QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.61K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ИФТОРЛИК ВАҚТИ:

🗓 19-Феврал, Пайшанба
🌙 Рамазон ойининг 1-куни
Ифторлик  (оғиз очиш) 17:55

🌎 Андижон  вақти билан!

▪️Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ
Ўқилиши:  🤲 Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

▫️Маъноси: "Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё Ғаффор, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил!"

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
30🕊2🔥1👏1
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
@diniysavollar.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
11👍2😇2
  ДУО
🤲 Эй Роббим! Бизга гўзал хотимани насиб этгин!

🤲 Эй Роббим! Мункар ва Накир савол берган пайтда бизни собит қилгин!

🤲 Эй Роббим Қабрларимизни жаннат боғларидан бир боғ қилиб қўйгин! Уни дўзах чуқурларидан бир чуқур қилиб қўймагин!

🤲 Эй Роббим! Бизни ҳисобга тортмасдан ва азобламасдан жаннатингга киритгин!

🤲 Эй Роббим! Бизни абадий жаннатда Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга ва солиҳ бандаларингга ҳамроҳ, улфат, қўшни қилгин!

🤲 Эй оламларнинг Робби! Дуоларимизни ижобат қилгин! Омин!

👆Ёдлаб олинглар

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
21🥰2👍1
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар  дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
12👍3
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.


Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
7🥰1
САҲАРЛИК ВАҚТИ:

🗓 20-феврал, Жума
🌙 Рамазон ойининг 2-куни
Саҳарлик (оғиз ёпиш) 05:
40

🌎 Андижон  вақти билан!

▪️Саҳарлик дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

Ўқилиши:  Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

▫️Маъноси: "Рамазон рўзасини холис Аллоҳ учун саҳардан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим, Аллоҳу акбар!"

🔗 Каналга уланиш:  http://t.me/QUBOUZ
17👍3🥰2
Рамазони шариф   кириб келди.

Бу ой — оддий ой эмас. Бу — раҳмат ойи, мағфират ойи, нажот ойи. Бу ой — Қуръон нозил бўлган ой.
Бу ой нафақат оч қолиш, балки нафсни тарбия қилишдир. Бу ойда биз нафақат таомдан, балки гуноҳдан, ёмон сўздан, ғийбатдан, кибрдан ҳам рўза тутамиз.

Рамазон — ўзгариш фурсати.
Балки ўтган йил хатолар қилгандирмиз. Балки баъзи ибодатларда сусткашлик қилгандирмиз. Аммо Рамазон — янги саҳифа очиш имконияти бўлиб яна қайтмоқда.

Рамазон — фақат бир ой. Лекин бу ойдаги ихлос бутун йилга таъсир қилади.

Азизлар!
Уни ҳаётимизни бурилиш нуқтасига айлантирайлик!
Кимдир гуноҳни тарк этар.
Кимдир намозни бошлар.
Кимдир Қуръон билан дўстлашар.
Кимдир қалбидаги оғриқни дуо билан даволар.

Эҳтимол, бу бизнинг энг яхши Рамазонимиздир…
Эҳтимол, бу бизнинг сўнгги Рамазонимиздир…
Аллоҳ таоло барчамизни Рамазон рўзасини ихлос билан тутишга, Қадр кечасини топишга ва гуноҳларимиз мағфират қилинишига муваффақ этсин!

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
17👍5🙏2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума куни 
20- Феврал   2026 йил,  
02 - Рамазон  ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
7
  Кун ояти. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз"(Жума сураси, 9-оят).


🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
8
َ  Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

🌺Аллоҳумма солли ъалаа саййидина  Муҳаммад



🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
4
   Қиёмат куни ҳар бир ибодатнинг тараладиган ўз ҳиди бўлади. Рўзанинг ҳиди ибодатлар ичида энг ёқимлисидир. Унинг хушбўйлиги қиёмат куни худди мушки-анбар каби таралади.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
7
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
02- Рамазон  ойи
        м. 2026 йил  20- Феврал

🌇 Қуёш вақти   06:58
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 15;
🕌Шом 18:00;
🕌Хуфтон 20:09

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:25;
🕌 Шом 18:00;
🕌 Хуфтон 20:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
17
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
15👍4
ҚУРЪОНДА КEЛГАН ДУОЛАР

رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِى ٱلدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِى ٱلْـَٔاخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ (٢٠١)

📖 Маъноси: 🤲Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яҳшиликни, охиратда ҳам яҳшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин"(Бақара сураси, 201-оят).

👆 Ёдлаб олинг!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
9
Олти диний калима

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

Калимаи тавҳид: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳйи ва йумиту ва ҳува ҳаййул ла йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай’ин қодир.

(Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!)

(давоми бор.....)

👆  Ёдлаб олинглар


🔗Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
12
Савол: Пайғамбаримиз алайҳиссалом оналари билан Мадинага боришлари ва оналарини вафоти?

Жавоб: Олти ёшида

👆Ёдда сақланг

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
6😢1
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
5👍2
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
8👍3