QUBO.UZ
11.1K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
👍102
Саловотнинг бешта фойдаси:

1. Саловот саловот айтувчини поклайди.

2. Саловот банда ўлмасидан унга жаннат башорати берилишига сабабчи бўлади.

3. Саловот банданинг қиёмат кунининг дахшатларидан нажот топишига сабабчи бўлади.

4. Саловот банда унутган нарсасини қайтадан эсга олишига сабабчи бўлади.

5. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга салот ва салом йўллаганга у зот жавоб қайтарадилар.

     «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
7
Forwarded from QUBO.UZ
Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Агар ёмғир ёғса"

🔸اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا

🔸"Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин", дер эдилар".

🔺(Дуонинг ўқилиши: "🤲Аллоҳумма соййибан наафиъан")

🔗 Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4
📖  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
5👍2❤‍🔥1
Forwarded from QUBO.UZ
   Жума дуоси

➡️  Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.


👆Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ жума куни аср намозини ўқиб бўлгач, қиблага юзланиб, Аллоҳга дуо ва илтижо қилар, қуёш ботгунга қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
https://t.me/QUBOUZ
5
Қуръони каримда: "У сизларни бачадонларда ҳоҳлаган сувратга соладиган зотдир", қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
11%
Бақара сураси, 86-оят
73%
Оли Имрон сураси, 6-оят
8%
Мулк сураси, 25-оят
7%
Энди билиб оламан
4
Қуръони каримда "Кун" сўзи ёлғиз ҳолда неча марта келган?
Anonymous Quiz
19%
29 марта
47%
30 марта
23%
31 марта
11%
Энди билиб оламан
Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толиб ва аёллари Хадича онамизнинг вафотларидан сўнг нима қилганлар?
Anonymous Quiz
16%
Ясрибга борганлар
51%
Тоифга борганлар
26%
Ҳабашистонга хижрат қилганлар
7%
Энди билиб оламан
5
6👍2💘2
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
2🥰1
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Шанба куни 
5- Сентябръ   2026 йил,  
23 - Робиъул аввал ойи  1448 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: 

وَاعْبُدُوا رَبَّكُمْ وَافْعَلُوا الْخَيْرَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

"Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яҳшилик қилинглар, шоядки нажот топсангиз"(Ҳаж сураси, 77-оят).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
1
َ  Кун ҳадиси:

وعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ، وَمَا زَادَ اللهُ عَبْدًا بِعَفْوٍ إِلاَّ عِزًّا، وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ للهِ إِلاَّ رَفَعَهُ اللهُ».رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъли бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», - дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.


👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
1
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Инсоннинг илмга бўлган эҳтиёжи ичимлик ва таомга бўлган эҳтиёжидан кўпроқдир”
 
👆
Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
2
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1448 йил
23- Робиъул аввал  ойи
        м. 2026 йил  5 - Сентябръ

🌇 Қуёш вақти   05:33
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:25;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 45;
🕌Шом 18:45;
🕌Хуфтон 20:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:55;
🕌 Шом 18:45;
🕌 Хуфтон 20:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
12
Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо розиялллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалам: “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий алайҳиссаламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
7
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
10🔥1
Билишимиз зарур

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».

👆Ёдлаб олинг

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
9❤‍🔥1😢1
ЎН БЕШ КУНДАН КАМ МУДДАТГА КЕЛГАН МУСОФИРНИНГ НИЯТИ ЎЗГАРСА, НАМОЗИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?
#мусофир

САВОЛ: Мусофир 15 кунга қолмасдан юртига қайтишни ният қилиб сафарга чиқсаю, маълум бир сабаб билан сафари 15 кундан ортиб кетса, ўша 15 кундан бошлаб намозни тўлиқ ҳолда ўқийдими? Аввалги кунларнинг қазосини ўқиб қўядими?

ЖАВОБ:
Бу масаланинг бироз тафсилоти бор. 15 кундан кам муддат туришни ният қилган мусофир эртага кетаман, индинга кетаман деб турадиган кунлари чўзилиб кетса, бу ҳолатда намозини қаср қилиб ўқишда давом этади.
Агар 15 кундан кам муддатни ният қилиб келгандан кейин яна маълум кунлар қолиши аниқ бўлиб қолса, шу аниқ бўлган вақтдан юртига қайтадиган кунгача бўлган муддатни ҳисоблайди. Агар қоладиган кунлари 15 ва ундан кўп бўлса, аниқ бўлган вақтдан бошлаб намозларни тўлиқ ўқишни бошлайди. Аввалги қаср қилиб ўқиган намозларини қазосини ўқимайди.
Агар қоладиган кунлари 15 кундан кам муддат бўлса, гарчи келган вақтдан бошлаб ҳисоблаганда 15 кундан ошиб кетса ҳам, қаср ўқишда давом этаверади. Масалан, 12 кун тураман деб ният қилиб келгандан кейин ўнинчи куни яна 10 кун қолиши аниқ бўлиб қолди. Бу ҳолатда кейинги кунлар 10 кун бўлгани учун қаср ўқишда давом этади. Чунки қоладиган кунлари 12 кунни ташкил этмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
9🥰1