Forwarded from QUBO.UZ
✅ Дуо
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ

✅ Сийратни ўрганамиз
▶️. Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.
Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.
👆Ёдда сақланг!
👆Яқинларга ҳам улашинг!
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ

Савол: Қазо бўлган Бомдодни ўқишдан олдин айтиладиган азонда “Ассолату хойрум минан навм” жумласи айтиладими?
ЖАВОБ: “Қазо адо кабидир” деган қоида бор. Яъни, ўз вақтида ўқилган намоз қандай ўқилса, қазо намози ҳам шундай ўқилади. Шу қоидага биноан, ўз вақтида ўқиладиган Бомдод намозининг азонига “Ассолату хойрум минан навм” жумласи қўшилганидек, қазо бўлган Бомдоднинг азонига ҳам бу жумла қўшилади.
“Ал-Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
يؤذن ويقيم للقضاء كالاداء
яъни: “Қазо намозига адо (ўз вақтида ўқилаётган намоз) каби азон ва иқомат такбири айтилади”.
Шундай экан, Бомдоднинг қазосини ўқиш учун азон айтилганда, азонга “Ассолату хойрум минан навм” жумласи қўшиб айтилади. “Ассолату хойрум минан навм” – намоз уйқудан яхши, деган маънони англатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.
Каналга уланиш учун босинг!

Telegram
QUBO.UZ
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали

✅ УЛУҒЛАРНИНГ ИШЛАРИ ҲАМ УЛУҒ
Ҳазрати Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни улуғ саҳоба Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётганларида улар ўртасида узоқ суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат сўнгида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабалга: “Эй Муоз, эҳтимол, сен билан қайта кўришмасмиз”, – дедилар. Ҳазрати Муоз ибн Жабал таъсирчан инсон бўлганлари туфайли бу сўзлардан ўзларини йўқотиб қўйдилар. Анчагача сўз тополмай, зўрғагина: “Энди кўришмаймизми, эй Аллоҳнинг Расули?” – дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам маюс бир оҳангда: “Шундай деб қўрқаман”, – дедилар. Бу сўзлардан сўнг Пайғамбарлар бежизга бир гапни айтмаслигини яхши билган саҳобанинг қайғуси янада зиёда бўлди ва Расулулллоҳдан ажрагиси келмай қолди. Улар анчагача жим қолишгандан сўнг бирдан Пайғамбаримизнинг муборак юзлари ёришиб кетдилар ва: “Эй Муоз, бизнинг жисмимиз яқин бўлмаса-да, лекин бизни яқин қиладиган бир иш бор. Кимки менинг суннатимни маҳкам тутса, у менга яқиндир. Сен менинг суннатимни маҳкам тут, шунда биз яқин бўламиз”, – дедилар.
Буюк ислом олими Муҳаммад Шафе Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен шу ҳадисни тасдиғини кўрдим”, – дейдилар. Ва қуйидагиларни айтиб бердилар: “Мадинаи Мунавварага борганимда равзаи мутоҳҳарада икки ракат намоз ўқиб бўлгач, Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту салом айтиш учун у томонга юрдим, қарасам, одамлар қабр олдига тўсиб қўйилган панжарага ўзларини урар, ҳамма у зот томон интилар эди. Мен эса бир устуннинг олдида туриб салоту саломларимни йўлладим. Лекин шу пайт менинг хаёлимга эй Муҳаммад Шафеъ қара, оддий одамларнинг муҳаббати қанчалик, улар ўз пайғамбарларига интилмоқда. Сен шунча ўқиб ҳам оддий одамларчалик муҳаббат қилмаяпсан, одамлар ўз пайғамбарларига интилсаю сен бир четда қараб турсанг, деб ўз ўзимдан нолиб турганимда ногоҳон жаноби Расулуллоҳнинг қабрларидан овоз келди: “Кимки бизнинг суннатимизни маҳкам тутса, у бизга яқиндир, агарчи панжарамизга яқин келолмаса-да. Кимки бизнинг суннатимизни тутмаса, у биздан узоқдир агарчи панжарамиз олдида бўлса ҳам”. Шундан сўнг қалбим таскин топди ва йўлимда давом этдим”.
👆Дўстларга тарқатинг
🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ

Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилади. Шунда Расул Акрам соллалоҳу алайҳиссалам: "Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишини ҳоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин", дедилар.
Изоҳ: Бугун Пайшанба
👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!
Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Изоҳ: Бугун Пайшанба
👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!
Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳақиқий эркакни Аллоҳ Қуръонда қандай сифатлаган?
Anonymous Quiz
6%
Жасурлар
28%
Мардлар
57%
Рижоллар
10%
Энди билиб оламан
Аллоҳ Меърож кечаси Пайғамбаримизга Бақара сурасининг қайси оятларини ато этган?
Anonymous Quiz
8%
222-223 оятлари
32%
258-259 оятлари
51%
285-286 оятлари
10%
Энди билиб оламан
"Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилиб, Унинг амрига бўйсунмаган кимса ёлғончидир". Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
18%
Аҳмад ибн Ҳанбал
32%
Жалолиддин Румий
41%
Яҳё ибн Муоз
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!
Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!
Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.
Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.
Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.
Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин
Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..
Каналга уланиш учун !

✅ ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!
➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,
➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.
Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.
👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.
Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇

✅ Икки оят кифоядир
Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиш улуғ фазлдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида айтадилар: "Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади".
Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечаси билан намоз ўқигандек ва кечани бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади.
Бошқа бир қавлда: "Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга кифоя қилинади", дейилган.
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиш улуғ фазлдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида айтадилар: "Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади".
Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечаси билан намоз ўқигандек ва кечани бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади.
Бошқа бир қавлда: "Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга кифоя қилинади", дейилган.
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Telegram
QUBO.UZ
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Forwarded from QUBO.UZ
✅ "Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.
Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇

44.Ad-Dukhan / الدخان
Abdulbosit Qobilov
Духон сураси (тўлиқ)
Абдулбосит қори Қобилов
Абдулбосит қори Қобилов
✅ КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят).
* * *
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан олдинги солиҳларнинг одатлари эди. Кечалари бедор бўлиш Парвардигорингизга яқинлаштиради. Гуноҳларнинг мағфиратига сабаб бўлади ва ёмонликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).
* * *
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «"Тунги намоздан ҳам гўзал нафл ибодатни билмайман". Ундан сўрашди: "Нима учун таҳажжуд намозини ўқувчи кишиларнинг юзлари гўзал бўлади?" У зот жавоб берди: "Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ таоло уларга Ўз нуридан инъом этади"».
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят).
* * *
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан олдинги солиҳларнинг одатлари эди. Кечалари бедор бўлиш Парвардигорингизга яқинлаштиради. Гуноҳларнинг мағфиратига сабаб бўлади ва ёмонликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).
* * *
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «"Тунги намоздан ҳам гўзал нафл ибодатни билмайман". Ундан сўрашди: "Нима учун таҳажжуд намозини ўқувчи кишиларнинг юзлари гўзал бўлади?" У зот жавоб берди: "Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ таоло уларга Ўз нуридан инъом этади"».
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Telegram
QUBO.UZ
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Forwarded from QUBO.UZ
✅ Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
👆Яқинларга ҳам улашинг!
🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
👆Яқинларга ҳам улашинг!
🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.
Убайдуллоҳ ибн Умайр
Аллоҳга омонатсизлар!
Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Убайдуллоҳ ибн Умайр
Аллоҳга омонатсизлар!
Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Бугун ҳафтанинг Жума куни
19 - Сентябрь 2025йил,
27 - Робиъул аввал ойи 1447 ҳ.й
═════☁️☁️☀️☁️☁️═════
🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!
🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бугун ҳафтанинг Жума куни
19 - Сентябрь 2025йил,
27 - Робиъул аввал ойи 1447 ҳ.й
═════☁️☁️☀️☁️☁️═════
🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!
🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
✅ Кун ояти.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]
"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз"(Жума сураси, 9-оят)
👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!