таоло қила олади, холос. Бандалар эса бир неча моддаларни, унсурларни жамлаш, йиғиш орқали сайт, автомобил ёки бошқа нарсаларни пайдо қилишади. Масалан, кимдир янги кимёвий модда пайдо қилиши мумкин, лекин уни ҳам қайсидир моддалар орқали пайдо қилади. Мутлақо йўқ нарсани ҳеч нарсани ишлатмасдан туриб пайдо қила олмайди.
Аллома Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг Қуръони карим тафсирига оид ёзган “Таъвилоти Аҳли сунна” китобида “халқ қилмоқ”, яъни “яратмоқ” феълини инсонларга нисбатан фақатгина мажозий маънода ишлатиш мумкин деганлар:
وإنَّمَا لم يجز إضافة التخليق إلى الخلق لما ذكرنا: أنه إخراج الشيء من العدم إلى الوجود، وذلك ليس إلى الخلق. ... لذلك لم يجز إضافة ذلك إلى الخلق، إلا على المجاز. واللَّه أعلم.
“Чунки “яратиш” (вужудга келтириш) сўзини махлуқотга нисбат беришга рухсат йўқ. Бунинг сабаби юқорида зикр қилганимиздек, ҳақиқий яратиш йўқдан бор қилишдир. ... Шунинг учун бу сўзни ҳақиқий маънода махлуқотларга нисбат бериш жоиз эмас, мажозий маънодагина мумкин. Аллоҳ билувчироқдир”.
Бизда ҳам мазкур сўз мажозий маънода ишлатилади. Бирор нарсани ижод қилган, ўйлаб топган одам, мен бу нарсани айнан Аллоҳ таоло каби яратдим демайди, бундай эътиқодда ҳам бўлмайди.
Шундай бўлишига қарамай, бугунги кунда кўпчилик мажозий маънода ишлатишни фарқига бормагани учун инсонларга нисбатан "яратмоқ" феъли  ўрнига "тайёрламоқ", "тузмоқ" "кашф этмоқ" каби  мажозга эҳтиёж қолдирмайдиган сўзларни ишлатиш афзал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
13👍1😢1
Қуръони каримда: "... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир", қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
22%
Бақара сураси, 106-оят
63%
Нисо сураси, 103-оят
10%
Мулк сураси 15-оят
5%
Энди билиб оламан
5👍1
Намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, нима қилади?
Anonymous Quiz
20%
Қайтиб қунут ўқийди
13%
Қайтиб қунут ўқимайди
58%
Саждаи саҳв қилади
9%
Энди билиб оламан
3