QUBO.UZ
11K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Бомдоддан кейинги қимматли дақиқалар

Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир.
Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир.
Тонгнинг хайрли бошланиши бутун куннинг яхши бўлиши даракчисидир. Шунинг учун тонгингиз хайрли бўлишига ҳаракат қилинг...
 
Сохр Гомидий розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Pacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Эрта тонгда умматим учун баракалар ато қил!” деб дуо қилганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Ҳадис ровийси Сохр розияллоҳу анҳу тижоратчи эдилар. Тижорат молларини доимо эрта саҳарда жўнатардилар. Шунинг барака ўлароқ у кишининг ризқи кенг ва бадавлат бўлганлар.

“Насиҳатлар гулдастаси”

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
10
Билишимиз зарур

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яҳшиси, инсонларнинг энг саҳоватлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

👆Ёдлаб олинг

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
7👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat_suhbatlari

📿 НИМАУЧУН РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҲАЁТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ҲАР БИРИМИЗ УЧУН ЖУДА МУҲИМ?


🎙Юнусхон домла МамарасуловМарғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби

🎙Раҳимберди домла РаҳмоновТошкент шаҳар"Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби

🎙Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳар "Имом ат Термизий" жоме масжиди имом-хатиби


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


#rasulullohni_sogingan_ummat (1-қисм)

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
7
АЁЛ КИШИ ОНА БИР УКАСИ БИЛАН БИРГА САФАР ҚИЛИШИ
#маҳрам

САВОЛ: Мен аёл кишиман, она бир, ота бошқа укам бор. Шу укам билан умра ёки ҳаж сафарига борсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, бўлади. Укангиз билан оталарингиз бошқа-бошқа бўлгани билан онангиз бир бўлгани учун у сизга маҳрам ҳисобланади. У билан сафарга чиқишингиз мумкин.
“Фатово Оламгирия”да маҳрам бўлган опа-сингиллар шундай саналган:
وَأَمَّا الْأَخَوَاتُ فَالْأُخْتُ لِأَبٍ وَأُمٍّ وَالْأُخْتُ لِأُمٍّ
“Опа-сингилларга келсак, улар: ота-она бир опа-сингил, ота бир опа-сингил ва она бир опа-сингиллардир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
8👍5
Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир- биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)  ёрдам берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа  қилиб берилган.

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
42👍6🔥1
Қуръони каримда: «Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур», қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
16%
Бақара сураси, 93-оят
59%
Марям сураси, 96-оят
15%
Мулк сураси, 16-оят
9%
Энди билиб оламан
4
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинаи Мунавварада неча ой Масжул Ақсога қараб намоз ўқидилар?
Anonymous Quiz
25%
10 ой
51%
16 ой
10%
20 ой
14%
Энди билиб оламан
3
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
2👍1
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
2👍2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба  куни 
26- Август   2026 йил,  
13 - Робиъул аввал ойи  1448 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
11👍1
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  
وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ
яъни: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
5👍1
 Кун ҳадиси:

إِنَّمَا بُعِثْتُ لِأُتَمِّمَ مَكَارِمَ الْأَخْلَاقِ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен яхши хулқларни тўлиқ қилиш учун юборилганман”, – деганлар (Имом Байҳақий ривоятлари).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4👍2
  Ким Аллоҳга итоат этса, у учун қўрқувлар омонликка айланади. Ким Унга осийлик қилса, унинг омонликлари қўрқувга айланади.

👆
Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
👍52
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1448 йил
13- Робиъул аввал  ойи
        м. 2026 йил  26 - Август

🌇 Қуёш вақти   05:26
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 00;
🕌Шом 19:00;
🕌Хуфтон 20:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:10;
🕌 Шом 19:00;
🕌 Хуфтон 20:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
10😱1
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
7
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
13👍1
Бомдод гўзал ибодат,
Пешинни қилинг одат,
Асрда олинглар ҳикмат,
Шомда бўлинг саломат,
Хуфтонда барчамиз омонат.

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
11👍3
ҚЎЙ ВА ЭЧКИЛАРИ БОР ОДАМ ЗАКОТ БЕРИШДА ҚАЙСИ БИРИДАН ЗАКОТ БЕРАДИ?
#закот

САВОЛ: Бир одамнинг 20 та қўйи ва 20 та эчкиси бўлса, закот берадими? Агар бериши керак бўлса, қайси биридан беради?

ЖАВОБ:
Закот, қурбонлик каби масалаларда қўй ва эчкилар битта тур ҳисобланади. 20 та қўйи ва 20 та эчкиси бор одам улардан закот бериши керак бўлади. Яъни, қўй ва эчкининг нисоби қирқта бўлгани боис, иккисини умумий ҳисоблаб, закот беради. Закот беришда қўй ва эчкилардан қайси бири кўп бўлса, ўшандан берилади. Агар саволда айтилгандек иккиси ҳам тенг миқдорда бўлса, хоҳласа қўйдан, хоҳласа, эчкидан бериш мумкин. Ҳозирги вақтда эчки қўйга нисбатан арзонроқ бўлгани боис эчки беришда унинг энг қимматини, қўй бермоқчи бўлса, арзонроғини бериши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyratdan_ibratlar #mavlid_2026 #robiul_avval_1448

СУВАЙБА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО

📿  Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васалламни оналаридан кейин эмизган биринчи аёл.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
7❤‍🔥1
6👍2