QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.65K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
«БАСМАЛА»

  Ким жаҳаннам соқчиларидан бўлган ўн тўққиз нафар «забония»дан Аллоҳ нажот беришини истаса, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»ни ўқисин. Аллоҳ таоло (унинг) ҳар бир ҳарфини уларнинг ҳар бирига қарши қўрғон қилади. «Басмала» ўн тўққиз ҳарфдан иборат. Аллоҳ таоло жаҳаннам соқчилари ҳақида ҳам: «Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор» (Муддассир сураси, 30-оят) деган.
Яъни, дўзах фаришталарининг ададича. Саҳобалар ҳар бир ишини «Басмала» билан бошлар эдилар. Уларнинг кучлари ҳам мана шундан ибтидо ва қувват олар эди.
Қуртубий «Тафсир»ида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
​​ ГАЗЛИ СУВДА ТАҲОРАТ ЁКИ ҒУСЛ ҚИЛИШ
#таҳорат

САВОЛ: Газланган сув билан таҳорат ёки ғусл қилса бўладими?

ЖАВОБ:
Газланган сув шаффоф ва покиза бўлса ҳамда унинг сувлик табиати (суюқлиги) ўзгармаган ва бошқа ном олмаган бўлса, ушбу сувда таҳорат ва ғусл қилиш ҳамда нарсаларни поклаш жоиз бўлади. Агар салқин ичимликлар каби газли сувнинг ранги, ҳиди ёки таъми ўзгарган ва (кола, фанта, лимонад каби) бошқа ном олган бўлса, у ҳолда ушбу сув билан таҳорат ва ғусл қилиб бўлмайди. Лекин бу каби сувлар билан нарсаларни поклаш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Дарднинг ҳикмати

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бир беморни кўргани келсалар, у тузалиб кетган экан. Шунда ўша кишига: «Аллоҳ сени ёд этибди, сен ҳам у зотни ёд этгин. Аллоҳ сени дарддан фориғ қилибди, у Зотга шукр қилгин. Билиб қўй, дарду балолар Маликул-Карим Аллоҳнинг савалайдиган қамчисидир. Бемор одам касалдан кейин ё чопқир отдек, ё кўп қоқиладиган асов эшакдек бўлади».

👆Дўстларга ҳам юборинг!

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Жаннатнинг калити нима?
Anonymous Quiz
8%
Тақво
9%
Эҳсон
81%
Намоз
2%
Энди билиб оламан
"Бир нарсани иккинчисига боғлаш" маъносини билдирувчи сўз қандай аталади?
Anonymous Quiz
40%
Тажвид
27%
Ақийда
26%
Тариқат
7%
Энди билиб оламан
   Эртага Муҳаррам ойининг йигирма иккинчи куни, Пайшанба куни рўза тутиш тавсия қилинади

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَامَ يَوْمًا مِنَ الْمُحَرَّمِ فَلَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ ثَلَاثُونَ يَوْمًا. (طص)‏
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Муҳаррам ойидан бир кун рўза тутса, унга ҳар бир кун учун ўттиз кун (рўза тутганлик ажри) бор«. (Табароний, ал-Муъжамус-Сағир)

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
17.07.2025 й (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 15
Ифторлик бошланиши: 19 : 45

Ният:
Ният қилдим Муҳаррам ойида холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
ЧАП ҚЎЛДА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ
#ҳалол_ҳаром

САВОЛ: Мен туғма чапақайман, ишларни ҳам чап қўлимда қиламан. Аммо овқатни ўнг қўлим билан ейман. Лекин гўшт тўғраш ва таом пишириш каби ишларни чап қўлда бажараман. Яқинларим, бу ишинг макруҳ ва жоиз эмас, дейишади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, яқинларингизнинг бу гаплари нотўғри. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: "Сизлардан бирингиз таом еса, ўнг қўли билан есин ва ўнг қўли билан ичсин. Чап қўли билан емасин ва ичмасин! Чунки Шайтон чап қўли билан ейди ва ичади ҳамда чап қўли билан ушлайди ва беради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Лекин мазкур ҳадисдаги буйруқни уламолар мандублик учун, дейишган. Ҳадиси шарифдаги тақиқ борасида эса, “Бу танзиҳий (ҳалолга яқин) макруҳ бўлиб, у ҳам узрсиз ҳолатларга тегишлидир", деганлар. Шунга кўра, агар ўнг қўлида жароҳат ёки беморлик борлиги сабабли уни ишлата олмаса ёки ишлатиш машаққат туғдирадиган бўлса, у ҳолда чап қўлида таом ейиш ва ичиши ҳамда бошқа ишларни қилиши макруҳ эмасдир”, деганлар  (“Умдатул-қорий” китоби).
   Демак, сиз ҳам туғма чапақай бўлганингиз сабабли таомни ўнг қўлингиз билан еб-ичиб, овқат тайёрлаш ва бошқа ишларни чап қўлда бажарсангиз, ҳеч-бир макруҳликсиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Пайшанба  куни 
17-Июль  2025йил,  
22- Муҳаррам ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас»(Анфол сураси 33-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Мусъаб ибн Саъд отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Бирортангиз ҳар куни мингта ҳасанот олишга ожизлик қиладими?» дедилар. Ўтирганлардан бири: «Қандай қилиб мингта ҳасанот олади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта савоб ёзилади ва мингта хатоси ўчирилади», - дедилар»(Имом Муслим ривоят қилган).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Икки киши дунёдан хасрат билан ўтди:

Бири-йиғди, емади.

Иккинчиси- билди, қилмади.


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
22- Муҳаррам ойи
        м. 2025 йил 17- Июль


🌇 Қуёш вақти   04:54
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:50;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:50;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Саждада бурун ва пешонанинг баробар ерга тегиб туриши, қанақа амал?
Anonymous Quiz
20%
Вожиб
67%
Суннат
8%
Мустаҳаб
5%
Энди билиб оламан
Агар киши вафот топса, фаришталар ........ деб айтишади?. Нуқтани тўлдиринг
Anonymous Quiz
17%
Нима қолдирибди
55%
Нима олиб келибди.
20%
Бирор нарсаси борми
8%
Энди билиб оламан
Ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлган нечта амал бор?
Anonymous Quiz
10%
2 та
44%
3 та
34%
5 та
12%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
🌹Бомдод намози!

   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

    Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
  Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳува аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ