QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.6K photos
1.08K videos
8 files
8.6K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
كِتَابُ الطَّهَارَةِ
Таҳорат китоби
وناقِضُهُ

Таҳоратни бузувчи нарсалар:

ما خَرَجَ مِنَ السَّبيلَينِ
Икки йўлдан чиққан нарса. (Олд-орқа)

أَو غَيرِهِ، إنْ كانَ نَجَسَا
Ёки бошқа жойдан чиқса ҳам, агар нажосат бўлса.

سَالَ إِلى مَا يُطَهَرُ
Ва покланадиган жойга оқса.

وَالقَيْءُ دَمًا رَقيقًا
Қайт, қонаралаш.

إِنِ احْمَرَّ بِهِ البُزاقُ
Агар туфук у билан қизарса.

لا إِنِ اصْفَرَّ بهِ
Туфук сариқ бўлса эмас.(таҳорат бузилмайди)

وغَيرَهُ إِنْ مَلَاَّ الفَمَ
(Қон аралаш қайтдан) бошқаси оғизни тўлдирса.( таҳорат бузилади)

لا بَلْغَمَا أَصْلًا
Балғам асли (нажосат) эмас.
(давоми бор)

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
БИЛАРМИДИНГИЗ?!

Уламолар эътирофи

— Шамсиддин Кирмоний айтадилар: «Имом Бухорий ҳадис имомларининг имоми ва бу борада эргашиладиган зот эдилар».

— Яҳё ибн Жаъфар айтадилар: «Агар қудратим етса, Муҳаммад ибн Исмоилнинг умрини зиёда қилар эдим. Менинг ўлимим, бир кишининг ўлими булади. Муҳаммад ибн Исмоилнинг ўлими илмнинг кетишидир».

— Яъқуб ибн Иброҳим Даврақий айтадилар: «Муҳаммад ибн Исмоил бу умматнинг фақиҳидирлар».

"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилади. Шунда Расул Акрам соллалоҳу алайҳиссалам: "Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишини ҳоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин", дедилар.

Изоҳ: Бугун Пайшанба

👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
"Ҳа Мим" ҳарфлари билан бошланувчи суралар нечтани ташкил этади?
Anonymous Quiz
17%
3 та
51%
5 та
24%
7 та
8%
Энди билиб оламан
Шу улуғ зотлардан қайси бири бизни юртимизда яшаб ўтган ва юртимизда вафот этган?
Anonymous Quiz
34%
Ҳасан Басрий
30%
Абу Бакр ал- Калабодий
27%
Имом Сарахсий
10%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар  дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради.  Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга  ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума  куни 
7  - Ноябрь   2025йил,  
16 - Жумодул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ