QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.62K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Эртага 19.01.2026й
Ражаб ойи - 30  кун
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.01.2026й (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:05
Ифторлик бошланиши: 17 : 20

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни" (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба куни 
19 - Январь   2026 йил,  
30 - Ражаб  ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг" (Аҳзоб сураси, 56-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
َ  Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким кунда «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳуу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодиир», деб юз марта айтса,
унга ўнта қул озод қилганча ажр бўлади, юзта ҳасана ёзилади ва
ундан юзта ёмонлик ўчирилади
ҳамда бу ўша куни кеч киргунча унинг учун шайтондан қўрғон бўлади.(Буни) шундан кўпроқ қилган кишидан бошқа ҳеч ким у келтиргандан афзалроқ нарса келтира олмайди»
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Ражаб ойи тугаб Шаъбон ойи бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  Замон охирида кўринишида дўст ва биродар, ичларида (қалбларида яширин) душман бўлган қавмлар келади.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ, “Сияру аъламин нубало”дан.

Изоҳ: Бу ҳикмат нифоқ ва сохта дўстликнинг ёйилишидан огоҳлантиради. Яъни, қиёматга яқин қолганда одамларнинг ташқи кўриниши ва муомаласи дўстона бўлса-да, қалбларида ҳасад, адоват ёки ёмон ният яширинган бўлади, шундайлар кўп бўлади.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
30-  Ражаб  ойи
        м. 2026 йил  19 - Январь

🌇 Қуёш вақти   07:31
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 30;
🕌Шом 17:20;
🕌Хуфтон 18:50

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:40;
🕌 Шом 17:20;
🕌 Хуфтон 19:05

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️
https://t.me/QUBOUZ
Қуръони каримда: "У Аллоҳ ягонадир"қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
15%
Бақара сураси, 22-оят
26%
Фатҳ сураси, 12-оят
54%
Ихлос сураси, 1-оят
5%
Энди билиб оламан
Ҳижрий -қамарий ойлар ичида Шаъбон ойи нечанчи ой ҳисобланади?
Anonymous Quiz
17%
Тўртинчи
31%
Олтинчи
46%
Саккизинчи
6%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ТАКАСУР СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бир киши Такассур сурасини ўқишда давом этса, маънавий оламда "Шукр қилувчи" деб аталади. Ҳар куни ўқиган киши қабр азобидан халос бўлади. Ҳар куни ўқиган киши Аллоҳнинг розилигига эришади; ишлари очилади, даромади ортади. Ёмғир ёғаётганда 7 марта ўқилса, Аллоҳ таоло ўша кишига саноқсиз савоб беради. Душанба ва Чоршанба кунлари 40 марта Такассур сурасини ўқиган киши кутмаган жойдан кўп ризқ топади. Такассур сураси Қуръони Каримнинг 102-сураси

Каналга уланиш учун босинг!
http://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Ёлғиз намоз ўқиганда иқоматни овоз чиқармай айтса бўладими?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдуғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Билишимиз зарур...

Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.

Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, мелодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.

Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабиъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар  (Имом Насоий ривояти).

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).

Тобеъин, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бири Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: “Бу қориларнинг ойидир”, дер эди.

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом, “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

(Манба: “Ал-Баҳрур-роиқ шарҳи канзид-дақоиқ
”).

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1447_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2026 йил 20 январь сешанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ