QUBO.UZ
11.1K subscribers
20.6K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1448 йил
14- Робиъул аввал  ойи
        м. 2026 йил  27 - Август

🌇 Қуёш вақти   05:27
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:00;
🕌Хуфтон 20:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:00;
🕌 Хуфтон 20:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
8🥰2
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
5👍2
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
6
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
7
Бомдоддан кейинги қимматли дақиқалар

Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир.
Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир.
Тонгнинг хайрли бошланиши бутун куннинг яхши бўлиши даракчисидир. Шунинг учун тонгингиз хайрли бўлишига ҳаракат қилинг...
 
Сохр Гомидий розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Pacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Эрта тонгда умматим учун баракалар ато қил!” деб дуо қилганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Ҳадис ровийси Сохр розияллоҳу анҳу тижоратчи эдилар. Тижорат молларини доимо эрта саҳарда жўнатардилар. Шунинг барака ўлароқ у кишининг ризқи кенг ва бадавлат бўлганлар.

“Насиҳатлар гулдастаси”

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
8👍2
Билишимиз зарур

🌙 Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг насаби шарифлари

1. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам
2. ибн Абдуллоҳ
3. ибн Абдулмуттолиб
4. ибн Ҳошим
5. ибн Абдуманоф (Муғийра)
6. ибн Қусай (Зайд)
7. ибн Килоб
8. ибн Мурра
9. ибн Каъб
10. ибн Луай
11. ибн Ғолиб,
12. ибн Фиҳр (лақаби Қурайш)
13. ибн (Қайс) Молик
14. ибн Назр
15. ибн Кинона
16. ибн (Омир) Хузайма
17. ибн Мудрика
18. ибн Илёс    
19. ибн Музар
20. ибн Низар
21. ибн Маъадд
22. ибн Аднон.

Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг насабидан экани собит бўлган.

👆Ёдлаб олинг

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
16
АЛЛОҲ ТАОЛОГА “СИЗ” ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШ

САВОЛ: Нима учун Аллоҳ таолога “сиз” деб эмас, “сен” деб мурожаат қиламиз. “Сиз” ҳурмат маъносида ишлатиладику.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолога мурожаат қилишда У Зотнинг ягона эканини ифодаловчи сўзлар билан хитоб қилиш лозим бўлади. Бизнинг тилимизда эса бунга фақатгина “сен” олмоши тўғри келади. Чунки ўзбек тилшунослик қоидасига кўра иккинчи шахсда “сиз” олмоши “сен”нинг кўплик шакли ҳисобланади. Тўғри, “сиз” дейишда ҳурмат, эҳтиром маъноси бор, шу билан бирга кўплик маъноси ҳам бор. Шу сабабли “сиз” сўзини Аллоҳ таолога мурожаат қилишда қўллаб бўлмайди.
Қолаверса, бизнинг диёрларда ёзилган туркий манбаларнинг барчасида Аллоҳ таолога “сен” деб ишлатилгани учрайди.
Масалан, 1644-1724 йилларда яшаган тасаввуф намоёндаларидан бири ҳазрати Сўфи Аллоҳёр раҳимаҳуллоҳнинг юртимизда севиб ўқиладиган асари “Саботул ожизин”да у кишининг “сен” деб муножот қилгани учрайди:
“Сан осон этмасанг андоғ саволи,
Нечук кечгай ғариб бандангни ҳоли?
 Деса: “ман роббук” икки абди даргоҳ,
Тилимга жорий қилғил: “Роббим – Оллоҳ!

 
Шундай экан, Аллоҳ таолога мурожаат қилишда “сен” дейиш ҳурматсизлик эмас, балки юртимиздаги мусулмонлар қадимдан амал қилиб келаётган мурожаат, муножот услуби, тилшунослик қоидасининг тақозоси ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
19👍3
Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилади. Шунда Расул Акрам соллалоҳу алайҳиссалам: "Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишини ҳоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин", дедилар.

Изоҳ: Бугун Пайшанба

👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
8
Қуръони каримда: ’’…Албатта, яҳшиликлар ёмонликларни кетказади...’’ қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
16%
Бақара сураси, 123-оят
60%
Ҳуд сураси, 114-оят
17%
Мулк сураси, 15-оят
8%
Энди билиб оламан
2🥰1
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким ..... Жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради" деганлар, қайси сура?
Anonymous Quiz
13%
Ёсин сурасини
70%
Духон сурасини
13%
Ихлос сурасини
4%
Энди билиб оламан
2🥰1
🌙 Фаришталар салавот айтувчиларни ёзиб қўядилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Пайшанба куни бўлганда Аллоҳ фаришталарни кумушдан бўлган саҳифалар ва тилладан бўлган қаламларни туширади. Улар пайшанба куни ва жума кечаси менга кўп салавот айтган инсонларни (унга) ёзиб қўядилар", дедилар (Ибн Асокир ривояти).

☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
10
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
9🔥2
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар  дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
17
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.


Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
6
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
4
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
5👍1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Жума  куни 
28- Август   2026 йил,  
15 - Робиъул аввал ойи  1448 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
6
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз"(Жума сураси, 9-оят)

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
2👍1
   Кун ҳадиси:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ:"مَنْ زَارَ قَبْرَ أَبَوَيْهِ أَوْ أَحَدِهِمَا فِي كُلِّ جُمُعَةٍ غُفِرَ لَهُ وَكُتِبَ بَرًّا"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда «Ота-онасининг розилигини топган», деб ёзиб қўйилади», дедилар» (Табароний ривояти ).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4😢1
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
2🥰1