QUBO.UZ
11K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Шанба куни 
20 - Сентябрь   2025йил,  
28 - Робиъул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти.

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ ۖ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ ۖ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

"Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар"
(Бақара сураси, 186-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: ​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:«Лаззатларни кесувчи ўлимни кўп эсланглар. Чунки у ким (маййит) келса унга: “Мен ғурбат уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен тупроқ уйиман, мен қурт-қумурсқалар уйиман”, дейди» (Имом Термизий ривояти)

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  «Дунёнинг ерлари қадам билан босиб ўтилади. Охиратнинг ерлари қалб билан босиб ўтилади».

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
28 - Робиъул аввал ойи
        м. 2025 йил 20 - Сентябрь


🌇 Қуёш вақти   05:56
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 25;
🕌Шом 18:20;
🕌Хуфтон 19:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:25;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:35;
🕌 Шом 18:20;
🕌 Хуфтон 20:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Одам алайҳиссаломнинг биринчи айтган калимаси нима бўлган?
Anonymous Quiz
24%
Субҳаналлоҳ
18%
Аллоҳу акбар
53%
Алҳамдулиллоҳ
5%
Энди билиб оламан
Таҳоратнинг суннатлари нечта?
Anonymous Quiz
26%
10 та
34%
11 та
29%
13 та
10%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


👆 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи:
1. Азб
2. Расуб
3. Михзам
4. Қалъий
5. Маъсур
6. Ҳатф
7. Баттор
8. Қузайб

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
#ибрат

САҲОБАЛАР

   Салмон розияллоҳу анҳу бемор бўлганларида у кишини Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу кўргани бордилар. Салмон йиғлаб турган эканлар. Саъд у кишини юпатиб дедилар:
- Эй Абу Абдуллоҳ! Нега йиғлайсиз? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сиздан рози ҳолда оламдан ўтган бўлсалар?!
  Салмон дедилар:
- Аллоҳга қасамки, мен ўлимдан қўрқиб йиғлаётганим йўқ. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам биздан аҳд олиб шундай деган эдилар:
  " Сиздан бировингизнинг дунёдаги насибаси йўловчининг зоду роҳиласи каби бўлсин".
   Менинг атрофимда эса шунча нарса.
Саъд розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Мен Салмоннинг атрофига назар солдим. Унинг хонасида фақатгина битта коса ва таҳорат қиладиган идиши бор эди.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
ФОЙДАЛИ ДОРИ

📋 Дорининг номи
:

Бугундан бошлаб сиқилманг!

Таркиби:

«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)

🗒 Қўллаш услуби:

Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

✳️ Таъсир даражаси:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

♻️ Хос хусусиятлари:

Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

Истеъмол қилиш вақти:

Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

📆 Даволаш муддати:

Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.

📌 Муҳим Эслатма:

Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилингиз ва улашсангиз, ўзингизга фойдаси тегади! ©Фойдалар`

Бу дорини дўстларингизга ҳам жўнатинг!


Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
​​ИЙНА САВДОСИ
#савдо

САВОЛ: Ўртоғим телефон олди-сотдиси билан шуғулланади. Айтиши бўйича баъзида одамлар келиб, насияга телефон олишар, кейин шу ернинг ўзида нақдга сотиб кетишар экан. Чунки уларга аслида телефон эмас, нақд пул керак бўлар экан. Кўпинча улардан сотган ўртоғимнинг ўзи қайта сотиб олар экан. Унинг шу иши жоиз бўладими?

ЖАВОБ:
Сотувчи маҳсулотни насияга сотган нархидан кўра арзонроққа нақд кўринишда сотиб олишини шариатда ийна савдоси дейилади. Ушбу савдонинг ҳақиқий кўриниши қуйидагича: нақд пулга муҳтож бўлган одамга қарз берувчи топилмайди. Чунки улар одатда фойдасиз қарз бергилари келмайди. Устига фойда қўйиб бериш рибо бўлгани учун қўрқади. Шу боис у қарз бериш ўрнига нархи бир миллионлик телефонини насия савдо асосида бир миллион икки юз мингга таклиф қилади. Харидор айтилган нарх (1 200 000)га  сотиб олгандан кейин сотувчининг ўзи уни нақдга бир миллионга қайтариб сотиб олади. Натижада қарз олувчи маълум муддатдан кейин бир миллион икки юз қилиб қайтариб бериши шарт бўлган бир миллион нақд пулга, қарз берувчи эса телефони ўзида қолишдан ташқари икки юз минг фойдага  ҳам эга бўляпти.
   Ўртоғингиз қилаётган савдонинг моҳияти ҳам ана шунинг ўзи. Шу боис дарҳол тавба қилиб, бу ишини тўхтатиши лозим. Чунки бу иш рибо ейишга ҳийла бўляпти.
   Аммо харидор бир маҳсулотни насияга сотиб олиб, сотувчининг ўзи ёки унинг вакилига эмас, бошқа одамга нақдга, гарчи сотиб олганидан арзонроққа бўлса ҳам, сотиши мумкин. Агар сотувчининг ўзига сотадиган бўлса, у ҳолда олган нархига ёки ундан қимматроқ нархга сота олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ