QUBO.UZ
11K subscribers
20.7K photos
1.15K videos
8 files
11.2K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
​​БИР АЗОННИ ИККИ КИШИ АЙТИШИНИНГ ҲУКМИ
#намоз #азон

САВОЛ: Бир киши азон айтаётиб, ярмига етганида тугата олмай, тўхтаб қолди. Кейин бошқа одам давом эттириб кетди. Шу азоннинг ҳукми нима бўлади?

ЖАВОБ:
Муаззин азон айтаётиб, бирор сабаб туфайли охиригача айтолмай, тўхтаб қолса, бошқа одам азонни бошидан бошлаб айтади. Биринчи муаззин келган жойидан давом эттирса, азон айтилмаган ҳисобланади. Бу ҳолат намозга путур етказмаса-да, унинг бир суннати тарк бўлишига олиб келади.
   Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
أنه إذا عرض للمؤذن ما يمنعه عن الإتمام وأراد آخر أن يؤذن يلزمه استقبال الأذان من أوله إن أراد إقامة سنة الأذان، فلو بنى على ما مضى من أذان الأول لم يصح فلذا قال في الخانية: لو عجز عن الإتمام استقبل غيره. اهـ. أي لئلا يكون آتيا ببعض الأذان.
   “Муаззинга азонни охиригача етказиб қўйишига тўсқинлик қилувчи  монеъ рўй бергани учун азон айтмоқчи бўлган бошқаси азон суннатини адо этишни хоҳласа, уни бошидан бошлаши лозим бўлади. Агар биринчи муаззин келган жойидан давом эттирса, жоиз бўлмайди. Шунинг учун "Хония"да бундай дейилган: "Агар биринчиси охирига етказа олмаса, кейингиси бошидан бошлайди". Яъни, азонни тўлиқ айтмаган бўлиб қолмаслик учун (бошидан бошлайди)”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
Жамиятдаги оилавий ажримларнинг ўзига яраша сабаблари...

1⃣ Эр-хотин бир-бирларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликлари;

2⃣ Эр-хотинларнинг муносабатларида сабр-тоқат ва ўзаро бағрикенгликнинг етишмаслиги;

3⃣ Эр-хотин ҳаётига баъзи ота-оналарнинг ноўрин аралашуви;

4⃣ Телефон ва интернетдаги “ҳаёсизликлар”.

Фарзандларимизга оила маданияти ва оилавий муносабатларни ёшлик пайтиданоқ ўргатиб боришимиз керак. Шунда оилаларимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, юртимиз обод ва жамиятимиз маънан соғлом бўлади, Иншааллоҳ.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Уҳуд жангида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни биринчи бўлиб ким ҳимоя қилган?
Anonymous Quiz
24%
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
26%
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу
43%
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу
7%
Энди билиб оламан
Қуёш тутилганда қандай намоз ўқилади?
Anonymous Quiz
13%
Зуҳо намози
67%
Қусуф намози
17%
Истихора намози
3%
Энди билиб оламан
Қайси пайғамбар Аллоҳ таолога сажда қилиб турганда бошини кесишган?
Anonymous Quiz
33%
Ҳорун алайҳиссалом
36%
Яҳё алайҳиссалом
20%
Исмоил алайҳиссалом
10%
Энди билиб оламан
Эртага 15.09.2025
Робиъул аввал  ойи - 23
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 15.09.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 04:30
Ифторлик бошланиши: 18 : 30

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни" (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба куни 
15 - Сентябрь   2025йил,  
23 - Робиъул аввал ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кун ояти.

رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا ۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ ۖ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا ۚ أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ.

"Эй Раббимиз, агар унутсак ва хато қилсак, бизни койима! Эй Раббимиз, биздан олдин ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!"(Бақара сураси, 286-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», - дедилар»(Имом Бухорий ривояти)

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Робиъул аввал ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
    Имом Шофеий айтади: Агар амалингизга маҳлиё бўлиб қолишдан хавотир олсангиз, Кимнинг розилигини талаб қилаётганингизни, қандай неъматни истаётганингизни ва нақадар даҳшатли азобдан қочаётганингизни эсланг. Ана шунда қилган амалингиз кўз ўнгингизда кичрайиб кетади.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
23 - Робиъул аввал ойи
        м. 2025 йил 15 - Сентябрь


🌇 Қуёш вақти   05:51
🌆 Қиём вақти   12:15-12:25

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 35;
🕌Шом 18:35;
🕌Хуфтон 20:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:45;
🕌 Шом 18:35;
🕌 Хуфтон 20:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръони каримда: «Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи», қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
22%
Шуаро сураси, 80-оят
36%
Тавба сураси, 24-оят
33%
Ҳашр сураси, 14-оят
10%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакиларининг ичида нечтаси иймон келтирган?
Anonymous Quiz
15%
1 та
50%
2 та
28%
3 та
8%
Энди билиб оламан
"Мамлук" сўзининг луғавий маъноси қандай?
Anonymous Quiz
16%
Шаҳсий мулк
30%
Бировнинг мулки
42%
Умумий мулк
13%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
  Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ