QUBO.UZ
11.1K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
   Кун ҳадиси:

عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَمِّ اللهَ وَكُلْ بِيَمِيْنِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيْكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Аллоҳнинг исмини айт, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар (Муттафақун алайҳ).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
👍2
Робиъул аввал    ойида  бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
1
  Ақлини ишлатган одам ақллидир. Бошқаларнинг ҳам ақлини ишлатган одам ундан-да ақллироқдир.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👆
Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
3
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1448 йил
18- Робиъул аввал  ойи
        м. 2026 йил  31 - Август

🌇 Қуёш вақти   05:31
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 55;
🕌Шом 18:55;
🕌Хуфтон 20:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:05;
🕌 Шом 18:55;
🕌 Хуфтон 20:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
7😁1
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
5👏1
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
3👍2
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
 
«Дунё уч кундан иборатдир:
1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди.
2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз.
3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!»

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#зикр

📹Шом намозидан кейин тасбеҳ айтилмайдими?
🎙Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
3
Қуръони Каримдаги биргина оят 10 тоифа кишининг ҳақ-ҳуқуқларини ўзида жамлаган. Замонамизнинг баъзи китобларида бу оят 10 та ҳақ-ҳуқуқ ояти деб ҳам номланади. Баъзи олимлар ушбу оятнинг шарҳи учун «ўнта ҳақлар ояти» номли китоб ҳам битишган.

Ўша оят мана будир:

«Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас» (Нисо сураси, 36-оят).

Мазкур оятдаги ҳақлар:
1. Аллоҳ таолонинг ҳаққи, яъни тавҳид
2. Ота-онанинг ҳаққи
3. Қариндошларнинг ҳаққи
4. Етимларнинг ҳаққи
5. Мискинларнинг ҳаққи
6. Яқин қўшнилар ҳаққи
7. Ён қўшнилар ҳаққи
8. Ёнбошдаги соҳибнинг ҳаққи
9. Мусофирнинг ҳаққи
10. Қўл остида мулк бўлганларнинг ҳаққи

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
15
​​МУСИЧА, КАБУТАРНИНГ АХЛАТИ КИЙИМГА ТЕГСА
#поклик

CАВОЛ: Мусича ва кабутарларнинг ахлати кийимга тегса, нажосат ҳисобланмайди, деб эшитдим. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Сабаби гўшти ейиладиган паррандаларнинг тезаги пок ҳисобланади. У теккан кийим билан намоз ўқиш шак-шубҳасиз жоиз. Кабутар, мусича, чумчуқ, олақанот, қалдирғочларнинг тезаги пок ҳисобланади. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб юбориб, намоз ўқиганлар. Агар нажосат бўлганида ювиб кейин намоз ўқир эдилар (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4👍3
Қуръони каримда:«Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил», қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
10%
Бақара сураси, 193-оят
34%
Моида сураси, 51-оят
48%
Инсон сураси, 25-оят
8%
Энди билиб оламан
👍2
Бир нарсанинг қалбда қарор ва хотиржамлик топмай, қайта-қайта такрорланиши нима дейилади?
Anonymous Quiz
6%
Шак
61%
Васваса
28%
Гумон
5%
Энди билиб оламан
3👍2
"Нафас олганингга шукр қил, Берганига ҳам шукр қил, Шукр қилганингга ҳам шукр қил" Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
21%
Азиз Маҳмуд Ҳудойи
40%
Баҳоуддин Нақшбандий
31%
Шайҳи Саъдий
8%
Энди билиб оламан
3👍2
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
3👏1😁1
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
3👍3
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба  куни 
1- Сентябръ   2026 йил,  
19 - Робиъул аввал ойи  1448 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  

٧. وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِى لَشَدِيدٌ

Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир»,(Иброҳим сураси, 7-оят).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
3
َ   Кун ҳадиси: Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир хурсандчилик иш(нинг хабари) келса ёки у ҳақда башорат берилса, Аллоҳга шукр қилиб, саждага йиқилар эдилар» (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
2
    "Нафас олганингга шукр қил,
Берганига ҳам шукр қил,
Шукр қилганингга ҳам шукр қил."

Азиз Маҳмуд Ҳудойи


👆
Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1448 йил
19- Робиъул аввал  ойи
        м. 2026 йил  1 - Сентябръ

🌇 Қуёш вақти   05:31
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 50;
🕌Шом 18:50;
🕌Хуфтон 20:20

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:00;
🕌 Шом 18:50;
🕌 Хуфтон 20:35

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
18
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
6