QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.66K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Эртага 21.07.2025
Муҳаррам  ойи - 26
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин Иншааллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 21.07.2025 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:20
Ифторлик бошланиши: 19 :45

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни" (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба  куни 
21-Июль  2025йил,  
26- Муҳаррам ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي ۖ إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ.

“Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларинга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ (иш)ни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”(Ахқоф сураси, 15-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: 
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:”لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى
أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ “مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Сизлардан бирортангиз мен унга фарзанди, отаси ва барча инсонлардан маҳбуброқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар (Муттафақун алайҳ)

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Муҳаррам ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Инсоннинг ҳар куни 3 имтиҳони бор:

1 Умр — ҳар тонгда қисқаради, лекин пулдек ҳисобланмайди.
2 Ризқ — ейилади: ҳалоли учун ҳисоб, ҳароми учун азоб бор.
3 Сафар — дунёдан узоқлашамиз, охиратга яқинлашамиз…

Асл бахт — умрни беҳуда ўтказмаслик, ҳалол ризқ билан яшаш ва абадий ҳаётни унутмасликдир.

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
26- Муҳаррам ойи
        м. 2025 йил 21- Июль


🌇 Қуёш вақти   04:57
🌆 Қиём вақти   12:10-12:20

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:50;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:10;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:50;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Абу Мансур Мотурудий раҳимаҳуллоҳнинг бобоси қайси саҳобага бориб тақалади. Бобосининг исми нима бўлган?
Anonymous Quiz
9%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
50%
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу
30%
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
11%
Энди билиб оламан
Аллоҳ таоло Самуд қавмига қайси пайғамбарни Пайғамбар қилиб юборди?
Anonymous Quiz
21%
Ҳуд алайҳиссаломни
40%
Шуайб алайҳиссаломни
32%
Солиҳ алайҳиссаломни
7%
Энди билиб оламан
Намоздаги вожиб амаллардан бирортаси эсдан чиқиб тарк қилинса, сажда саҳв қилиш қанақа амал?
Anonymous Quiz
11%
Фарз
44%
Вожиб
38%
Суннат
7%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Сўровчи борми? Унга (сўрагани) берилади


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا مَضَى شَطْرُ اللَّيْلِ أَوْ ثُلُثَاهُ يَنْزِلُ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَقُولُ: هَلْ مِنْ سَائِلٍ يُعْطَى هَلْ مِنْ دَاعٍ يُسْتَجَابُ لَهُ هَلْ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ يُغْفَرُ لَهُ حَتَّى يَنْفَجِرَ الصُّبْحُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар тун ярми ёки учдан икки қисми ўтса, Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, тонг отгунча: “(Ҳожатлари раво этилишини) сўровчи борми? Унга (сўрагани) берилади. Дуо қилувчи борми? (Дуоси) ижобат этилади. Истиғфор айтувчи борми? (Гуноҳлари) кечирилади”, деб айтади”. (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоят қилган).
Саҳар вақти нафақат истиғфор, балки дуо қилиш учун ҳам қулай пайтдир. Чунки Аллоҳ: “Эй бандам, дуо қил, сўраганингни бераман, тилагингни бажо этаман! Нима ҳожатинг бўлса, ҳаммасини раво қиламан. Истиғфор айтсанг, гуноҳларингни кечираман!” деб марҳамат қилар экан.

Айтилишича, тўрт нарса ризқ келишини осонлаштиради:
1. Тунги намоз
2. Саҳарда кўп истиғфор айтиш
3. Муҳтожларга садақа бериш
4. Кун аввалида, охирида Аллоҳни эслаш

Жаъфар ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: “Кимда-ким кечаси туриб намоз ўқиса, кейин тун охирида истиғфор айтса, мустағфирлардан деб ёзилади”. “Мустағфир” сўзи “истиғфор айтувчи” дегани. Бундан чиқди, кимда-ким тунда таҳажжуд намози ўқиса, саҳар вақтида истиғфор айтса, гуноҳлари кечирилади, илоҳий даргоҳда “истиғфор айтувчилардан” деб ёзиб қўйилади.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


👆 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ақийда

"Пайғамбаримизнинг гуноҳкор умматларига шафоат қилиб, мағфират сўрашлари ҳам ҳақдир.

Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссалом ва унинг зурриётидан аҳд-паймон олгани, яъни «Мийсоқ» ҳам ҳақдир".

"Ақида матнлари" китобидан 

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ҲАҚИДА

Ҳанафий мазҳабимиз уламолари намоздан кейинги зикрларни фарз ва суннат ўртасида эмас, балки намознинг охирида ўқиш суннатга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар. Бунга Оиша онамиздан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:

كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَقْعُدُ إلَّا بِمِقْدَارِ مَا يَقُولُ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْك السَّلَامُ تَبَارَكْت يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ وَالامام التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақатЭй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси!” дейдиган миқдорича ўтирардилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).

Бу мавзуда Аллома ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

وَأَمَّا مَا وَرَدَ مِنْ الْأَحَادِيثِ فِي الْأَذْكَارِ عَقِيبَ الصَّلَاةِ فَلَا دَلَالَةَ فِيهِ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا قَبْلَ السُّنَّةِ ، بَلْ يُحْمَلُ عَلَى الْإِتْيَانِ بِهَا بَعْدَهَا ؛ لِأَنَّ السُّنَّةَ مِنْ لَوَاحِقِ الْفَرِيضَةِ وَتَوَابِعِهَا وَمُكَمِّلَاتِهَا فَلَمْ تَكُنْ أَجْنَبِيَّةً عَنْهَا ، فَمَا يُفْعَلُ بَعْدَهَا يُطْلَقُ عَلَيْهِ أَنَّهُ عَقِيبَ الْفَرِيضَةِ .

яъни: “Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги ҳадисларда уларни суннатдан аввал қилиш кераклигига далолат йўқ. Балки у ҳадисларни суннатдан кейин зикр қилиш деб тушунилади. Чунки суннатлар фарзларга қўшилувчи, эргашувчи ва уларни мукаммал қилувчидир. Суннатлар фарзлардан айро эмас. Суннатдан кейин қилинган зикрларни ҳам, фарздан кейин бажарилган ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).

👆 Яқинларингизга тарқатинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ