QUBO.UZ
11K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
15 - Сентябрь   2025йил,  
23 - Робиъул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти.

رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا ۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ ۖ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا ۚ أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

"Эй Раббимиз, агар унутсак ва хато қилсак, бизни койима! Эй Раббимиз, биздан олдин ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!"(Бақара сураси, 286-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», - дедилар»(Имом Бухорий ривояти)

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Робиъул аввал ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
    Имом Шофеий айтади: Агар амалингизга маҳлиё бўлиб қолишдан хавотир олсангиз, Кимнинг розилигини талаб қилаётганингизни, қандай неъматни истаётганингизни ва нақадар даҳшатли азобдан қочаётганингизни эсланг. Ана шунда қилган амалингиз кўз ўнгингизда кичрайиб кетади.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
23 - Робиъул аввал ойи
        м. 2025 йил 15 - Сентябрь


🌇 Қуёш вақти   05:51
🌆 Қиём вақти   12:15-12:25

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 35;
🕌Шом 18:35;
🕌Хуфтон 20:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:45;
🕌 Шом 18:35;
🕌 Хуфтон 20:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръони каримда: «Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи», қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
22%
Шуаро сураси, 80-оят
36%
Тавба сураси, 24-оят
33%
Ҳашр сураси, 14-оят
10%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакиларининг ичида нечтаси иймон келтирган?
Anonymous Quiz
15%
1 та
50%
2 та
28%
3 та
8%
Энди билиб оламан
"Мамлук" сўзининг луғавий маъноси қандай?
Anonymous Quiz
16%
Шаҳсий мулк
30%
Бировнинг мулки
42%
Умумий мулк
13%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


👆 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Билишимиз зарур
Сийратни ўрганамиз

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
Фарзандлари:

1.
  Қосим (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
2.  Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
3.  Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
4.  Умму Кулсум розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
5.  Фотима розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
6.  Абдуллоҳ лақаби Тоййиб ва Тоҳир (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
7.  Иброҳим (онаси Мория Қибтийя розияллоҳу анҳо)

👆Ёдлаб олинг ва фарзандларингизга ҳам ёдлатиб қўйинг!

👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ИШХОНАДА ОРТИБ ҚОЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Мен ишлаб чиқаришда ишлайман ва ўша ерда ташкил қилинган тушлигимиздан ортиб қолган нонларни шеригим уйига олиб кетади. Унинг шу иши тўғрими?

ЖАВОБ:
Бу ердаги ортиб қолган таом ва нонлар ишлаб чиқариш эгаларининг мулки ҳисобланади. Чунки тушликни улар ташкил этади. Агар улар ортиб қолган нон ва таомларни олиб кетишга тўғридан-тўғри ёки ишора билан розилик билдирган бўлсалар, олиб кетиш жоиз бўлади. Акс  ҳолда эса мумкин бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   “Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина,
(ҳалол бўлади)”, деб марҳамат қилганлар.
(Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Сизларни қандай дуо қиламан?

Маниъ айтади: «Бир савдогар қароқчилар қўлига тушиб қолди. Қароқчилар унинг кемасини олиб қўйишди. Савдогар Молик ибн Динорнинг олдига келиб, бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Молик у киши билан қароқчиларнинг олдига борди. Улар Моликни кўришлари билан: «Эй Абу Яҳё, бизга нима хизмат бор?» дейишди. Молик ибн Динор «Мана бу одамнинг кемасини қайтариб беринглар», дедилар. Улар «Хўп бўлади» деб, бошқа бир сўз айтишмади, кемани қайтариб беришди. Қароқчиларнинг бир идиши бўлиб, одамлардан ноҳақ йўл билан тортиб олинган пулларни ўша идишга солишар эди. Улар Молик ибн Динорга: «Эй Абу Яҳё, бизни дуо қилинг», дейишди. Молик: «Қандай қилиб мен сизларни дуо қиламан? Сизлар мана бу идишга айтинглар, сизларни дуо қилсин. Сизларни минг киши дуоибад қилиб турибди. Мингтасининг дуоибади ижобат бўлмай, биттасининг дуоси ижобат бўладими?!» дедилар».

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
«Албатта, бу илм диндир. Уни кимдан олаётганингизга боқинг", деганлар. Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
15%
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
32%
Имом Сийрин роҳимаҳуллоҳ
45%
Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳ
8%
Энди билиб оламан
Усмонийлар халифалиги даври қанча вақт давом этди?
Anonymous Quiz
21%
Уч аср
44%
Беш аср
25%
Етти аср
9%
Энди билиб оламан