QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.68K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Чоршанба куни 
25- Феврал   2026 йил,  
07 - Рамазон  ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
1👍1
  Кун ояти. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

٤٠. وَإِن تَوَلَّوْا۟ فَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ مَوْلَىٰكُمْ نِعْمَ ٱلْمَوْلَىٰ وَنِعْمَ ٱلنَّصِيرُ

"Агар юз ўгирсалар, бас, билгинки, албатта, Аллоҳ хожангиздир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи"! (Анфол сураси, 40- оят)

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
2
َ  Кун ҳадиси: Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридин ҳеч бир нарса кам бўлмас», - дедилар.
Имом Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.


🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
1
    Икки ҳикматни ёдлаб ол.

Биринчиси: ғазабинг чўққига чиққан пайтда қарор қабул қилма.

Иккинчиси: бахт-саодат чўққисида турганингда ваъда берма
.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
6🕊1
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
07- Рамазон  ойи
        м. 2026 йил  25- Феврал

🌇 Қуёш вақти   06:50
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 15;
🕌Шом 18:00;
🕌Хуфтон 20:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:25;
🕌 Шом 18:00;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
13🥰1
ҚУРЪОНДА КEЛГАН ДУОЛАР

رَبَّنَا وَءَاتِنَا مَا وَعَدتَّنَا عَلَىٰ رُسُلِكَ وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۗ إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ ٱلْمِيعَادَ ١٩٤ 

Маъноси: «🤲 Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан» (Оли-Имрон сураси, 194-оят)

👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
2
Имони муфассал:
Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.


Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.

👆  Ёдлаб олинглар

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
4
Савол: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Хадижа бинти Ҳувайлидга уйланишлари?

Жавоб: 25 ёшида

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
4
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
5
#Саҳарлик_вақти
🌙Рамазоннинг 7-куни

🗓 25-феврал, Чоршанба

🕰 Саҳарлик вақти: 05:33

🤲
Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

Яқинларингизга ҳам эслатинг!


Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6🥰1
Қуръони каримда: "Аллоҳ хожангиздир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яҳши нусрат бергувчи"! қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
21%
Бақара сураси, 69-оят
36%
Ҳуд сураси, 74-оят
35%
Анфол сураси, 40- оят
8%
Энди билиб оламан
6
"Ёлғон гапириб юксалишдан кўра, тўғрисини гапириб пастлашишни афзал кўраман" Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
24%
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
48%
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу
21%
Ҳазрати Али розиялллоҳу анҳу
7%
Энди билиб оламан
9
Фил йилида Маккага Каъбани бузиш учун қайси подшоҳ келади?
Anonymous Quiz
10%
Намруд
72%
Абраҳа
16%
Фиръавн
2%
Энди билиб оламан
6
Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
2
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
3
1
Кимларга рўза тутмаслик мумкин?

Cавол: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: «...Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...», дейилган (Бақара сураси, 184-оят).

Рўза тутса касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутади.

Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб беради.
Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини беради. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверади.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайди. Пок бўлишлари билан рўзани тута бошлайди. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил-иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
17👍3🔥2👏1
Шайҳи фоний – Рамазондан бошқа пайтда ҳам, умрининг охиригача рўза тута олмайдиган кишилар. Масалан ўта қари ва сурункали касалга чалинганлар.

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
3
Рамазоннинг еттинчи куни:

– милодий 971 йил 22 майда (ҳижрий 361 йил 7-Рамазон) Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ислом оламидаги энг йирик ўқув даргоҳларидан "Ал- Азҳар" жомеъига асос солинди

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
4
25.02.2026 м )1447 ҳ
Бугун Муборак Рамазон ойининг
8 - кеча «ТАРОВЕҲ» намозининг фазилати.

و سيكيزنچی کیچده تراويحني اوقوسه خداي تعالي إبراهيم عليه السلامگا برگان ثوابديك ثواب برگای

Саккизинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бергандек савоб бергай.
  
Мажмаъул мақсуд китобидан.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
10
ХАТМДАН КЕЙИН ТАРОВИҲНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ
#намоз #таровиҳ

САВОЛ: Рамазон ойида таровиҳ намозларида 27 кунлик хатмдан кейин қолган кунларда таровиҳ намозини ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози суннати муаккада ҳисобланади, шунинг учун ҳам хатм Рамазоннинг қайси кунида тугашидан қатъий назар, ойнинг охирги кечасига қадар таровиҳни давом эттириб қўйиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6