QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.63K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ҚУРЪОНДА КEЛГАН ДУОЛАР

رَبَّنَآ أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَٱنصُرْنَا عَلَى ٱلْقَوْمِ ٱلْكَٰفِرِينَ

«Роббимиз, бизга сабр тўккин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин» (Бақара сураси, 250-оят)

👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
5
  Нифосда 1 фарз бор.

Нифос - янги туққан, кўзи ёриган аёлдан келадиган қонга айтилади. Бу қоннинг энг оз вақти бўлмайди. Шунинг учун, қон тўхтаган заҳоти дарҳол чўмилиб, ғусл олиши керак бўлади. Нифоснинг энг кўп муддати, қирқ кун бўлиб, бу қирқ кун тамом бўлганида тўхтамаса ҳам, ғусл олиб тозаланиб, намозларга бошлаш керак бўлади. Чунки, қирқ кундан кейин келадиган қон -истиҳоза, яъни узр бўлади. Аёлларнинг, нифос кунларини ҳам ёдда тутишлари шартдир.

👆Ёдлаб олинглар

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6🤩1
Савол: Бир кунда беш вақт намоз фарз бўлишлиги?

Жавоб: Пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6❤‍🔥1
#Саҳарлик_вақти

🌙Рамазоннинг 19-куни

🗓 09-Март,  Душанба

🕰 Саҳарлик вақти: 05:15 гача

Андижон вақти билан

🤲
Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

Яқинларингизга ҳам эслатинг!


Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
7👍4
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
2❤‍🔥1
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
4👍1
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
12👍5❤‍🔥1🤩1
👍5
Тавба қачон қабул бўлади?

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар:

Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:

1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.

2) Яхши одамларга яқин бўлади.

3) Ёмонлардан узоқ бўлади.

4) Оз дунёга рози бўлади.

5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.

6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.

7) Роббисидан қалбида рози бўлади.

«Мақомотэ сулук» китобидан

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
12🥰3
09.03.2026 м )1447 ҳ
Бугун Муборак Рамазон ойининг
20 - кеча «ТАРОВЕҲ» намозининг фазилати.

يگیرمنچی کیچده تراویحنی اوقوسه بریلور شهدلارنی و صالحلارنی ثوابینی.

Йигирманчи кечада таровиҳ ўқиса, шаҳид ва солиҳ кишиларнинг савоби берилур

«Мажмаъул Мақсуд» китобидан.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
4❤‍🔥1🔥1
ИФТОРЛИК ВАҚТИ:

🗓 09-Март, Душанба
🌙 Рамазон ойининг 19-куни
Ифторлик  (оғиз очиш) 18:1
4

🌎 Андижон  вақти билан!

▪️Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ
Ўқилиши:  🤲 Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

▫️Маъноси: "Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва бергани ризқинг билан ифтор қилдим. Ё Ғаффор, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил!"

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
9
🤲     "Аллоҳим, бизга зиёда қил, ноқис қилма! Бизни мукаррам қил, хор этма (Ризкимизни)кенг қилиб бер, маҳрум этма! Раҳматинг ва иноятинг билан бизни танла, лутфинг ва ҳимоянг билан биздан бошқаларни танламагин: (Душманларимизни устимиздан ғолиб қилма!)Бизни рози қил ва биздан рози бўлгин!"

👆  Ёдлаб  олинглар

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6👏1
Қуръонда ва суннатда зикр қилинган, туғилмаган, турмушга чиққан, туққан аёл?
Anonymous Quiz
7%
Осиё онамиз
35%
Марям онамиз
55%
Ҳаво онамиз
3%
Энди билиб оламан
5👍1
Қуръонда ва суннатда зикр қилинган, туғилган,турмушга чиқмаган, туққан аёл?
Anonymous Quiz
67%
Марям онамиз
20%
Ҳаво онамиз
11%
Осиё онамиз
2%
Энди билиб оламан
7
Қуръонда ва суннатда зикр қилинган, туғилган, турмушга чиққан, туғмаган аёл?
Anonymous Quiz
54%
Осиё онамиз
19%
Ҳалима онамиз
21%
Ҳожар онамиз
6%
Энди билиб оламан
5🔥1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Сешанба  куни 
10 - Март   2026 йил,  
20 - Рамазон  ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
5
  Кун ояти. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
١٠. وَلَقَدْ مَكَّنَّٰكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَٰيِشَ قَلِيلًا مَّا تَشْكُرُونَ

"Батаҳқиқ, сизларга ер юзида қудрат ва имкониятлар бердик ва унда сизлар учун яшаш воситалари қилдик. Қанчалар оз шукур қиласизлара?! (Аъроф сураси, 10-оят)

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
1
َ  Кун ҳадиси: Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидадир. Ким унда иймон билан Аллоҳ розилиги учун ибодат қилса, албатта Аллоҳ аввалгию охирги гуноҳларини кечиради. У тоқ рақамли кечада бўлади. Тўққизинчи ёки еттинчи ёхуд бешинчи ё учинчи ёки охирги кеча Қадр кечасидир», - деганлар» (Имом Аҳмад ривояти)

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
2
  Аллоҳ сизлар учун ризқни тақсимлагани каби хулқларингизни ҳам ўзаро тақсим этди. Аллоҳ мол-дунёни Ўзи суйган ва суймаган бандаларига ҳам беради. Лекин иймонни фақат суйган бандасигагина ато этади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
7👍1
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
20- Рамазон  ойи
        м. 2026 йил  10 - Март

🌇 Қуёш вақти   06:35
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 30;
🕌Шом 18:15;
🕌Хуфтон 20:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:40;
🕌 Шом 18:15;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
6
ҚУРЪОНДА КEЛГАН ДУОЛАР

رَبَّنَا آمَنَّا بِمَا أَنْزَلْتَ وَاتَّبَعْنَا الرَّسُولَ فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ.

"Эй Роббимиз! Сен туширган нарсага иймон келтирдик ва Пайғамбарга эргашдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин" (Оли Имрон сураси, 53-оят).

👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
10🥰1