QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.58K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
13
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба  куни 
16 - Март   2026 йил,  
26 - Рамазон  ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
2
  Кун ояти. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ

Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир (Қадр сураси 3-оят)

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
2
َ  Кун ҳадиси:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ وَهَبَ لِأُمَّتِي لَيْلَةَ الْقَدْرِ وَلَمْ يُعْطِهَا مَنْ كَانَ قَبْلَهُمْ. (فر)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: «Албатта, Аллоҳу таоло аввалги умматларга бермаган Қадр кечасини менинг умматимга инъом этди». (Дайламий, «Муснадул-Фирдавс»)

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
5💘1
Рамазон ойида  бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
3
   Яҳшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яҳшилигингдир.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
2
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
26- Рамазон  ойи
        м. 2026 йил  16 - Март

🌇 Қуёш вақти   06:22
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 30;
🕌Шом 18:20;
🕌Хуфтон 20:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:40;
🕌 Шом 18:20;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
7
ҚУРЪОНДА КEЛГАН ДУОЛАР

 وَقُل رَّبِّ أَدْخِلْنِى مُدْخَلَ صِدْقٍ وَأَخْرِجْنِى مُخْرَجَ صِدْقٍ وَٱجْعَل لِّى مِن لَّدُنكَ سُلْطَـٰنًا نَّصِيرًا 

Маъноси: Ва: «🤲 Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», дегин (Исро сураси, 80-оят)

👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
8
Савол: Азоннинг жорий қилиниши ?

Жавоб: Ҳижрий биринчи йили

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
👎1
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
3
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
👍21
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
2🥰2
#Саҳарлик_вақти

🌙Рамазоннинг 26-куни

🗓 16-Март,  Душанба

🕰 Саҳарлик вақти: 05:04  гача

Андижон вақти билан

🤲
Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

Яқинларингизга ҳам эслатинг!


Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
5😁2🔥1
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
2
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
7💘1
ҚАДР КЕЧАСИ

Замонамизнинг машҳур уламоларидан бири шайх Аҳмад Исо Маъaсровий шундай дейдилар: «Қадр кечасини фақат намоз билан изламанг. Уни ота-она хизмати, розилиги, ака-ука, опа-сингилларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш, очларни тўйдириш, яланғочларни кийинтириш, муаммоси борларнинг муаммосини ечиш, золимдан мазлумнинг ҳаққини олиб бериш, етимга ғамхўрлик кўрсатиш, касалдан хабар олиб, кўнглини кўтаришдан, қўйингки, Роббингизни рози қиладиган ҳар бир амалдан изланг!»


🔗 Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
9👍4
16.03.2026 м )1447 ҳ
Бугун Муборак Рамазон ойининг
27 - кеча «ТАРОВЕҲ» намозининг фазилати.

 Йигирма еттинчи кечада таровиҳ ўқиса, сирот кўпригидан яшиндек ўтгай.

«Мажмаъул Мақсуд» китобидан.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
3
Қадр кечасида қандай амалларни бажариш керак?

1. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2. Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5. Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8. Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

🔗 Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
20👍1💯1