QUBO.UZ
11K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


👆 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Билишимиз зарур
Сийратни ўрганамиз

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
Фарзандлари:

1.
  Қосим (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
2.  Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
3.  Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
4.  Умму Кулсум розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
5.  Фотима розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
6.  Абдуллоҳ лақаби Тоййиб ва Тоҳир (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
7.  Иброҳим (онаси Мория Қибтийя розияллоҳу анҳо)

👆Ёдлаб олинг ва фарзандларингизга ҳам ёдлатиб қўйинг!

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ИШХОНАДА ОРТИБ ҚОЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Мен ишлаб чиқаришда ишлайман ва ўша ерда ташкил қилинган тушлигимиздан ортиб қолган нонларни шеригим уйига олиб кетади. Унинг шу иши тўғрими?

ЖАВОБ:
Бу ердаги ортиб қолган таом ва нонлар ишлаб чиқариш эгаларининг мулки ҳисобланади. Чунки тушликни улар ташкил этади. Агар улар ортиб қолган нон ва таомларни олиб кетишга тўғридан-тўғри ёки ишора билан розилик билдирган бўлсалар, олиб кетиш жоиз бўлади. Акс  ҳолда эса мумкин бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   “Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина,
(ҳалол бўлади)”, деб марҳамат қилганлар.
(Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Сизларни қандай дуо қиламан?

Маниъ айтади: «Бир савдогар қароқчилар қўлига тушиб қолди. Қароқчилар унинг кемасини олиб қўйишди. Савдогар Молик ибн Динорнинг олдига келиб, бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Молик у киши билан қароқчиларнинг олдига борди. Улар Моликни кўришлари билан: «Эй Абу Яҳё, бизга нима хизмат бор?» дейишди. Молик ибн Динор «Мана бу одамнинг кемасини қайтариб беринглар», дедилар. Улар «Хўп бўлади» деб, бошқа бир сўз айтишмади, кемани қайтариб беришди. Қароқчиларнинг бир идиши бўлиб, одамлардан ноҳақ йўл билан тортиб олинган пулларни ўша идишга солишар эди. Улар Молик ибн Динорга: «Эй Абу Яҳё, бизни дуо қилинг», дейишди. Молик: «Қандай қилиб мен сизларни дуо қиламан? Сизлар мана бу идишга айтинглар, сизларни дуо қилсин. Сизларни минг киши дуоибад қилиб турибди. Мингтасининг дуоибади ижобат бўлмай, биттасининг дуоси ижобат бўладими?!» дедилар».

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
«Албатта, бу илм диндир. Уни кимдан олаётганингизга боқинг", деганлар. Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
15%
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
32%
Имом Сийрин роҳимаҳуллоҳ
45%
Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳ
8%
Энди билиб оламан
Усмонийлар халифалиги даври қанча вақт давом этди?
Anonymous Quiz
21%
Уч аср
44%
Беш аср
25%
Етти аср
9%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга илк ваҳий қайси ойни қайси кунида нозил бўлган?
Anonymous Quiz
18%
Рамазон ойи, 1- кун
23%
Рамазон ойи, 17-кун
53%
Рамазон ойи, 27-кун
6%
Энди билиб оламан
Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган амал.

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда уч (хислат) бўлса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади, раҳмати билан ўрайди ва муҳаббатига дохил қилади”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, ўша хислатлар қайсилар?” дейилди. У зот: “Кимга берилганида шукр қилса, (интиқом олишга) қодир бўла туриб кечириб юборса ва ва ғазабланида ҳам мулойим бўлса (ана ўша фазилатга эришади)”, - дедилар”.
Имом Ҳоким ва Байҳақий ривояти.


Шарҳ: Ушбу ривоятда бандани Аллоҳнинг ҳимояси, раҳмати ва муҳаббатига сазовор қиладиган уч хил амал ҳақида хабар қилинмоқда. Яъни, кимга неъмат берилганида шукр қилса, уни Аллоҳ рози бўладиган жойларга сарфласа, ким интиқом олишга қодир бўла туриб, ўзгалар айбини кечира билса, хато қилган одамни жазоламаса ва ғазаби чиққанида ўзини босиб, худди жаҳли чиқмагандек мулойимлик қила олса, ана шундай банда Аллоҳнинг раҳматига эришади. Аллоҳнинг раҳматига эришган бандани У Зот ҳимоясига олади. Аллоҳ фақат Ўзи яхши кўрадиган бандаларигагина раҳматини нозил қилади.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни 
16 - Сентябрь   2025йил,  
24 - Робиъул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти.

لِّيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُم مَّغۡفِرَةٞ وَرِزۡقٞ كَرِيمٞ.

"Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшаларга, мағфират ва гўзал ризқ бордир"(Сабаъ сураси, 4-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй болам, агар эртаю-кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғаш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар. Сўнгра яна: «Эй болам, шу менинг Суннатимдир. Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ менга муҳаббат қилган бўлади. Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар».

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
   «Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
24 - Робиъул аввал ойи
        м. 2025 йил 16 - Сентябрь


🌇 Қуёш вақти   05:52
🌆 Қиём вақти   12:15-12:25

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 30;
🕌Шом 18:30;
🕌Хуфтон 19:55

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:40;
🕌 Шом 18:30;
🕌 Хуфтон 20:10

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ