QUBO.UZ
11K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни 
18 - Сентябрь   2025йил,  
26 - Робиъул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти.

رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ ۚ إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ فَإِنَّهُ كَانَ لِلْأَوَّابِينَ غَفُورًا.

"Роббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир"(Исро сураси, 25-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: ​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан олдинги солиҳларнинг одатлари эди. Кечалари бедор бўлиш Парвардигорингизга яқинлаштиради. Гуноҳларнинг мағфиратига сабаб бўлади ва ёмонликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «"Тунги намоздан ҳам гўзал нафл ибодатни билмайман". Ундан сўрашди: "Нима учун таҳажжуд намозини ўқувчи кишиларнинг юзлари гўзал бўлади?" У зот жавоб берди: "Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ таоло уларга Ўз нуридан инъом этади"».

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
26 - Робиъул аввал ойи
        м. 2025 йил 18 - Сентябрь


🌇 Қуёш вақти   05:54
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 30;
🕌Шом 18:30;
🕌Хуфтон 19:55

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:40;
🕌 Шом 18:30;
🕌 Хуфтон 20:10

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ғийбатчи, гап ташувчилар учун тайёрлаб қўйилган дўзахнинг номи нима?
Anonymous Quiz
16%
Сақар
41%
Хутома
33%
Жаҳим
10%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
16%
Моида сураси, 47-оят
34%
Ҳуд сураси, 21-оят
36%
Сажда сураси, 16-оят
14%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Хадича розияллоҳу анҳо онамизга уйланганларида маҳрига нима берганлар?
Anonymous Quiz
27%
10 та урғочи бўталоқ
22%
15 та урғочи бўталоқ
39%
20 та урғочи бўталоқ
11%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Сийратни ўрганамиз

▶️Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.

   Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.

👆Ёдда сақланг!

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​Савол: Қазо бўлган Бомдодни ўқишдан олдин айтиладиган азонда “Ассолату хойрум минан навм” жумласи айтиладими?

ЖАВОБ:
“Қазо адо кабидир” деган қоида бор. Яъни, ўз вақтида ўқилган намоз қандай ўқилса, қазо намози ҳам шундай ўқилади. Шу қоидага биноан, ўз вақтида ўқиладиган Бомдод намозининг азонига “Ассолату хойрум минан навм” жумласи қўшилганидек, қазо бўлган Бомдоднинг азонига ҳам бу жумла қўшилади.

“Ал-Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

يؤذن ويقيم للقضاء كالاداء

яъни: “Қазо намозига адо (ўз вақтида ўқилаётган намоз) каби азон ва иқомат такбири айтилади”.

Шундай экан, Бомдоднинг қазосини ўқиш учун азон айтилганда, азонга “Ассолату хойрум минан навм” жумласи қўшиб айтилади. “Ассолату хойрум минан навм” – намоз уйқудан яхши, деган маънони англатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
  УЛУҒЛАРНИНГ ИШЛАРИ ҲАМ УЛУҒ

   Ҳазрати Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни улуғ саҳоба Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётганларида улар ўртасида узоқ суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат сўнгида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабалга: “Эй Муоз, эҳтимол, сен билан қайта кўришмасмиз”, – дедилар. Ҳазрати Муоз ибн Жабал таъсирчан инсон бўлганлари туфайли бу сўзлардан ўзларини йўқотиб қўйдилар. Анчагача сўз тополмай, зўрғагина: “Энди кўришмаймизми, эй Аллоҳнинг Расули?” – дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам маюс бир оҳангда: “Шундай деб қўрқаман”, – дедилар. Бу сўзлардан сўнг Пайғамбарлар бежизга бир гапни айтмаслигини яхши билган саҳобанинг қайғуси янада зиёда бўлди ва Расулулллоҳдан ажрагиси келмай қолди. Улар анчагача жим қолишгандан сўнг бирдан Пайғамбаримизнинг муборак юзлари ёришиб кетдилар ва: “Эй Муоз, бизнинг жисмимиз яқин бўлмаса-да, лекин бизни яқин қиладиган бир иш бор. Кимки менинг суннатимни маҳкам тутса, у менга яқиндир. Сен менинг суннатимни маҳкам тут, шунда биз яқин бўламиз”, – дедилар.

Буюк ислом олими Муҳаммад Шафе Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен шу ҳадисни тасдиғини кўрдим”, – дейдилар. Ва қуйидагиларни айтиб бердилар: “Мадинаи Мунавварага борганимда равзаи мутоҳҳарада икки ракат намоз ўқиб бўлгач, Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту салом айтиш учун у томонга юрдим, қарасам, одамлар қабр олдига тўсиб қўйилган панжарага ўзларини урар, ҳамма у зот томон интилар эди. Мен эса бир устуннинг олдида туриб салоту саломларимни йўлладим. Лекин шу пайт менинг хаёлимга эй Муҳаммад Шафеъ қара, оддий одамларнинг муҳаббати қанчалик, улар ўз пайғамбарларига интилмоқда. Сен шунча ўқиб ҳам оддий одамларчалик муҳаббат қилмаяпсан, одамлар ўз пайғамбарларига интилсаю сен бир четда қараб турсанг, деб ўз ўзимдан нолиб турганимда ногоҳон жаноби Расулуллоҳнинг қабрларидан овоз келди: “Кимки бизнинг суннатимизни маҳкам тутса, у бизга яқиндир, агарчи панжарамизга яқин келолмаса-да. Кимки бизнинг суннатимизни тутмаса, у биздан узоқдир агарчи панжарамиз олдида бўлса ҳам”. Шундан сўнг қалбим таскин топди ва йўлимда давом этдим”.



👆Дўстларга тарқатинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисалом ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилади. Шунда Расул Акрам соллалоҳу алайҳиссалам: "Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишини ҳоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин", дедилар.

Изоҳ: Бугун Пайшанба

👆 Яқинларга тарқатиб қўйинглар!

Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳақиқий эркакни Аллоҳ Қуръонда қандай сифатлаган?
Anonymous Quiz
6%
Жасурлар
28%
Мардлар
57%
Рижоллар
10%
Энди билиб оламан