QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.61K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Қуръони каримда:«У барча нарсани ўз илми билан қамраб олгандир»,қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
16%
Бақара сураси, 87-оят
60%
Тоҳо сураси, 98-оят
17%
Иброҳим сураси, 7-оят
8%
Энди билиб оламан
Эркакларга никоҳланиши харом қилинган аёллар қайси сурада батафсил баён этилган?
Anonymous Quiz
14%
Аҳзоб сураси, 40-41оятлар
28%
Оли- Имрон сураси,78-79 оятлар
51%
Нисо сураси, 23-24 оятлар
6%
Энди билиб оламан
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қабрлари қаерда ?
Anonymous Quiz
11%
Маккада
52%
Сурияда
28%
Мадинада
9%
Энди билиб оламан
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
كِتَابُ الطَّهَارَةِ
Таҳорат китоби

ومُستَحَبُّهُ

Таҳоратнинг мустаҳаб амаллари:

التَّيامُنُ
Ўнг томондан бошлаш.

ومَسحُ الرَّقَبةِ
Бўйинни масҳ тортиш.


Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
БИЛАРМИДИНГИЗ?!

Уламолар эътирофи

— Ҳошид ибн Исмоил айтадилар: «Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг тўшакда ўтирганларини кўрдим. Муҳаммад ибн Исмоил у киши билан бирга ўтирган эдилар. Исҳоқ шайх Абдураззоқдан ҳадис ривоят килдилар. Имом Бухорий буни рад этдилар. Исҳоқ пировардида Муҳаммаднинг сўзларига кўндилар. Сўнгра Амр ибн Зурора ва Муҳаммад ибн Рофеънинг Муҳаммад ибн Исмоилдан ҳадисларнинг иллатлари тўғрисида сўраётганларини кўрдим. Булар ўринларидан туриб, ҳозир бўлганларга: «Абу Абдуллоҳнинг илмларига эътиборсиз бўлманглар. Чунки бу киши биздан кўра фақиҳроқ, олимроқ ва донороқдир», дедилар».

"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
ИМОМ БИЛАН САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСЛИК
#намоз

САВОЛ: Мен имомга бир оз кечикиб иқтидо қилдим. Имом салом бергандан кейин улгурмаган ракатимни ўқишга туриб кетдим. Имом эса саломдан кейин саждаи саҳв қилди. Мен иккиланиб қолдим ва намозимни шундай тугатдим. Намозим бузилмаганми?

ЖАВОБ:
Намозингиз бузилмаган, лекин вожибни тарк қилиб қўйгансиз. Фиқҳий манбаларимизда имомга иқтидо қилган киши имом саждаи саҳв қилса, бирга сажда қилиши вожиб бўлиши айтилган. Бу кечикиб қўшилган намозхон учун ҳам тааллуқлидир. Агар саволда айтилгандек саломдан кейин саждага бориш ўрнига туриб кетиб қолган бўлса, тезлик билан ортга қайтиб имом билан саждаи саҳв қилиши керак эди. Аммо уни қилмай улгурмаган ракатларини ўқишга киришиб кетса, намоз охирида саждаи саҳв қилиб қўяди. Чунки бу вожиб амал саналади.
   Агар мазкур саждаи саҳвни қилмасдан тугатиб қўйса, қайта ўқиб қўйиши вожиб саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Қуръони каримда:«У барча нарсани ўз илми билан қамраб олгандир»,қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
10%
Ҳуд сураси, 28-оят
65%
Тоҳо сураси, 98-оят
19%
Иброҳим сураси, 7-оят
7%
Энди билиб оламан
Эртага 06.11.2025й
Жумодул аввал  ойи - 15
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 06.11.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 05:25
Ифторлик бошланиши: 17 : 05

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни" (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Пайшанба  куни 
6  - Ноябрь   2025йил,  
15 - Жумодул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти.

وَمَا أَمْوَالُكُمْ وَلَا أَوْلَادُكُمْ بِالَّتِي تُقَرِّبُكُمْ عِنْدَنَا زُلْفَىٰ إِلَّا مَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَأُولَٰئِكَ لَهُمْ جَزَاءُ الضِّعْفِ بِمَا عَمِلُوا وَهُمْ فِي الْغُرُفَاتِ آمِنُونَ

"На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магар ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар"(Сабаъ сураси, 37-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ