QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.66K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
​​ СОТИШ МАҚСАДИДА ЯЙЛОВДА БОҚИЛАДИГАН ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЗАКОТИ
#закот

САВОЛ: Яйловда сотиш мақсадида қўй боқса, тижорат моли ҳисобида бўладими ёки яйлов чорваси ҳукмида закот чиқариладими?

ЖАВОБ:
Шариатимизга кўра, қўй, эчки ва қорамол каби ҳайвонлар йилнинг аксари, яъни олти ойдан кўпроқ вақт яйловда боқилса, улардан чорва ҳайвонларининг закоти берилади. Лекин бунинг учун улар насл олиш ва кўпайтириш мақсадида боқилиши шарт. Агар ҳайвонлар сотиш мақсадида харид қилиниб, шу мақсадда боқилаётган бўлса, у ҳолда улар тижорат моли саналади. Шунга кўра улардан тижорат молларининг закоти, яъни қийматининг 1/40 (қирқдан бири)ни бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ШУКР ҚИЛИШ

Шукр қилиш Аллоҳнинг неъматлари зиёда бўлишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Раббингиз шундай деб эълон қилади: “Агар шукр қилсангизлар, Мен яна зиёда қиламан”” (Иброҳим: 7). Шунинг учун баъзи салафларимиз: “Неъматлар “ёввойи” бўлади. Агар уларни шукр билан “боғлаб” қўймасангизлар, қочиб кетади” – дейишган экан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ошқовоқ ўғирлаш савобми?

Савол: Баъзилар: “Ошқовоқ ўғирлаш савоб”, дейди. Шу тўғрими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап мутлақо нотўғри. Ўғрилик гуноҳи кабира, ҳаром амал саналади. Уни ҳалол ёки савобли амал дейиш кишини иймонидан айриб қўяди. Аллоҳ сақласин!
Мусулмон учун бировнинг моли ҳаромдир. Фақат чин кўнгилдан берсагина ҳалол бўлади. Ўзганинг молини билдирмасдан олишликка “ўғрилик” дейилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бундай марҳамат қилганлар: “Мусулмон кишининг моли биродарига ҳалол бўлмайди, фақат ўзи унга чин кўнгилдан берса ҳалолдир” (Имом Байҳақий ривояти).

Хулоса қилиб айтганда “Китоб ўғирласа гуноҳ бўлмайди”, “Ошқовоқ ўғирласа савоб бўлади” деган гаплар баъзи илмсиз кишилар томонидан тўқилган асоссиз гаплардир. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ҳушидан кетиш таҳоратни бузадими?
Anonymous Quiz
70%
Бузади
14%
Бузмайди
10%
Тўғри жавоб йўқ
6%
Энди билиб оламан
Якка намозхон саломида фаришталарни ният қилиши қанақа амал ҳисобланади?
Anonymous Quiz
18%
Вожиб
55%
Суннат
17%
Мустаҳаб
10%
Энди билиб оламан
“Дунё сафардаги туя кабидир. Унга миниб олсанг, сени кўтариб элтади. У сенга миниб олса, ўлдиради”. Муаллифи ким?
Anonymous Quiz
25%
Ҳасан Басрий.
28%
Баҳоуддин Нақшбандий
40%
Жалолиддин Румий
8%
Энди билиб оламан
ҚИЁМАТ КУНИ ХУРСАНД БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимда-ким номаи аъмолини кўрганда хурсанд бўлай деса, унда истиғфорни кўпайтирсин!”.
Имом Байҳақий, Табароний ривоят қилган.

Абу Минҳолдан ривоят қилинади:
“Қабрда банда учун кўп истиғфордан кўра яхшироқ қўшни (яъни, ҳамроҳ) бўлмайди”.
Аҳмад ибн Ҳанбал, “Аз-зуҳд”.

Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний шундай деган:
“Сизлар кўп гуноҳ қиляпсизлар. Энди истиғфорни ҳам кўпайтиринг! Чунки, банда қиёмат куни номаи аъмолининг ҳар икки қаторида истиғфорни кўрса, боши осмонга етади”.
Ибн Абу Дунё, “Ат-тавба”.

"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан.

Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба  куни 
16-Июль  2025йил,  
21- Муҳаррам ойи  1447 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ

яъни: "Мўминлар – Аллоҳ зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиганлардир" (Анфол сураси, 2-оят).

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимда-ким номаи аъмолини кўрганда хурсанд бўлай деса, унда истиғфорни кўпайтирсин!”.
Имом Байҳақий, Табароний ривоят қилган.

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Таҳорат уч қисмга бўлинади:
1. Фарз – фарз, нафл, жаноза намози учун ёки тиловат саждаси ёки Қуръони каримни ушлаш учун гарчи бир оят бўлса ҳам;
2. Вожиб – Каъбани тавоф қилиш учун;
3. Нафл – таҳорат билан уҳлаш

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓  ҳ. 1447 йил
21- Муҳаррам ойи
        м. 2025 йил 16- Июль


🌇 Қуёш вақти   04:53
🌆 Қиём вақти   12:05-12:15

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:50;
🕌Хуфтон 21:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:50;
🕌 Хуфтон 21:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Басмала" нечта ҳарфдан иборат?
Anonymous Quiz
18%
15 та
35%
17 та
38%
19 та
9%
Энди билиб оламан
Имом Бухорий Ҳаж сафарига ким билан бирга борган?
Anonymous Quiz
28%
Онаси билан.
46%
Онаси ва акаси Аҳмад билан
18%
Акаси билан
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from QUBO.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ