QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.62K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ТАКАСУР СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бир киши Такассур сурасини ўқишда давом этса, маънавий оламда "Шукр қилувчи" деб аталади. Ҳар куни ўқиган киши қабр азобидан халос бўлади. Ҳар куни ўқиган киши Аллоҳнинг розилигига эришади; ишлари очилади, даромади ортади. Ёмғир ёғаётганда 7 марта ўқилса, Аллоҳ таоло ўша кишига саноқсиз савоб беради. Душанба ва Чоршанба кунлари 40 марта Такассур сурасини ўқиган киши кутмаган жойдан кўп ризқ топади. Такассур сураси Қуръони Каримнинг 102-сураси

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Ёлғиз намоз ўқиганда иқоматни овоз чиқармай айтса бўладими?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдуғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Билишимиз зарур...

Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.

Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, мелодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.

Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабиъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар  (Имом Насоий ривояти).

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).

Тобеъин, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бири Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: “Бу қориларнинг ойидир”, дер эди.

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом, “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

(Манба: “Ал-Баҳрур-роиқ шарҳи канзид-дақоиқ
”).

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1447_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2026 йил 20 январь сешанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
🌙  ШАЪБОН ОЙИ РЎЗАСИ

Шаъбон ойининг 1-куни, 20-Январь, сиз ҳам рўзадорлар сафида бўлинг!

Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
(Андижон вақти)
🌙 1- Шаъбон - 20- Январь -Сешанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:00
Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:20

🤲 Нияти: Ҳолис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🕌 Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар  (Имом Насоий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар сафига қўшилинг!  Агар қодир бўлаолмасангиз, бошқа биродарларга эслатинг!


🔗 Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотларидан 6-ой ўтиб, У Зотнинг қайси фарзандлари вафот этади?
Anonymous Quiz
60%
Фотима розияллоҳу анҳо
22%
Руқайя розияллоҳу анҳо
15%
Умму Кулсум розияллоҳу анҳо
4%
Энди билиб оламан
Юртимиздан чиққан қайси аллома "Дунё имоми" номига сазовар бўлган?
Anonymous Quiz
62%
Имом Бухорий
21%
Имом Мотурудий
13%
Имом аз-Замахшарий
4%
Энди билиб оламан
   Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл. Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
25%
Имом Ғаззолий
35%
Баҳоуддин Нақшбанд
34%
Жалолиддин Румий
6%
Энди билиб оламан
Шайбон ойи кириб келди

🤲Шаъбон ойи давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
  🌼Соғлик эшикларини
   🌼Неъмат эшикларини
    🌼Барака эшикларини,
     🌼Куч-қувват эшикларини,
      🌼Дўстлик эшикларини,
        🌼Раҳмат эшикларини,
         🌼Ризқ эшикларини,
          🌼Илм эшикларини
           🌼Мағфират эшикларини,
            🌼Муҳаббат эшикларини
             🌼Жаннат эшикларини сиз ва биз  учун очсин!


Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Сешанба куни 
20 - Январь   2026 йил,  
01 - Шаъбон  ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ ۖ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا ۚ أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

"Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил"(Бақара сураси, 286-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
َ  Кун ҳадиси:
عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: " قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ "ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ " (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ).

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар  (Имом Насоий ривояти).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
1-  Шаъбон  ойи
        м. 2026 йил  20 - Январь

🌇 Қуёш вақти   07:31
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 35;
🕌Шом 17:20;
🕌Хуфтон 18:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:45;
🕌 Шом 17:20;
🕌 Хуфтон 19:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ