QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.68K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
3
1
Кимларга рўза тутмаслик мумкин?

Cавол: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: «...Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...», дейилган (Бақара сураси, 184-оят).

Рўза тутса касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутади.

Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб беради.
Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини беради. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверади.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайди. Пок бўлишлари билан рўзани тута бошлайди. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил-иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
17👍3🔥2👏1
Шайҳи фоний – Рамазондан бошқа пайтда ҳам, умрининг охиригача рўза тута олмайдиган кишилар. Масалан ўта қари ва сурункали касалга чалинганлар.

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
3
Рамазоннинг еттинчи куни:

– милодий 971 йил 22 майда (ҳижрий 361 йил 7-Рамазон) Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ислом оламидаги энг йирик ўқув даргоҳларидан "Ал- Азҳар" жомеъига асос солинди

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
4
25.02.2026 м )1447 ҳ
Бугун Муборак Рамазон ойининг
8 - кеча «ТАРОВЕҲ» намозининг фазилати.

و سيكيزنچی کیچده تراويحني اوقوسه خداي تعالي إبراهيم عليه السلامگا برگان ثوابديك ثواب برگای

Саккизинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бергандек савоб бергай.
  
Мажмаъул мақсуд китобидан.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
10
ХАТМДАН КЕЙИН ТАРОВИҲНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ
#намоз #таровиҳ

САВОЛ: Рамазон ойида таровиҳ намозларида 27 кунлик хатмдан кейин қолган кунларда таровиҳ намозини ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози суннати муаккада ҳисобланади, шунинг учун ҳам хатм Рамазоннинг қайси кунида тугашидан қатъий назар, ойнинг охирги кечасига қадар таровиҳни давом эттириб қўйиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ БАЪЗИЛАР 8 РАКАТ ЎҚИЙДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

#Рамазон_саволлари
#Рамазон2026
@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
3
ИФТОРЛИК ВАҚТИ:

🗓 25-Феврал, Чоршанба
🌙 Рамазон ойининг 7-куни
Ифторлик  (оғиз очиш) 18:01

🌎 Андижон  вақти билан!

▪️Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ
Ўқилиши:  🤲 Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

▫️Маъноси: "Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё Ғаффор, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил!"

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
10👍2
Дуони кўпайтиринг

Рўзадор биродарим, Қуёш ботишидан аввал сиз учун вақтларнинг энг улуғи бор. Ушбу вақт сизнинг очлигингиз ва чанқоғингиз қаттиқлашган куннинг ифтори олдидан бўлади. Айни шу маҳалда дуони кўпайтиринг, бунда бардавом бўлинг ва кўпроқ сўранг. Саҳар вақтида ҳам сизга ана шундай дуо ижобат бўладиган вақт бор. Нафсингизга Аллоҳ таолодан сўрашни юкланг. Чунки, сиз муҳтож У зот эса беҳожатдир. Сиз заиф, У зот кучлидир. Сиз фоний, У зот эса Боқийдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча сўраганларимизга муваффақ қилсин!

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
11
🤲  Эй, Аллоҳ! Гуноҳларимизни кечиргин, бизга раҳм қилгин ва биздан рози бўлгин! Ибодатларимизни қабул қилгин, бизни жаннатингга киргизиб, дўзахдан паноҳ бергин! Барча ишларимизни ислоҳ қилиб, оқибатимизни хайрли қилгин! Бизни дунё хорлиги ва охират азобидан қутқаргин!

👆Ёдлаб олинглар

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
13👍7👏2
Дунёда уч нарса борки минг ҳоҳлаганиз билан қайтара олмайсиз:

- Ўтган умр;
- Айтилган сўз;
- Йўқотилган ишонч.

👆 Дўстларга ҳам тарқатинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
👍96🔥2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Пайшанба куни 
26- Феврал   2026 йил,  
08 - Рамазон  ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
6👍1
  Кун ояти. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَاءُونَ ۚ كَذَٰلِكَ يَجْزِي اللَّهُ الْمُتَّقِينَ.

"У адн жаннатларидир. Уларга кирганларида остилардан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар"(Наҳл сураси, 31-оят).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
5👍1
َ  Кун ҳадиси: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳа­диси шарифда бундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, шу бир ҳарф учун унга савоб ёзилади. Савоб эса ўн баробар кўпайтириб берилади. “Алиф, лам, мим”ни бир ҳарф демайман, балки алиф — бир ҳарф, лам — бир ҳарф, мим — бир ҳарф”, - дедилар» (Имом Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4
    Ёлғон гапириб юксалишдан кўра, тўғрини гапириб пастлашишни афзал кўраман.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
4
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
08- Рамазон  ойи
        м. 2026 йил  26- Феврал

🌇 Қуёш вақти   06:50
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 15;
🕌Шом 18:00;
🕌Хуфтон 20:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:25;
🕌 Шом 18:00;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
17❤‍🔥1🥰1🙏1💋1
ҚУРЪОНДА КEЛГАН ДУОЛАР

رَبَّنَآ أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ ١٢٦ 

📖 Маъноси: «🤲 Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин» (Аъроф сураси, 126-оят)


👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
7
  Исломдаги 5 фарз:
1.Аллоҳ таолони бирлигига ва борлигига иймон келтирмоқ,
2. Бир кунда беш вақт намоз ўқимоқ
3. Рамазон ойида бир ой рўза тутмоқ
4 Моли нисобига етса 40/1 закот бермоқ
5. Умрида бир бор ҳаж қилмоқ агар қодир бўлса.

👆Ёдлаб олинглар

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
8
Савол: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштироклари?

Жавоб: 35 ёшида


Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
8
Қуръони каримда: "Ғазабни ютинг" қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
14%
Бақара сураси, 129-оят
51%
Оли Имрон сураси, 134-оят
26%
Ҳуд сураси, 22-оят
9%
Энди билиб оламан
3