QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.61K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
كِتَابُ الطَّهَارَةِ
Таҳорат китоби
فَرضُ الغُسلِ

Ғуслнинг фарзи:

غَسلُ فَمِهِ وأَنفِهِ وكُلِّ البَدَنِ


Оғизни, бурунни ва бутун баданни ювиш.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
​​МУЗОРАЪАДА УШРНИ КИМ БЕРАДИ?
#ушр #закот

САВОЛ: Музораъада ушрни ер эгаси берадими ёки деҳқон берадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музораъа – ҳосилни муайян нисбатда бўлиб олиш учун ер эгаси ва деҳқон ўртасида тузиладиган битимдир. Унга кўра ер эгаси ўз ерини ишлов бериш учун деҳқонга беради, деҳқон эса, экин экиб, ишлайди ва ҳосилдан маълум улушни олади. Музораъа битими тузилган ердан чиққан ҳосилнинг ушрини ер эгаси ва деҳқон ўз ҳиссалари миқдорича адо қиладилар. Яъни уларнинг ҳар бирига ҳосилдан қанча улуш тегадиган бўлса, ушрнинг шунча қисмини тўлаши керак бўлади. Томонлар ўзаро келишиб, тақсимотдан олдин, умумий ҳосилдан ушрни бериб юборсалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
ИНСОННИНГ КАМБАҒАЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:

1)       Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

2)       Ота-онанинг ҳақларига дуо қилмаслик.

3)       Ота-онани беҳурмат қилишлик.

4)       Ота-онанинг хизматларини қилмаслик.

5)       Ота-онанинг дуоларини олмаслик.

6)       Ота-онага оқ бўлишлик.

7)       Ота-онанинг номини айтиб чақириш.

8)       Ота-онани беписанд қилишлик.

9)       Улуғлар (ота-она, устоз, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.

10)      Улуғлар (ота-она, устоз, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.

11)      Улуғлар (ота-она, устоз, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  олдидан кесиб ўтишлик.

12)      Улуғлар (ота-она, устоз, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  нинг олдига тушиб юришлик.

13)      Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.

14)      Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.

15)      Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.

16)      Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.

17)      Устознинг дуоларини олмаслик.

18)      Олим-уламоларни хўрлашлик.

19)      Тонг вақтида ухлашлик.

20)      Бебисмиллоҳ таом ейишлик.

21)      Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

22)      Нон ушоқларини оёқ остига ташлашлик.

23)      Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.

24)      Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.

25)      Фақирни камситишлик.

26)      Ўзгаларни менсимаслик.

27)      Уйни супурмай қўйишлик.

28)      Бемор, ночор, қийналган инсонларнинг устидан кулишлик.

29)      Динимиз шиорлари (Қуръони карим, ҳадиси-шарифлар, Қибла, масжид, уламолар, жойнамоз, тасбеҳ, Рамазон ойи, фазилатлари бисёр улуғ аём кунлари, азон, намоз, таҳорат, Ҳаж, Умра ва бошқалар)га нисбатан ҳақоратомуз муносабат қилишлик.

30)      Идиш товоқни тоза тутмаслик.

31)      Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

32)      Тик туриб таом ейишлик.

33)      Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.

34)      Ҳар қандай қабристон ва қабристондагиларга нисбатан беҳурматсизлик қилишлик.

35)      Намозни қазо қилишлик.

36)      Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

37)      Бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухлашлик.

38)      Ялангбош ҳожатхонага киришлик.

39)      Ҳожатхонада гаплашишлик.

40)      Ношукрлик.

41)      Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

42)      Шомдан кейин ухлашлик.

43)      Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

44)      Бесабрлик.

45)      Идиш-товоқни ювмай қолдириш.

46)      Бошқаларни айблашлик.

47)      Тўмтоқ қалам билан ёзишлик.

48)      Синиқ тароқ билан соч тарашлик.

49)      Ҳаёсизликдан узоқ бўлмаслик.

50)      Юзни этак билан артиш.

51)      Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

52)      Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

53)      Ёлғон гапиришлик.

54)      Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.

55)      Дангасалик.

56)      Гуноҳ амаллар.

57)      Зинога аралашишлик.

58)      Ҳаёсиз сўзларни истеъмол қилишлик.

59)      Тиш билан тирноқ олишлик.

60)      Лоқайдлик.

61)      Тиланчилик.

62)      Рибо (судхўрлик).

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ ҲАМДА БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИДА ҲАМ ЭНГ КАТТА САБАБЛАРИ ҲАМ АЙНАН ШУЛАР.

Иброҳимжон домла Иномов

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Қуръони каримда: «Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар» қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
13%
Ториқ сураси, 9-оят
59%
Моида сураси, 88-оят
20%
Бақара сураси, 27-оят
7%
Энди билиб оламан
Қуръони карим қайси халифа буйруқларига асосан илк бор кийик терисига ёзилган?
Anonymous Quiz
22%
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
42%
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу
28%
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу
7%
Энди билиб оламан
Ибодатнинг энг осони ва бадан учун энг енгили қайси?
Anonymous Quiz
26%
Алҳамдулиллоҳ
30%
Субҳаналлоҳ
37%
Жим юриш
7%
Энди билиб оламан
Уч нарса қайтиб келмайди:

1. Оғиздан чиққан сўз;
2. Отилган ўқ;
3. Ўтиб кетган вақт.


Вақтни ғанимат билайлик!

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба  куни 
9  - Ноябрь   2025йил,  
18 - Жумодул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти.

وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلَالًا طَيِّبًا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي أَنْتُمْ بِهِ مُؤْمِنُونَ

"Ва Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг"(Моида сураси, 88-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
    Кун ҳадиси:Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

دينارٌ أنفقْتَهُ في سبيلِ اللهِ ، ودينارٌ أنفقتَهُ في رقَبَةٍ ، و دينارٌ تصدقْتَ بِهِ على مسكينٍ ، ودينارٌ أنفقتَهُ على أهلِكَ ، أعظمُهما أجرًا الذي أنفقْتَهُ على أهلِكَ
الراوي : أبو هريرة  أخرجه مسلم

"Аллоҳ йўлида, қул озод қилиш учун, мискинга садақа қилган ва аҳли аёлингга сарф қилган диноринг ичида энг ажри савоби улуғи аҳли аёлингга сарфлаганингдир"(Имом Муслим ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳаётингни тубдан ўзгартирмоқчи бўлсанг- у, лекин нимадан бошлашни билмай турган бўлсанг, намоздан бошла!

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
18 - Жумодул аввал ойи
        м. 2025 йил 9 - Ноябрь


🌇 Қуёш вақти   06:50
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:30;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 20;
🕌Шом 17:05;
🕌Хуфтон 18:35

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:30;
🕌 Шом 17:05;
🕌 Хуфтон 18:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Қуръони каримда: «Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин» қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
49%
Иброҳим сураси,40- оят
26%
Бақара сураси, 27-оят
20%
Залзала сураси, 4-оят
4%
Энди билиб оламан